Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 01 Июн 2017 Кӯришлар: 2176
Печат

 

Миллат пешвосининг муқаддас Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан йўллаган табриги

ramazon 201726 май 2017 йил, Душанбе шаҳри.

Азиз ватандошлар!

Эртага муқаддас Рамазон ойи – сабр-тоқат, чидамлилик, матонату парҳезкорлик фурсати етади.

Шу муносабат билан барчангизни табриклаб, ушбу муқаддас ойда ҳар

бирингизнинг оилангизга қут-барака ва хотиржамлик тилайман.

Турли дин ва оқимлар, айниқса, муқаддас Ислом дини издошлари учун Рамазон рўзаси руҳнинг вужуддан устунлиги, ёмон амаллардан тийилиш маъносини англатади.

Рўза иродани мустаҳкамлашдан ташқари, инсонни ҳаққонийлик, хушкорлик ва, умуман, яхши амалларни бажаришга ундайди.

Шунинг учун, муқаддас Ислом динининг асосларидан бири ҳисобланган муборак Рамазон ойининг рўзаси нафсни тийишнинг мукаммал шакли ҳисобланади.

Муборак Рамазон ойи ва рўза тутиш эзгу ва яхши ишларга қўл уриш, жумладан, эҳтиёжмандларга ёрдам бериш даври саналади.

Яқинлар ва атрофдагиларга илтифотли бўлиш, ҳолдан тойганларга қўл чўзиш, имкон қадар етимлар, ногиронлар, камтаъминланган оилалар, қаровчисиз қолган кишиларга ёрдам бериш, ҳар қандай номаъқул амаллардан тийилиш, яхши муомала, илиқ муносабат, ўзини яхши тутиш ва бошқа ўнлаб инсоний қадриятларга амал қилишнинг зарурлиги бу муқаддас ойда эътироф этилган.  

Бундан ташқари, саховату ҳимматлилик, эзгу ва муносиб амалларга қўл уриш, шунингдек, исрофгарчиликлар ва дабдабали тадбирлару маросимлар ўтказишдан тийилиш муқаддас Ислом динида муҳим амаллардан ҳисобланади.

Бу масала Аллоҳнинг самовий китобида ҳам қайд қилинган: «Ҳаддан ташқари исрофгарчилик қилма. Ҳақиқатдан ҳам, исрофгарлар – шайтоннинг биродарларидирлар».

Шу сабабли, фитр садақаси жамиятнинг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлашнинг муҳим йўлларидан бири эканлигини таъкидлаш жоиздир.

Рўза эҳсони ёки фитр садақасини биз бойлар ва мулкдорлар, уламолар ва диний арбобларга эмас, балки эҳтиёжмандлар, етимлар ва ногиронларга беришимиз, бу ишда ҳам исрофгарчиликка йўл қўймаслигимиз керак.

Яъни эҳтиёжмандлар ва камтаъминланганларга эътибор рўзанинг муҳим асосларидан бири ҳисобланади. Агар мол-мулкка эга бўлган кишилар бундай кишиларга муҳаббат ва илтифотларини кўрсатишиб, етимларни тарбиялаш, кишилар муаммо ва мушкулликларини ҳал этиш каби эзгу ишларга башардўстона ҳиссаларини қўшишга интилсалар, жамият аъзолари орасида дўстлик, муҳаббат, шаффофлик ва самимият туйғулари ҳукмрон бўлади ва мустаҳкамланади.

Шунингдек, бирорта аҳоли нуқтасига сув келтириш, мактаб ёки тиббий муассаса қурилиши ёки таъмирланиши, йўл участкаларини қайта тиклаш ва бошқа шу каби эзгу амаллар одамлар мушкулликларини анча енгиллаштиради.

Жорий йилги Рамазон ойи азиз ватандошларимиз учун ҳам эзгу ишларни амалга ошириш онларига айланишига ишонч билдирган ҳолда, мамлакатимизнинг барча халқларини муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан яна бир марта табриклайман ҳамда Ватанимизнинг ҳар бир фуқаросига оилавий фаровонлик, қут-барака, саломатлик, олийҳимматлилик ва бахту саодат тилайман.

Муқаддас Рамазон ойи сайёрамиз ва мамлакатимизнинг ҳар бир оиласида тинчлик, барқарорлик, хотиржамлик ва фаровонлик мустаҳкамланишига ҳисса қўшсин.

Муқаддас Рамазон ойи қутлуғ бўлсин, азиз юртдошлар!

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Унутмоқ осонмас сизларни…

 

Ой сутдай оппоқ. Осмон артилган шишадай тоза. Чигирткаларнинг чириллаши, қурбақаларнинг қуриллаши осойишта сукунатни бузади. Осмонда ой – уйда мен бедорман. Ўтиб кетган меҳрибон, дунёқараши кенг, куюнчак ва самимий кишилар ҳақидаги фикр уммонига ғарқ бўламан.

Бу йил - қадрдон, отахон газетамиз «Халқ овози»нинг 90 йиллик шодиёнаси. Газета редакциясида қанчадан-қанча меҳри дарё, қалби зиё, камтарин

Муфассал...

Эсаверар тунда шамоллар

 

...мен билмайман.

Руҳимда ҳар лаҳза, ҳар сония нимадир қарсиллаб синади. Ярим тунда шамоллар, олис мағриб шамоллари эса, бу ўткинчи дунё ғурбатларидан буткул бехабар, бир далли дўстим айтганидек кимнингдир "оҳ"и бўлиб эсади, эсаверади...

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2600812

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10310916
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
5030
8864
36345
10210212
46428
161581
10310916

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.122
Бугун: 07-11-2026 14:30:06

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015