Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 10 Август 2017 Кӯришлар: 1309
Печат

 

shahrituz 20174 август куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон аҳоли турмуш шароити, бунёдкорлик ишлари, деҳқон хўжаликлари фаолияти билан яқиндан танишиш, аҳоли билан учрашув ва суҳбатлар ўтказиш учун Хатлон вилоятининг Шаҳритуз ноҳиясига ташриф буюрди.

Хатлон вилоятининг Шаҳритуз ноҳиясида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Талбак Садриддинов номли қишлоқ жамоати деҳқон хўжаликларига ташриф буюриб, сабзавотлар, полиз экинлари етиштириш, боғдорчилик ва қишлоқ хўжалиги бошқа маҳсулотларини парваришлашда бой тажрибага эга бўлган деҳқонларнинг намунали фаолияти билан танишди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмасига ташрифи чоғида мамлакат Президенти меҳнаткашлар фаолиятининг натижалари ва уларнинг улкан ютуқларига юқори баҳо берар экан, аграр соҳаси тараққиётини озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим омили, дея атади.

Мамлакат Президентига Хатлон вилоятининг Шаҳритуз ноҳиясида 2 мингдан зиёд деҳқон хўжаликлари фаолият юритаётгани маълум қилинди. Жорий йилда илғор тажрибалардан фойдаланган ҳолда, 8 минг 532 гектар майдонга турли қишлоқ хўжалиги экинлари экилган.

Деҳқонлар учун замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш, имтиёзли кредитлар бериш каби шароитларнинг яратилиши ишларни яхши йўлга қўйиш ва кутилган ҳосилни олиш учун ҳақиқий базани тайёрлади.

Шу сабабли, жорий йилда Шаҳритуз ноҳияси деҳқонлари 7 минг 819 тонна ғалла, 23 минг 372 тонна сабзавот, 2 минг 490 тонна картошка, 18 минг 929 тонна полиз экинлари, 2 минг 765 тонна мева ва 1 минг 366 тонна узум йиғиштирган ҳолда, суғориладиган ерлардан самарали ва унумли фойдаланиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари фаровонлиги ва арзонлашувига ҳисса қўшишмоқда.

Жорий йил бошидан бугунги кунгача Шаҳритуз ноҳиясидан 4 минг тоннадан зиёд қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан, сабзавотлар, полиз экинлари, пиёз ва мевалар хорижга экспорт қилинди.

Мевалар экспорти ҳажмини ошириш йўналишида ҳам ноҳияда натижали ишлар амалга оширилмоқда. Фақат жорий йилда 55 гектар майдонда янги боғлар ва токзорлар барпо этилган бўлиб, бу келажакда экспорт қилинадиган маҳсулотлар ҳажми ошишида катта рол ўйнайди.

Давлат бошлиғининг қайд қилишича, Шаҳритуз ноҳияси шароити ва иқлими йилига уч марта ҳосил олиш учун жуда қулай. Ушбу тажриба сўнгги уч йилда деҳқонлар иккинчи ва учинчи такрорий экинлар ҳамда бир участкада бир вақтда икки-уч турдаги экинларни экиш ҳисобидан кўпроқ иқтисодий даромад олаётганликларини кўрсатди.

Ноҳиянинг чорвачилик хўжаликларида 776 бош йирик шохли чорва, 18 минг 421 бош кичик шохли чорва, 100 бош от, 12 минг 500 бош товуқ ва 280та асалари оиласи мавжудлиги хабар қилинди.

Шаҳритуз ноҳиясининг "Нарзуллобобо", "Алланазар" ва "Усто Муҳаммади" деҳқон хўжаликлари ерлари билан танишув чоғида деҳқонлар ғалла, полиз ва пиёз ҳосилини йиғиштириб олганларидан кейин картошка, маккажўхори, сабзи, помидор ва бодрингнинг такрорий экинини йўлга қўйгани маълум бўлди. Шунингдек, улар экинларни парваришлаш, жумладан, агротехник қоидаларга риоя этишда соҳа олимларининг тавсияларига амал қилаётганликларини айтишди. 

Жорий йилда ноҳиянинг бешта қишлоғи деҳқонлари томонидан 2 минг 915 гектар майдонга қишлоқ хўжалиги экинлари такрорий экини экилган бўлиб, шундан 1386 гектарини ғалла, 169 гектарини сабзавотлар, 2 гектарини картошка, 267 гектарини полиз экинлари, 143 гектарини кунгабоқар, кунжут ва ерёнғоқ каби техник экинлар ташкил қилади. Бу йўналишда Талбак Садриддинов номли қишлоқ жамоати деҳқон хўжаликларининг фаолияти кўзга кўринарли бўлиб, хўжалик деҳқонлари экинларни парваришлаш ва мўл ҳосил олишда катта тажрибага эгадирлар.

Пахтакорлик Шаҳритуз ноҳияси қишлоқ хўжалигининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланиб, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг топшириқ ва кўрсатмалари асосида деҳқонлар пахта майдонларини бир неча бараварга кенгайтиришди.

Давлат бошлиғига жорий йилда ноҳиянинг барча деҳқон хўжаликларида 5 минг 250 гектар майдонга пахта экилгани, мутахассислар ҳар гектар майдондан 40 центнердан ҳосил олишни режалаштираётганликлари ҳақида хабар берилди. Бу майдонларга, асосан, пахтанинг ноҳия иқлим шароитига мос келадиган "Тожикистон", "Хатлон-2014", "Сорбон", "Флеш", "Кармен" ва бошқа навлари экилган бўлиб, Шаҳритуз ноҳиясининг Айваж минтақасида пахта йиғим-терим ишлари яқин кунларда, бошқа қишлоқларда эса, 15-20 кундан кейин бошланади.

 

Давлат бошлиғининг халқ билан учрашуви

4 август куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иш сафари доирасида Хатлон вилоятининг Шаҳритуз ва Қабодиён ноҳиялари раҳбарияти, фаоллари ва аҳолиси билан самимий учрашув ўтказди.

Мамлакат Президенти ўз чиқишида мустақиллик даври ютуқлари, мамлакат Ҳукумати томонидан халқ турмуш даражасини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ҳаракату чора-тадбирларга тўхталар экан, республика иқтисодиёти устувор тараққиёти даражаси, Шаҳритуз ва Қабодиён ноҳияси халқ хўжалиги муҳим тармоқларининг илгарилаб бораётганидан қониқиш изҳор қилди.

Бугунги кунгача Шаҳритуз ноҳияси ижтимоий-иқтисодий тараққиёти дастури доирасида 55 миллион сомоний маблағга ўнлаб лойиҳалар амалга татбиқ этилиб, қарийб 70 мингта янги иш жойлари яратилгани қайд қилинди. 2006 йилдан бугунги кунгача ноҳия ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлаш, ҳамда аҳоли ҳаёт даражаси ва сифатини юксалтириш учун давлат бюджетидан 350 миллион сомоний маблағ ажратилган. Бундан ташқари, 63 миллион сомоний ҳажмида 13та давлат сармоявий лойиҳаси амалга татбиқ этилган бўлиб, яна 6та лойиҳа доирасида маблағларни ўзлаштириш ишлари давом этмоқда.

Фақатгина сўнгги 10 йилда давлат бюджети ҳисобидан Қабодиён ноҳияси ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлашга 450 миллион сомоний йўналтирилган бўлиб, 8та давлат сармоявий лойиҳаси амалга татбиқ этилган ва яна 5та лойиҳа амалга татбиқ этилиш ҳолатида турибди.

Бундан ташқари, олдинда турган уч йилда давлат бюджетидан ижтимоий, аграр соҳалар, ички йўллар қурилиши ва қайта тикланиши, маҳаллий бюджетни қўллаб-қувватлашга 184 миллион сомоний назарда тутилган бўлиб, Қабодиён ноҳиясининг 2016-2020 йилларгача давр учун ижтимоий-иқтисодий тараққиёти дастури доирасида жами 109 миллион сомонийлик маблағга 103та лойиҳа амалга татбиқ этилиши режалаштирилган. 

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Маҳбуба Камолова: -Миллийлик тарғиботида эркаклар ҳам масъул

 

Миллий либос тожиклар маданиятининг ажралмас қисми бўлиб, у бизга аждодларимиздан мерос қолган ва асрлар давомида шаклини ўзгартирган бўлса-да, ўзининг чиройлилиги ва кўркамлилигини сақлаб қолган. Афсуслар бўлсинким, бугун баъзи ёшлар, хусусан, хотин-қизлар миллий либослар ўрнини бошқа халқларга хос бўлган кийимларга алмаштириб, ёт маданиятга юз тутмоқдалар.

Муфассал...

Бунёдкорликлар самараси

Азиз Тожикистонимизда мустақиллик йиллари йўлга қўйилган бунёдкорлик ва ободончилик ишлари, дарҳақиқат, фахрланишга арзийди. Айниқса, коммуникация  соҳасида қўлга киритган ютуқларимиз қувонарлидир. Ўлкамизнинг турли минтақаларини бир-бири билан боғлайдиган йўлларнинг замонавийлиги, йўл қурилиши барча талабларига жавоб бериши, шубҳасиз, тараққиётимизга хизмат қилиши табиий.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990845

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478148
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4076
4027
21761
7426653
99792
114875
7478148

Сизнинг IPнгиз: 3.15.211.41
Бугун: 23-11-2024 17:23:48

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015