Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 16 Феврал 2017 Кӯришлар: 1564
Печат

 

ёки нега жамиятни янги замон хатарларидан сақлашимиз лозимлиги хусусида

 s.fattohzodaБугун давлатлар чегараларидан ўтиб, сиёсат, иқтисодиёт ва миллий маданиятга таъсир кўрсатаётган глобализация жараёнининг тез суръатлардаги ҳаракати уларнинг қадимий қадриятларини ўзгартириб бормоқда. Янги геосиёсат бир қатор мамлакатлар учун "уйғониш геосиёсати" (З.Бжезинский), дея баҳоланса-да, баъзи давлатлар учун эса, ғамгинлик ва умидсизлик геосиёсатига айналиб қолган.

Илгариги сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий ташкилотлар барҳам топиб, улар ўрнига янги ташкилотлар вужудга келди. Бу эса, албатта, жаҳон геосиёсати вазиятига таъсир кўрсатади. Бугун биз улкан корпорациялар сармоялари кундан-кунга дунё сиёсий вазиятини ўз таъсири остига олиб, ҳатто, дунёнинг баъзи мамлакатлари миллий сиёсати устидан устунликка эришганлигининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Бизнинг азиз Ватанимиз ҳам мустақил ва ўз маданиятига эга давлат сифатида бу жараёндан четда қолмаслигини яхши англаб етмоғимиз лозим. Бироқ бу мавзу баҳс доираси кенглиги боис, мазкур мақолада глобализациянинг биздек ўз маданиятига эга миллатнинг миллий қадриятлари ва маънавий маданиятига таъсири ҳамда ушбу омилларнинг салбий таъсирининг олдини олиш йўллари ҳусусида мулоҳаза юритмоқчимиз. 

____________________________________________________________________________________

Олий Мажлисга йўллаган Паёмим ва бошқа нутқларимда экстремизм ва терроризмнинг даҳшатли оқибатлари ҳақида доим айтиб келаман. Бу замонавий таҳдидлар кўпгина мамлакатларнинг вайрон бўлиши ва юз минглаб кишилар ҳалокатига олиб келиб, миллионлаб кишиларни Ватани, уй-жойи ва яшаш манзилидан айирганини ҳозир яна бир бор қайд қиламан.

Бу таҳдидга қарши кураш нафақат давлат ва Ҳукуматнинг вазифаси ҳисобланади, балки бу ҳодисалар олдини олишда барча сиёсий партиялар, жамоатчилик ҳаракатлари, нодавлат бирлашмалари ва ташкилотлар ҳам фаол бўлишлари керак.

 

Эмомали Раҳмон. Тожикистон Республикаси Жамоатчилик кенгаши. Душанбе шаҳри. 2017 йил 27 январ.

______________________________________________________________________________________

Сўнгги йилларда умуммиллий ахборот тармоқларининг мисли кўрилмаган ривожи ҳамда интернетнинг пайдо бўлиши туфайли фаоллашган ахборот инқилоби  дунё мамлакатлари ва турли миллатларнинг ахборот ва маданий муҳити, шунингдек, қадимий қадриятларининг бироз камситилишига олиб келди. Бугун янги атамалар, мисол тариқасида, ахборот уруши ва сунъий глобализация ҳамда ақидаларни юклаш кабилар вужудга келди. Булардан асосий мақсад эса, рангли инқилоблар ташкил этиш, сиёсий нигилизмни йўлга қўйиш ва омма орасида енгил низоларни вужудга келтириш билан дунёнинг янги сиёсий харитасида қудратни қўлга киритишдан иборатдир. 

Ўтган асрда канадалик социолог Маршал Маклюен шундай деганди: "Қалам кундан-кунга шамширдан-да, қудратлироқ бўлади ва кўп ўтмай сиёҳ (ёзув ранги), суратлар ва электрон воситалар аскарлар ва танклар ўрнини эгаллайди".

Дунёнинг оловли нуқталарида содир бўлаётган сўнгги йиллардаги ҳодисалар, ҳақиқатдан ҳам, бугун қалам шамшир ўрнини олгани ва кундалик ҳаёт тарзини ўзгартириш, миллий қадриятларни бузиб кўрсатиш, диний-мазҳабий қаршилик ва асл қадриятлар ўрнига сохталарини юклаш барча турдаги низо ва қийноқлар омилига айланиб бораётганлигини исботламоқда. Биз ҳам ахборот муҳитини ҳимоялаш, маънавий маданият ва миллий қадриятларимизни бундай хатарлардан сақлаш йўлларини аниқлаб олишимиз жуда муҳим.

Мустақил Тожикистон давлатининг ташкил этилган биринчи кунлариданоқ Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон, биз демократик, ҳуқуқбунёд ва дунёвий давлат қуриш тарафдоримиз, дея таъкидлагандилар.

Ҳақиқатдан ҳам, бу жамиятимиз турли қатламлари эҳтиёжларини қондира оладиган ягона йўл. Шунингдек, Миллат пешвоси миллий қадриятларни қайта тиклаш ҳамда маданият, тил, дину мазҳаб ва қадимий урф-одатларга ҳурмат кўрсатиш борасида қатор ишларни амалга ошириб, уларни қайта тиклаш ва тарғиб этиш учун қулай шароит яратиб берганлар. Бу борада Миллат пешвоси томонидан ўнлаб китоблар ёзилди. Бугун улар миллийликни қамраб олувчи концепция сифатида хизмат қилиб, ёшларни миллий ифтихор ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун энг яхши қўлланма ҳисобланади.

XIX аср охирларида яшаган рус сиёсатчиси ва ислоҳот тарафдорларидан бири Пётр Столипиннинг шундай гапи бор: "Миллий ўзликни англаш ва руҳиятга эга бўлмаган халқ ўғитга ўхшайди. Унда эса, бошқа халқлар илдизи кўкаради".

Глобализация жараёнининг тез суръатлардаги ҳаракати бир томондан либерал қадриятларни тарғиб этиш ва ғарбча усулдаги демократияни ўтказиш баҳонаси билан, бошқа томондан радикал Ислом ақидаларини йўлга қўйиш орқали Яқин Шарқ мамлакатларининг тарихий, диний, миллий ва маданий қадриятларини маҳв этишни хоҳлаётган бир пайтда, биз, бу хатарлар олдида миллатимизни устувор ва бирлаштирувчи ягона идеология остида жипслаштиришимиз зарур. Шу ўринда, XVII асрда яшаган таниқли француз адиби, математик ва файласуфи Блез Паскалнинг қуйидаги гапини эслаш ўринлидир: "Олдиндан айтиб бериш-бошқариш демакдир". Яъни биз тинч, осойишта ва бошқариладиган жамиятда яшашни истасак, барча турдаги хатарларни олдиндан била олишимиз керак. Токи жамиятимизда уларга қарши  устувор маънавий қалқонни ярата олайлик. Агар инсоният тарихига назар соладиган бўлсак, турли халқу миллатларнинг жипслиги ва бирдамлигида идеология, хусусан, сиёсий идеология муҳим рол ўйнаган. Сиёсий таҳлилчилар жамоатчилик онгига таъсир қилувчи сиёсий идеологиянинг асосий вазифаларини қуйидагича шарҳлайдилар:

1. Мойиллик - идеология сиёсат субъектларини қадриятлар ва ижтимоий гуруҳлар манфаатлари тартибига йўналтиради;

2. Сафарбар этиш - идеология издошларини аниқ бир сиёсий фаоллашувга талқин этади;

3. Бирлаштирувчи - идеология хусусий ва майда гуруҳлар манфаатларига қарши бўлиб,  тегишли ижтимоий гуруҳларнинг бирлаштирувчи омили сифатида чиқиш қилади.

Юқорида айтиб ўтилган сиёсий идеология вазифалари жамиятимизнинг бирлашиши ва айрим пайтларда баъзи кучлар томонидан умуммиллий манфаатларга нисбатан устун қўйиладиган гуруҳлар ва хусусий манфаатларни йўқ қилишда муҳим рол ўйнаши мумкин.

Афсуслар бўлсинким, ҳозир ҳам жамиятимизда ўз гуруҳлари манфаатлари йўлида чекланган идеологиясини халққа мажбурий юклашни истайдиганлар борлигини тан олишимиз керак. Мазкур гуруҳларнинг сиёсий маърифати жуда тор доирада бўлиб, жамият билан муносабатда илму маърифатдан эмас, балки кўпроқ ҳиссиётдан фойдаланадилар. Одатда, жамиятимизда бу гуруҳларнинг уч тоифаси кўзга ташланади:

1. Кўпроқ радикал Исломга яқин мафкура тарафдорлари. Бу гуруҳлар қадрият, ютуқлар, янги замон ахлоқий асослари, илм-фан, маориф, тараққий этган технологияларга қарши бўлиб, жамиятда эркак ва аёл ҳуқуқлари тенглигини эътироф этмайдилар;

2. Жанговар атеизм ақидаси тарафдорлари. Бу гуруҳлар, аксинча, дин ва мазҳабни жамиятнинг ортда қолиши асосий омили сифатида кўрсатиб, диний таълимотларнинг барча турларига қарши турадилар;

3.Либерал қадриятлар сиёсати тарафдорлари. Бу йўналиш тарафдорлари аждодларнинг миллий, тарихий, маданий қадриятлари ва урф-одатлари, оиладаги мавжуд азалий қадриятлар ва ахлоқ чегарасини инкор этадилар.

Шўролар давлати тугатилиши билан, аксарият постсовет мамлакатларида дин, мазҳаб ва эътиқод эркинлиги фаолияти учун етарлича шароит яратиб берилди. Бироқ, афсуслар бўлсинким, бундай эркинликлар қаторида, жумладан, бизнинг мамлакатимизда ҳам юқорида таъкидланган биринчи гуруҳ, яъни эски диний реакцион кучлар қайтадан жонланишди ва уларнинг фаоллашуви жамиятимиздаги мантиқсиз курашлар ва фуқаролик урушига сабаб бўлди.

Юқорида таъкидланганидек, бу гуруҳлар ўзларининг манқуртларча ўй-фикрларидан ташқари бошқа қадриятларни умуман тан олмайди. Илм, маърифат, билим улар учун бегона бўлиб, фаолият дастурлари ҳам мазҳабий ривоятларга асосланган ва шу нуқтаи назардан дастурлашни хоҳлашади.

Яқинда Тибет буддавийларининг руҳоний етакчиси Далай-лама XIV билан бўлган мулоқотлардан бирида, ундан Яқин Шарқ ҳодисаларига боғлиқ ҳолда, мусулмонлар ҳақида қандай фикрда эканлигини сўрашди. Далай-лама жавоб ўрнида шундай деди: - "Агар саволингиздан мақсад ИШИД ва бошқа радикал гуруҳлар ҳақида сўраш бўлса, улар мусулмон эмас, балки Ислом душманларидир. Мен мусулмонлар яшайдиган маҳаллада вояга етганман ва Ислом таълимотидан етарлича хабардорман. Оддий мусулмонлар сабр-тоқатли, меҳрибон ҳамда уруш ва қийноқлардан безор халқ". Тасаввур қилингки, буддизм таълимоти ҳақидаги шундай савол бизнинг руҳонийларимизнинг бирига берилганда, қандай бўларди? Шубҳасиз, буддавийлар динсиз ва Худо душманлари сифатида таърифланардилар. Чунки Далай-ламадан фарқли ўлароқ бизнинг руҳонийларимиз нафақат бошқа дин ва мазҳабларнинг муқаддас китобларини қўлга олишмаган, ҳатто, ўз миллати илму маданиятидан ҳам бехабардирлар.

Бугун биз ижтимоий тармоқларда мазкур гуруҳлар вакиллари бир қисмининг амру-маъруфларида, ҳатто, гўдакларнинг расм чизиш, қўшиқ куйлаш, мусиқа чалиш каби ўта кучли истеъдодлари ва яхши ташаббусларини куфр, дея эълон қилишлари ва ёки жанговар атеистлар сафидан бўлган бошқа бир гуруҳнинг буюк аждодларимиз ижодиётини, мисол ўрнида ўзларининг ижодиётлари билан башарият тамаддунига муносиб ҳисса қўшган Фаридуддин Аттору Мавлоно Жалолиддин Румийларни танқид қилаётганликларининг гувоҳи бўламиз. Бундай нотўғри тушунча, яъни фанатизм билан заҳарланган мутассиблар идеологияси миллатимизни бирлаштириб, тўғри йўлга бошлай оладими? Йўқ…

Ғарб либерализми идеяси кейинги йилларда Европа мамлакатларида нотўғри ақида, хусусан, радикал Ислом таълимоти гуруҳи вакилларининг кўпайишига имкон яратиб берди. Натижада, мазкур гуруҳ бундай вазиятни суиистеъмол қилиб, кўпроқ нуфузга эга бўлдилар, хуллас, Европа жамияти асосий принципларига хатар туғдирди. Бугун европаликлар бундай диний радикал ҳаракатларга қарши аёвсиз кураш олиб боришмоқда, бироқ  ҳайратланарлиси шундаки, бизнинг ўз мамлакатимизда бундай партия ва ҳаракатлар фаолиятини тақиқлашимиз ҳозирга қадар Ғарб давлатлари сиёсий доираларида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини поймол қилиш сифатида талқин қилинади.   

Бундай иккиламчи стандартлар муносабати бизни мамлакатимиз сиёсий муҳити тинчлиги ва давлатимиз чегаралари яхлитлигини таъминлаш мақсадида давлат сиёсий идеологияси, миллий, тарихий ва маънавий қадриятларимизга суянадиган тараққиёт йўлимизни танлашимиз зарурлигини тақозо этади. Бу йўналишда бир  миллий идеология ўрни жуда муҳим бўлиб, давлатимиз қурилишида асосий рол ўйнайди.

Бугун Ғарб дунёси ўзини барча турдаги миллий идеологияга қарши ва либерал қадриятлар тарафдори сифатида кўрсатиб, жаҳоннинг бошқа мамлакатларидан ҳам бу қадриятларни эътироф этишни тақозо этмоқда. Бироқ тасаввур қилинг, биз баъзи масалалар, масалан,  жамиятимизда ҳамжинсликка нисбатан бефарқ қараб ва ёки аксинча, узоқ курашлардан сўнг, илмдан устун бўлган жаҳолатга асосланган ўрта асрлар нотўғри таълимотига қайта оламизми? Ўйлайманки, ҳеч қачон!

Ўзининг либерал қадриятлари билан фахрланадиган ва демократияси тарихини юз йилларга тенглаштирадиган бугунги Европа, фахри бўлган демократия ва озодлиги орқали кескин курашлар воситасида радикал ва қонхўр католицизм билан машҳур нотўғри диний тушунчага етиб келди. Инсоният тарихи "масиҳийлар пок дини" баҳонасида қилинган ҳужумлар ортидан юз минглаб ҳур фикрли одамларни даҳшатли равишда қатл қилган ва минглаб илмий китоб ва нодир кашфиётларни ёндирган католик черковлари инквизициясини ҳеч қачон унутмайди.

Ўтган асрларда Европа мамлакатларида давлат, маориф, тиббиёт, маданият католик мазҳаби руҳонийлари назорати остида эди. Барча Европа давлатлари Ватикан ва Рим Папаси томонидан бошқариларди. Фақатгина узоқ давом этган неча асрлик курашлар натижасида, ренессанс идеяси номи билан машҳур Уйғониш давридан кейин европаликлар ўрта асрлар мазҳабий қарамликдан чиқиб, давлат, илм-фан, маданиятни дин чангалидан тортиб олишларига имкон яралди.

Нотўғри тушунча ва радикализмдан пок бўлган бугунги Европага Петрарка ва Бокаччо - янгича дунёқараш асосчилари, Мор ва Кампанелла - утопиявий коммунизм ташкилотчилари, Мирандола ва Алберти - инсон шон-шарафи тарғиботчилари ҳамда инсонпарвар қадриятлар тарғиботчилари Эразм Ротердамский, Макиавеллий, Коперниклар асос солишган эди.   Европада  "уйғониш"  даври ўз асарларида "инсон"ни барча мавжудотдан устун қўйган юқорида номлари зикр этилган буюк шахслар асарлари билан бошланди. Бу руҳлантирувчи шабада эди. Ўзининг ёқимли нафаси билан дин чангалида бўлган санъат, илм ва фалсафага янгидан умр бағишлади ва буларнинг барчасини "инсон" хизматига йўналтирди.

Шундай экан бугунги Шарқ оламини ҳам, нотўғри католицизмнинг янги қиёфаси, яъни исломий радикализмдан фақатгина илм, маориф, технология, ҳунар ва асл санъат сақлаб қолиши мумкин. Бироқ афсуслар бўлсинким, халққа илм ва маърифат нури билан етакчилик қилувчи шарқлик петраркаву коперникларнинг овози эшитилмаяпти. Бундан ташқари,  ўзи диний радикализм асоратидан не-не машаққатлар туфайли озод бўлган Ғарб оламининг, бугун аксинча, мусулмон мамлакатларидаги радикал кучларни фаол бўлишга ундаши, ҳайратланарлидир.

Яқинда хитойлик тадқиқотчи бир суҳбат доирасида бугунги кунгача мамлакатининг бирор давлат томонидан енгилмагани ва ғалаба қозонилмаганлиги сабабини қуйидагича шарҳлади: "Хитой халқи ҳам атеизм таълимоти ва ҳам турли дину мазҳабларга ишонади. Бироқ биз шу даражада сабр-тоқатлимизки, Хитойдаги энг қадимги дину мазҳабларнинг барчасида, Буддизм, Даосизм ва Конфуций каби таълимотлардан энг яхши қадриятларни қабул қилиб олдик. Хитой халқининг синмас руҳияти ҳам мана шу таълимотларга боғлиқ. Биридан жасорату таваккални, бошқасидан сабр-тоқатни ва учинчисидан илму андишани олган. Яъни курашларимизнинг баъзисида жасорату таваккалчиликдан фойдаландик, бошқа пайтда сабр-тоқатли бўлдик ва фурсати келганда илму тафаккурга суяндик".

Бироқ қарангки, Ислом оламида бир динга эътиқод қилишларига қарамасдан, бузғунчилик ва низо шу даражага етганки, мўмин мўмин бошига динсизсан, дея қилич солади.

Бугун баъзи Яқин Шарқ мамлакатларида бундай жаҳолат шу даражага етганки, ҳатто, Ислом олами ўрта асрларда ҳам бундай ёвузликдан анча узоқ бўлган. Агар шундай бўлмаса, "ИШИД", "Ихвон-ул-муслимин", "Жабҳат-ан-нусра"-ю,  "Ал-Қоида"лар янги илм тараққиёти учун замина яратган Ал Хоразмий, Ибн Сино, Беруний, Закариёи Розий ва Ибн ал Ҳайсамларни эркин нафас олишга қўярмиди? Ҳеч қачон…

Агар аждодларимизнинг асл адабиётига назар ташласак, буюкларимиз Ғарб олами файласуфлари қаторида ва мумкин улардан ҳам аввалроқ, ҳақиқат, имон, виждон ва  инсонни барча мантиқсиз ва диний-мазҳабий баҳслардан олиб ташлаганликларининг гувоҳи бўламиз. Афсуслар бўлсинким, бугун Ислом олами бундай мантиқсиз баҳслар атрофида ўралашиб қолган. Чунки барча давру замонларда шайхлар, охундлар ва муллаларнинг бундай бемаъни интилишларида халқ орасида нифоқ уйғотиш ва бу йўл билан мол-мулк эгаси бўлишдан бошқа нарса бўлмаган.

Мусулмону габру яҳуд  эътироф этган форс адабиётининг буюк шоири ва орифи Мавлоно Жалолиддин Румий ХIII асрда шундай деганди:

Ҳазорсола раҳ аст аз ту то мусалмонй,

Ҳазор соли дигар то ба  ҳадди инсонй!

Мавлоно Жалолиддин мазкур байтда "инсон" мартабасини диний мансубиятидан қатъий назар, юқори қўяди. Яъни сенинг мусулмон бўлишинг учун минг йиллик йўл керак бўлса, комил инсон бўлишинг учун яна минг йил лозим, дейди.

Ҳаким Санойи Ғазнавий замонасининг зоҳиран мусулмон, аслида эса, дину имонсиз бўлган тақводор кишилари бедодгарчиликларидан шикоят қилади:

Мусулмонон, мусулмонон,  мусулмонй, мусулмонй,

Аз ин оини бединон  пушаймонй, пушаймонй.

Мусулмонй кунун исмест бар урфеву одоте,

Дареғо, ку мусулмонй,  дареғо, ку мусулмонй?

Лисонулғайб Хожа Ҳофиз барча мазҳабий қийноқ ва низоларга эътироз билдириб, турли динларга эътиқод қилгувчилар ўртасида фарқ қўймаган:

Ҳама кас толиби ёранд,  чи ҳушёру чи маст,

Ҳама ҷо хонаи ишқ аст, чи масҷид, чи куништ.

Ва мана шу маънони Хожа Ҳофиздан икки аср аввал Аттор Нишопурий жуда содда қилиб, айтиб кетганди:

Соликонро бин ба даргоҳ омада,

Ҷумла пушто пушту ҳамроҳ омада.

Ҳаст бар ҳар зарра даргоҳи дигар,

Пас зи ҳар зарра бад-ў роҳи дигар.

Ту чй донй бо кадомин раҳ равй,

Бо кадомин раҳ бад-он даргаҳ равй?

Буюкларимиз ижодларидан келтирган мазкур бир неча мисолларимиз динлар ва мазҳабалар ўртасидаги нифоқни танқид қилиб ёки аксинча, дунёвий қадриятларнинг сабр-тоқат тарғиботидан устунлигидан дарак бермайдими?

АҚШ миллий валюта-долларида шундай ёзув бор: "Биз Худога ишонамиз" (In God We Trust). Мазкур ёзув беҳудага эмас. Америкаликларнинг 96 фоизи турли дину мазҳабларда бўлиб, фақатгина 4 фоизи ўзларини худосиз, деб билишади. Қарангки, америкаликлар ўз жамиятида бирор-бир дин ва ёки мазҳабга устунлик бермайди ҳамда бир-бирларининг эътиқодларига сабр-тоқатлидирлар. Бу ўзининг дунёвий тизими билан дунёнинг иқтисодий жиҳатдан буюк давлатларидан бирига айланган АҚШнинг мисли кўрилмаган тараққиёт сири эмасми?

Таниқли ҳинд файласуфи Ошо (Чандра Моҳан Жейн) шундай дейди: "Ўтмишга қайтиш ва бошланишга пойдевор ётқизиш учун кеч бўлди, лекин келажакка устувор қадам ташлаш ва яхши якун ясалиши учун пойдевор яратишга ҳали кеч бўлгани йўқ".  Биз тарихимиз, ўтмишимизни унутмайлик, улар билан фахрланайлик, шу билан бирга бугунги кун воқелигини ҳисобга олган ҳолда, эртамизни яратайлик.

Миллатимизни бирлаштирадиган шундай тўлиқ сиёсий идеология давлатимиз раҳбари, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Халқ демократик партияси Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ҳар бир нутқида кўзга ташланади ва уни янгидан яратишга ҳожат йўқ.

Яъни биз янги илм ва инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда, ёшларни сабр-тоқатлилик, жаҳоннинг тараққий этган миллатлари тили ва маданиятини ўрганиш руҳида тарбиялайлик ва шу билан бирга ўзимизнинг миллий, тарихий ва маданий қадриятларимизга эҳтиром кўрсатайлик. Ўзларининг тор мафкураси доирасида жамият тузишликни истайдиган бузғунчи гуруҳларнинг пайдо бўлишига йўл қўймайлик.

Мақола аввалида таъкидлаганимиздек, инсоният фақатгина узоқ курашлар натижасида жаҳолатдан қутулишга муваффақ бўлган. Мақоламизда дунёнинг таниқли шахсларидан келтирган иқтибосларимизда ҳам асрлар оша давом этган жаҳолатга нисбатан илму маърифат аёвсиз курашгани таъкидланганди. Бундай курашларда илму маърифатнинг  жаҳолат устидан ғалаба қозониши билан мамлакатлар тараққий топган. Бироқ жаҳолат ва нотўғри ақида ҳукмрон бўлган жойда фитна ва низо чиққан.

Жамиятда бир дин, бир мазҳаб ва ёки бир жараён вакилларининг мутлақ ҳокимият эгаси бўлиш иштиёқи пайдо бўлган пайтда улар турли фикру ақидада бўлган халқнинг кескин қаршилигига йўлиққан. Бу амал натижасида жамиятда нотинчлик юзага келарди. Бунинг мисолини эса, ҳозирги Яқин Шарқ мамлакатларида юз бераётган воқеалар мисолида кўриш мумкин.

Шундай экан, бизнинг шароитимизда жамият тинчлиги, осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлайдиган биргина тўғри йўл бу, дунёвий давлатчилик асосларини мустаҳкамлашдир. Унда эса, дин давлатдан жудо бўлиб, ҳеч қачон бирор-бир дин, мазҳаб ва жараёнга  афзалият берилмайди. Фақатгина дунёвий тузумда дин, мазҳаб ва бошқа жараёнлар тенглиги таъминланиб, фуқаролар танлаш учун эркиндирлар ва давлат хавфсизлиги, бошқа фуқаролар миллий, маданий қадриятлари ҳамда ҳуқуқу эркинликларига хатар туғдирмаган ҳолда, давлат уларни ўз ҳимоясига олади.

Саидмурод ФАТТОҲЗОДА,

ТХДП раисининг биринчи ўринбосари.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Шифо ёғдуси-ла нурафшон маскан…

 

Ҳар бир жамиятнинг ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий равнақ топишида соғлом инсон омили етакчи манбалардан ҳисобланади. Зеро, соғлом одам жамият механизмини ҳаракатга келтирувчи, унинг обод бўлишида, ривожу равнақ топишида муҳим рол ўйнайдиган асосий кучдир.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати олиб бораётган ижтимоий сиёсатнинг етакчи йўналишларидан бири соғлом турмуш тарзи яратиш

Муфассал...

Интернет китобнинг ўрнини босолмайди

 

- Мен «Халқ овози» газетасининг ҳар бир сонини йиғиб, боғлаб қўйганман, - дейди биз билан суҳбатда газетамизнинг ашаддий муштарийси вахшлик Намозали Тўхтаров. – Қишлоғимиздагилар менда газетанинг барча сонлари борлигини билишади. Кўпинча ёш ўғил-қизлар мендан сўраб олиб, мутолаа қилишади.

Хатлонлик фахрий ўқитувчи, Тожикистон маорифи аълочиси,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990999

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478464
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4392
4027
22077
7426653
100108
114875
7478464

Сизнинг IPнгиз: 3.12.161.151
Бугун: 23-11-2024 17:40:04

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015