Бугунги Ёвон асло чўлу саҳро, чексиз далалар оғуши эмас, балки ям-яшил боғлару улкан саноат корхоналари савлат тўкиб турган ажиб бир маскан десак, муболаға бўлмас. Она-Тожикистоннинг бир парчаси бўлмиш бу ноҳияга пойтахтни боғлаб турувчи тоғ йўлидан келишингиз билан беихтиёр қалбингизга байрам таровати оқиб киради.
Тожикистон Ҳукумати, хусусан, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг қўллаб-қувватлаши туфайли мислсиз ўзгаришларни бошдан кечираётган Ёвонга 2013 йилдан буён раислик қилиб келаётган зукко ва меҳрибон инсон Амирбеки Темур билан Хатлон вилояти миқёсида Миллий бирлик ва тотувликнинг 20 йиллигига бағишланган байрам тадбирларини ўтказишга тайёргарлик ишлари ҳақида суҳбатлашдик.
-Ҳурматли раис, байрамни ташкил этиш ва ўтказиш режалари ҳақида сўзлаб берсангиз…
-Миллий бирлик ва тотувликка эришиш байрами муқаддас ва айни замонда тарихий байрамдир. Бу тадбирнинг вилоят миқёсидаги тантаналари ноҳиямизда ўтказилиши эса, биз учун шарафдир. Ноҳия ҳукуматининг 2016 йил 27 октябрдаги 1003-рақамли қарори билан Миллий бирлик ва тотувликнинг 20 йиллигини кўтаринки руҳда кутиб олиш режасини тузиш имзоланди. Ноҳия ҳукумати кенгаши қарори билан камина байрамни ўтказиш ташкилий комиссияси раиси этиб сайландим. Комиссия раиси ўринбосарлиги ҳукумат раисининг ижтимоий соҳа бўйича ўринбосари Гулрухсор Саидзода зиммасига юклатилган. Комиссия котиблигини ҳукумат ижроия аппарати ўринбосари Эмомали Алимардонов олиб бормоқда.
-Муҳтарам Амирбеки Темур, ноҳияга ташриф буюрганимизданоқ, байрамона кайфиятни ҳис этдик. Аллақачон, анчагина ижтимоий, маданий ва маърифий чора-тадбирлар амалга оширилган кўринади…
-Албатта, ноҳия ҳудудидаги қишлоқларда барча маҳаллий радиоузел ва кабелли телевидение орқали анъанавий дастурлар билан бирга, Миллий бирлик ва тотувликнинг 20 йиллигига бағишланган махсус кўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар олиб борилмоқда.
Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг ноҳиямиздаги 6593-рақамли ҳарбий қисмида байрам тантаналарига бағишланган учрашув ўтказилди. Режага биноан, Хатлон вилояти ҳукуматининг 2017 йил 17 февралдаги 2-рақамли қарори асосида ташкил этилган «Маърифат карвони» маърифий ахборот тадбири, шунингдек, «Саломатлик карвони» тадбирлари ҳам бўлиб ўтди. Барча жамоат таркибидаги қишлоқларда 120 кун ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Жамоатлар орасида «Намунали оила» конкурси, аҳолининг маърифий ҳуқуқини мустаҳкамлаш мақсадида суҳбатлар, шоир ва ёзувчилар билан учрашувлар, жамоат жойларда «Терроризм хавфидан огоҳлик» мавзуларида маърузалар, «Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида»ги қонун юзасидан суҳбатлар ташкил қилинди. Ҳар бир жамоатда Тожикистон Республикаси Олий Кенгашининг тарихий XVI сессияси иштирокчилари билан учрашувлар олиб борилмоқда.
-Мамлакатимизда нишонланаётган барча тарихий байрамлар арафасида турли иншоотлар қурилиб, фойдаланишга топширилиши анъана тусига кириб қолган. Ноҳиядаги ана шундай бунёдкорлик ишлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз…
-Тўғри, Ёвон Советлар ҳокимияти давридан саноатлашган ноҳиялардан бири эди. Муҳтарам Президентимиз истиқлолиятимизнинг 25 йиллик байрами арафасида бир қатор завод ва фабрикаларни фойдаланишга топшириш маросимларида иштирок этди.
Ноҳиямизда Миллий бирлик ва тотувликнинг 20 йиллигига бағишлаб бир қатор ижтимоий ва маъмурий бинолар қурилаётган бўлиб, байрам арафасида, жумладан, Даҳана жамоати ҳудудида 876 минг сомонийлик маблағ ҳисобига бир йилда 80 миллион дона қоп ишлаб чиқариш иқтидорига эга, 82 нафар кишини иш билан таъминловчи корхона, шу жамоат ифодасининг маъмурий биноси замонавий усулда қурилиб, фойдаланишга топширилиш арафасида турибди. Шунингдек, Ёвон шаҳарчасида 1 миллион 300 минг сомоний маблағ сарфланиб, 54 хонадан иборат тўрт қаватли яшаш биносининг якуний ишлари олиб борилмоқда. Ҳасан Ҳусейнов жамоатига қарашли Меҳробод қишлоғидаги 57-ўрта умумтаълим муассасасига қўшимча бир сменада 380 нафар ўқувчига мўлжалланган мактаб биноси қурилиши битказилади.
Байрам арафасида ноҳия марказидаги Расул Ражабов кўчасидан ўтадиган Ёвонсув дарёчаси устига ноҳия ҳукумати ва ишбилармонлар ҳамкорлигида кўприк қурилиши ҳам байрам совғаси бўлиб қолади.
- Байрам кунлари бўладиган асосий чиқишлар ҳақида ҳам қисқача маълумот берсангиз…
-Миллий бирлик байрами ноҳиямизнинг марказий ўйингоҳида бўлиб ўтиши кўзда тутилган бўлиб, бунинг учун барча шароитлар муҳайё қилинган. Ушбу тадбирларни ўтказишда Хатлон вилояти маданият бўлими ходимлари, халқ ҳунармандчилиги санъаткорлари, Ато Муҳаммаджонов номли вилоят мусиқали драма ва комедия театри актёрлари, вилоят опера ва балет ансамбли санъаткорлари раҳбарлигида 5000дан ортиқ иштирокчиларнинг мусиқий-маърифий чиқишлари саҳналаштирилган. Байрам тантаналарининг асосий тайёргарлик машқлари ноҳия марказий ўйингоҳида ўтказилиб келинмоқда. Ўйлайманки, ушбу қутлуғ байрамни кўтаринки руҳда кутиб оламиз.
-Самимий суҳбатингиз учун ташаккур.
-Раҳмат, байрам кунлари ноҳиямизга марҳамат.
Суҳбатдош: Ҳайтали Боев,
«Халқ овози».
Йил охирлаб, янги – 2019 йил кириб келиш арафасида турар эканмиз, ўтаётган 2018 йил мундарижасига бирров назар ташлаб, унинг ўта хайрли ва баракотли ўтганига амин бўласан, киши.
Йил бошида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам Президентимиз томонидан жорий йилнинг Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, дея эълон қилиниши ва халқ
Муфассал...
Спитамен ноҳиясидаги таниқли халқ ҳунармандларидан бири Хурсаной Абдураҳмоновага хориждан янги буюртма келди. Италиялик тадбиркорлар Хурсаной ясаган миллий қўғирчоқларни италянлар зўр иштиёқ билан сотиб олишганини хабар қилишар экан, янги маҳсулотларидан юборишни сўрашган.
Хурсаной ясаётган миллий қўғирчоқлар фақат Италияда эмас, балки Бирлашган Араб Амирликларида ҳам ўз харидорларини топди.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015