Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 31 Март 2017 Кӯришлар: 1535
Печат

 

tursunzoda 20171121 март куни эрталаб Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон халқаро Наврўз байрамига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этиш учун Турсунзода шаҳрига ташриф буюрди.

Жорий йилда асосий Наврўз тантаналари Турсунзода шаҳри марказида ўтказилаётгани сабабли, шаҳар кўчалари ва хиёбонлари байрамона кўринишда

ясатилганди.  

Турсунзода шаҳри фуқаролари ва фаоллари Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали  Раҳмонни ўзига хос илиқлик ва самимият билан кутиб олишиб, ранг-баранг маданий дастурларини намойиш қилишди.

Шундан кейин, Турсунзода шаҳрининг Турсун Тўйчиев қишлоқ жамоатидаги Зарбдор қишлоғида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон сабзавотчилик билан шуғулланувчи бир қатор деҳқон хўжаликларини бориб кўрди.

tursunzoda 2017 1Бу ерда Миллат пешвоси «Саховат-1» деҳқон хўжалиги иссиқхоналари фаолияти билан танишиб, ушбу хўжалик деҳқонлари ва аъзоларининг ердан унумли ва мақсадли фойдаланиш, эртачи сабзавотлар ҳосилини йиғиштириш йўлидаги ишларига юқори баҳо берди. Мамлакат Президенти хўжалик меҳнаткашлари билан соҳани ривожлантириш, аграр маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, истеъмолчилик бозори ва аҳолини эртачи сабзавотлар, айниқса, помидор ва бодринг билан таъминлаш борасида ўз маслаҳатлари ва тавсиялари билан ўртоқлашди.

Тажрибали деҳқон Абдулложон Жўраев «Саховат-1» хўжалиги раҳбари ҳисобланиб, унинг хўжалиги иссиқхоналари 0,50 гектар майдонда барпо қилинган. Майдони 0,8 гектарни ташкил қилувчи хўжаликнинг биринчи иссиқхонаси ва иккинчи иссиқхонаси (0,12 гектар)да «Белла F-1» навли помидорлар парваришланмоқда. Иккита иссиқхонага 5 минг 800 туп помидор кўчати экилган. Иссиқхоналарда хўжалик даромади асосий манбаси ҳисобланган помидорлар ва бодрингларни томчилаб суғориш йўлга қўйилган. Хўжалик экин ерларининг умумий майдони 3,1 гектарни ташкил қилиб, шундан 2 гектарида сабзавотлар, жумладан, 1 гектар майдонда пиёз, 1 гектарда бодринг ва 0,60 гектарда буғдой ўстирилмоқда.

tursunzoda 2017 2Зарбдор қишлоғида Давлат бошлиғи, шунингдек, эртачи сабзавотлар, помидор ва бодринг ҳамда карам, пиёз, турп ва сабзи етиштириш билан шуғулланувчи «Доно, «Баҳодур» ва «Лочин» деҳқон хўжаликлари меҳнаткашлари фаолияти билан танишди.

«Доно» хўжалигида 0,10 гектар майдонда иссиқхона шароитида «Парма» навли бодрингларни етиштириш йўлга қўйилган бўлиб, хўжаликнинг бошқа участкаларида «Мадина» навли помидорнинг 6 мингдан зиёд кўчати ўтқазилган. Хўжалик раҳбари Абдусалом Холбековнинг маълум қилишича, 1996 йилдан шу кунгача хўжалик аъзолари юқори ҳосил туфайли ички бозорни таъминлаш билан бир қаторда, ўз маҳсулотларининг хорижга экспортини ҳам йўлга қўйишган.

Шу ерда Давлат бошлиғи шаҳар меҳнаткашлари ютуқлари кўргазмасига бориб, аграр маҳсулотлари билан танишди.

Турсунзода шаҳрининг меҳнаткаш аҳолиси Миллат пешвосига қўллаб-қувватлаши ҳамда яшаш ва ишлаш шароитларини яхшилаётгани учун миннатдорчилик изҳор қилишди.

 

ЧИГИТ ЭКИШ ИШЛАРИ БОШЛАБ БЕРИЛДИ

Турсунзода шаҳрининг «Регар» қишлоқ жамоатида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон «Агросаноат» МЧЖда томчилаб суғориш усули бўйича плёнка остида пахта экиш ишларини бошлаб берди.

Олиймақом меҳмонни мазкур хўжаликка кириш жойида тажрибали деҳқонлар ва соҳа олимлари кутиб олишиб, Миллат пешвоси билан биргаликда пахта экиш ишларини бошлаб беришди. «Агросаноат» МЧЖ меҳнаткашлари умумий сони 500 кишини ташкил қилиб, 869 гектар экин майдони улар ихтиёридадир. Шундан 769 гектари суғориладиган, 100 гектари лалми ва 2 гектарини интенсив боғлар ташкил қилади. Хўжалик фаолиятининг асосий тури аграр ва чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ўзлаштириш ва сотиш ҳисобланади. Хўжаликнинг гўшт-сут фермасида Германиядан келтирилган Симментал зотли 437 бош сигир мавжуд.

Шу ернинг ўзида Тожикистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси олимлари пахтанинг маҳаллий «Дустий-ИЗ» навини етиштиришда полиэтилен қувурлар билан томчилаб суғоришнинг замонавий технологияларидан фойдаланиш ҳақида сўз юритишди. Мазкур навдан кутилган ҳосил гектаридан 50-55 центнерни ташкил қилади. Томчилаб суғориш учун ускуналар насос, филтр, магистрал ва тақсимлаш қувурлари ҳамда суғориш линияларидан иборат эканлиги таъкидланди. Пахтани экишнинг бундай усули Турсунзода шаҳрида биринчи марта қўлланаётган бўлиб, сувни тежаш бунинг устунлик жиҳатидир. Бундай усул минерал ўғитларни тежаш, жўякларга ишлов беришни камайтиришга имкон бериб, ерни шўрхок пайдо бўлишидан сақлайди.

Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон хўжалик меҳнаткашлари билан очиқ суҳбат қуриб, уларга баҳорнинг қуёшли кунида ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланиш бўйича фойдали тавсиялар берди.

 

КЎП ҚАВАТЛИ ТУРАР ЖОЙ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Турсунзода шаҳрининг Аҳмад Дониш кўчасида хизмат кўрсатиш марказига эга бўлган олти қаватли турар жойни фойдаланишга топширди.

Янги бунёд этилган иншоот тўрт блокдан иборат бўлиб, 11 миллион 500 минг сомоний маблағ ҳисобига маҳаллий тадбиркор Абдуқаҳҳор Ғаффоров томонидан қурилган. Турар жой биноси 154та бир, икки ва уч хонали квартиралардан иборат бўлиб, миллий меъморчилик анъаналарига мувофиқ тарзда қурилган уйнинг умумий майдони 5 минг 750 квадрат метрни ташкил қилади. Турар жой биноси қурилиши 2015 йили бошланиб, унинг лойиҳаси «АРХ Строй» МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган. «Капитал АА-2014» ва «Соҳиб Дўст» МЧЖлари иншоот пудратчилари ҳисобланади. Турар жой биноси қурилиши чоғида 50 нафаргача маҳаллий мутахассис ва ишчилар вақтинчалик ишга жалб этилди. Бино саҳнида болалар спорт-ўйин майдончаси бор.

Янги иншоотни фойдаланишга топширгандан кейин унинг хизмат кўрсатиш марказида 30 нафар маҳаллий фуқаро доимий иш жойи билан таъминланди.

Маҳаллий тадбиркор Абдуқаҳҳор Ғаффоров Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмонга доимий қўллаб-қувватлаши ва тадбиркорлик учун қулай шароитларни яратгани туфайли миннатдорчилик билдириб, яқин келажакда шаҳарнинг Аҳмад Дониш кўчасида ер ости машина қўйиш жойига эга бўлган яна иккита кўп қаватли турар жой биноси қуришга ваъда берди.

Тожикистон Республикаси Президенти қурилиш ишлари сифатига юқори баҳо берар экан, иншоотни Турсунзода шаҳрининг фуқароларига халқаро Наврўз байрамини нишонлаш кунларида муносиб совға, дея атади.

 

ТУРСУНЗОДА ШАҲРИДА ХАЛҚАРО НАВРЎЗ БАЙРАМИ ШУКУҲИ

Турсунзода шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон халқаро Наврўз байрамига бағишланган тантаналарда иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Байрамнинг асосий тантаналари шаҳар марказий стадионида бўлиб, унда мамлакат фаоллари, зиёлилар, дипломатик корпуслар, халқаро ташкилотлар намояндалари, хорижлик меҳмонлар ҳамда Турсунзода шаҳри аҳолиси иштирок этишди.

Мамлакат Президенти ўз чиқишида, энг аввало, иштирокчилар ва улар сиймосида мамлакатимизнинг барча шарафли халқи, хориждаги ватандошларни табиатнинг уйғониши – Наврўз байрами кириб келиши муносабати билан самимий табриклади.

Давлат бошлиғининг сўзларига кўра, Наврўз жуда қадимий тарихга эга бўлиб, инсоният учун уйғониш ва хурсандчилик анъанаси ҳисобланади. Ўзининг беш минг йилдан зиёд тарихи давомида Наврўз норавон йўлни босиб ўтиб, чуқур, кенг ижтимоий мазмун касб этди. Наврўзнинг бу башардўстона ва умуминсоний аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, мамлакат Президентининг бунёдкорлик ташаббуси БМТга аъзо 190дан зиёд давлат томонидан қўллаб-қувватланди ҳамда бу нуфузли ташкилотнинг махсус резолюцияси билан Наврўз байрамига халқаро мақом берилди.

Ўз чиқишида муҳтарам Эмомали Раҳмон Турсунзода шаҳрида қадимий Наврўз байрамини нишонлаш жуда рамзий эканлигини қайд қилди. Зеро, унинг аҳолиси Наврўзнинг ҳақиқий тарихий ва маданий анъаналарини сақлаш ҳамда энг яхши миллий анъаналарни ривожлантиришда жуда бебаҳо улуш қўшадилар.

Давлат бошлиғи аждодларимизнинг бу эзгу анъаналарини давом эттириш, жумладан, ободончилик, боғлар барпо этиш, турар жойларни тозалаш, кўчалар ва хиёбонларни ясатиш, шаҳар ва қишлоқларга байрам тусини бериш ёшлар маънавияти даражасини юксалтириш, бунёдкорлик меҳнати ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, яхши ахлоқ, миллий туйғу, хотиржамлик, тараққиёт ва азиз мамлакатимизнинг келгусидаги гуллаб-яшнаши учун жуда яхши имконият эканлигини ишонч билан қайд қилди.

Ўз чиқиши охирида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон тантанали тадбир иштирокчилари ва бутун тожик халқини қадимий Наврўз байрами билан яна бир марта табриклади.

Шундан кейин мамлакат маданият ва санъат усталари ҳамда Турсунзода шаҳри артистлари томонидан тайёрланган ранг-баранг маданий дастурлар ва театрлаштирилган намойиш кўрсатилди.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Худоберди ХОЛИҚНАЗАР: - ҚЎШНИЛАР БИЛАН ИЛИҚ МУНОСАБАТДАМИЗ

 

Ўтган 2016 йил якунига бағишланган матбуот конференцияларининг дастлабкиси Тожикистон  Республикаси Президенти қошидаги Стратегик тадқиқотлар маркази директори Худоберди Холиқназар томонидан бошлаб берилди.

Худоберди Холиқназар йил давомида Марказ томонидан амалга оширилган ишлар борасида муфассал тўхталди.

Муфассал...

Бу дунёда ҳаммамиз меҳмон...

 

ВАТАН СОҒИНЧИ

Соғинч деб аталган соҳир туйғудан,

Қалбнинг яралари мудом ортади.

Сафарларда қолсанг

Узоқ ё яқин,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990629

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477851
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3779
4027
21464
7426653
99495
114875
7477851

Сизнинг IPнгиз: 3.149.250.65
Бугун: 23-11-2024 17:02:28

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015