Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 25 Август 2016 Кӯришлар: 1935
Печат

 

poezd24 август куни эрталабки соат 6да Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон бошчилигида жамият ҳаёти турли соҳалари зиёлилари намояндалари, ёшлар ва фаоллар минган биринчи поезд пойтахт темир йўл станциясидан Душанбе-Қўрғонтепа-Кўлоб йўналиши бўйлаб ҳаракатга тушди.

Мазкур темир йўли бунёди Давлат бошлиғи иштирокида бошланган бўлиб, унинг лойиҳавий қиймати 165 миллион сомонийдан зиёдни ташкил қилади. Темир йўл лойиҳаси ўз ичига умумий узунлиги 3543 метр бўлган учта туннел қурилишини қамраб олган. Бундан ташқари, лойиҳа доирасида умумий узунлиги 683,2 метр бўлган 8та кўприк қурилган. 

poezd1Агар лойиҳанинг иқтисодий аҳамияти ва устунлик жиҳатларига назар соладиган бўлсак, чегарани кесиб ўтувчи Душанбе-Қўрғонтепа темир йўли аввалги узунлиги 432 километрни ташкил қилган. Туннеллар ва кўприклар қурилиши туфайли йўл узунлигини 313 километрга қисқартиришнинг уддасидан чиқилган бўлиб, натижада, бугунги йўл узунлиги 119 километрни ташкил қилади.

Душанбе-Қўрғонтепа темир йўли бўйлаб 1 тонна юк ташиш қарийб 120 сомонийга арзонлашди. Яъни аввал 160 сомонийни ташкил қилган бўлса, эндиликда янги йўналиш бўйлаб 1 тонна юк ташиш 35-40 сомонийга тенгдир.

Мутахассисларнинг маълумотига кўра, Душанбе-Қўрғонтепа темир йўлининг йиллик иқтисодий фойдаси 46 миллион сомонийни ташкил қилиб, бу 10 йилда янги темир йўл линияси қурилиши барча чиқимларини қоплайди.

poezd2Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Душанбе-Қўрғонтепа-Кўлоб темир йўли йўналиши бўйлаб ҳаракатланиш чоғида бугун Тожикистон халқи, жумладан, Хатлон вилояти меҳнатсевар аҳолиси учун унутилмас тарихий кун ҳисобланишини таъкидлади. Зеро, муқаддас миллий байрамимиз - Тожикистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 25 йиллик байрами олдидан жуда муҳим ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларимиздан бири амалга татбиқ этилди.

"Ховар" ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Халқлар дўстлиги мангудир

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи тожик ва ўзбек халқларининг муносабатлари гултожига айланди. Бу ташриф халқлар орасидаги дўстона муносабатларнинг янги уфқлари очилишига катта ишонч пайдо қилди. Бу шундай ишончки, келгусида ҳаққоний воқелик тарих зарварақларида олтин ҳарфлар ила

Муфассал...

Кесарево жарроҳлиги

 

Ёхуд тиббиёт соҳасидаги баъзи нохуш кўринишлар хусусида

Азиз Ватанимиз мустақиллик йилларида ҳар томонлама гуллаб-яшнади. Турли соҳалар ривожу равнақ топди. Буни ҳеч ким инкор этолмайди. Бироқ баъзи соҳаларда ҳанузгача камроқ бўлса-да, негатив ҳолатлар кўзга ташланади. Айниқса, тиббиёт соҳасида бундай камчиликлар кўзга ташланса, бирам хунук кўринарканки…

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2514902

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9974133
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1496
2457
13306
9940695
10103
100591
9974133

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.153
Бугун: 04-09-2026 14:50:36

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015