ОЛИЙ СУД ЯНГИ БИНОСИ ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ
28 апрел куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали билан биргаликда бир қатор муҳим иншоотлар очилиши ва қурилишининг бошлаб берилиш маросимида иштирок этди.
Дастлаб Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали пойтахтнинг Исмоил Сомоний ноҳиясидаги Шевченко кўчасида Тожикистон Республикаси Олий суди янги биноси қурилишини бошлаб беришди.
Мамлакат Президентига лойиҳа бўйича Олий суд биноси ўн олти қаватли бўлиб, умуман, унда 450 нафар ходим учун иш кабинетлари, 500 ўринли мажлислар зали, 8та суд мажлиси зали, архив, кутубхона, электрон кутубхона, қишки боғча, 70 ўринли ошхона ҳамда 30та автомашина учун ерости машиналар туриш жойи ташкил қилиниши билдирилди.
Баландлиги 72,6 метр ва умумий майдони 17952 квадрат метрни ташкил қилувчи мазкур иншоот қурилиши учун Шевченко кўчасида 0,37 гектар ер ажратилган.
Қурилиш ва пардозлаш ишларининг дастлабки қиймати 73 миллион 858 минг сомонийни ташкил қилади.
2016 йили қурилиш ишлари бошланиши учун 2 миллион 346 минг сомоний ажратилган бўлиб, 2017 йилда 8 миллион сомоний ажратилиши назарда тутилган. 2017 йил 1 апрел ҳолатига биноан, 964 минг сомоний ҳажмида қурилиш-монтажлаш ишлари ижро этилган.
Бинони безатишда турли декоратив тошлар, ёғоч ва гипсдан тайёрланган материаллардан фойдаланилади.
Олий суд биноси лойиҳаси билан танишувдан кейин, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон мутахассислар ва ишчиларга қурилиш чоғида бажарилаётган ишлар сифатига биринчи даражали эътибор қаратишни топширди.
ШОҲМАНСУР НОҲИЯСИДА ЗАМОНАВИЙ МАКТАБ ҚУРИЛАДИ
28 апрел куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали билан биргаликда Душанбе шаҳрининг Аҳмад Дониш кўчасида пойтахтнинг Шоҳмансур ноҳияси 31-ўрта умумтаълим муассасаси қурилишини расман бошлаб берди.
Иншоот буюртмачиси Душанбе шаҳри капитал қурилиш бошқармаси ҳисобланиб, мактаб лойиҳаси "Душанбешаҳрсоз" илмий-тадқиқот ва лойиҳавий институти ДУК томонидан ишлаб чиқилган.
Миллат пешвосига мазкур мактаб бир сменада 1280 нафар ўқувчи учун мўлжалланиб, унинг қурилиши икки босқичда амалга оширилиши маълум қилинди.
Лойиҳа бўйича биринчи босқичда бир сменада 656 нафар, иккинчи босқичда эса, 624 нафар ўқувчи ўрнига эга бўлган таълим корпуси қурилади.
Янги мактабнинг лойиҳавий қиймати 46 миллион сомонийни ташкил қилади.
Миллат пешвоси масъул шахсларга қурилиш ишларини сифатли олиб бориш ва иншоотни 2018 йилнинг 1 сентябригача фойдаланишга топшириш борасида аниқ топшириқлар берди.
Таъкидлаш жоизки, пойтахтнинг Шоҳмансур ноҳияси 31-мактаби 1937 йили қурилган ва 390 нафар ўқувчи учун мўлжалланган. Бироқ бугун бу ерда икки сменада 1133 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.
Аҳолининг сўнгги 10 йилдаги эҳтиёжини эътиборга олган ҳолда, Тожикистон Республикаси Ҳукумати Душанбе шаҳрида яна битта янги замонавий мактаб қуриш қарорини қабул қилди.
Давлат ҳокимияти Душанбе шаҳри ижроия органи раҳбариятининг ташаббусига биноан пойтахт аҳолисининг яна бир азалий орзуси амалга оширилмоқда. Мустақиллик йилларида давлат ва мамлакат Ҳукумати олий раҳбариятининг маърифатпарвар сиёсати доирасида замон талабларига жавоб берувчи юзлаб янги ўқув муассасалари қурилиб, уларда мамлакатимизнинг ўсиб келаётган ёш авлоди таҳсил олмоқда.
ТОЖИКИСТОН ВА БРИТАНИЯ ХАЛҚАРО МАКТАБИ
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали билан биргаликда пойтахтнинг Шоҳмансур ноҳияси Тўрақул Зеҳни кўчасида бир сменада 420 нафар ўқувчи ўрнига эга бўлган Тожикистон ва Британия халқаро мактаби қурилишини бошлаб берди.
Муассаса қурилиши лойиҳаси тақдимот маросимида Миллат пешвосига иншоот бир йил мобайнида қурилиб, энг замонавий ускуналар билан жиҳозланиши маълум қилинди.
Қурилиш ишлари қиймати 9 миллион сомонийни ташкил қилиши, иншоот қурилишига 300 ишчи жалб этилиши қайд қилинди.
Тожикистон ва Британия халқаро мактаби ертўлага эга бўлган иккита беш қаватли бинодан ташкил топиб, унинг умумий майдони 6 минг 500 квадрат метрни ташкил қилади.
Қурилиш учун 1 минг 700 квадрат метр майдон ажратилган. Тожикистон ва Британия халқаро мактаби лойиҳаси "Меъморий ва шаҳрсоз" очиқ ҳиссадорлик жамияти томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, "Маркази таълимии Ганжина" МЧЖ иншоот пудратчиси ҳисобланади.
Давлат бошлиғи қурувчилар билан суҳбат чоғида уларга иншоотни сифатли қуриш борасида топшириқ бериб, иншоот бунёд этилишида юқори сифатли қурилиш материалларидан фойдаланишни бинонинг узоқ хизмат қилиши муҳим омилларидан бири, дея атади.
Муассаса фойдаланишга топширилганидан кейин, 90 нафар киши доимий иш жойи ва яхши ойлик маош билан таъминланади.
Иншоотнинг ертўласида хорижий тиллардаги бадиий адабиётлар кутубхонаси ҳамда Европанинг машҳур кутубхоналарига уланган электрон кутубхона ташкил қилинади.
Таълим муассасасининг ўқув синфхоналари ва фан лабораториялари энг янги ускуналар, жумладан, компютер, электрон тахта ва бошқа ўқув жиҳозлари билан таъминланади.
Шу тарзда, Тожикистон ва Британия халқаро мактаби ташкил қилиниши ва фаолият бошлаши Тожикистонда маориф соҳаси тараққиётига жиддий туртки беради. Янги давр талаблари ўсиб келаётган ёш авлодга тўғри таълим бериш ва тарбиялаш мақсадида бизни маориф соҳасига жиддий эътибор қаратиш, мамлакатдаги таълим жараёнини халқаро стандарт талабларига мослаштиришга ундайди.
Мазкур таълим муассасасига Британиянинг энг яхши ўқитувчилари ва тажрибали педагоглари жалб этилиб, улар дарс ва машғулотларни илғор таълим усуллари ва дастурлари асосида олиб боришади.
Истиқболда, британиялик шериклар билан дастлабки келишув бўйича мазкур мактаб базасида Буюк Британия олий касбий таълим муассасаларида ўқишни давом эттириш учун кириш имтиҳонлари ўтказилиши ҳам режалаштирилмоқда.
"МИЛЛИЙ РЕФЕРЕНС ЛАБОРАТОРИЯ" ДАВЛАТ МУАССАСАСИ ОЧИЛДИ
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали билан биргаликда тиббий шаҳарча ҳудудида Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлигининг "Миллий референс лаборатория" давлат муассасасини тантанали тарзда очиб берди.
Мазкур янги замонавий тиббий иншоотда қурилиш ишлари 2014 йили бошланиб, 2016 йилда охирига етказилди. "Миллий референс лаборатория" замонавий тиббий ускуналар билан тўлиқ жиҳозлангандан кейин Миллат пешвоси томонидан фойдаланишга топширилди.
Лаборатория биноси умумий қиймати 23,8 миллион сомонийни ташкил қилиб, шундан 7 миллион 857 минг сомонийси қурилиш-монтажлаш ишлари, 16 миллион сомонийси - иншоотни Германия компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш учун йўналтирилган.
Иншоот буюртмачиси Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати Ҳукумат иншоотлари қурилиши бўйича дирекцияси ҳисобланиб, "ПИЛЖСАНИИОСП"ОҲЖ лойиҳавий институт унинг лойиҳаловчисидир.
Мазкур лабораториянинг вазифаси барча клиник, биохимик, бактериологик ва вирусологик таҳлилларни амалга оширишдан иборат.
Лабораторияда барча иш шароитлари мавжуд бўлиб, унинг замонавий ускуналари энг кам иш кучидан фойдаланган ҳолда, халқаро стандартларга жавоб берувчи аниқ ташхисни амалга оширишга имконият яратади.
Ертўлага эга бўлган мазкур уч қаватли бинонинг умумий майдони 1610 квадрат метрни ташкил қилади.
Бинонинг биринчи ва иккинчи қаватларида лабораториялар ва иш кабинетлари, учинчи қаватида - лаборатория, иш кабинетлари ва таълим синфхоналари жойлашган.
"Миллий референс лаборатория" давлат муассасасида 60 нафар малакали маҳаллий мутахассислар иш жойи ва яхши ойлик маош билан таъминланди. Лабораториянинг барча ходимлари энг янги ускуналар билан ишлаш учун ишлаб чиқариш компанияларида ўқув курсидан ўтишди.
Суҳбат чоғида Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон лаборатория ходимларини яна битта замонавий тиббий марказ очилиши билан табриклаб, уларни халқ манфаатларига содиқ хизмат қилишга ҳидоят этди.
ТИББИЁТ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ БОШ ТАЪЛИМ КОРПУСИ ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали билан биргаликда Абуали ибн Сино номли Тожикистон Давлат тиббиёт университетининг бош ўқув корпуси қурилишини бошлаб берди.
Қурилиш лойиҳаси билан танишув чоғида мамлакат Президентига бош корпус қурилиши умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 85 миллион 416 минг сомонийни ташкил этиши маълум қилинди.
Иншоот учта тўққиз ва тўрт қаватли корпуслардан иборат бўлади. Абуали ибн Сино номли Тожикистон Давлат тиббиёт университети ҳудуди 10,37 гектарни, унинг иншоотлари майдони 15900 квадрат метрни, қурилишга ажратилган майдон эса, 3643 квадрат метрни ташкил қилади.
Бош корпусда 1000 ўринли мажлислар зали, иш кабинетлари, таълим синфхоналари, ўқиш залига эга бўлган кутубхона ҳамда кичик таълим синфхоналари қурилиши назарда тутилган.
Иншоот ҳудудида, шунингдек, учта янги таълим корпуси, 300 ўринли ошхона, тўртта 12 қаватли ётоқхона, ўқитувчилар учун иккита турар жой биноси, спорт майдончаси ва зали, сузиш ҳавзаси, лаборатория биноси, теннис корти қурилиши, хўжалик участкаси ва боғи барпо этилиши назарда тутилган. Бундан ташқари, университетга асосий кириш жойида Абуали ибн Сино ҳайкали ўрнатилади.
Иншоот буюртмачиси "СТС иншоот" ҳисобланиб, унинг лойиҳаси "Шаҳрофар" очиқ ҳиссадорлик жамияти томонидан ишлаб чиқилган.
2017 йили мазкур иншоот қурилишига республика бюджети маблағлари ҳисобидан 10 миллион сомоний ажратилиши назарда тутилган. Бош корпус лойиҳаси давлат қурилиш экспертизасидан ўтган бўлиб, амалга татбиқ этиш учун тайёр.
Миллат пешвоси қурувчиларга қурилиш ишлари сифатига биринчи даражали эътибор қаратишни топширди.
Давлат бошлиғининг фикрига кўра, илғор тиббий ускуналар билан жиҳозланган мазкур замонавий таълим муассасаси халққа узоқ йиллар хизмат қилиши керак.
ПОЙТАХТ КЎЧАЛАРИДА ЙЎЛЛАР ТАЪМИРИ БИЛАН ТАНИШУВ
28 апрел куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иштирокида Душанбе шаҳрининг Сино ноҳияси Муродулло Шерализода кўчаси бўйлаб автомобил йўллари реконструкцияси бошланди.
Мазкур автомобил йўли реконструкцияси "Элит-Строй-Сервис" МЧЖ раҳбари Иззатулло Давлатовнинг бунёдкорона ташаббусларидан ҳисобланади. Умуман, бу маҳаллий тадбиркор томонидан Душанбе шаҳрининг 15 километр автомобил йўли реконструкцияси амалга оширилади.
Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали реконструкциянинг лойиҳавий нозикликлари билан танишув чоғида мазкур йўл таъмирини сифатли охирига етказиш борасида фойдали маслаҳатлар ва кўрсатмалар беришди.
Лойиҳа бўйича Душанбе шаҳрининг таъмирга муҳтож тўққизта кўчасининг автомобил йўли "Элит-Строй-Сервис" МЧЖ томонидан реконструкция қилинади. Умуман, 141 минг квадрат метр майдон реконструкцияси амалга оширилади. Ушбу кўчаларда йўл четлари, бетон ва металл ариқчаларни қайта тиклаш ҳамда йўлларни асфалтлаш ишлари бошланди.
"Асфалт-бетон завод" ёпиқ ҳиссадорлик жамияти раҳбари Тоҳир Ҳукуматов билан биргаликда пойтахтнинг Сино ноҳиясининг 15 километр масофага эга 10та кўчаси автомобил йўллари реконструкцияси давом этмоқда. Бугунги кунгача Юсуф Вафо ва Пахтакор кўчалари бўйлаб таъмирлаш ишлари охирига етказилган бўлиб, бошқа участкаларда қурилиш ишлари давом этмоқда.
Жорий йилнинг 15 февралида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг давлат ҳокимияти Душанбе шаҳри ижроия органи тузилмалари масъул шахслари ва фаоллар билан учрашувида тадбиркорлар пойтахт кўчалари ва хиёбонларидаги автомобил йўллари қурилишига ҳисса қўшишдан манфаатдор эканликларини изҳор этишган.
Миллат пешвосига айни пайтда Душанбе шаҳри йўллар ва кўприклар қурилиш, реконструкция, капитал ва жорий таъмири бошқармаси томонидан 587 минг квадрат метр майдонда 23,98 километр автомобил йўллари реконструкцияси ва қурилиши давом этаётгани маълум қилинди. Ишлар давом этаётган 12та участкада замонавий техникадан тўлиқ фойдаланилаётган бўлиб, ишлар сифатига жиддий эътибор қаратилмоқда.
Айни пайтда давлат ҳокимияти Душанбе шаҳри ижроия органи ва маҳаллий тадбиркорлар барча мавжуд захира ва имкониятлар, замонавий техникаларни сафарбар этган ҳолда, пойтахтнинг 4та ноҳиясида автомобил йўллари қурилиши ва реконструкциясини давом эттиришмоқда.
***
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали билан биргаликда пойтахтнинг Исмоил Сомоний ноҳиясида Саидқул Турдиев ва Ҳамид Маҳмудов кўчалари бўйлаб йўллар таъмири ва реконструкциясининг бориши билан танишди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур автомобил йўллари таъмири ва реконструкцияси Миллат пешвосининг топшириқ ва кўрсатмалари доирасида "Роҳи тожик" МЧЖ даромадлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.
Мамлакат Президентига бу йўналишдаги ишлар икки ой илгари бошланиб, давлат мустақиллигининг навбатдаги байрамигача тўлиқ охирига етказилиши борасида маълум қилинди.
Бугунги кунгача мазкур кўчаларнинг 4та йўлакларида ишлар охирига етказилган бўлиб, қолган яна 15та йўлак асфалтлаш учун тайёрлаб қўйилган. Умуман, бош йўллар билан бир қаторда, пойтахтнинг Исмоил Сомоний ноҳияси Саидқул Турдиев ва Ҳамид Маҳмудов кўчаларига қарашли яна 50та йўлаклар таъмири ва реконструкцияси амалга оширилиши таъкидланди.
Таъкидлаш жоизки, Миллат пешвосининг Душанбе шаҳри фаоллари ва мамлакат тадбиркорлари билан учрашуви чоғида ватанпарвар тадбиркорлар пойтахт йўллари таъмири ва реконструкциясига ҳисса қўшишга тайёрликларини билдирганди.
Хусусан, "Роҳи тожик" МЧЖ раҳбари, тадбиркор Қурбонмурод Неъматзода томонидан пойтахтнинг 40 километр йўли, шундан 20 километри 2017 йилда, қолган 20 километри 2018 йилда реконструкция қилинади.
Умуман, ватанпарвар тадбиркорлар томонидан йўл қурилиши замонавий меъёрлари талаблари доирасида 70 километр автомобил йўли реконструкция қилинади.
Пойтахтнинг Исмоил Сомоний ноҳияси Саидқул Турдиев ва Ҳамид Маҳмудов кўчаларида 21 километр автомобил йўли реконструкцияси амалга оширилади.
Бундан ташқари, мазкур лойиҳа доирасида йўловчилар йўлакларини асфалтлаш, сув ташлаш ва сув оқиб тушадиган иншоотларни алмаштириш, ёритиш ишларини олиб бориш, ҳудудни кўкаламзорлаштириш назарда тутилган.
Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон қурувчилар билан суҳбат чоғида улар эътиборини ишларни сифатли якунлашга қаратар экан, масъул шахсларга ишлар ижроси боришининг жиддий назоратини йўлга қўйиш топшириғини берди.
"Ховар" ТМАА.
Каллайи саҳарлаб машина топиш ниятида катта йўл сари шошилдим. Тоғли ўлканинг узоқ бу гўшасида машина топиш осон иш эмас. Айниқса, Ҳойитда. Бир замонлар довруғи мамлакатимиздан ошиб, узоқ-узоқларга етган ҳамда таниқли фарзандлари янги давлатчилик тузумини бунёд этишда муносиб ҳиссасини қўшган Ҳойитда... Агар бахт кулиб боқса, Жирғатолдан қайтадиган юк машиналари манзилингизга етказиб қўйишади. Ва мана энди мен – қишлоқ
Муфассал...
Милодий янги йил киришига ҳам саноқли кунлар қолди. Бугун азиз Тожикистонимиз халқи Янги йилни кутиб олишга ҳамма томонлама ҳозирлик кўрмоқда. Айниқса, мамлакатимиз пойтахти Душанбе шаҳрида байрамга тайёргарлик қизғин эканлиги кўзга ташланади.
Ёшлар йилида Душанбе шаҳри раиси муҳтарам Рустами Эмомали ташаббуси билан янги милодий йилга тайёргарлик ўзгача шукуҳ билан кечмоқда.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015