(Давоми. Бошланиши ўтган сонларда.)
Шунинг учун ҳам, агар кимдир билмасдан диний бузғунчи гуруҳлар Ислом меъёрларини жорий этади, дея гумон қилган бўлса, қаттиқ адашади. Зеро, уларнинг Ислом тўғрисидаги ушбу террорчи ва даҳшатли тушунчалари Ислом таълимотига бирор-бир яқинлигу алоқаси йўқ. Шундай экан, ёдимизда сақлашимиз лозимки, диний бузғунчи гуруҳлар, мободо, келгудек бўлса, Ислом меъёрларини эмас, балки террорчиларнинг тор, қоронғу қарашлари-ю даҳшатли ва
ваҳший тузумини жорий этадилар.
Шундай қилиб, бу борада ўйласак, биз қандай хатар ва даҳшатлар қаршисида турганимизни англаб етамиз. Агар диний бузғунчилар келадиган бўлса, жамиятимиз ва ҳар биримизни қандай даҳшатлар кутиб турибди? Бу саволга жавоб топиш билан бузғунчилик, нафақат, давлату ҳукумат, балки ҳар биримиз, оиламиз, фарзандлару аёлимиз, эркин турмушимиз, қолаверса, инсонлигимизга бевосита таҳдид солишини англаб етамиз. Шундагина бизнинг бу ҳодисага бўлган қарашимиз тубдан ўзгаради.
Нега экстремистик гуруҳ ва партияларга қўшилиш Ватану миллатга нисбатан хиёнат саналади?
Бугун диний экстремистик гуруҳ ва партиялар сафига кириб кетаётган фуқаролар жиноятчи бўлиб қолишлари қаторида, Ватан ва миллат хоинлари ҳамдир. Тожикистон Республикаси Президенти 2015 йилнинг 26 июлдаги нутқида бундай шахслар тўғрисида, жумладан, шундай деганди: - «Баъзиларининг ўлими ҳақидаги хабар ота-оналарига етказилганда, улар фарзандларининг қилган амалларидан қариндош-уруғ, қўни-қўшни ва жамият олдида хижолатда қолишади, чунки уларнинг фарзандлари она-Ватан ҳамда ҳанафий мазҳабига хиёнат қилдилар. Тарих давомида ҳеч бир халқу миллат она-Ватан, давлат ва халққа қилинган хиёнатни кечирмаган ва кечирмайди ҳам».
Баъзи бир кимсаларнинг онгида диний экстремистик гуруҳлар сафига қўшилиб кетганларни қандай қилиб, Ватану миллат хоинлари, деб аташ мумкин ҳамда уларнинг Ватану миллат хоинига айланишларига сабаб бўлган жиноятлари нимадан иборат, деган саволлар пайдо бўлиши табиий.
Мазкур гуруҳлар хатарлари нимадан иборат эканлиги ойдинлашганидек, экстремистик гуруҳларнинг энг муҳим дастурларидан бири – минтақамиздаги мустақил давлатлар, жумладан, Тожикистон Республикасини ҳам йўқ қилиш ҳисобланади. Улар бу ниятларини расмий равишда эълон қилиб, мамлакатимиз ҳудудини ўз «халифалик»ларининг бир ноҳияси сифатида кўрсатган. Ўзлари тузиб, оммавий ахборот воситаларида эълон қилган «халифалик» харитасида Тожикистон деган давлат, умуман, йўқ. Шунингдек, улар давлатчилигимиз, турмуш тарзимиз, миллий ва тарихий қадриятларимизга қарши бўлиб, уларга нисбатан чексиз нафратдадирлар. Хулоса, уларнинг келиши мустақил давлатимиз, тарих ва маданиятимиз ҳамда миллатимизнинг йўқ бўлиши демакдир!
Шундай экан, диний экстремистик гуруҳлар сафига кирадиган Тожикистоннинг ҳар бир фуқароси, шубҳасиз, уларнинг шум мақсадлари, давлату миллатга қарши фаолиятларига шерикдирлар. Яъни бундай фуқаролар ўз давлати ва миллатини йўқотиш йўлида экстремистлар қаторида жанг қилиб, уларнинг нопок мақсадларининг амалга ошиши учун ёрдам беради. Шундай қилиб, улар ўз давлати, Ватани ва миллатига қарши туриб, Ватану миллатнинг хоинига айланади!
Албатта, экстремистик партия ва гуруҳлар аъзолари низо қўзғатиш, уруш ва қотилликларда қўли борлиги ҳамда сон-саноқсиз кишиларнинг ёстиғини қуритгани сабабидан ҳам ҳар томонлама жиноятчидирлар. Шунингдек, ўз Ватани ва миллатига қарши чиққанлари учун ҳам, шубҳасиз, Ватану миллат хоинлари саналади. Бундайларнинг жиноятлари таркибидаги Ватану миллатга хоинлик масаласи шундан иборат. Фуқаролар томонидан масаланинг бу томонини тўлиқ англаб етиш уларнинг диний экстремистик гуруҳлар билан муросасиз муносабатларининг шаклланишига ёрдам беради.
Диний экстремистлар ҳанафий мазҳабини нотўғри ҳисоблаб, унинг издошларини ҳақиқий мусулмон сифатида санашмайди. Уларнинг бундай мавқеи Тожикистон жамиятида жиддий ақида инқирозининг келиб чиқишига сабаб бўлади. Бу эса, аянчли оқибатларга олиб келади.
Янги пайдо бўлган диний экстремистларнинг ўзи мазҳабни Исломга эргашишнинг маълум бир доираси сифатида эътироф этмасдан, уни «бидъат» ҳисоблайдилар. Улар фақат ўзларини Исломнинг ҳақиқий издошлари билиб, мусулмонларнинг мазҳаблар доирасида амалга оширадиган барча ибодатларни қабул қилмайдилар. Фақатгина, диндорликнинг салафий ва такфирий равишидаги эътиқодини тўғри санайдилар, холос.
Улар фақат ўз тушунчаларини «асл Ислом», дея ҳисоблаб, қолган барча тушунчаларни инкор этадилар. Бузғунчиларнинг янги издошлари, яъни «Ислом давлати» экстремистик гуруҳи аъзолари эса, ўзларидан бошқа бутун дунё мусулмонлари, ҳатто дунёнинг таниқли Ислом уламоларини ҳам «кофир» дея эълон қилиб, уларни ўлдириш, мол-мулклари ва оила аъзоларини ўлдиришу ўғрилашни ўзлари учун раво ҳисоблайдилар.
Шу ўринда янги диний бузғунчиларнинг тушунча ва ақидалари амалий нуқтаи назаридан биз, Тожикистонимиз ва халқимизга қандай таҳдид сола олишини англаб етишимиз лозим. Бунинг учун эса, қуйидаги таъкидларга эътибор қаратмоқ лозим:
Биринчи таъкид: Экстремистларнинг «ҳақиқий Ислом»га даъво қилиш ҳамда Ислом дини мазҳабларини инкор этишга бирор-бир асослари йўқ.
(Давоми бор.)
Суғдлик 1000 нафардан ортиқ йигит Ватан хизматини адо этиш учун кўнгилли равишда ҳарбий хизматга жўнаб кетди. Уларни кузатиш учун Хўжанд шаҳри яқинидаги машҳур Арбоб қасри олдидаги амфитеатрга 7 мингдан ортиқ киши йиғилди. Улар орасида ота-оналар, ҳарбий хизматчилар, ўсмирлар бор эди.
Муфассал...
Қўшни Деҳқонобод қишлоғи катта йўл ёқасида жойлашганлиги туфайли ноҳия марказига борган-келган қишлоқдошларим шу қишлоқ кўчаларидан ўтишади.
Бугун ҳам йўлим ушбу қишлоққа тушди. Кўчалари тоза ва озода, йўл четидаги ариқлардан зилол сувлар шилдираб оқиб ўтмоқда. Йўл четидаги чиройли деворлар, бир-биридан кўркам қурилган уйлар кишининг ҳавасини
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015