Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 15 Декабр 2016 Кӯришлар: 1722
Печат

 

sri lanka12 декабр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Шри-Ланка Демократик Социалистик Республикасига ташриф буюрди.

Ушбу давлат пойтахти Коломбо шаҳридаги хиёбоннинг икки томонидан шиорлар билан безатилган, фахрий гвардия саф тортган Бандаранайке халқаро аэропортида  Тожикистон Президентини

Шри-Ланка Демократик Социалистик Республикаси Бош вазири Ранил Викремесингҳ самимий кутиб олди.

Аэропортда кутиб олиш маросими якунига етганидан кейин олий даражадаги меҳмон фахрий меҳмонлар олтин китобида Тожикистон ва Шри-Ланка халқлари ўртасидаги дўстлик янада гуллаб-яшнаши ва мустаҳкамланиши тилаклари билан ёзув қолдирди.

13 декабр куни эрталаб, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Шри-Ланка Демократик Социалистик Республикаси давлат ташрифи Шри-Ланка Президент қасри ёнида расмий кутиб олиш маросимидан бошланди.

Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмонни кутиб олиш шарафига қаср олдидаги майдон байрамона ясатилиб, Тожикистон ва Шри-Ланка давлат байроқлари осилганди.   

Олиймақом меҳмонни кутиб олиш муносабати билан Президент гвардияси, нафас чолғу асбоблари оркестри, икки мамлакат расмий делегациялари саф тортишди.

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонни Шри-Ланка Демократик Социалистик Республикаси Президенти Майтрипала Япа Сирисена илиқ кутиб олиб, фахрий минбарга таклиф этди.

Учрашув маросими Президент гвардиясининг Тожикистон Республикаси Президентига рапорт беришидан бошланиб, икки мамлакат миллий мадҳиялари ижроси, Тожикистон ва Шри-Ланка расмий делегациялари билан танишув орқали давом этди. Давлат ташрифлари қоидасига биноан, олиймақом меҳмонни кутиб олиш шарафига қуролдан 21 марта ўқ узилди.

Тожикистон ва Шри-Ланка давлатлари ўртасида дўстона муносабатлар ва ҳамкорликларни мустаҳкамлашу кенгайтириш масалалари Эмомали Раҳмон ва Майтрипала Япа Сирисеналарнинг тор доирадаги учрашувларида муҳокама қилиниб, сўнгра кенгайтирилган таркибдаги сўзлашувларда давом этди.

Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон учрашув аввалида: -Бугунги учрашув мамлакатларимиз ўртасида олий даражадаги биринчи сўзлашув ҳисобланади. Бу сўзлашувлар Тожикистон ва Шри-Ланканинг ўзаро муносабатлари тарихида янги саҳифани очишига умид қиламан,- дея зикр этди.

Ўзаро фойдали муносабатларни ривожлантириш, кенг имкониятлардан самарали фойдаланиш икки мамлакат халқлари манфаатларига жавоб бериши қайд қилинди.

Томонлар Тожикистон ва Шри-Ланка ўртасидаги ҳамкорликлар янги йўлларини топиш ва ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашиб, Тожикистон ва Шри-Ланка ҳукуматлараро муштарак комиссияси ҳамда Тадбиркорлар кенгашини ташкил этиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлашди. Бундан ташқари, муносабатлар ҳуқуқий базасини шакллантириш  иқтисодий соҳа, жумладан, саноатда ўзаро ҳамкорликларни кенгайтириш учун қулай захиралар ва имкониятлардан фойдаланишнинг муҳим омили, дея аталди.

Учрашувда Шри-Ланка сармояларини гидроэнергетика, жумладан, кичик ва ўрта гидроэлектростанциялар, минтақавий аҳамиятга эга электр узатиш тармоқлари қурилиши соҳасидаги муштарак лойиҳаларни амалга татбиқ этиш учун жалб қилиш зарурлиги таъкидланди.

Тожикистон томон озод иқтисодий минтақаларда иқтисодий лойиҳаларни амалга татбиқ этиш имкониятлари, қимматбаҳо тошларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича муштарак саноат корхоналарини ташкил этишни ўрганиб чиқишни таклиф қилди.

Учрашув чоғида, шунингдек, сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорликлар, сайёҳлик саноати ва инфратузилмаси, илм ва маорифни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Сайёҳлик икки томонлама ҳамкорликлар истиқболли йўналишларидан бирига айланиши мумкинлиги қайд қилинди.

Халқаро масалалар, терроризм, экстремизм, наркотик моддалар ноқонуний савдоси, трансмиллий уюшган жиноятчилик кўринишларига қарши биргаликда курашиш, БМТ ва бошқа минтақавий ҳамда халқаро ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликлар доирасида Афғонистон муаммоларини ҳал этиш бўйича конструктив суҳбат қурилди.

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Шри-Ланка раҳбариятига Тожикистоннинг янги – «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро ўн йиллиги ташаббусини қўллаб-қувватлагани учун самимий миннатдорчилик билдирди.

Учрашув охирида Давлат бошлиғи Шри-Ланка Ҳукумати ва халқига илиқ истиқбол учун миннатдорчилик билдириб, Майтрипала Япа Сирисенани Тожикистонга дўстона сафар ташрифи билан боришга таклиф қилди. Шри-Ланка раҳбарияти томонидан мазкур таклиф ижобий қабул қилинди.

Олий даражадаги учрашув ва сўзлашувлар якуни бўйича Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ва Шри-Ланка Президенти Майтрипала Япа Сирисеналар иштирокида ҳамкорлик тўғрисида янги келишувлар имзоланиши маросими бўлиб ўтди.

Тожикистон Республикаси ва Шри-Ланка Демократик Социалистик Республикасининг ҳамкорликларни мустаҳкамлаш тўғрисидаги муштарак баёноти қабул қилиниб, қуйидаги тўртта ҳужжат имзоланди:

Тожикистон Республикаси ва Шри-Ланка Демократик Социалистик Республикаси ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлар тўғрисида ўзаро тушуниш меморандуми;

Тожикистон Республикаси ва Шри-Ланка Демократик Социалистик Республикаси ҳукуматлари ўртасида сайёҳлик соҳасида ҳамкорликлар тўғрисида ўзаро тушуниш меморандуми;

Тожикистон Республикаси ва Шри-Ланка Демократик Социалистик Республикаси ҳукуматлари ўртасида жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ҳамкорликлар тўғрисида келишув;

Тожикистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазирлиги ҳамда Шри-Ланка Демократик Социалистик Республикаси Стратегик тараққиёт ва халқаро савдо вазирлиги ўртасида ўзаро фойдали ҳамкорликлар тўғрисидаги келишувни тасдиқлаш бўйича меморандум имзоланди.

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонни расмий кутиб олиш маросими шу билан якунига етди.

 

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Умуртқа поғонаси чуррасини даволаса бўлади

 

Рўдакий ноҳиясида улғайган ва талабалик йиллариданоқ шифокорлик касбига меҳр қўйган Раҳимжон Муродов 1995 йили Тожикистон Давлат тиббиёт олийгоҳини битирди. Интернатурани ва илк иш фаолиятини Тожикистон Республикаси миллий тиббиёт маркази беморхонасининг асаб жарроҳлиги бўлимида бошлади. Бўлғуси тиб олими тинимсиз изланишлари, билимга чанқоқлиги ҳамда илмий иш олиб бориши натижасида, 2015 йили Қирғизистон

Муфассал...

ПОЧИНАКЛАР ТЕРАЁТГАН КУЗ…

 

Турналар мезон ипларини солиб ўтган каби иссиқ ўлкаларга учиб кетаётган кез... Умримиз тақвимига сариқ япроқларини ташлаб ўтаётган куз... Сени эслагим келди,  Ёшлигим.

Ижтимоий-сиёсий мавзуда мақола ёза олмайсан, сен, деб қўлини ниқтаб кўрсатганларга қараб,  “Тўғри, ёза олмайман. Аммо мен болалигимнинг соф хотиралари билан яшайман”, дея сенга қараб кетдим, Болалигим.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2556901

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10106927
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
420
3600
24335
10039118
4020
138877
10106927

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.232
Бугун: 02-10-2026 03:08:04

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015