Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 06 Январ 2017 Кӯришлар: 1858
Печат

 

tabrik2017Миллат пешвосининг янги 2017 йил муносабати билан телевидение орқали йўллаган табриги

31 декабр  2016 йил, Душанбе шаҳри.  

Азиз ватандошлар!

Бир неча дақиқалардан сўнг Тожикистон халқининг янги тарихида эзгу таассуротлар, азиз Ватанимизнинг ободончилик ва тараққиёт бўйича бунёдкорона ҳаракатлари билан эсда қоладиган

2016 йил поёнига етиб, 2017 йил киради.

Шу муносабат билан мамлакатимиз барча шарафли халқи ва хориждаги ватандошларни самимий табриклаб, севимли Тожикистонимизнинг ҳар бир хонадонига хотиржамлик, бахту саодат ва фаровонлик тилайман.

Ўтаётган йил Ватанимиз давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик юбилейи сифатида, ҳақиқатдан ҳам, мамлакатимизнинг ҳар бир аҳолиси учун тарихий ва муваффақиятли, бунёдкорона орзу-умидларни амалга ошириш йили бўлди.

Ушбу йилда Тожикистоннинг меҳнатсевар ва шарафли халқи ўзининг дўстона ва садоқатли меҳнати билан гўзал диёримиз ривожланиши ва гуллаб-яшнашига янгича куч бағишлаб, унинг ёрқин ва фаровон келажаги учун мустаҳкам ва қулай асос яратди.

Муҳим ҳодисалар, йилнинг ютуқлари, шубҳасиз, аҳоли ҳаёт сифатини келгусида яхшилаш, Ватанимиз тараққиётига ҳисса қўшувчи ниятлар ва режалар борасида бир неча кун аввал мамлакат Олий Мажлисига йўллаган Паёмимда батафсил тўхталиб ўтгандим.

Тожикистон томонидан таклиф этилган ва дунёнинг 190дан зиёд мамлакати томонидан қўллаб-қувватланган "Сув устувор тараққиёт учун" 2018-2028 халқаро ўн йиллик амалиётлари тўғрисидаги резолюциянинг БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилиниши, ҳақиқатдан ҳам, тарихий ютуқ ва ҳодиса ҳисобланади.

Бизнинг халқаро майдондаги тўртинчи ташаббусимиз ҳисобланган бу муҳим ҳужжатнинг қабул қилиниши, Тожикистон халқаро нуфузининг келгусида янада мустаҳкамланишига ҳисса қўшади.

Мамлакат ёшларининг жамият тараққиётидаги ҳиссаси, уларнинг республика сиёсий ва иқтисодий ҳаётида фаол иштирокини ҳисобга олган ҳолда, 2017 йилни Ёшлар йили, деб эълон қилдик.

Мустақиллик даври ёшларининг замонавий билимлар, касб ва мутахассисликларни ўзлаштириш, миллий қадриятларни ҳимоялаш, ахлоқий меъёрларга риоя этиш йўлидаги босқичма-босқич ҳаракатлари ифтихоримиз белгиси ҳисобланади.

Ёшлар мустақил мамлакатимизнинг келгусидаги тараққиёти ва равнақи, давлат хавфсизлигини таъминлаш йўлида янада кўпроқ меҳнат қилишларига ишончим комил. Зеро, жаннатмакон юртимиз келажаги уларнинг қўлидадир.

Бугун дунёдаги вазият, таҳдидларнинг ошиб бориши, долзарб сиёсий ва иқтисодий масалалар барчамиздан ҳар доимгидан ҳам жипсроқ бўлиш ва ҳушёр туришни талаб қилади.

Жорий йилда ватанпарварлик ва ўзликни англаш юксак туйғуси ила тинчлик, хотиржамлик ва сиёсий барқарорликни ҳимоялаш, бирлик, ўзаро тушуниш туйғуларини мустаҳкамлаш, давлат ва миллат манфаатларини ҳимоя қилишда дўстона ва садоқат билан ҳаракат қилишимиз керак.

Бугунги кунгача эришилган ютуқлар ўзимизники ҳисобланади.

Эндиликда биз янги муваффақиятларга эришиш, севимли мамлакатимизнинг келгусидаги ободончилиги учун виждонан ва босқичма-босқич меҳнат қилиб боришимиз керак.

Янги йилни нишонлаш эзгу анъанаси дунё халқлари эзгу ниятлар ва бунёдкорлик мақсадлари ила ўз режаларини ишлаб чиқишлари билан боғлиқдир.

Янги йилни нишонлаш арафасида янги 2017 йил давлат мустақиллиги, тожиклар янги давлатчилиги асослари, миллий бирлик, жамиятда сиёсий барқарорлик, мамлакатимиз ободончилиги ютуқларини мустаҳкамлаш ва оширишда муҳим рол ўйнашини ишонч билан қайд қиламан.

Янги 2017 йил давлатимиз ва миллатимиз учун тараққиётнинг янги босқичи, ёрқин, обод ва хотиржам келажак йўлида янги режаларни амалга оширишнинг бошланишига айланади.

Бу жараёнда ор-номусли ва шарафли халқимиз миллий мустақилликни ҳимоялаш, замонавий ва етакчи давлат бунёд этилиши, янги жамиятни ташкил этишда фаол иштирок этиб, Тожикистон давлатини жаҳон майдонида муносиб кўрсатиш, унинг нуфузини оширишга ўзларининг ватанпарварона улушини қўшишлари қувонарлидир.

Янги 2017 йил тожик халқи ва давлати эзгу орзу-умидларини амалга ошириш йилига айланиб, шарафли халқимиз жорий йилда тараққиёт, ривожу равнақ, бунёдкорлик ва ободончилик йўли бўйлаб шахдам қадамлар ташлашига умид қиламан.

Ушбу эзгу ниятлар билан мамлакатимизнинг барча меҳнатсевар ва шарафли халқи, хориждаги ватандошларни янги - 2017 йил билан яна бир бора самимий табриклаб, ҳар бирингизга тинчлик, хотиржамлик, фаровонлик, саломатлик, ҳаётий эзгуликлар, озод ва мустақил Тожикистонимизга эса - ободончилик ва узлуксиз тараққиёт тилайман.

Янги йилингиз муборак бўлсин, азиз ватандошлар!

"Ховар" ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

ТАШҚИ ОМИЛЛАР ТАЪСИРИ СЕЗИЛМОҚДА, БИРОҚ…

 

- 2017 йилда мамлакат озод иқтисодий минтақаларида 368,3 миллион сомонийлик миқдоридаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилди, - деди Тожикистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари Завқи Завқизода йил якунига бағишланган матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, бу миқдорни озод иқтисодий минтақалар ҳиссасига ажратадиган бўлсак, қуйидагича тақсимланади: «Суғд» 332,6, «Данғара» 35

Муфассал...

ДАСТЛАБКИ БОСҚИЧГА ҚУРЪА ТАШЛАНДИ

 

Тожикистон футбол федерациясининг пойтахтдаги офисида «Футбол федерацияси кубоги- 2018» турнирининг дастлабки босқичида Душанбе минтақаси жуфтликларини аниқлаб олишга бағишланган қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унинг натижаларига кўра, биринчи босқичда жамоалар  қуйидаги гуруҳларда майдонга тушади:

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2074121

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8067138
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
404
2794
8678
8024732
6228
108045
8067138

Сизнинг IPнгиз: 3.14.7.99
Бугун: 03-04-2025 03:47:21

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015