Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 27 Октябр 2016 Кӯришлар: 1984
Печат

 

a abdumanonov «Ховар» Тожикистон Миллий ахборот агентлиги мухбирининг таниқли тожик адабиётшунос олими Абдураҳмон Абдуманнонов билан Тожикистон ва Ўзбекистон Республикалари дўстона муносабатлари ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ҳақида уюштирган суҳбатини  сиз азиз муштарийлар эътиборига ҳавола этамиз.

-Икки йил олдин (2014 йил) сиз мамлакатимизнинг бир гуруҳ адиблари билан Тожикистон халқ ёзувчиси Фотеҳ Ниёзий таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш мақсадида Самарқанд шаҳрига сафар уюштирган эдингиз. Кўҳна ва навқирон бу шаҳар аҳолиси руҳияти ва ҳиссиёти билан яқиндан танишдингиз. Ўйлайманки, самарқандликлар ҳам Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатларнинг қайта тикланиши тарафдори. Шундай эмасми?

-Ҳақиқатдан ҳам, 2014 йилнинг баҳорида биз Тожикистон халқ шоири Гулназар, Фотеҳ Ниёзийнинг келин ва невараси билан биргаликда Тожикистон халқ ёзувчиси Фотеҳ Ниёзий таваллудининг 100  йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этиш мақсадида Самарқанд шаҳрига сафар қилдик. Бу шаҳарга уюштирган уч кунлик сафаримизни тожикча маданият, қардош икки халқ самимий дўстлиги, икки халқ вакилларининг бир-бирлари тил, адабиёт, маданият ва урф-одатларига бўлган икки томонлама ҳурмат, устоз Фотеҳ Ниёзий маданий шахсияти ва адабий меросига бўлган қадрлаш муҳитида ўтказдик.

samarqandМенинг ҳам болалик ва ўсмирлик даврим Ўзбекистонда ўтган. Ҳозир ҳам қариндош-уруғларим Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри ва Бўстонлиқ туманининг Боғистон қишлоғида жуда кўпчиликни ташкил этади. Ҳар йили ота-онам қабрини зиёрат қилиш, ака-ука, опа-сингил, жиянларим билан дийдорлашиш учун у ерларга бораман. Шу боисдан ҳам, тожик-ўзбек халқлари ўртасидаги муносабатлардан жуда яхши огоҳман.   Шунинг учун ҳам ишонч билан айта оламанки, тарихан бир-бирига қардош бу икки халқ Тожикистонда бўладими, Ўзбекистонда бўладими, нафақат мамлакатларимиз ва халқаларимиз ўртасидаги қардошлик ва дўстона муносабатларнинг қайта тикланиши тарафдори бўлган, балки бутун вужудлари билан бу орзуни дилларига тугиб қўйган ва икки томонлама борди-келдиларнинг расмийлаштирилиши, қариндош-уруғлар бир-бирларининг тўй-маърака, мотамларида бемалол қатнашишларини сабрсизлик билан кутишади. Шундай яхши орзу-ниятларни биз Гулназар билан борган мазкур сафаримиз давомида Самарқандда бўлган учрашувлар, Тошкент ва Чирчиқ шаҳарларидаги дўстона суҳбат ва йиғинларда тожик ва ўзбеклар тилидан  бот-бот эшитардик.

-Икки халқ ўртасидаги дўстлик узоқ тарихга эга. Тожиклар ва ўзбеклар урф-одатлари бир хил. Улардаги бу ўхшашликни кам ҳолатларда фарқлай олиш мумкин. Икки мамлакат адиблари бир-бирларининг тилини яхши билишарди ва асарлар яратишарди. Бунга Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий дўстлиги ёрқин мисол бўла олади. Ҳатто, Самарқанд шаҳрида дунёга келган Фотеҳ Ниёзий ҳам икки тилда ижод қиларди. Тўғрими?

-Албатта. Урф-одат, ҳаёт тарзи, оила ва қариндош-уруғчилик қадриятларига риоя этиш, муомала ва суҳбатдаги одоб-ахлоқ, тўй-ю мотам ҳамда хурсандчилигу қайғули кунлардаги маросимларимизнинг ўхшашлиги бошқа бирор халқ, ҳатто, биз билан ҳамзабон бўлган халқлар ҳам ўзбекларчалик бизга яқин эмас. Тожик ва ўзбек халқларидаги бундай ўхшашлик бир-икки аср давомида эмас, балки асрлар давомида бир жойда ҳаёт кечириш, бир-биридан доимий равишда ўрганиш ва тарих давомида тақдирлари бирлиги боис шаклланган. Буларнинг барини бугун жамият ҳаётининг барча соҳалари – кундалик ҳаёт, ахлоқ, маданият ва санъатда яққол кўриш мумкин. Халқимизда, «Ҳовли олма, қўшни ол» ёки «Узоқдаги қариндошдан яқиндаги қўшни афзал», деган мақоллар бор. Бироқ халқлар ва давлатлар миқёсида оладиган бўлсак, қўшни танлаш имконсиз ва ҳақиқатдан йироқ масала. Халқ ва давлатларнинг географик жойлашиши табиий нарса ва қўшнилар муносабатида асосий меъёр яхши қўшничилик ва бир-бирларининг миллий ҳамда давлат манфаатларига эҳтиром кўрсатиш руҳида бўлиши керак. Бу борада қўшни мамлакатлар зиёлилари, жумладан, адиблар муҳим рол ўйнайди. Биз буни тожик-ўзбек адабиёти боғлиқлигида ҳам кўришимиз мумкин.

Тожик ва ўзбек адабиёти икки буюк вакилининг ижодий ҳамкорлиги ва кейинчалик бу халқлар адабий алоқаларининг ривожида катта туртки бўлган Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий ўртасидаги устоз-шогирд муносабатлари ўз-ўзидан пайдо бўлгани йўқ, балки халқларимизнинг тарихий бир жойда яшаганлиги ва миллатларимиз ўртасида йўлга қўйилган яхши алоқалар асосида шаклланган. Кейинчалик, хусусан XVIII аср ўрталаридан XX аср 30-йилларига қадар Мовароуннаҳрда яхши бир адабий анъана-зуллисонайнлик давом этди ва бу эса, ўз навбатида, тожик-ўзбек халқларининг бир-бирини танишлари ва тушунишлари учун жуда яхши шароит яратиб берди. Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Хоразм, Қўқон, Хива, Хўжанд адабий мактаблари ва Марказий Осиё бошқа шаҳарларида зуллисонайнлик одатий адабий ҳодисага айланди. Масалан, Фазлий Намангонийнинг «Мажмуатуш-шуаро» асарида келтирилган маълумотларга қараганда, ўзи ўзбек ва тожик тилларида шеър ёзган Амир Умархон (1809-1822) ҳукмронлиги даврида Қўқон адабий мактабига Мовароуннаҳрнинг турли минтақаларида икки тилда ижод қилувчи 50дан ортиқ шоир жамланган. Улар орасида Нодира ва Маҳзуна каби шоиралар ҳам ижод қилганлар. Хива адабий мактаби вакиллари эса, Фирдавсий, Низомий, Хайём, Саъдий, Жомий, Ҳилолий, Восифий ва бошқа тожик-форс классиклари асарларини ўзбек тилига таржима қилишган. Юқорида таъкидлаганимиздек, тожик ва ўзбек адабиётида икки тилда ижод қилиш анъанаси ўтган асрнинг 30-йилларига қадар кенг тарқалган эди. Таниқли тожик адиблари, жумладан, Ажзий, Фитрат, Айний XX аср бошларида ўзбек тилида жуда  кўп асар ижод қилишган, шунингдек, ўзбек шоирлари Муқимий, Фурқат, Ҳамза, Муҳйий, Табибий, Ҳақирий, Баёний… тожик тилида равон шеърлар ёзишган. Шунингдек, Ўзбекистонда туғилиб, дастлабки ижодларини у ердан бошлаган Ғани Абдулло, Фотеҳ Ниёзий, Юсуф Акобиров ва бошқа тожик адиблари ҳам биринчи асарларини ўзбек тилида ёзишган. Устоз Айний ва Абдулло Қодирий, Мирзо Турсунзода ва Ғафур Ғулому Зулфия, Боқи Раҳимзода ва Абдулло Қаҳҳор, Лойиқ Шерали ва Эркин Воҳидовлар… ўртасидаги ижодий алоқа ва дўстлик тожик ва ўзбек халқлари адабий алоқаларининг яхши намунасидир.

Адабиёт ва маданият аҳлининг борди-келдиси, мамлакатларимизнинг адабиёт ва санъат кунлари-ю ҳафталиклари йўлга қўйиладиган бўлса, бироз сустлашиб қолган алоқаларимиз янгидан жонланишига ишончим комил. Ва бу нарса, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги турли ижтимоий-сиёсий алоқаларнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади.

-Кўпчилик Самарқанд ҳокими бўлган Шавкат Мирзиёевнинг қудрат тепасига келиши билан мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар янги босқичга чиқади, деган фикрда. Сиз бу борада нима дея оласиз?

 -Шавкат Миромонович Мирзиёев Ўзбекистондаги таниқли сиёсий шахслардан бири. Албатта, у тузилмалар ва республика давлат органлари фаолиятининг нозиклигини эшитибгина эмас, балки ўзининг шахсий иш тажрибаси жараёнида ўрганган. У ҳам мелиорация ва ирригация  системасида, ҳам илмий муассасада, ҳам Ўзбекистон парламентида фаолият юритган. Ишлаб чиқариш, илм ва қонунчиликни амалда ўрганган. Кейинчалик Жиззах ва Самарқанд вилоятларига ҳоким бўлган. 2003 йилдан Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири. Яъни Шавкат Мирзиёевнинг давлатчилик ишидаги тажрибаси етарли даражада. Бундан ташқари, Ўзбекистонга уюштирган сафарларим давомида халқдан у ҳақида фақат яхши гаплар эшитганман. У менинг тасаввуримда ақлли ва келажаги порлоқ шахсдир. Шунинг учун ҳам Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёев қудрат тепасига келгандан сўнг Тожикистон ва Ўзбекистоннинг турли йўналишлардаги муносабатлари янги босқичга чиқишига умид қиламиз. Ҳар ҳолда, икки мамлакат халқларининг қалбида шундай умид яшайди.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ВАТАН СОҒИНЧИНИ КУЙЛАГАН ШОИР

Улуғ бобо!

Боқий дунёга кетганингизга ҳам мана салкам беш аср бўлди… Сизнинг қуш уйқусидек қисқа, аммо машаққатларга лиммо-лим  ҳаёт йўлингиз, тақдир синовларидан мардона ўтган саргашта  умрингиз ҳамиша авлодлар қалбида яшаб келмоқда.

Муфассал...

ЭЗГУЛИК ДУНЁНИ САҚЛАБ ҚОЛАДИ

 

Наврўз байрами нишонланаётган кунлар бўлганлиги учун, шаҳар жамоат транспортларида одам сийрак, биз чиққан троллейбусда бўш ўриндиқлар кўп эди. Йўловчиларнинг кўпчилигини кекса кишилар, асосан, аёллар ташкил этарди.

Навбатдаги бекатда қирқ ёшлар атрофидаги келишган эркакни ёшроқ йигит троллейбусга бошлаб чиқарди. Унинг ҳаракатларини кузатиб туриб, эркак нобино эканлигини англаш қийин эмасди. Ёш йигитча кўзи ожиз шеригини бўш

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990785

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478060
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3988
4027
21673
7426653
99704
114875
7478060

Сизнинг IPнгиз: 3.142.210.173
Бугун: 23-11-2024 17:17:39

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015