Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 16 Май 2018 Кӯришлар: 2090
Печат

 

konf 20184 май куни «Сомон» қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон «Терроризм ва экстремизмга қарши кураш» мавзусидаги олий даражадаги халқаро конференцияда қатнашди ва мазмунли нутқ сўзлади.

Конференцияда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари, БМТнинг Терроризмга қарши кураш бошқармаси бошлиғи,

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби, БМТ тузилмалари, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти каби бошқа нуфузли ташкилотлар ва бирлашмалар, Европа ташқи алоқалар хизмати намояндалари ҳамда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Венгрия, Баҳрайн, Ливан, Афғонистон Ислом Республикаси, Туркманистон, Россия Федерацияси, Арманистон, Уммон, Қувайт, Эрон Ислом Республикаси, Америка Қўшма Штатлари, Қатар ва Хитой Халқ Республикаси каби хорижий мамлакатлар делегациялари раҳбарлари иштирок этишди.

konf 2018 1Тожикистон Президенти ўз нутқида биринчи ўринда олий даражадаги конференция иштирокчиларининг Тожикистонга ташрифини самимий қутлади. Давлат бошлиғи ушбу конференция янги аср таҳдидлари – терроризм ва экстремизмга қарши кураш билан боғлиқ масалаларга бағишлангани, шунинг учун ҳам, ушбу номаъқул ҳодисаларни бартараф этиш учун конференцияда биргаликдаги таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш мақсадга мувофиқ эканлигини қайд қилди.

Тожикистон Республикаси Президенти 100дан зиёд мамлакат рўпара бўлаётган мунозаралар, терроризм ва экстремизмнинг кучайиши, бузғунчи ҳаракатлар, минглаб фуқароларнинг ҳалок бўлаётганликлари, миллионлаб кишиларнинг уй-жойсиз қолаётганликлари, уруш гирдобига тортилган мамлакатларга катта иқтисодий зарар етказилаётганидан ташвиш билдирди.

Давлат бошлиғи бугунги кун воқеликларини ҳисобга олган ҳолда, минтақа ва дунё миқёсида ҳамма томонлама хавфсизликни таъминлаш йўлида терроризм ва экстремизмга қарши курашиш, уларнинг сиёсий, ҳарбий ва молиявий қўллаб-қувватланишини бартараф этиш учун биргаликдаги чора-тадбирлар қабул қилиниши зарурлигини қайд қилди.

Ўз нутқи охирида мамлакат Президенти «Терроризм ва экстремизмга қарши кураш» олий даражадаги халқаро конференциянинг барча иштирокчиларига инсоният фойдаси йўлида муҳим мавзулар бўйича масалаларни муҳокама қилиш ва кўриб чиқишда муваффақиятлар тилади.

Миллат пешвосидан кейин БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТнинг Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари Владимир Воронков ҳамда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби Томас Гремингерлар чиқиш қилишди. Улар Тожикистон томони, хусусан, Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмонга конференцияни юқори ташкилий даражада ўтказгани, илиқ ва самимий қабул учун миннатдорчилик билдиришди.

 

«Ховар» ТМАА.

**

Владимир Воронков билан учрашув

4 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон «Терроризм ва экстремизмга қарши кураш» олий даражадаги халқаро конференция доирасида БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТнинг Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари Владимир Воронков билан учрашди.

Учрашув чоғида Тожикистоннинг БМТ ва унинг тузилмалари билан ҳамкорликлари масалалари муҳокама қилинди.

Миллат пешвоси Тожикистон жаҳон ҳамжамиятининг фаол аъзоси сифатида терроризм, экстремизм, радикализмга қарши курашиш, наркотик моддалар ва қурол-яроқлар ноқонуний савдоси, уюшган трансмиллий жиноятчилик ва тинчликка бошқа таҳдидларнинг олдини олиш мақсадида мунтазам равишда ҳар томонлама саъй-ҳаракат қилаётганини қайд этди. Тожикистон томони кўпгина мамлакатлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, жумладан, БМТ, ЕХҲТ, ШҲТ, КХШТ ва МДҲ билан сўзлашувларни шакллантириш йўлида биргаликдаги ҳамкорликлардан қониқиш билдирди.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати «2020 йилгача давр учун Терроризм ва экстремизмга қарши кураш миллий стратегияси»ни қабул қилгани қайд этилди. Бу стратегия террорчилик ва экстремистик жиноятларни ошкор этиш ҳамда олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишга йўналтирилган.

Томонлар, шунингдек, минтақа ва дунёда хавфсизлик, қўшни Афғонистондаги сиёсий вазият ва ўзларини қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан мазмунли суҳбат қуришди.

**

Эрлан Абдилдаев билан суҳбат

4 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон «Терроризм ва экстремизмга қарши кураш» олий даражадаги халқаро конференция доирасида Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаевни қабул қилди.

Учрашув чоғида Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликлар масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Сиёсат, иқтисодиёт, гидроэнергетика ҳамда транспорт соҳаларида истиқболли йўналиш касб этаётган икки томонлама ҳамкорликлар масалалари муҳокамаси чоғида, томонлар Ҳукуматлараро қўшма комиссияси фаолиятини жонлантиришни зарур, дея ҳисоблашди.

Тожикистон ва Қирғизистон мамлакатларнинг ўзаро манфаатлари, иқтисодий тараққиётини ҳисобга олган ҳолда, келгусида темир ва автомобил йўллари қурилиши, энергетик лойиҳалар, хусусан, CASA-1000 лойиҳасини амалга ошириш каби муҳим стратегик лойиҳаларни татбиқ этиш учун биргаликда саъй-ҳаракат қилишлари зарурлиги қайд қилинди.

Томонлар, шунингдек, маориф, илм, маданият ҳамда бошқа соҳаларда ҳамкорликларни ривожлантириш масалаларини муҳокама этишди.

Учрашувда, шунингдек, глобал таҳдидлар – терроризм ва экстремизм, наркотик моддалар ноқонуний савдоси ва уюшган трансмиллий жиноятчиликка қарши биргаликда курашиш масалалари кўриб чиқилди.

**

Давлат бошлиғиМутлақ Ал-Қаҳтонийни қабул қилди

4 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон «Терроризм ва экстремизмга қарши кураш» олий даражадаги халқаро конференцияси доирасида Қатарнинг терроризм билан кураш бўйича махсус намояндаси Мутлақ Ал-Қаҳтонийни қабул қилди.

- Биз Тожикистон ва Қатар муносабатлари келажагига ишонч билан қараймиз ҳамда фойдали ҳамкорликлар ва ўзаро қўллаб-қувватлаш орқали барча соҳаларда катта ютуқларга эришишимизга ишонамиз, - деди Тожикистон Республикаси Президенти қониқиш билан.

Икки мамлакатнинг олий даражадаги биродарлик муносабатлари ва мунтазам учрашувлари, Тожикистон ва Қатарнинг кўп қиррали фойдали ҳамкорликларини кенгайтириш учун мустаҳкам сиёсий ва ҳуқуқий асосдан қониқиш изҳор қилинди.

Тожикистонда савдо, иқтисодиёт, энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги, сайёҳлик ва транспорт соҳаларида ҳамкорликларни ривожлантириш учун қулай шароитлар мавжудлиги таъкидланди.

Томонлар Қатар сармояларини Тожикистон иқтисодиёти барча соҳаларига жалб этиш учун Иқтисодий, савдо ва техник ҳамкорликлар бўйича муштарак комиссия ишини жонлантиришни муҳим, дея баҳолашди. Шу муносабат билан Қатарнинг иқтисодий, сармоявий, транспорт ва технологик потенциалидан фойдаланиш мамлакатлар устувор тараққиёти ва минтақавий ҳамкорликларни мустаҳкамлашнинг муҳим омили, дея аталди.

Суҳбат чоғида томонлар жаҳон ҳамжамиятининг долзарб муаммоларини ҳал этиш ва даҳшатли таҳдидларга қарши курашиш юзасидан фикр алмашишди.

«Ховар» ТМАА.

**

Петер Сиярто Давлат бошлиғи ҳузурида

4 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон «Терроризм ва экстремизмга қарши кураш» олий даражадаги халқаро конференцияси доирасида Венгрия Иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сияртони қабул қилди.

Дўстона муҳитда бўлиб ўтган учрашувда Тожикистон ва Венгрия ўртасида икки томонлама ҳамкорликлар масалалари кенг кўламда муҳокама қилинди.

- Тожикистон Республикаси мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликларни икки томонлама асосда ҳамда халқаро ва минтақавий ташкилотлар, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европа Иттифоқи, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти доирасида ривожлантиришдан манфаатдордир, - деди Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон.

Учрашув чоғида томонлар барча соҳалар, жумладан, савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш, замонавий технологиялар ва хорижий сармояларни жалб этиш, Тожикистонда кичик ва ўрта муштарак сув лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда минтақавий           ва халқаро инфратузилмалар қурилиши соҳаларида ўзаро самарали ҳамкорликларни мустаҳкамлашга тайёрликларини қайд қилишди.

Металлургия саноати, муҳандислик, телекоммуникация, алюминий, тўқимачилик маҳсулотлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, фойдали қазилмалар, қимматбаҳо тошлар ҳамда химия саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан, пахта, сабзавот ва меваларни қайта ишлаш соҳаларида ҳамкорликларни йўлга қўйиш икки томонлама муносабатларнинг истиқболли йўналишлари, дея аталди.

Томонлар муштарак мақсадларга эришиш борасида Савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорликлар бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссиясини ташкил этиш, мамлакатлар фойдасига бўлиши борасида бир фикрга келишди.

Томонлар, шунингдек, жаҳон ҳамжамиятининг бошқа долзарб муаммолари, жумладан, бугунги кун таҳдидларига қарши биргаликда курашиш борасида мазмунли суҳбат қуришди.

**

Миллат пешвоси Мубашар Жовид Акбар билан учрашди

4 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон «Терроризм ва экстремизмга қарши кураш» олий даражадаги халқаро конференцияси доирасида Ҳиндистон Республикаси Давлат ташқи ишлар вазири Мубашар Жовид Акбарни қабул қилди.

Мамлакат Президенти, айни пайтда, мамлакатларнинг барча манфаатли соҳалардаги ҳамкорликлар ижобий хусусиятга эга бўлаётгани, Тожикистон дўст Ҳиндистон билан кўп қиррали муносабатларни кенгайтириш тарафдори эканлигини қайд қилди.

Қишлоқ хўжалиги, энергетика, саноат, илм, технология, сайёҳлик, соғлиқни сақлаш, транспорт, маданият ва гуманитар соҳаларда аниқ муштарак лойиҳалару дастурларни амалга татбиқ этиш икки томонлама ҳамкорликларнинг истиқболли йўналишлари, дея аталди.

Учрашув чоғида, Тожикистон энергетика, транспорт, темир ва автомобил йўллари, электростанциялар қурилиши, чегараолди бозорларини ташкил этиш соҳаларида ўзининг фундаментал миллий ва минтақавий режаларини амалга татбиқ этиш учун саъй-ҳаракат қилиши қайд этилди.

Маҳаллий маҳсулотлар, жумладан, туз, шакар, шарбатлар ишлаб чиқариш, сабзавот ва меваларни қайта ишлаш, турли минераллар, фармацевтика соҳасида муштарак корхоналар ташкил этиш мамлакатлар иқтисодиёти учун фойдали, дея баҳоланди.

Илм, маориф, маданият, сайёҳлик ва кинематография соҳаларида ҳамкорликлар икки томонлама алоқаларнинг бошқа кенг имкониятлари, дея баҳоланди.

Томонлар мамлакатларнинг бугунги кун таҳдидларини бартараф этиш бўйича долзарб муаммоларни ҳал этиш, терроризм ва экстремизмга қарши биргаликда курашиш, наркотик моддалар ноқонуний савдоси олдини олиш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, қўшни Афғонистон муаммоларини ҳал этиш ва бошқа масалалар юзасидан мазмунли суҳбат қуришди.

- Ҳиндистон Тожикистоннинг табиий ва ишончли шериги ҳисобланади, мамлакатимизнинг олий раҳбарияти эса, Сизнинг терроризмнинг олдини олиш ишидаги муҳим ролингизни эътироф этади. Тожикистон Республикаси ушбу нохуш ҳодиса билан курашнинг биринчи сафида турибди. Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати Сиз Жаноби олийларининг минтақани бу юқумли вабодан озод этиш бўйича катта ҳиссангиз ва доимий саъй-ҳаракатларингизни юқори баҳолайди ҳамда Тожикистон, нафақат, Марказий Осиё минтақаси, балки Каспий ва Қора денгиз мамлакатларининг ҳам қутқарувчиси ҳисобланишига ишонч билдиради, - деди учрашув охирида Ҳиндистон Республикаси Давлат ташқи ишлар вазири Мубашар Жовид Акбар.

**

Томас Гремингер Президент ҳузурида

4 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон «Терроризм ва экстремизмга қарши кураш» олий даражадаги халқаро конференция доирасида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби Томас Гремингер билан учрашди. Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликлар масалалари муҳокама қилинди.

Давлат бошлиғи Тожикистоннинг муштарак ҳамкорликларни мустаҳкамлаш, тинчлик, барқарорлик, хавфсизлик ва хотиржамликни таъминлашга тайёрлиги ҳақида айтди.

Томонлар жаҳон ҳамжамиятининг минтақа ва дунё хавфсизлигини таъминлаш, чегараларни ҳимоялаш, бугунги куннинг бошида терроризм, экстремизм, зўравон радикализм ва бошқа уюшган трансмиллий жиноятлар турган глобал таҳдидлари ҳамда жамиятнинг бошқа номаъқул ҳодисаларига қарши курашиш каби долзарб масалаларни муҳокама этишди.

Тожикистон ЕХҲТ принципларига биноан, халқаро терроризм ва экстремизмни таг-томири билан қўпориб ташлаш тарафдори ҳисобланиб, мамлакатимизнинг бу масала юзасидан мавқеи ҳамиша шаффоф ва «иккиламчи меъёрлар»дан холи қолиши қайд қилинди.

Ўзаро фойдали ҳамкорликлар доирасида ЕХҲТ Тожикистон давлат чегараларини муҳофаза қилиш, чегараларимизни ҳимоялаш миллий стратегиясини амалга татбиқ этиш, иқтисодий ва гуманитар соҳаларда ҳамкорликларни мустаҳкамлаш, атроф-муҳитни ҳимоялаш, устувор ижтимоий-иқтисодий тараққиёт, жумладан, камбағаллик сатҳи пасайишини таъминлашга фаол ҳисса қўшишига умид билдирилди.

Учрашув чоғида, шунингдек, Тожикистондаги барқарор сиёсий вазият, миллий камчиликни ташкил қилувчилар жамоатчилик ташкилотлари ва касаба уюшмалари ошкоралиги, жонли фаолияти борасида фикр алмашинди.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ОИЛА ТОТУВЛИГИ – ЖАМИЯТ УСТУВОРЛИГИ

 

- Оила – муқаддас қўрғон, ҳаёт мактаби, - деб бежиз айтмайдилар. Жамиятнинг асосий бўғини бўлган оила тотувлиги жамият устуворлиги, мамлакат тинчлиги билан чамбарчас боғлиқдир.

Мустақиллик йилларида ушбу масалага мамлакат олий раҳбарияти томонидан алоҳида эътибор берилиб келинмоқда. Айниқса, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан 2015 йилнинг «Оила йили», деб эълон қилиниши ўзига хос ғамхўрлик бўлди.

Муфассал...

"Табассуми офтобак" мактабгача таълим муассасасида

 

22 ноябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳамда Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали пойтахтнинг Сино ноҳиясида "Табассуми офтобак" ("Қуёшча табассуми") мактабгача таълим хусусий муассасасини фойдаланишга топширишди.

Миллат пешвосига маълум қилишларича, уч қават ва ертўладан иборат иншоот

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990789

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478066
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3994
4027
21679
7426653
99710
114875
7478066

Сизнинг IPнгиз: 3.138.118.194
Бугун: 23-11-2024 17:17:57

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015