Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 09 Декабр 2016 Кӯришлар: 1352
Печат

 

chexiya30 ноябр, кечки пайт Тинчлик ва миллий бирлик асосчисиМиллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Будапешт шаҳрига иш ташрифи ниҳоясига етганидан кейин Чехия Республикасининг Прага шаҳрига расмий ташриф билан борди.

Праганинг «Вацлав Гавел» халқаро аэропортида Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонни Чехия Республикаси

давлати ва Ҳукумати раҳбарияти ҳамда олий мансабли намояндалари кутиб олишди.

Бу сафарда Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов, Тожикистон Республикаси Президентининг халқаро алоқалар масалалари бўйича ёрдамчиси Азамшо Шарифий, мамлакат Бош прокурори Юсуф Раҳмон, Саноат ва янги технологиялар вазири Шавкат Бобозода, Тожикистон Республикаси Сармоялар ва давлат мол-мулкини бошқариш давлат комитети раиси Қодири Қосим, Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги давлат моддий захиралар агентлиги директори Нурмаҳмад Аҳмадзода ва бошқа расмий шахслар ҳамроҳлик қилишди.

***

2016 йилнинг 1 декабр куни эрталаб Прага қасри майдонида Чехия Республикасига расмий ташриф билан келган  Тожикистон Республикаси   Президенти муҳтарам Эмомали    Раҳмонни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмонни Чехия Республикаси Президенти Милош Земан кутиб олиб, фахрий шоҳсупага таклиф қилди.

Олиймақом меҳмон шарафига Чехия Фахрий қоровули, нафас оркестри ва икки мамлакат расмий делегациялари саф тортишди.

Икки мамлакат миллий мадҳиялари ижросидан кейин Чехия Фахрий қоровули қўмондони Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга рапорт берди.

Сўнгра Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон Чехия Республикаси Давлат байроғига эҳтиром кўрсатиб, Чехия Республикаси Президенти Милош Земан ҳамроҳлигида икки мамлакат расмий делегациялари билан танишишди.

Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Чехия Республикаси Прага қасри катта залида фахрий меҳмонлар китобида дўстона тилаклар билан ўз имзосини қолдирди.

***

Тожикистон-Чехия муносабатларини ривожлантириш ва кенгайтириш масалалари муҳокамаси дастлаб Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон  Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Чехия Республикаси Президенти Милош Земанларнинг тор доирадаги учрашувида бошланиб, сўнгра кенгайтирилган таркибда давом этди.

Учрашув аввалида Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистоннинг халқаро майдонда ишончли шерик, Тожикистонни Европа билан боғловчи ҳалқа бўлган Чехия  билан муносабатлари ташқи сиёсат истиқболли йўналишларидан бири саналиб, Тожикистон томони асосини ҳамкорлик тўғрисидаги 8та ҳужжат ташкил қилувчи давлатлараро муносабатлар муваффақияти тарафдори эканлигини билдирди.

Мамлакатларнинг муҳим халқаро масалалардаги мавқелари яқинлиги ва ўхшашлиги ўзаро манфаатга эга бўлган барча соҳаларда ҳамкорликларни чуқурлаштириш учун ишончли асос ҳисобланиши қайд қилинди.

Томонлар Тожикистон ва Чехиянинг иқтисодий ва саноат масалалари бўйича доимий соҳалараро гуруҳини ташкил этишни давлатлараро муносабатлар тарихида муҳим ва ўз вақтидаги қадам, дея атар эканлар, икки мамлакат савдо-иқтисодий оборотида фойдаланилмаган катта захиралар ва имкониятлар мавжудлигини таъкидлашди.

Амалга татбиқ этилишида Чехия иш доиралари фаол иштирок эта олиши мумкин бўлган Тожикистон самарали лойиҳалари қаторида тоғ минераллари, қимматбаҳо тошлар ва металлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича муштарак корхоналар, озиқ-овқат саноати, алюминий буюмлар, фармацевтика, коммуникация соҳаси корхоналари ташкил этиш ҳамда музлатиш камералари ва иссиқхоналар қурилиши айтиб ўтилди.

Шунингдек, гидроэнергетика соҳаси, жумладан, Тожикистонда электр узатиш линиялари, кичик ва ўрта гидроэлектростанциялар қурилиши бўйича лойиҳаларни амалга татбиқ этишда иштирок соҳасидаги ҳамкорликларни кенгайтириш бўйича самарали таклифлар ўртага ташланди.

Тожикистон озод иқтисодий минтақаларида кичик ва йирик саноат корхоналари ташкил этиш учун Чехия замонавий технологияларини жалб этиш, Марказий ва Жанубий Осиё бозорларида рақобатбардош бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, тожик-чех иш доиралари ҳамкорликларининг янги йўллари ва имкониятлари қаторида зикр этиб ўтилди.

Маданий-гуманитар алоқаларни келгусида кенгайтириш, сайёҳлик, жумладан, шифобахш сайёҳлик ва алпинизм соҳаларида ҳамкорликларни узлуксиз ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Тожикистон ва Чехиянинг икки мамлакат студентлари ва ўқитувчилари тажриба алмашиши, Европа Иттифоқининг Темпус, Эразмус Мундус, Эразмус плюс каби таълим дастурлари доирасида тожикистонлик студентларни Чехия университетида ўқитиш ҳамда тожикистонлик студентларнинг Чехия олий ўқув юртларида таҳсил олишлари учун кўп сонли квоталар ажратиш бўйича давлатлараро ҳамкорликларни ривожлантириш зарурлиги қайд қилинди.

Олий даражадаги сўзлашувларда минтақавий ва халқаро ҳамкорликларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, халқаро терроризм, экстремизм, наркотик моддалар ноқонуний савдоси, уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши муштарак кураш ҳамда Афғонистонда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда фаол иштирок этишга тайёрлик ва манфаатдорлик тасдиқланди.

Мазкур учрашувлар ва сўзлашувлар доимий сиёсий диалог давоми, икки мамлакат муваффақиятли алоқалари натижаси, дея аталди. Тожикистон олий раҳбариятининг Чехияга расмий ташрифи натижалари ҳозирги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш йўлида яна бир муҳим ва қатъий қадам бўлишига ишонч билдирилди.

***

Тожикистон ва Чехия ўртасида олий даражадаги учрашув ва сўзлашувлар якуни бўйича ҳамкорлик тўғрисида иккита янги келишув имзоланди.

Дастлаб икки давлат бошлиқлари Тожикистон Республикаси ва Чехия Республикаси ўртасида ҳамкорликларни мустаҳкамлаш тўғрисида муштарак баёнотни қабул қилишди.

Сўнгра давлатлар бошлиқлари иштирокида Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Чехия Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳаво парвози тўғрисида келишув имзоланди.

Бундан ташқари, Тожикистон Республикаси Президентининг Чехия Республикасига расмий ташрифи доирасида икки мамлакат бош прокурорлари ўртасида Тожикистон Республикаси Бош прокуратураси ва Чехия Республикаси Бош прокуратураси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Ҳамкорлик тўғрисида янги ҳужжатлар имзоланиши маросимидан кейин Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Чехия Президенти Милош Земан оммавий ахборот воситалари намояндалари олдида изҳорот билан чиқиш қилишиб,  икки томонлама учрашувлар, сўзлашувлар ва ҳамкорлик тўғрисида янги ҳужжатлар имзоланишини Тожикистон ва Чехия дўстона муносабатлари тарихида муҳим ҳодиса, дея аташди.

***

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Чехия Республикасига расмий ташрифи доирасида ушбу мамлакат Бош вазири Богуслав Соботка билан учрашди.

Учрашув чоғида ҳамкорликлар ҳозирги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари, Тожикистон ва Чехия икки томонлама муносабатларини кенгайтириш янги йўлларини топиш масалалари муҳокама қилинди.

Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон учрашув аввалида Тожикистоннинг бизга дўст бўлган Чехия ва Европа Иттифоқи билан ҳамкорликлари даражасини юқори баҳолаймиз, дея зикр этди. Мустақилликнинг биринчи кунлариданоқ Европа мамлакатлари билан ҳамкорликларни мустаҳкамлаш биз учун ташқи сиёсатнинг энг муҳим йўналишларидан бирига айланди.

Давлат бошлиғи Тожикистон ва Чехия ўзаро самарали ҳамкорликларидан қониқиш изҳор қилар экан, учрашувлар, икки мамлакат иш доиралари форумлари, иқтисодий ва сармоявий тадбирларда иштирок, муштарак лойиҳаларни амалга татбиқ этиш учун тўғридан-тўғри иш алоқаларини ўрнатишни дўстона муносабатлар ва ҳамкорликларни мустаҳкамлаш муҳим омили, дея атади.

Гидроэнергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича янги технологиялар, сайёҳлик, чех сармояларини жалб этиш икки томонлама ҳамкорликлар истиқболли йўналишлари сифатида айтиб ўтилди.

Минтақа ва жаҳондаги бугунги вазият, қўшни Афғонистонда ҳарбий-сиёсий инқирозни ҳал этиш масалалари юзасидан конструктив суҳбат уюштирилди.

***

2 декабр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Прага шаҳрида Чехия Республикаси Парламенти Сенати Раиси Милан Штех билан учрашди.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон суҳбат аввалида, Чехия Республикаси билан  турли соҳалардаги ҳамкорликлар тараққиёти, жумладан, иқтисодий-савдо алоқалар самарали ривожи Тожикистон Республикаси ташқи ҳамкорликлар асосий йўналишларидан бири ҳисобланишини таъкидлади.

Тожикистон ва Чехия олий раҳбариятларининг бир-бирлари мамлакатларига уюштирган расмий сафарлари, улар ўртасидаги дўстона музокаралар, шунингдек, учрашувлар доирасида имзоланган битимлар икки томонлама муносабатларнинг кейинги тараққиёти учун муҳим замин яратганлиги таъкидланди.

Томонлар парламентлараро алоқаларни мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликлар муҳим омили, дея баҳолашди. Жамият тараққиётини ҳисобга олган ҳолда, меъёрий-ҳуқуқий тизимга ислоҳот киритиш ва тараққий  этган парламент тизимини ўрганишни муҳим, деб таъкидлаб ўтилди.

Мулоқот доирасида суҳбатдошлар уруш гирдобида қолган мамлакатлар, хусусан, бизга қўшни бўлган Афғонистон, бу мамлакатдаги сиёсий-ҳарбий ҳодисалар оқибатида юзага келган ижтимоий-иқтисодий вазиятни бартараф этиш юзасидан фикр алмашдилар.

 

***

2 декабр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Чехия Республикаси Парламенти Вакиллар палатаси Раиси Ян Ҳамачек билан учрашувда Тожикистон ва Чехия парламентлараро ҳамкорликлар масаласини муҳокама этди.

Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон ва Чехия ўртасидаги ҳамкорликлар йўлга қўйилган биринчи кунларданоқ кейинги муносабатларнинг самарали ва истиқболли йўналишларини аниқлаб олгани ҳамда парламентлараро ҳамкорликларга ҳам асосий диққат қаратилишини таъкидлаб ўтди.

Парламентлараро алоқалар бизнинг мамлакатларимиз учун икки ва кўп томонлама шерикчилик босқичини мукаммаллаштириш учун янгича маъно касб этишига яхши ёрдам бериши таъкидланди.

Бу борада Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси ва Чехия Республикаси Парламенти ўртасида Парламентлараро гуруҳ ташкил этиш Тожикистон ва Чехия алоқаларидаги парламентлараро ҳамкорликларнинг муҳим омили, дея аталди.

Суҳбат жараёнида, шунингдек, икки томонлама алоқалар бошқа масалалари муҳокама этилиб, Чехиянинг сармоя ўтказиш, савдо ва молиявий имкониятларига боғлиқ ҳолда, икки мамлакат иқтисодий ҳамкорликлари тараққиёти, жумладан, гидроэнергетика, туризм ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш янги технологиялари соҳаларида фикр алмашдилар.

Янги дунё хатарлари, шунингдек, терроризм, экстремизм, наркотик моддалар ноқонуний айланишига қарши биргаликда кураш суҳбатнинг бошқа мавзуларидан бўлиб, томонлар уларни ҳал этиш борасида фикр билдирдилар.  

***

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Чехия Республикасига расмий ташрифи доирасида бу мамлакат манзарали жойлари, қадимий ва тарихий диққатга сазовор жойларини бориб кўрди.

Дастлаб Тожикистон Республикаси  Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Праганинг Троя ботаника боғига ташриф буюриб, унинг дарахтлари, буталари ва гуллари, бошқа ноёб манзарали ҳамда доривор ўсимликлари билан танишди.

Ботаника боғи бир неча қисмдан иборат бўлиб, табиат ихлосмандлари, меҳмонлар ва маҳаллий аҳолининг ҳордиқ чиқариш ва сайр этиш масканига айланган.

Ҳудуди 70 гектарни ташкил қилувчи боғ тепалик ҳудудида жойлашган бўлиб, унда 7000 турдан зиёд манзарали кўчатлар, гуллар ва буталар, кўп йиллик дарахтлар ва доривор ўсимликлар етиштирилади.

Давлат бошлиғи мамлакатимиз иқлимига мувофиқ келувчи турли кўп йиллик, манзарали дарахтлар, гуллар ва буталар турларига алоҳида эътибор қаратди. Кўчатлар ва турли ўсимликлар етиштириш соҳасида тажриба алмашиш мақсадида соҳа олимларининг яқиндан ҳамкорлик қилишлари зарур эканлиги қайд этилди.

Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон Прага шаҳрида, шунингдек, ХIII асрда епископ Тобиаш томонидан қурилган Конопиште қалъасига ҳам ташриф буюрди. Йигирманчи аср аввалида қалъанинг сўнгги эгаси Австрия тахти шаҳзодаси Франц Фердинанд д,Эсте бўлган.

Мамлакат Президентига қалъа ҳудуди умумий майдони қарийб 225 гектардан иборат бўлиб, ноёб дарахтлар ва буталар боғи, шакл берилган гулзорлардан ташкил топгани маълум қилинди. Қалъа Чехиянинг қадимий тарихий-маданий ёдгорликларидан бири ҳисобланади. 125та турли хоналардан иборат бўлган қалъанинг ички майдони 2800 квадрат метрни ташкил қилади. Қалъада ХVIII асрнинг 4600та ҳарбий қурол-аслаҳалари сақланмоқда. Шунингдек, унда 30 мингта антиқа уй-рўзғор буюмлари мавжуд бўлиб, умуман, 100 мингдан зиёд овчилик ўлжалари, ҳунарлари, нодир китоблар ва қўлёзмалар сақланяпти.

Манзарали инглиз боғи, чиннилар, турли предметлар, стол ва стуллар, нодир китоблар коллекцияси, ўрта аср овчилик қуроллари Европадаги Конопиште қалъасига тарихий шон-шараф келтириб, у ўзига хос ноёб қалъалар сирасига киради.

Қалъага ташрифидан кейин чех халқи тарихи ва маданиятига эҳтиром белгисида Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон фахрий меҳмонлар китобида ёзув қолдирди.

 

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Тузоқлардан чиқиб кетгум, узоқларга бориб етгум…

 

Ўзбекистон Халқ ҳофизи Шерали Жўраевнинг "Ака-укалар" қўшиғини тинглаб…

Най инграйди…

Ғижжак нола чекади…

Сўз йиғлайди…

Ҳофиз куйлайди…

Томошабин тинглайди, юрак-юрагидан эзилиб-эзилиб…

Муфассал...

Халқ ҳунармандчилиги ривожланса…

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига жорий йилнинг 22 декабрида йўллаган навбатдаги йиллик Паёмини биз педагогик жамоамиз билан биргаликда ойнаи жаҳон орқали томоша қилиб, ундан олам-олам маъно гавҳарларини тердик, десам, ҳеч муболаға бўлмас. Зотан, муҳтарам Президентимиз ўзларининг ҳар йилги Паёмларида халқ

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990639

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477865
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3793
4027
21478
7426653
99509
114875
7477865

Сизнинг IPнгиз: 18.116.15.22
Бугун: 23-11-2024 17:03:40

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015