Мустақиллик номли олий неъмат шарофати билан азиз Тожикистонимиз қўлга киритган бошқа ютуқлар қаторида республикамиз коммуникацион боши берк кўчадан чиқилиб, обод ва транзит йўллар мамлакатига айланди. Давлат мустақиллигига эришгандан кейин, коммуникацион боши берк кўчадан чиқиш мамлакат Ҳукуматининг муҳим стратегияларидан бири сифатида белгилаб олинди.
Журналист Сайвали Азизнинг мазкур стратегик мақсадга эришиш, мустақиллик йилларида транспорт соҳасининг бугунги ва кейинги ҳолати борасида мамлакат Транспорт вазири Ганжалзода Шерали Раҳмон билан уюштирган суҳбатини сиз азиз газетхонлар диққатига ҳавола этамиз.
-Муҳтарам Шерали Раҳмон, транспорт соҳасининг ҳолатини Шўролар даври охири ва мустақиллик йиллари бошлари билан қиёслаган ҳолда қандай баҳолайсиз?
-Собиқ Шўролар даврининг охирги йилларида Тожикистон йўллари ҳолатини сақлаш марказлаштирилган равишда маблағлаштирилмасди. 90-йиллар бошида мамлакатдаги тартибсизликлар транспорт, йўллар, кўприклар ва бошқа иншоотлар ҳолатини фалажликка олиб келди. Аксарият транспорт инфратузилмалари ишдан чиқиб, асосий автомобил йўллари яроқсиз ҳолатга келиб қолганди. Миллий бирликка эришиш ва мамлакат иқтисодиётини қайта тиклаш учун, энг аввало, борди-келди ва алоқаларни таъминлаш зарур эди. Давлат бошлиғи дунё миқёсидаги сиёсатчиларга хос завқ ва идрок билан шу нарсани аниқ ҳис этдики, «…Тожикистон олдида турган қийин масалалардан бири бу – йўл, аниқроғи, йўлнинг мавжуд эмаслиги. Иқтисодий мустақилликни автомобил йўллари, хусусан, Тожикистонни бошқа мамлакатлар билан боғлайдиган йўл ва кўприкларни бунёд этишсиз тасаввур қилиш жуда қийиндир». Мамлакат аҳолисини ўзига хос қатъийлик билан қурилишу бунёдкорлик, йўллар ва кўприкларни қайта тиклаш, барча соҳаларда, хусусан, коммуникация соҳасидаги бунёдкорлигу ободончиликка чақирди. Мамлакат Ҳукумати Тожикистонни коммуникацион боши берк кўчадан олиб чиқувчи инфратузилмалари бунёд этиш борасида зарур чоралар ишлаб чиқишга вазифадор этилди. Фақатгина 1997 йилдан бошлаб транспорт мажмуаси кўрсаткичлари ошганлиги кўзга ташланди. Агар транспорт соҳасига ажратилган маблағларни қиёслайдиган бўлсак, 2000 йилда йўлларни таъмирлаш ва яхши ҳолатда сақлаш учун республика бюджетидан тўрт миллиондан камроқ маблағ ажратилган бўлса, ўтган йили қарийб 61 миллион сомоний ажратилди. Яъни бугунги йўлларнинг аксарияти ва транспорт инфратузилмалари давлат мустақиллиги йилларида бунёд этилди, таъмирланди ва қайта қурилди.
-Мустақиллик йилларининг кўзга кўринган ва фахрланишга арзийдиган ютуқлари қайсилар? Соҳанинг бугунги кундаги ҳолати қандай?
-Истиқлолият йилларида транспорт соҳасида қўлга киритилган ютуқлар улкан. Аввало, биз коммуникацион боши берк кўчадан чиқдик. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон «Шаҳристон» туннелини очиш жараёнида Тожикистон коммуникацион боши берк кўчадан чиқиш мақсадига эришди ва бир бутун мамлакатга айланди, дея эълон қилганди. Бу ютуқларнинг барчаси кўп қийинчиликлар, кеча-ю кундуз чекилган заҳматлар ва Тожикистон шарафли халқининг ўз Давлат раҳбари билан биргаликдаги интилишлари туфайли қўлга киритилди.
Халқаро аҳамиятга эга йўллар, жумладан, Душанбе-Кўлоб-Хоруғ-Мурғоб-Қулма-Хитой чегараси, Душанбе-Турсунзода-Ўзбекистон чегараси, Душанбе-Нуробод-Лахш-Қирғизистон чегараси, Душанбе-Хўжанд-Чаноқ-Ўзбекистон чегараси, Қўрғонтепа-Қуйи Панж-Афғонистон чегараси, Айний-Панжакент-Ўзбекистон чегараси, Кўлоб-Қўрғонтепа темир йўли, «Истиқлол», «Шаҳристон», «Озодий», «Хатлон» туннеллари, Тем, Рузвай, Ишкошим, Ванж, Шамсиддини Шоҳин, Қуйи Панж мавзеларидаги халқаро аҳамиятга эга кўприклар ва бошқа бир қатор муҳим иншоотлар қурилиши миллат тарихи саҳифаларида абадий муҳрланиб қолажак. Кўлоб-Қўрғонтепа темир йўли мустақилликнинг дастлабки йилларидаги ўз маблағларимиз ҳисобига қурилган биринчи иншоотдир. Ўтган йиллар мобайнида Давлат бошлиғининг кўрсатма ва ҳидоятлари асосида транспорт соҳасида умумий миқдори 12 миллиард сомонийдан ортиқ давлат дастурлари амалга оширилиб, автомобил ва темир йўллар бунёд этилди, қайта тикланди. Биргина ўтган йили 150 километр йўл ва 140та кўприк бунёд этилди, таъмирланди ва қайта тикланди. Шаҳарлар ва ноҳиялар ўртасидаги аксарият йўллар таъмири ва қайта қурилиши охирига етказилиб, шунингдек, мамлакат Президенти захира фонди ҳисобидан 21та шаҳру ноҳиялар ўртасидаги ички йўллар таъмирланди ва қайта тикланди.
-Бугунги кунда ҳаво транспорти тараққиёти қай даражада йўлга қўйилган?
-Ҳаво транспорти давлат мустақиллиги йилларида халқаро муносабатларни такомиллаштириш омилига айланди. Мустақил Тожикистондан дастлабки халқаро парвоз 1992 йилнинг 11 мартида Душанбе-Теҳрон-Душанбе йўналиши бўйича амалга оширилган. Кейинчалик парвоз йўналишлари Хитой, Россия, Туркия, Европа мамлакатларининг улкан шаҳарлари томон очилиб, парвозлар географияси дунё барча минтақаларини қамраб олди.
Айни пайтда мамлакатимизда жаҳон меъёрларига жавоб берадиган Душанбе, Кўлоб, Қўрғонтепа, Хўжанд халқаро аэропортлари, шунингдек, кўплаб ҳаво ширкатлари фаолият олиб бормоқда. Душанбе ва Хўжанд халқаро аэропортларида йўловчи ташувчи замонавий терминаллар фойдаланишга топширилди. 200дан ортиқ маҳаллий ва хорижий ҳаво ширкатлари юк ҳамда йўловчи ташиш хизматларини амалга оширади. Йўловчиларга халқаро миқёсдаги юқори тажрибага эга ходимлар дунёнинг энг яхши корхоналарида ишлаб чиқарилган самолёт ва вертолётлар воситасида хизмат кўрсатишади.
-Соҳанинг келгусидаги тараққиёти борасида фикрларингиз…
-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон транспорт соҳаси ва инфратузилмалари ривожига тараққиётнинг асосий омилларидан бири сифатида қарайди. Давлат бошлиғи ўзининг бу йилги Паёмида ҳам биз транспортчиларни улкан ва фахрли вазифаларни ижро этиш – транспорт инфратузилмалари тараққиёти, халқаро, шаҳар ва ноҳиялараро, жамоатлару қишлоқлараро ҳамда аҳоли яшаш бошқа нуқталари ички йўлларини таъмирлашу қайта тиклаш ишларини кенгайтиришга ҳидоят этди. Жорий йил Душанбе-Қўрғонтепа темир йўлининг Ваҳдат-Ёвон участкаси фойдаланишга топширилади. Транспорт соҳаси бир нечта муҳим иншоотлари, жумладан, Душанбе-Турсунзода йўлининг (Абуали ибн Сино ҳайкалидан пойтахтнинг ғарбий дарвозасигача бўлган) қисми ва Хўжанд-Исфара йўллари қурилиши ва қайта тикланиши бошланади. Шунингдек, Душанбе-Кўлоб-Хоруғ-Қулма йўлининг иккита оғир қисмини (Кўлоб-Шамсиддин Шоҳин ва Шкев-Қалъаи Хумб) қайта қуриш ва халқаро меъёрларга мувофиқлаштириш 800 миллион сомонийдан зиёд маблағ эвазига бошланади. 2 миллиард сомонийдан зиёд маблағ ҳисобига Қалъаи Хумб-Ванж йўлини реконструкция қилиш лойиҳасини тайёрлаш давом этмоқда. Душанбе-Мурғоб-Қошғар-Урумчи агронавигацион йўналишнинг янги лойиҳаси мамлакат транспорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб, тасдиқлаш учун тавсия этилган. Душанбе аэропортида халқаро ҳамкорликлар заминасида янги юк ташувчи терминал бунёд этилади. Давлат бошлиғи Паёми ва 2025 йилгача давр учун мўлжалланган транспорт соҳаси махсус стратегиясида ифода этилган давлат ва мамлакат Ҳукумати бунёдкорлик сиёсати, Давлат раҳбарининг кўрсатма-ю ҳидоятлари аста-секинлик билан амалга татбиқ этилади. Қошғар-Саритош-Ваҳдат-Қуйи Панж-Қундуз йўллари бунёди ва қурилиши ҳозирги вақтда сўзлашув жараёнида, бошқа халқаро темир йўллар қурилиши ҳам Тожикистоннинг катта халқаро ютуқларига айланади.
Ишонч билан айта оламанки, мамлакат транспорт соҳаси ходимлари Миллат пешвосининг азиз Тожикистонимиз гуллаб-яшнаши ва миллий армонларимизни амалга ошириш йўлидаги кўрсатма-ю тавсияларини ижро этиш учун чин дилдан заҳмат чекишади.
«Жумҳурият».
Оилавий тартибнинг барча кўриниши – ўзбошимчалик, ғазаб, бақир-чақир ёки илтижо, ялиниб-ёлворишлар эмас, балки осойишталик, жиддийлик ва узоқни кўра билиш орқали чиқарилган хулосалардан иборат бўлмоғи керак. Шундай хулоса чиқариш ҳуқуқи оиланинг бошлиғи, ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга берилганини фарзандлар қалбдан ҳис этмоқликлари керак. Зеро, буюк педагог Адлер Феликс шундай шарҳлаган: - Оиладаги
Муфассал...
Босқон ҳар урилганда сачраётган учқунлар гуриллаб ёнаётган олов, алангада қизиб, қип-қизил чўғ тусини олаётган темирдан чиққан ёндираман, деяётган иссиққа қўшилиб, атрофни аёвсиз қиздиради. Юз-кўзидан тер шовиллаб қуйилаётган уста Ҳабибназар босқон ураётган невараси, қўлида ясаётган тешасига бот-бот кўз қирини ташлаб олиб, ишида давом этаётган ўғлига меҳр билан қарайди. Барибир ҳар икковининг танасида ҳам бобокалонлари – устазода
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015