Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 10 Август 2017 Кӯришлар: 1618
Печат

 

n xusrav 20174 август куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хатлон вилоятига иш сафари доирасида Носир Хусрав ноҳиясига ташриф буюрди.

Ноҳиянинг "Истиқлол" қишлоғида Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмонни раҳбарият, фаоллар ва ёшлар намояндалари ўзига хос самимият билан

кутиб олишди.

Иш сафари доирасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Носир Хусрав ноҳиясида "Авазбобо", "Каромат", "Оғобек-2012", "Одилжон" ва "Каримбобо" деҳқон хўжаликларида экинлар ҳолати билан танишиб, шу ернинг ўзида ноҳия деҳқонларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмасини томоша қилди.

Давлат бошлиғига ноҳия хўжаликлари ихтиёрида 32 гектар ер мавжуд бўлиб, бу ерда 40 киши фаолият юритиши маълум қилинди. Деҳқонлар турли мевали дарахтлар ҳамда пахта, ғалла, картошка ва полиз экинлари парвариши билан шуғулланишиб, такрорий экин орқали кунжут, маккажўхори, мош ва полиз экинларидан кутилган ҳосилни олишади.

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Носир Хусрав ноҳияси деҳқонларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмасини томоша қилди.

Носир Хусрав ноҳияси меҳнаткашлари, умуман, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 50 турини кўргазмага чиқаришди.

Кўргазмада, шунингдек, ноҳиянинг моҳир аёллари нон ва қандолатчилик маҳсулотларининг турли хилини намойиш этишди.

Бугунги кўргазманинг бир қисмини ноҳия асаларичилик хўжаликлари асалининг турли навлари ташкил қилди. Давлат бошлиғига ҳозир ноҳия ҳудудида 250та асалари оиласи парваришланаётгани, жорий йилда аллақачон 8 тонна юқори сифатли асал олингани ҳақида хабар берилди.

 

Янги мактаб фойдаланишга топширилди

4 август куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Носир Хусрав ноҳиясига иш сафари доирасида Фируза қишлоқ жамоатининг Баҳор қишлоғида икки сменада 1640 ўқувчи ўрнига эга бўлган ҳашаматли янги мактабни фойдаланишга топширди.

"Мактаблар қурилиши ва жиҳозланиши лойиҳасини амалга татбиқ этиш маркази" давлат муассасаси томонидан Саудия Тараққиёт Фондининг 18 миллион сомонийдан зиёд маблағи эвазига  қурилган мактаб биноси Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Носир Хусрав ноҳияси аҳолисининг фарзандлари учун муносиб совға ҳисобланади.

Эслатиб ўтиш жоизки, маориф соҳасининг ушбу муҳим иншооти қурилиши учун тамал тоши 2014 йили мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Носир Хусрав ноҳиясига иш сафари чоғида қўйилган эди.

Таълим муассасаси очилганидан кейин мамлакат Президенти алоҳида синфхоналар ва мактаб залида ўсиб келаётган ёш авлод таълим ва тарбияси шароити билан танишиб, бу илм ва маърифат даргоҳининг ўқувчилари-ю педагоглари билан самимий суҳбат ўтказди.

Фируза қишлоқ жамоатининг Баҳор қишлоғидаги 26-ўрта умумтаълим муассасаси 2 гектар майдонда қурилган бўлиб, 32та синфхона, жумладан, физика, химия, биология, лингафон, компютер, қизлар ва ўғил болаларга ҳунар ўргатиш 7та кабинети, болани ривожлантириш кабинети, 300 ўринли спорт зали, теннис корти зали, 200 ўринли мажлислар зали, 60 ўринли ошхона, 32 ўринли кутубхона, санитария-гигиена нуқталари ва иш кабинетларига эга. 

Мактаб қурилиши буюртмачиси Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирлиги ҳисобланиб, унинг қурилиш лойиҳасини амалга татбиқ этиш, жумладан, лойиҳалаштириш, қуриш, таълим муассасасини таҳсил учун зарур предметлар, парталар ва стуллар билан таъминлашда пудратчилар "Панасия ЛТД", "Қалъасоз", "Нузам" ва "Арт Медиа" МЧЖлари иштирок этишди. Умуман, қурилиш ва монтажлаш ишларига 200дан зиёд киши яхши ойлик иш ҳақи билан жалб қилинди. Мазкур иншоот тез муддатда юқори сифатда ва замонавий меъморчилик-қурилиш меъёрлари талабларига мувофиқ тарзда қуриб битказилган бўлиб, Давлат бошлиғи томонидан ишлар сифатига юқори баҳо берилди.

Фируза қишлоқ жамоатининг Баҳор қишлоғида 26-ўрта умумтаълим муассасаси фойдаланишга топширилганидан кейин, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Носир Хусрав ноҳияси аҳолиси ва фаоллари билан самимий учрашув ўтказди.

Носир Хусрав ноҳияси ташкил этилгунга қадар бу ҳудудда атиги 10та таълим муассасаси фаолият юритгани қайд қилинди. Ноҳия мавжудлиги 20 йили мобайнида таълим муассасалари сони 26тага етиб, уларда 8 минг нафардан зиёд ўқувчи таҳсил олмоқда.

Сўзи охирида мамлакат Президенти ўқувчилар давлат ва мамлакат Ҳукумати раҳбарияти томонидан яратилган шароитлардан фойдаланган ҳолда, яхши ўқишлари, келажакда маълумотли ва малакали шахслар сифатида халқу Ватанга садоқат билан хизмат қилишларини ишонч билан зикр этди.

Носир Хусрав ноҳияси аҳолиси ўз навбатида Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмонга барча ғамхўрликлар учун миннатдорчилик билдиришиб, ушбу қўллаб-қувватлашга жавоб тарзида ўз меҳнатлари билан азиз Ватанимиз ободонлашуви ва гуллаб-яшнашига муносиб ҳисса қўшишга ваъда беришди.

 

"Ховар" ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Юсуф РАҲМОН, Тожикистон Республикаси Бош прокурори: -ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚИ ҲИМОЯ ҚИЛИНАДИ

 

Охирги икки йил, хусусан, 2017 йилда республикадаги номдор банклардан одамларнинг ҳафсаласи пир бўлганлиги тўғрисида оммавий ахборот воситаларида ҳар хил хабарлар урчий бошлади.

Тожикистон Республикаси Бош прокуратурасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида мамлакат Бош прокурори Юсуф Раҳмон журналистлар саволларига жавоб бераркан, қарздорлик муддати ўтган ва ноқонуний йўллар билан

Муфассал...

Саодатли келажакни кўзлаб…

 

- Соҳибистиқлол серқуёш юртимизда ободончилик ва бунёдкорлик ишларининг тобора ривожлантириб борилиши ёш авлод келажаги учун шароит яратиб бериш демакдир. Зеро, бу йўлда уларга мустаҳкам асослар яратиб берган ҳолдагина, қилинган меҳнатлар ўз самарасини кўрсатади. Биз фаолиятимизда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Паёми,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2593486

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10283412
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4182
4659
8841
10210212
18924
161581
10283412

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 03-11-2026 13:56:59

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015