Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 01 Декабр 2016 Кӯришлар: 1658
Печат

          majlisss25 ноябр куни Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти, мамлакат Ҳукумати Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлис ишида дастлаб кадрлар масаласи кўриб чиқилиб,

Тожикистон Республикаси Адлия вазирлиги ва «Амонатбонк» давлат жамғарма банки ҳайъати янги таркиби тасдиқланди.

Шундан кейин, Тожикистон Республикаси Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги директори Рустами Эмомалининг «Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Республикаси Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш киритиш тўғрисида», «Тожикистон Республикасининг «Меъёрий-ҳуқуқий актлар ва актлар лойиҳалари коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида», «Тожикистон Республикасининг «Давлат хизмати тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида», «Тожикистон Республикасининг «Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида», «Тожикистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» ҳамда «Тожикистон Республикасининг «Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида»ги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари ҳақида ҳисоботи тингланди. Тожикистон Республикаси қонунлари барча лойиҳалари тасдиқланди ва Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлисига кўриб чиқиш учун йўлланди.

Сўнгра Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазири Неъматулло Ҳикматуллозоданинг Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг «Тожикистон Республикасининг 2018 йил учун ижтимоий-иқтисодий тараққиёти асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва 2019-2020 йиллар учун асосий параметрлари прогнозини белгилаш бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ҳамда Тожикистон Республикасининг 2016-2020 йиллар учун ўрта муддатли тараққиёт дастури лойиҳаси ҳақида ҳисоботи тингланди.

Аҳоли фаровонлигини яхшилаш мақсадида Тожикистон Республикасининг 2016-2020 йиллар учун ўрта муддатли тараққиёти дастурини амалга татбиқ этиш доирасида  Тожикистонда камбағаллик сатҳи 2015 йилдаги 31 фоиздан 2020 йилга келиб 20 фоизгача қисқартирилиши, аҳоли яшаш ўртача даражаси 22 фоиздан 30 фоизгача оширилиши кераклиги қайд қилинди. Бу барча кўрсаткичлар ташқи омиллар таъсирини ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқилган бўлиб, уларни амалга татбиқ этиш учун барча давлат тузилмаларининг самарали ва муштарак фаолияти талаб қилинади.

Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон мамлакат ўрта муддатли тараққиёти дастури кўрсаткичларини амалга сифатли татбиқ этиш мақсадида давлат ва халқ манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, барча мавжуд захира ва имкониятлардан фойдаланиш йўли орқали аниқ чоралар қабул қилишни топширди. Тожикистон Республикасининг 2016-2020 йиллар учун ўрта муддатли тараққиёт дастури ҳар томонлама муҳокама этилиб, тасдиқланганидан кейин Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлисига кўриб чиқиш учун йўлланди.

Бундан ташқари, Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлисига кўриб чиқиш учун мамлакат Ҳукуматининг Тожикистон Республикаси бир қатор қонун лойиҳалари, жумладан, «Меъёрий-ҳуқуқий актлар тўғрисида» ва «Сейсмик хавфсизлик тўғрисида»ги қонунларига олтита хулосаси йўналтирилди.

Мажлисда, шунингдек, Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Атроф-муҳитни ҳимоялаш комитети раиси Хайрулло Ибодзоданинг «Давлат экологик дастурини амалга татбиқ этиш тўғрисида», Маориф ва илм вазири Нуриддин Саиднинг «Хатлон вилояти маориф соҳаси муассасаларини ривожлантириш давлат дастури тўғрисида», «Олий аттестацион комиссия» давлат муассасаси раиси Абдуҳаким Розиқзоданинг диссертацион кенгаш тўғрисида намунали ҳолатни тасдиқлаш, илмий даража ва илмий унвон (доцент, профессор) бериш тартиби ҳамда ҳимояланган илмий диссертациялар давлат қайди тартиби тўғрисидаги ҳисоботлари тингланди.

Суғд вилояти Спитамен ноҳияси Навкат ва Жаббор Расулов ноҳияси Меҳробод шаҳарчаларининг бош режалари тўғрисида мазкур ноҳиялар раислари ҳисобот беришди.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Ҳукумат аъзолари ва масъул шахсларга мажлисда кўриб чиқилган масалалар юзасидан аниқ топшириқлар бериб, уларни қиш мавсумида халқ хўжалиги соҳаларида зарур чораларни қабул қилишга вазифадор этди.

 

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Янги ҳамкорликлар калити

 

Хўжанддаги Спорт саройида очилган «Суғд-2018» Бешинчи халқаро савдо ярмаркасига тўхтовсиз келиб турган кишилар бу ерда Тожикистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан бирга, қўшни Ўзбекистондан келган тадбиркорлар кўргазмаларини астойдил кўздан кечиришди.

Анъанага айланган ва иштирокчилари йил сайин кўпайиб бораётган ярмаркада Ўзбекистондан ташқари Россия, Қозоғистон, Бирлашган Араб

Муфассал...

Халқ ҳунармандларига грантлар

 

Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги Хистеварз қишлоқ жамоатида бўлиб ўтган ҳалқ ҳунармандчилиги кўргазмасига ўз маҳсулотларини қўйиш истагида бўлган ҳунармандлар сони кутилганидан камида икки баравар кўп бўлди. Кўргазмага деярли 50 турдаги халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари қўйилди. Улар орасида сўзаналар, заргарлик буюмлари, атлас ва адрас, чолғу асбоблари, ўйинчоқлар, тандир, қандолатчилик маҳсулотлари  бор эди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991055

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478598
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4526
4027
22211
7426653
100242
114875
7478598

Сизнинг IPнгиз: 18.224.53.246
Бугун: 23-11-2024 17:45:34

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015