2016 йилнинг 17 декабр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Ҳиндистон Республикасига давлат ташрифи Раштрапати Бҳавани Президент қасри ёнида кутиб олиш тантанали маросимидан бошланди.
Давлат ташрифи қоидасига кўра, олиймақом меҳмон Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон шарафига тўп дан 21 марта ўқ узилди.
Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмонни Ҳиндистон Президенти Пранаб Кумар Мукержи ва бу мамлакат Бош вазири Нарендра Модилар кутиб олишиб, биргаликда суратга тушишганидан кейин олиймақом меҳмонни фахрий шоҳсупага таклиф этишди.
Расмий кутиб олиш маросими фахрий гвардия қўмондони рапорти, икки мамлакат миллий мадҳиялари ижроси, олиймақом меҳмоннинг фахрий қоровул сафи ёнидан ўтиши, Ҳиндистон давлат байроғига эҳтиром кўрсатиш ва икки давлат расмий делегациялари билан танишувни ўз ичига қамраб олди.
Расмий кутиб олиш маросимидан кейин Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон ва Тожикистон расмий делегацияси Маҳатма Ганди ёдгорлиги жойлашган Раж Гҳат майдонига ташриф буюрдилар.
Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Ҳиндистон тарихий-маданий ва миллий қадриятларига эҳтиром белгиси сифатида Маҳатма Ганди ёдгорлигига гулчамбар қўйиб, фахрий меҳмонлар китобида дастхат қолдирди.
Давлат бошлиғига бу маросимда Ҳиндистон ҳукумати намояндалари ҳамроҳлик қилишди.
Шу ернинг ўзида Миллат пешвосига Маҳатма Ганди китоблари тўпламини совға қилинди.
Нарендра Моди билан учрашув
Тожикистон ва Ҳиндистон давлатлараро муносабатлари тараққиёти ҳозирги ҳолати ва истиқболлари масаласи дастлаб Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модиларнинг тор доирадаги учрашувларида муҳокама қилиниб, сўнгра расмий делегациялар иштирокида олий даражадаги учрашувда давом эттирилди.
Давлат бошлиғи дастлаб Ҳиндистон томонига давлат сафари билан келиш даъвати, самимий меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдирар экан, Тожикистон томони мазкур ташриф доирасида бугунги учрашувлар ва сўзлашувлар самарали натижаларига катта умид боғлашини таъкидлади.
Тожикистон ва Ҳиндистоннинг турли соҳаларда кенгайиб бораётган шерикчилиги, кўп қиррали муносабатлар муваффақиятли давом этаётгани ва келгуси йили асосини 60дан зиёд ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар ташкил этувчи дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 25 йил тўлиши арафасида ҳамкорликлар ривожланаётганидан қониқиш изҳор этилди.
Савдо, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, йўл-транспорт инфратузилмаси, телекоммуникация, ахборот технологиялари, фармацевтика, маданият, маориф, сайёҳлик ҳамда ҳарбий-техник соҳалари Тожикистон ва Ҳиндистон давлатлараро ҳамкорликларининг истиқболли йўналишлари сифатида зикр этилди.
Мазкур соҳалардаги ҳамкорликлар Тожикистонда кичик ва йирик сармоявий лойиҳалар, кичик ва ўрта гидроэлектростанциялар қурилиши, замонавий саноат корхоналари, йўллар, инфратузилмалар қурилишида иштирок воситасида амалга татбиқ этилиши мумкинлиги қайд қилинди. Бундан ташқари, бу Ҳиндистон сармояларини Тожикистоннинг қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, телекоммуникация, ахборот технологиялари ва сайёҳлик соҳаларидаги кичик ва йирик лойиҳаларига жалб этиш учун имкон яратади.
Тожикистон ва Ҳиндистоннинг савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорликлари бўйича муштарак ҳукуматлараро комиссияси ролини келгусида фаоллаштиришга ишонч билдирилди.
Сўзлашувларда, шунингдек, Тожикистон томонининг компютер ва ахборот технологияларини ўрганиш бўйича замонавий дастурларни ташкил этиш ҳамда малакали кадрларни тайёрлаш воситасида илм, маориф ва маданият соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликларни ривожлантиришдан манфаатдор эканлиги таъкидланди.
Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳамкорликларни самарали давом эттириш мақсадида Ҳиндистон томонининг Тожикистон бошқа гидроэнергетик, минтақавий аҳамиятга эга йўл-транспорт инфратузилмалари иншоотлари қурилиши ва реконструкцияси лойиҳаларини амалга татбиқ этишда фаол иштироки муҳимлигини қайд қилди.
Сўзлашувлар жараёнида, шунингдек, Тожикистон ва Ҳиндистоннинг БМТ ва ШҲТ доирасидаги минтақавий ва халқаро ҳамкорликлари, халқаро терроризм, экстремизм, наркотик моддалар ноқонуний савдоси билан боғлиқ минтақавий ва халқаро муҳим муаммолар ҳал этилиши янги йўлларини топиш ҳамда Афғонистонда барқарорлик ва хавфсизлик, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт таъминланишига ёрдам бериш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Олий даражадаги тожик-ҳинд учрашувлари ва сўзлашувлари якуни бўйича Тожикистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси ўртасида икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш тўғрисида муштарак баёнот қабул қилиниб, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модилар иштирокида ҳамкорлик тўғрисида янги ҳужжатлар пакети имзоланди. Булар қуйидагилардир:
Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида иккиламчи солиқ солишдан қочиш ва даромаддан солиқ тўлашдан бош тортиш олдини олиш тўғрисидаги келишувга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида протокол;
Тожикистон Миллий банки қошидаги Молиявий мониторинг департаменти ва Ҳиндистон Молиявий қидирув бошқармаси ўртасида жиноий йўл ва терроризмни молиялаштириш орқали олинган даромадларни қонунийлаштириш билан боғлиқ молиявий қидирув органларининг ахборот алмашишлари соҳасида ҳамкорликлар тўғрисида меморандум;
Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Телевидение ва радио комитети ва Ҳиндистон Прасар Бҳарат радио ва телевидение жамоатчилик хизмати ўртасида радио ва телевидение, аудиовизуал дастурлар алмашиш соҳасида ҳамкорликлар тўғрисида меморандум.
Ҳамкорлик тўғрисида янги ҳужжатлар имзоланиши маросимидан кейин Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ОАВ намояндалари олдида изҳорот билан чиқиш қилишиб, икки томонлама учрашув ва сўзлашувлар натижаси, ҳамкорлик тўғрисида янги ҳужжатлар имзоланишини икки давлат ўзаро муносабатлари тарихида муносиб ва муҳим ҳодиса, дея аташди.
Муҳаммад Ҳамид Ансорий билан суҳбат
Деҳли шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Ҳиндистон вице-президенти, Ражя сабҳа (штатлар кенгаши) - бу мамлакат парламенти юқори палатаси раиси Муҳаммад Ҳамид Ансорий билан учрашди.
Суҳбат чоғида Тожикистон ва Ҳиндистоннинг кўп қиррали муносабатлари узлуксиз ривожланиши ва кенгайиши масалалари муҳокама қилинди.
Олий даражадаги доимий сиёсий диалог дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш муҳим омили ҳисобланиши, шу асосдаги яқиндан парламентлараро алоқалар ҳам Тожикистон ва Ҳиндистоннинг икки томонлама ва кўп қиррали шерикчилиги яхшиланиши, янги мазмун ва моҳият билан бойишига сезиларли тарзда ҳисса қўшиш мумкинлиги қайд қилинди.
Келажакда икки мамлакат парламентлари сиёсат, хавфсизлик, савдо, иқтисодиёт, сармоялар, маориф ва маданият соҳаларидаги тожик-ҳинд муносабатларининг келгусидаги тараққиёти учун қулай асос яратилишига янада фаолроқ ҳисса қўшишларига ишонч билдирилди.
Икки мамлакатнинг иқтисодий ва ҳарбий шерикчилигини кенгайтириш Афғонистоннинг сезиларли ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, минтақавий хавфсизлик ва бугунги кун таҳдидларига қарши курашни таъминлаш муҳим омили, дея зикр этилди.
Учрашувда, шунингдек, Тожикистон ва Ҳиндистоннинг йирик минтақавий ва халқаро ташкилотларга аъзоликлари доирасидаги икки томонлама ва кўп қиррали ҳамкорликларининг бошқа масалалари муҳокама қилинди.
"Ходайз групп Индастрис" компанияси раҳбари билан учрашув
17 декабр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Ҳиндистонга давлат ташрифи доирасида Ню-Деҳли шаҳрида "Ходайз групп Индастрис" компанияси раҳбари Сиривас Ходай билан учрашди.
Суҳбат чоғида Тожикистон иқтисодиётига сармоялар жалб этиш, энергетика соҳаси, айниқса, Оби Хингоб дарёсида "Нуробод-1", "Нуробод-2" ва "Фондарё" гидроэлектростанциялари қурилиши бўйича сармоявий лойиҳаларни ижро этиш жараёнида мақсадли сармоявий лойиҳаларни амалга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.
Таъкидлаш жоизки, "Нуробод-1" ГЭСи иқтидори 400 мегаватт, "Нуробод-2" иқтидори 520 мегаватт ва "Фондарё" ГЭСи иқтидори 135 мегаваттни ташкил қилади.
Томонлар Тожикистоннинг тегишли тузилмалари "Ходайз групп Индастрис" компанияси мутахассислари билан биргаликда мазкур гидроэлектростанциялар қурилиши лойиҳаларини тўлиқ ўрганиб чиқиб, мамлакат Ҳукуматига ўз хулосаларини тақдим этишлари борасида келишиб олишди.
Ҳиндистон Президенти билан мулоқот
17 декабр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Раштрапати Бҳаван қасрида Ҳиндистон Республикаси Президенти Пранаб Кумар Мукержи билан учрашди.
Олиймақом меҳмонни кутиб олиш маросими жараёнида ҳамкорликлар масалаларидан муҳокама этиш олдидан икки мамлакат миллий мадҳиялари ижро этилиб, давлат бошлиқлари икки мамлакат расмий делегациялари билан танишишди.
Сўнгра самимий ва дўстона суҳбат чоғида Тожикистон ва Ҳиндистоннинг ўзаро манфаатга эга бўлган соҳалардаги давлатлараро муносабатлари ҳозирги ҳолати ва келгусидаги тараққиёти истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар, жумладан, Ҳиндистоннинг Тожикистондаги иқтисодий иштироки, сармоялар, энергетика, маориф, маданият ва ҳарбий-техник соҳалардаги ҳамкорликларини мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашишди.
Ҳиндистон капиталини Афғонистон ва Ҳиндистон иқтисодиётига самарасини ҳисобга олган ҳолда, Тожикистон гидроэнергетик лойиҳалари амалга татбиқ этилиши учун жалб этиш, минтақа мамлакатлари ўртасида қулай транспорт-транзит шароитларини яратиш давлатлараро муносабатларни ривожлантириш ва кучайтириш йўлида муҳим қадам, дея аталди.
Учрашувда йирик минтақавий лойиҳалар, Афғонистон учун бошқа ҳаётан муҳим лойиҳалар амалга татбиқ этилишида биргаликдаги иштирок билан боғлиқ самарали таклифлар илгари сурилди.
Давлатлар бошлиқлари ҳарбий-техник, жумладан, ҳарбий кадрларни тайёрлаш, Тожикистон ҳарбий инфратузилмаларини яхшилашда иштирок соҳасидаги ҳамкорликлар даражаси ва мазмунидан қониқиш изҳор қилар эканлар, маориф, маданият, ахборот технологиялари соҳаларидаги ҳамкорликларни давом эттиришдан манфаатдор эканликларини қайд қилишди.
Учрашувда, шунингдек, Тожикистон ва Ҳиндистоннинг йирик минтақавий ва халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ, ШҲТ доирасидаги ўзаро муносабатлари ҳамда минтақа ва жаҳон салбий ҳодисаларига қарши икки томонлама биргаликдаги курашни ривожлантиришу кенгайтириш билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Учрашув охирида Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон Ҳиндистон Президенти Пранаб Кумар Мукержини ўзига қулай вақтда Тожикистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди. Таклиф миннатдорчилик билан қабул қилинди. Ташриф муддати дипломатик каналлар орқали келишилади.
Шундан сўнг Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон Ватанимизга қайтди.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон жорий йилнинг 12дан 18 декабригача давлат ташрифлари билан Шри-Ланка Демократик Социалистик Республикаси ва Ҳиндистон Республикаларида бўлди.
"Ховар" ТМАА.
- Ёшларни иш жойлари билан таъминлаш мақсадида, комитет ва унинг мамлакат шаҳру ноҳияларидаги маҳаллий тузилмалари Меҳнат, муҳожирлик ва аҳоли бандлиги агентлиги бўлимлари билан ҳамкорликда амалий чора-тадбирларни йўлга қўйиб келмоқда, - дейди Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар билан ишлаш ва спорт комитети раиси Аҳтам Абдуллозода.
Муфассал...
Турди Назар 1948 йилнинг 1 июлида Жалолиддин Балхий ноҳиясида туғилган. Тожикистон Давлат педагогика институтида таҳсил олган.
"Муҳаббат", "Наво", "Топишмоқлар - ақл чархлар", "Оқиллар ва бахиллар", "Тўёна", "Эгамберди ботир", "Суронли йиллар" каби назм ва насрда битилган асарлари нашр қилинган.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015