Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 22 Июн 2017 Кӯришлар: 1316
Печат

 

armaniston 2017 1Жорий йилнинг 14 июн куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Арманистон Республикасига расмий ташриф билан борди.

Давлат бошлиғини Арманистоннинг «Звартноц» халқаро аэропортида ушбу мамлакатнинг олиймақом намояндалари илиқ ва самимий кутиб олишди.

Олиймақом меҳмон – Тожикистон Республикаси Президенти  ташрифи муносабати билан аэропорт майдони икки мамлакат байроқлари, икки халқ дўстлигини куйловчи шиорлар билан байрамона ясатилиб, президент фахрий гвардияси саф тортганди.

14 июн, куннинг иккинчи ярмида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Арманистон Республикасига расмий ташрифи Президент қасри ёнида расмий истиқбол олиш маросимидан бошланди.

Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмонни Арманистон Республикаси Президенти Серж Саргсян кутиб олиб, фахрий минбарга таклиф қилди.

Сўнгра тантанали маросим фахрий гвардия қўмондони рапорти, икки мамлакат миллий мадҳиялари янграши, икки давлат раҳбарларининг фахрий гвардия сафи ёнидан ўтишлари, олиймақом меҳмоннинг қабул қилувчи мамлакат давлат байроғига эҳтиром кўрсатиши, икки томон расмий делегациялари билан танишув орқали давом этиб, фахрий гвардия бўлинмаларининг икки давлат бошлиқлари олдидаги ҳарбий маршлари билан ниҳоясига етди.

Дўстона муносабатларни ривожлантириш ва ўзаро самарали ҳамкорликларни кенгайтириш билан боғлиқ масалалар дастлаб икки ҳамкор давлат бошлиқлари – Эмомали Раҳмон ва Серж Саргсянларнинг алоҳида учрашувларида кўриб чиқилиб, сўнгра Тожикистон ва Арманистон делегацияларининг кенг таркибидаги  сўзлашувларида давом этди.

Давлат бошлиғи Арманистон Ҳукумати ва унинг дўст халқига илиқ ва самимий истиқбол учун миннатдорчилик изҳор қилар экан, икки мамлакатнинг қадимий муносабатлари, халқларининг жаҳон ҳамжамияти тараққиёти ва равнақига қўшган ҳиссаси, арман халқининг ўз Ватанини гуллаб-яшнатишга интилишлари борасида эслатиб ўтди.

Мамлакат Президенти икки томонлама муносабатлар ҳозирги даражасидан қониқиш билдирар экан, жорий йилда мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 25 йил тўлиши, Тожикистон яқин ва фойдали ҳамкорликлардан манфаатдор эканлиги, олий даражадаги сўзлашувлар воситасида режа ва эзгу ниятларни амалга татбиқ этишга жиддий туртки беришга ҳаракат қилишини таъкидлади.

Дўстлик ва ҳамкорликлар тўғрисида келишувнинг қабул қилиниши, Иқтисодий ва савдо ҳамкорликлари бўйича ҳукуматлараро комиссия ташкил этилиши сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маориф ва маданий  соҳалардаги муносабатларни кенгайтириш учун муҳим омил, дея аталди.

Тожикистон ва Арманистоннинг БМТ, МДҲ, КХШТ, бошқа минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасидаги икки томонлама ҳамда кўп қиррали алоқалар, жумладан, халқаро терроризм, экстремизм ва бошқа замонавий дунёвий таҳдидларга қарши туриш йўлидаги масалаларни ҳал этиш учун қулай шароит яратилиши қайд қилинди.

Учрашув чоғида мол ва маҳсулот савдоси ҳажмини ошириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликларни ривожлантириш ва бир-бирининг истеъмолчилик бозорларига йўл топиш учун иккала томон амалдаги субъектлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш таклиф этилди.

Гидроэнергетика, тоғ, енгил ва озиқ-овқат саноатлари, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, транспорт-коммуникация ҳамда алоқа ва сайёҳлик соҳаларидаги ҳамкорликлар икки томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларидан бири сифатида кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, қўшма саноат корхоналари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, пахта, тош ва қимматбаҳо металларни қайта ишлаш цехларини ташкил этиш, алюминий маҳсулотлар ва бошқа хўжалик асбоб-анжомлари ишлаб чиқариш учун озод иқтисодий минтақалар имкониятларидан иккала мамлакат манфаатлари йўлида фойдаланиш зарур, дея топилди.

Хавфсизлик масалаларига тўхталган суҳбатдошлар оловли минтақалар ва уруш гирдобида қолган бошқа мамлакатлардаги муаммолару мунозараларни ҳал этишнинг муҳим ва фойдали йўлларини таклиф қилишди.

Умуман, олий даражада бўлиб ўтган мазкур сўзлашувлар натижалари икки дўст мамлакат муносабатлари ривожланишига ҳисса қўшишига ишонч билдирилди.

Учрашув охирида Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Арманистон Республикаси Президенти Серж Саргсянни ўзига қулай бўлган вақтда Тожикистон Республикасига расмий ташриф билан келишга таклиф қилди. Таклиф бажону дил қабул қилинди.

Икки томонлама учрашувлар ва Тожикистон Республикаси Президентининг Арманистон Республикасига расмий ташрифи натижалари бўйича давлат бошлиқларининг қўшма изҳоротлари қабул қилиниб, ҳамкорлик тўғрисида 9та янги ҳужжат имзоланди. Улар қуйидагилардир:

-Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Арманистон Республикаси Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро сафарлари тўғрисида келишув;

-Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Арманистон Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳаво парвози тўғрисида келишув;

-Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Арманистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида 2018-2019 йиллар учун ҳамкорлик дастури;

-Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Арманистон Республикаси Ҳукумати ўртасида телекоммуникация ва почта алоқаси соҳасида келишув;

-Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Арманистон Республикаси Ҳукумати ўртасида таълим квалификациялари, илмий даража ва илмий унвонларни ўзаро тан олиш ва солиштириш тўғрисида келишув;

-Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Арманистон Республикаси Ҳукумати ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликлар тўғрисида келишув;

-Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Арманистон Республикаси Ҳукумати ўртасида ёшлар билан ишлаш ва спорт соҳасида ҳамкорликлар тўғрисида келишув;

-Тожикистон Республикаси Бош прокуратураси ва Арманистон Республикаси Бош прокуратураси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишув;

-Тожикистон Республикаси Фанлар академияси ва Арманистон Республикаси Миллий фанлар академияси ўртасида илмий ҳамкорликлар тўғрисида келишув.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунгача икки томонлама муносабатлар шартнома-ҳуқуқий асосини иқтисодиёт, савдо, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, маданият, илм ва маориф соҳаларидаги икки томонлама муносабатлар турли масалаларини қамраб олувчи 30дан зиёд ҳужжат ташкил қиларди.

Икки давлат бошлиқлари – Эмомали Раҳмон ва Серж Саргсян икки томонлама учрашув якуни бўйича журналистлар кенг доираси учун матбуот конференцияси ўтказишиб, олий даражадаги сўзлашувлар натижаларини дўстона муносабатлар ва ҳамкорликларни ривожлантиришу кенгайтириш учун муваффақиятли, дея баҳолашди.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Эр-хотин

 

Йўқ, улар Анҳор бўйида учрашмади. Учрашувда ўзиники қилиб айтиш учун китоблардан шеърлар кўчириб олмади. О, мен сени севаман, сенсиз яшай олмайман, қабилидаги мавсумий сўзларни сўзлашмади. Лаблар топишганда, қизнинг узун товони ердан сал кўтарилмади. Йўқ, йигит қизни безорилардан қутқариб қолмади…

Яхши шоир - Ўролбой кўрпага бурканиб, ишқий шеър битди.

Муфассал...

Қайта ўзлаштирилаётган бўз ерлар

 

Шаҳритуз ноҳиясидаги Худойназар Холматов номли қишлоқ жамоатига қарашли Бобои Қурбонали деҳқон хўжалиги ташкил топганига ҳали бир йил ҳам тўлган эмас. Лекин ўтган қисқа муддатда 15-20 йилдан буён ишлатилмай, қуш учса қаноти, одам юрса оёғи куядиган чўли маликдай бўлиб қолган Қиржол мавзесидан 200 гектар қўриқ ерларни ўзлаштириб, обод майдонларга айлантиришга тўсқинлик қилмади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2073745

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8064278
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
338
3030
5818
8024732
3368
108045
8064278

Сизнинг IPнгиз: 3.144.36.122
Бугун: 02-04-2025 02:35:36

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015