Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 12 Январ 2017 Кӯришлар: 1934
Печат

 

sh rahimqulov2017Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мамлакат Олий Мажлисига йўллаган навбатдаги Паёми барча учун маёқ-дастур ролини бажаради, десак бу гапда заррача маҳобот бўлмайди. Чунки Миллат пешвосининг ушбу Паёми халқ хўжалигининг барча соҳаларини қамраб олиб, истиқлолият даврини тўлиқ ўзида акс эттиради.

Паёмни ўқир экансан, кишининг кўз олдидан истиқлолиятнинг шонли онлари ўта бошлайди. Мана, мустақилликнинг дастлабки йиллари: эндигина тетапоя бўла бошлаган азиз Ватан чет давлатларда чизилган сценарийлар асосида бир ҳовуч мансабпараст кимсалар қўлида ўйинчоқ бўлган кезлар, юрт осмони узра кезаётган қора булутлар тобора қуюқлашиб бутун жанубий ноҳияларни ўз комига тортди…

Минг шукрким, Хўжанд шаҳридаги тарихий XVI сессияда тартибсизликлар комида қолган юртимизга Эмомали Раҳмондек оқилу доно, улуғ инсон раҳбар этиб сайланди - қора булутларни нури ила тарқатиб, азиз Ватан узра яна ҳурлик қуёши балқиди! Ҳа,  Эмомали Раҳмон айнан ўша мудҳиш кунларда азият чеккан халқимиз учун мунаввар кунлар келишига сабаб бўлди.

Тожикистон Ҳукумати ва унинг доно раҳбари Эмомали Раҳмон бошчилигида Ватанимиз тинч, осойишта кунларга етди. У кишини «Тинчлик модели ихтирочиси» ҳам дейишади. Ва бу моделни ўзаро нифоқдаги томонлар ўрганиши, амал қилиши учун муҳим дастуриламал сифатида фойдаланишларини ҳаётнинг ўзи тақозо этди.

Ўтган йиллардаги иқтисодий ўсиш борасида алоҳида тўхталиб ўтган муҳтарам Президентимиз мустақиллик йилларида 11,4 миллиард сомонийлик маблағга 2000 километрдан зиёд автомобил йўллари, 190 километр темир йўл ва 30 километрдан зиёд туннеллар фойдаланишга топширилганлигини айтиб ўтди.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасида хўжаликлар ислоҳоти ва трансформациясини ўтказиш, тармоқни ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, янги ерларни ўзлаштириш, мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва уларни қишлоқ хўжалиги оборотига қайтариш ҳамда боғлар ва токзорлар майдонларини кенгайтириш борасида сўзлар экан, Миллат пешвоси соҳанинг чинакам донишманди эканлиги яққол намоён бўлди.

Муҳтарам Президентимизнинг мазкур Паёмида, чунончи, маориф ва соғлиқни сақлаш соҳаларида қўлга киритилган ютуқлар, бунёд этилган минглаб таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари борасида ҳам муфассал маълумот бор. Дарвоқе, ушбу соҳалар  замонавий таълим ва тиббий жиҳозлару ускуналар, бошқа шароитлар билан таъминланганлиги айни муддаодир.

Муҳтарам Президентимиз сўзларига кўра, "2008-2015 йилларда мактаблар қурилиши, таъмири ва қайта тиклаш давлат дастури" доирасида маориф соҳасида молиялаштириш барча манбалари ҳисобидан хусусий уйлар ва вагонлардан бутунлай чиқарилган, қайта тикланган ва қурилган таълим муассасалари сони 800дан зиёдни ташкил қилиб, бу ишларга 600 миллион сомонийлик умумий маблағ сарфланган. Ва биргина ўтган 2016 йилнинг ўзидаёқ барча манбалар ҳисобидан 540 миллион сомонийга 201та таълим биноси қурилиб, қайта тикланган ва 39минг ўқувчи ўрни яратилган. Шунингдек, шу йилда ўқувчиларнинг умумий сони 1 миллион 840 мингга етган, бу  эса, 2015 йилга нисбатан 54 минг нафарга зиёд экан.

Эътибор беряпсизми, 54 минг нафар ўқувчи!

Шу ўринда бир тарихий воқеа ёдимга тушиб кетди. Улуғ Ватан уруши йилларидан сўнг Япония императори тинимсиз равишда маориф соҳасини қўллаб-қувватлаб, мамлакат бюджетининг катта қисмини мазкур соҳага ажратганида, сарой аъёнлари императоримиз нега бундай қиляпти, дея ҳайрон қолишган экан. Тез орада мактаб-маориф соҳаси ривожланиб, мамлакат маорифи юксалиб, япон техникалари жаҳонни лол қила бошлаганида, аъёнлар императорларининг донишмандлигига қойил қолишган экан. Чинданам то ҳануз дўконга кирган киши япон маҳсулоти турганда бошқасини олиши даргумон.

Демоқчиманки, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари саъй-ҳаракатлари ортидан бугунги ёшларимиз илму маориф, спорт, санъату маданият соҳаларида чинданам дунё майдонида Тожикистонни жаҳонга танитмоқдалар.

Ҳа, ушбу Паём барча соҳа учун дастуриламал бўлиши аниқ. Зеро, унда келажакда амалга ошадиган эзгу ишлар асоси бор. Умид қиламизки, бу эзгу ниятлар, албатта, амалга  ошажак!

Шарофиддин Раҳимқулов,

Давлат ҳокимияти Турсунзода шаҳар ижроия органи иқтисод ва савдо бўлими бошлиғи.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Апрел 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30      

МАҚОЛАЛАР

ИЗТИРОБ

 

Ушбу сатрлар танишим, такси ҳайдовчиси Раимжоннинг таклифига кўра, оқ қоғоз бетига жо бўлди. Кейинги пайтларда матбуот саҳифаларида чин севгини улуғловчи, дўстликни тараннум этгувчи мақолалар камайиб кетаётганлигини айтди.

Мен Раимжоннинг айтган сўзлари хусусида кўп ўйладим. Шу ҳақда ёзмасам, гўё ўзимни гуноҳкордек ҳис қилдим.

Хизмат юзасидан кўпгина жойларда бўлишга тўғри келади. Бир куни менга дарвишнамо киши ўз дарду ҳасратини айтиб қолди.

Муфассал...

Театр саҳнасида – янги асар

 

Спитамендаги Шукур Бурҳонов номли ўзбек музикали драма театри ўз репертуарини яна бир янги асар билан бойитди. Театрда таниқли ўзбек драматурги Нурулло Аббосхоннинг «Танҳо юлдуз» асари саҳналаштирилди.

Асарда турмуш ўртоғидан эрта айрилган инсонларнинг руҳий азоби, ёлғизлик, меҳру муҳаббатга муҳтожлиги борасида ҳикоя қилинади. Саҳналаштирувчи режиссёр Тоҳир Маликов асар ғоясини яхши тушунган ҳолда,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2378777

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9486589
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
127
5211
127
9457148
126476
133128
9486589

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.16
Бугун: 27-04-2026 00:53:27

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015