Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 02 Март 2017 Кӯришлар: 1768
Печат

 

v putin i e rahmon27 феврал, куннинг иккинчи ярмида Миллат қасридаТожикистонга расмий ташриф буюрган Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Олиймақом меҳмон, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон кутиб олди

ва фахрий минбарга таклиф қилди.  

Олиймақом меҳмонни расмий кутиб олиш маросимида Фахрий қоровул, нафас чолғу асбоблари оркестри, Тожикистон ва Россиянинг расмий делегациялари, дипломатик корпуслар намояндалари иштирок этишди.

Олиймақом меҳмонни кутиб олишнинг тантанали маросими давлатлар бошлиқларининг икки мамлакат расмий делегациялари ҳайъати билан танишувлари орқали ниҳоясига етди.

Шундан кейин Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинларнинг тор доирадаги учрашувлари бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида икки мамлакат раҳбарлари Тожикистон ва Россия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан бир-бирларини табриклашиб, олий сиёсий даражадаги диалогни давом эттириш, давлатлараро муносабатларни келгусида ривожлантириш ва чуқурлаштиришга тайёрликлари ва манфаатдорликларини тасдиқлашди.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг дипломатик муносабатлар ўрнатилгани 25 йиллиги кунларида Тожикистон Республикасига навбатдаги расмий ташрифи Россия раҳбариятининг Тожикистон билан эзгу ва дўстона муносабатлар, стратегик шерикчилик истиқболларига юқори даражадаги эътибори белгиси, дея аталди.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Тожикистон Республикаси Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмонни Тожикистон ва Россия кўп қиррали давлатлараро муносабатлар ва халқлар ўртасидаги дўстликнинг узлуксиз ривожланиши ҳамда чуқурлашиб бораверишига қўшаётган ҳиссаси, конструктив ҳаракатлари учун Россия Федерациясининг олий мукофоти – Александр Невский ордени билан тақдирлади.

Самимий суҳбат чоғида Тожикистон ва Россия дўстона муносабатлари ҳамда стратегик шерикчилигини келгусида  ўзаро манфаатга эга барча соҳаларда мустаҳкамлаш ва кенгайтиришдан манфаатдорлик изҳор қилинди. Учрашув тўлиқ ўзаро тушуниш фазосида бўлиб ўтди.

 

Олий даражадаги учрашув ва сўзлашувлар

Тожикистон ва Россиянинг турли соҳалардаги давлатлараро алоқалари ва стратегик шерикчилиги билан боғлиқ масалалар икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида олий даражадаги сўзлашувларда батафсил муҳокама қилинди.

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ўзи ва тожик халқи номидан Россия Федерациясига Тожикистон олий раҳбариятининг кўп қиррали давлатлараро муносабатларни ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашдаги  хизматлари Россия Федерацияси олий мукофоти – Александр Невский ордени билан қадрлангани учун миннатдорчилик билдириб, бу қадамни Тожикистон ва Россия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги нишонланаётган кунларда рамзий ҳамда тарихий ҳодиса, дея атади.

Қайд қилиб ўтилганидек, Тожикистон томони Россия Федерацияси билан ўзининг дўстона муносабатлари ва стратегик шерикчилигини ташқи сиёсатнинг истиқболли йўналишларидан бири, дея ҳисоблайди ҳамда уларнинг келгусида муваффақиятли, самарали тараққиёти ва узлуксиз кенгайиб боришига катта ишонч билан қарайди.

Иқтисодиёт, савдо, сармоялар, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, муҳожирлик, илм ва маориф, маданият, сайёҳлик соҳаларидаги давлатлараро ҳамкорликларни мустаҳкамлаш, икки мамлакат вилоятлари, шаҳарлари ва ноҳиялари ўртасидаги муносабатларга алоҳида эътибор қаратилди.

Россия Федерацияси Тожикистон Республикаси ташқи савдосида етакчи ўринни эгаллаб, икки мамлакат ўртасида маҳсулот айирбошлаш ҳажми ташқи омиллар таъсирини ҳисобга олган ҳолда, 2016 йили 1 миллиард Америка долларидан зиёдни ташкил қилгани таъкидланди.

Энергетика соҳасида давлатлараро ҳамкорликлар жараёнида нефт-газ саноати соҳасида интеграцияларни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилиб, кичик ва йирик истиқболли лойиҳаларни амалга татбиқ этишга сармоялар ҳажмини кўпайтиришдан манфаатдорлик билдирилди.

Суҳбатдошлар Тожикистоннинг сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Россияга экспорт қилиш ҳажмини ошириш мақсадида, қулай шароитлар яратиш учун алоқаларни мустаҳкамлашга доир конструктив ғояларини илгари суришиб, бу йўналишда икки мамлакат вилоятлари, шаҳарлари ва ноҳиялари ўртасидаги бевосита муносабатларни мустаҳкамлаш муҳимлигини қайд қилишди.

Муҳожирлик соҳасида ҳамкорликлар муаммоларни ҳал этиш бўйича олий даражадаги сўзлашувларда унча кўп бўлмаган маъмурий ҳуқуқбузарликларга эга бўлган Тожикистон Республикаси фуқароларининг  Россия Федерацияси ҳудудидан депортацияси ва унга киришлари тақиқи тўғрисидаги қарорни қайта кўриб чиқиш ҳамда бу фуқароларга нисбатан авф чорасини қабул қилиш таклифи илгари сурилди.

Таълим муассасалари ташкил қилишни кенгайтириш, рус тилини янада кенгроқ ўрганиш, Тожикистон фуқаролари учун Россия олий таълим муассасаларида квоталар сонини ошириш, маданият ва санъат соҳаси мутахассисларини тайёрлаш, илмий, маданий ва ижодий доиралар алоқаларини кенгайтириш, давлатлар ўртасида илм, маориф ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликларнинг муҳим йўналишлари сифатида зикр этиб ўтилди.

Қайд қилинганидек, Тожикистон ва Россия сайёҳлик компаниялари ва идоралари тажриба алмашиши, Тожикистон сайёҳлик инфратузилмасини яхшилашга сармоялар жалб этиш ўзаро самарали давлатлараро муносабатлар жараёнида сайёҳлик мақомини юксалтиришда амалий ролни ўйнаши мумкин.

Суҳбатдошлар икки давлатнинг хавфсизлик, ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳалардаги ҳамкорликларини мустаҳкамлашни ҳарбий тайёргарликни ошириш, Тожикистон Қуролли кучлари қисм ва бўлинмаларининг техник базаси ва мудофаа қудратини мустаҳкамлашнинг муҳим воситаси, дея атар эканлар, бу йўналишдаги ҳамкорликларни мустаҳкамлаш Тожикистоннинг Афғонистон билан давлат чегараларини ҳимоялаш, халқаро терроризм ва экстремизм, трансмиллий жиноятлар, наркотик моддалар ноқонуний савдосига қарши шафқатсиз кураш олиб бориш ҳамда бутун минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда фаол рол ўйнаши мумкинлигини қайд қилишди.

Тожикистон ва Россиянинг БМТ, МДҲ, КХШТ ва ШҲТ доирасидаги минтақавий ва халқаро муносабатларидан қониқиш изҳор қилинди.

Олий сиёсий даражадаги диалогни тартибли ва самарали давом эттириш, икки давлатнинг  минтақа ва халқаро масалалар бўйича мавқеларининг яқинлиги ёки мувофиқ келиши ўзаро фойдали стратегик муносабатларни ривожлантиришнинг муҳим омили, дея аталди.

Шунингдек, ўзаро манфаатга эга бўлган бошқа масалаларга ҳам тўхтаб ўтилди.

 

Ҳамкорлик тўғрисидаги янги ҳужжатлар

Давлатлараро сўзлашувлар якуни бўйича Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг  давлатлараро сўзлашувлардан сўнг мазкур расмий ташриф якунлари тўғрисида Муштарак баёноти қабул қилинди. Муштарак баёнотда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Тожикистон томонига илиқ истиқбол учун миннатдорчилик билдириб, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонни ўзига қулай вақтда Россия Федерациясига расмий ташриф билан келишга таклиф қилгани айтилади. Сўнгра икки мамлакат раҳбарлари иштирокида ҳамкорлик тўғрисида 6та янги ҳужжат имзоланди. Улар қуйидагилардир:

- Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида атроф-муҳитни ҳимоялаш соҳасида ҳамкорликлар тўғрисида келишув;

- Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида ҳарбий почта фелдъегерлик (махсус) алоқаси соҳасида ҳамкорликлар тўғрисида келишув;

- Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасида ҳамкорликлар тўғрисида келишув;

- Тожикистон Республикаси Меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини иш билан таъминлаш вазирлиги ҳамда Россия Федерацияси Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги ўртасида меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш соҳасида ҳамкорликлар тўғрисида келишув;

- Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар, спорт ва сайёҳлик комитети ҳамда Россия Федерацияси Спорт вазирлиги ўртасида жисмоний тарбия соҳасида ҳамкорликлар тўғрисида меморандум;

- Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида 2017 йил учун ҳамкорлик дастури.

Матбуот анжуманида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин олий даражадаги учрашув ва сўзлашувлар натижаларидан қониқиш изҳор қилишди.

Эришилган келишувлар ва имзоланган ҳужжатлар келажакда Тожикистон ва Россиянинг барча истиқболли соҳалардаги стратегик шерикчилик муносабатларини мустаҳкамлашга фаол ҳисса қўшиши қайд қилинди.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Тонгга ишониб яшамоқ бахти

 

Ҳаловатсиз тунлар

Тун яримдан оғганда ҳам кўзига уйқу келмади. У ёнига ағдарилди, бу ёнига ағдарилди, ёстиқни пастлатди, баландлатди. Қани энди, кўзлари юмилса-ю ухлаб қолса! Йўқ, кўзини юмди дегунча, бошига  устма-уст томчилар келиб урилар, лўқиллаётган боши ёрилгудай эди. Нима қилсин?! Бошини кўрпага ўраса ҳам, совуқ томчилар миясини тешгудай муттасил келиб уриларди.

Муфассал...

АЗМУ ИРОДА, ЭЗГУ ОРЗУ-НИЯТЛАР ИФОДАСИ

 

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевларнинг шу йилнинг 17 августида ўзаро мулоқот ва учрашувлари сўнггида имзоланган дўстлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш, стратегик шерикчилик тўғрисидаги Қўшма баёнот икки мамлакат учун ҳам ғоят муҳим аҳамият кашф этган тарихий ҳужжат бўлди. Халқларимизнинг азму иродаси, эзгу орзу ва

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990882

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478193
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4121
4027
21806
7426653
99837
114875
7478193

Сизнинг IPнгиз: 18.118.119.77
Бугун: 23-11-2024 17:27:31

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015