Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 06 Январ 2017 Кӯришлар: 1699
Печат

 

safeddara2017Ўтган йилнинг 28 декабр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Варзоб ноҳиясида «Сафед-Дара» тоғ-чанғи учиш комплексига ташриф буюриб, мазкур спорт-сайёҳлик комплекси янги иншоотлари очилиши маросимида иштирок этди.

«Сафед-Дара» тоғ-чанғи учиш комплекси «Сафед-Дара» МЧЖ томонидан қайта тикланиб, истироҳат, маиший ва қиш спортлари машғулотлари минтақасига айлантирилди.

Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бу ноёб спорт-сайёҳлик комплексининг икки қаватли ресторан, мажлислар зали, чанғи учиш ускуналарини ижарага олиш нуқтаси, болалар маиший майдончаси, конкида учиш ва хоккей ўйнаш учун катта яхмалак учиш майдони, арқонли осма йўлдан иборат иккинчи босқичини фойдаланишга топширди.

Таъкидлаш жоизки, юқорида зикр этилган иншоотлар қисқа муддатда қурилган бўлиб, меҳмонлар ва сайёҳларнинг истагига биноан бу ерда, шунингдек, зарур саналган маҳсулотлар сотиш нуқтаси ҳам очилган.

safeddara20171Муз ўйинлари учун майдон Тожикистон спорт тарихида биринчилардан бўлиб, у келажакда мамлакатда қиш спорт турларини оммавийлаштиришга имкон яратади.

Умуман, хизмат кўрсатиш иншооти, спортнинг қишки турлари учун спорт майдонлари 60 гектар майдонда жойлашган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 1000 нафаргача кишини қабул қила олади.

Мазкур комплексда узунлиги 2000 метрдан зиёд, 140дан зиёд япалоқ металл ҳалқага эга иккита осма арқон йўл фойдаланишга топширилди. Осма арқон йўли замонавий ёритиш воситалари билан жиҳозланиб, тунги пайтда ҳам спорт машғулотлари ўтказиш учун қулайдир. 

Бундан ташқари, «Сафед-Дара» МЧЖ Австриянинг йирик компанияси билан ҳамкорликда ҳар бири 8 нафар кишини жойлайдиган 32 кабинадан иборат бўлган 2027 метр узунликдаги тез ҳаракатланувчи канат йўлини қурди.

Давлат бошлиғи маҳаллий тадбиркорларнинг мамлакатимиз бу бетакрор минтақасини ободонлаштириш бўйича ташаббусини юқори баҳолар экан, масъул шахсларга бу минтақани яхши ҳолатда сақлаш, сайёҳлар ва меҳмонларни жалб этиш, мамлакат аҳолиси ўртасида спортнинг қишки турларини тарғиб этишга имкон қадар кўпроқ ҳисса қўшиш топшириғини берди.

Эслатиб ўтиш жоизки, ўтган йили Тожикистон Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон мазкур спорт-сайёҳлик комплексига иккинчи бор ташриф буюриб, унинг янги иншоотлари ва бинолари очилиши маросимида бевосита иштирок этди.

Аввалроқ замонавий меҳмонхона, қорда юрувчи транспортлар турар жойи, ресторан, савдо нуқтаси, спорт ускуналари ижарага олиш нуқтаси, чанғи учиш йўли, осма арқон йўли, спортнинг қишки турлари бўйича махсус болалар-ўсмирлар мактаби фойдаланишга топширилганди. Таъкидлаш жоизки, Тоғ-чанғи учиш комплекси фаолият бошлаши билан Тожикистон Республикаси Қишки спорт турлари миллий ассоциацияси қайта тикланиб, мазкур комплексда спортнинг қишки турлари бўйича республика ва ноҳиялараро мусобақалар ўтказишга ҳам улгурди.

Умуман, бу ерни спорт-маиший минтақасига айлантириш, хорижий сайёҳлар ва меҳмонларни жалб этиш, аҳолини спортга жалб этиш воситасида жамиятни соғломлаштириш бўйича қулай шароитларни яратиш учун «Сафед-Дара» масъулияти чекланган жамияти Такоб-Сафед-Дара ва яна 17 километрдан зиёд бошқа автомобил йўллари таъмири ва қайта тикланиши амалга оширилди.

Комплексга элтувчи йўналиш бўйлаб етарли миқдорда мусофир ташувчи техникалар сафарбар этилган.

Мустақиллик давригача қурилган ётоқхона биноси капитал таъмирдан чиқарилиб, барча зарур шароитларга эга бўлган замонавий меҳмонхонага айлантирилган.

Комплексни мунтазам энергия билан таъминлаш учун «Сафед-Дара» МЧЖ электр подстанциялари таъмири ва реконструкциясини амалга оширди. Бундан ташқари, барча бинолар, таълим синфхоналари ва бошқа иншоотлар кўмир орқали фаолият юритувчи марказлаштирилган иситиш тизимига боғланган.

Меҳмонлар, сайёҳлар ва фуқаролар истакларини ҳисобга олган ҳолда ўтган йили мазкур комплексда фитнес учун алоҳида заллар, билярд клуби, фин ва рус ҳаммомлари, 400та автомобил учун тўхташ жойи қуриб фойдаланишга топширилиб, 10та коттеж қурилиши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, комплекс жойлашган ўрнини ҳисобга олган ҳолда болалар ва ўсмирлар ёзги истироҳати учун зарур инфратузилмалар қурилиши бошланган.

Таъкидлаш жоизки, мустақиллик даврида мамлакат фуқаролари маиший-истироҳат шароитларини яхшилаш, спортни ривожлантириш, тоғ ва спорт сайёҳлиги учун қулай шароитлар яратиш Тожикистон Республикаси Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг  муваффақиятли ижтимоий сиёсати диққат марказида турган бўлиб, жамият ҳаётининг бу муҳим соҳаси учун зарур инфратузилмалар босқичма-босқич яратилмоқда.

Айнан Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг қўллаб-қувватлови туфайли қисқа муддатда «Сафед-Дара» тоғ-чанғи учиш комплекси ноёб спорт-сайёҳлик минтақаси ва яқин атрофда жойлашган қишлоқларнинг 300дан зиёд аҳолисининг даромад манбаига айланди.

Комплекс, шунингдек, сайёҳлик инфратузилмаси, спортни ривожлантириш ва жамиятни соғломлаштиришга ўз ҳиссасини қўшади.

Янги иншоотлар очилиши ва комплекс хизмат кўрсатиш шароити билан танишувдан кейин Давлат бошлиғи мамлакат ёшлари, спортчилари, маҳаллий сайёҳлик компаниялари раҳбарлари ва ёш мутахассислари билан самарали учрашув ўтказди.

Дастлаб Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон мамлакат барча ёшлари ва спортнинг қишки тури иштиёқмандларини «Сафед-Дара» тоғ-чанғи учиш комплексининг тўлиқ фаолият бошлагани муносабати билан самимий табриклаб, маҳаллий тадбиркорлар ва сармоядорларга ватанпарварона ташаббуслари учун миннатдорчилик билдирди.

Ўз чиқишида Давлат бошлиғи сайёҳликнинг улкан имкониятлари, турли тарихий ва маданий ёдгорликлар мавжудлиги, ноёб шифобахш, алпинистик ва спорт минтақалари мавжудлиги борасида эслатар экан, спорт ва сайёҳликни янада ривожлантириш мақсадида мамлакат Ҳукумати жаҳон стандартларига жавоб берувчи замонавий сайёҳлик ва спорт инфратузилмалари қурилишига алоҳида эътибор қаратаётганини қайд қилди. Жумладан, мамлакат Ҳукумати сайёҳликни ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида сайёҳлик соҳаси муаммоларини тўғридан-тўғри ҳал қилиши мумкин бўлган янги ваколатдор орган ташкил этиш ниятида ҳамдир.

Мамлакат Президенти «Сафед-Дара» тоғ-чанғи учиш комплексининг масъул шахсларига ободончилик ишлари ва бу комплексни спорт истироҳати замонавий шароитлари ила таъминлаш билан бир қаторда, спортчилар ва сайёҳларга юқори даражада хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш топшириғини берди. 

Комплекс коммуникацион инфратузилмаларини замонавий меъёрларга мувофиқлаштириш тўғрисидаги масала борасида давлат тегишли органлари ушбу сайёҳлик минтақасини халқаро даражада сақлаш учун грант маблағлари жалб этиш орқали 14 километр автомобил йўли реконструкцияси учун зарур чораларни қабул қилишга вазифадор этилдилар. 

Ўз чиқиши охирида Давлат бошлиғи янги ташкил этилган комплекс спортнинг бу гўзал тури билан шуғулланувчи спортчиларни топиш ва тарбиялаш ҳамда турли мамлакатлар сайёҳлари ва спортчиларини бу гўзал минтақага жалб этишга ўз ҳиссасини қўшишини ишонч билан таъкидлади.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмондан кейин Варзоб ноҳияси ёшлари ва аҳолиси намояндалари чиқиш қилишиб, бунёдкорлик интилишлари, уларни иш ва ҳаётнинг қулай шароитлари билан таъминлаётганлиги, сайёҳлик ва спорт соҳаси тараққиёти, 2017 йилни Ёшлар йили, деб эълон қилгани муносабати билан Давлат бошлиғига миннатдорчилик билдирдилар.

 

«Ховар» ТМАА.  

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Январ 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Отахоннинг хайрли дуоси

 

Юртимиз мустақилликка эришгач, ҳар соҳада юз бергани каби соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилди ва бу анъана давом этаётир. Ўтган 26 йил давомида қарийбки, республика Ҳукумати ва унинг Раиси, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси муҳтарам    Эмомали Раҳмон бошчилигида мамлакатимиз барча гўшасида у ёки бу кўринишдаги тиббий хизмат кўрсатиш нуқталари, беморхоналар, санаторийлару дам олиш

Муфассал...

АНИҚ ФАНЛАРНИ ЎРГАНИШНИНГ ЙИГИРМА ЙИЛЛИГИ – ДОЛЗАРБ ТАШАББУС

 

Ҳар йили Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мамлакат парламентига йўллаётган паёмларини интиқлик билан кутиб, жамоа ҳолда томоша қиламиз. Бу йил ҳам шундай бўлди – устоз ўқитувчилар ҳамроҳлигида Паёмни томоша қилдик. Президентимиз айтаётган ҳар сўз, ҳар бир нуқта халқ кўнглидан ўтган ва амалга ошишини истаб юрган орзу-истаклар эди, ростданам.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2029855

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7740859
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
215
7058
18981
7695350
68131
132457
7740859

Сизнинг IPнгиз: 18.97.14.83
Бугун: 18-01-2025 01:29:12

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015