Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 29 Июл 2016 Кӯришлар: 1811
Печат

 

dangaraХатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода Данғара ноҳияси аҳолиси билан учрашув ўтказди. Ноҳия фуқаролари турмушларидаги муаммолар юзасидан вилоят раисига саволлар билан мурожаат қилишди. Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода уларнинг саволларига атрофлича жавоблар қайтарди.

Жумладан, Корез қишлоқ жамоати ҳудудида тиббий пункт қурилиши тўғрисидаги саволга жавоб берган вилоят раиси қуйидагиларни таъкидлаб ўтди.

- Аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, жумладан, маҳаллаларда тиббий пунктлар қуриш масаласи республика ва вилоят ҳукуматлари диққат марказидаги асосий масалалардан биридир, - деди Д. Гулмаҳмадзода. – Албатта, Корез қишлоқ жамоати ҳудудида тиббий пункт қуриш масаласида ҳам барча имкониятлардан фойдаланамиз, яқин орада бу масала ўз ечимини топади. 

Ноҳия ички автомобил йўллари таъмири масаласида, вилоят раиси ноҳия тараққиёт дастури доирасида инвестициялар жалб қилиш лозимлигини яна бир марта эслатиб ўтди. Шунингдек, маҳаллий тадбиркорлар ҳамда давлат ҳокимияти маҳаллий ижроия органи бу муаммога жиддий ёндашишлари лозимлиги, йўл қурилиши ва таъмири катта маблағ талаб этиши ҳеч кимга сир эмаслиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, Лолазор қишлоқ жамоатида яшовчи Тўхтамиш Муқимовнинг аҳолини ўз вақтида ичимлик суви билан таъминлашда қувурлар ётқизиш масаласидаги саволига Д. Гулмаҳмадзода аниқ-равшан жавоб қайтарди.

- Мавжуд 6 километр қувурлардан 4 километри таъмирдан чиқарилди, қолган қисми ҳам яқин орада таъмирланади, - деди вилоят раиси.

Учрашувда чўмилиш ҳовузлари тўғрисида савол берилди.

- Айни пайтда маҳаллий тадбиркорлар ташаббуси билан ноҳияда иккита чўмилиш ҳовузлари қурилиши якунига етказилмоқда, - деди Д. Гулмаҳмадзода. – Келгусида ҳам бу йўналишда ишлар олиб борилади.

Вилоят раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода учрашув иштирокчиларига шундай учрашувлар жараёнида вилоят ҳукуматига бевосита боғлиқ бўлган масалалар юзасидан саволлар берилишини маслаҳат берди. Вилоят раиси айрим масалалар эса, ноҳия ҳукумати масъуллари томонидан ҳам ўз ечимини топиши мумкинлигини таъкидлади. Аммо баъзи ҳолатларда муаммолар суд органлари иштирокисиз ечимини топа олмаслиги ҳам қўшимча қилинди.

Сўнгра вилоят раиси Д. Гулмаҳмадзода ноҳия фаоллари билан йиғилиш ўтказди. Унинг жараёнида ноҳия ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, давлат мустақиллигининг 25 йиллик юбилейига тайёргарлик масалалари юзасидан сўз юритилди.

Ердан фойдаланишда қонунбузарликлар

- Вилоят прокуратураси томонидан ердан ноқонуний фойдаланишни ошкор этиш йўналишида мақсадли ишлар олиб борилмоқда, - дейилди вилоят прокуратурасининг жорий йил олти ойлиги якунига бағишланган матбуот конференциясида.

Натижада, 97 нафар фуқаро интизомий жавобгарликка тортилган. Шунингдек, 197 киши моддий ҳамда 637 нафар фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилганлиги қайд этиб ўтилди.

Ер қонунчилигини бузганлик учун 183та жиноий иш қўзғатилганлиги ҳам бу йўналишда ҳали бажарилиши лозим бўлган ишлар кўп эканлиги нишонасидир. Прокуратура ходимларининг  самарали фаолияти туфайли 1934 гектар ернинг илгариги ҳолати тикланган.

Масъулият ҳисси ошса…

Вилоят солиқ бошқармасида бўлиб ўтган матбуот конференциясида журналистларга жорий йил биринчи олти ойлигида мажбурий солиқ бўйича режалар бажарилганлиги маълум қилинди. Вилоят шаҳар ва ноҳияларида солиқ режаси 112,4 фоизга бажарилган.

- Фақатгина солиқ органлари ишини яхшилаш эмас, балки солиқ тўловчиларнинг ўз вақтида солиқларни тўлаш бўйича масъулиятларини ошириш ҳам ишнинг фойдасига хизмат қилади, - дейилди матбуот конференциясида.

 

Аҳолининг ҳимояга муҳтож табақаси

Айни пайтда Хатлон вилояти шаҳар ва ноҳияларида 220 минг 167 нафар нафақахўр истиқомат қилади.

Вилоят аҳоли ижтимоий ҳимояси ва нафақа агентлиги маълумотига кўра, нафақахўрларга нафақа пулларини ўз вақтида тўлаш юзасидан зарурий чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Шуни ҳам қайд этиб ўтиш ўринлики, нафақахўрлар умумий сонининг 22,7 фоизини ногиронлар ташкил этади.

 

Авиарейслар сони ошади

Жорий йилнинг биринчи олти ойлиги якунига бағишланган матбуот конференцияси Кўлоб халқаро аэропортида ҳам бўлиб ўтди. Аэропорт раҳбариятининг маълум қилишича, айни пайтда Кўлоб халқаро аэропортида авиарейслар оширилиши масаласи ўрганиб чиқилмоқда.

- Жорий йил сентябр ойидан аэропортимиздан Россия Федерацияси бир неча шаҳарларига қўшимча рейслар очишни режалаштирмоқдамиз, - дейилди матбуот конференцияси жараёнида аэропорт раҳбарияти томонидан. – Бунинг учун биз барча имкониятларни ишга соламиз.

Шунингдек, аэропорт раҳбарияти айрим муаммолар ечимини транзит рейслар ташкил қилиш билан ҳал этишмоқда.

Айни пайтда Кўлоб халқаро аэропортида самолётлар қабули ва жўнатилиши учун барча шароитлар муҳайё этилганлиги матбуот конференцияси жараёнида қайд этиб ўтилди.

 

Жамият ташкилотлари фаолияти

Вилоят Адлия бошқармаси маълумотига кўра, айни пайтда 451 жамият ташкилотлари қайддан ўтган. Улардан 11таси мамлакат Адлия вазирлиги қайдидан ўтган бўлса, 75 ташкилот расмий равишда фаолиятини тўхтатган.

- 2016 йилнинг 1 июлигача бўлган маълумотларга кўра, Хатлон вилоятида 365та жамият ташкилоти фаолият юритмоқда, - деб маълум қилинди вилоят Адлия бошқармасидан.

Шунингдек, 2016 йилнинг олти ойи бадалида Адлия бошқармаси мутахассислари томонидан корхона, ташкилот ва муассасаларда 400 марта учрашувлар ташкил қилиниб, уларда қонунлар моҳияти юзасидан суҳбатлар уюштирилган.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Июн 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Сен билан фақат мен яшашим мумкин

 

Ёхуд оиладаги зўравонликка қарши кураш хусусида

Бугун мамлакатда лаёқатли хотин-қизлар ҳисобидан раҳбар кадрларни тарбиялаш, танлаш ва жойлаштириш, жамият ҳаётида аёллар ролини фаоллаштириш, оилада зўравонликлар олдини олиш, оилани ривожлантириш йўналишида бир қатор ишлар олиб борилаяпти. Оилавий бахт ҳар бир аёл учун биринчи ўринда туради. Оила бузилиши аёлни ҳам руҳан, ҳам жисмонан эзиб, иш фаолиятига ҳам ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмайди.

Муфассал...

Сўқир келинчак

 

Ёхуд хатога бой берилган умр

Таҳририят ходимлари билан биргаликда газетанинг кейинги сонини тайёрлашга киришдик. Хато ва камчиликлар бартараф этилиб, чоп этишга олиб кетилди. Ходимларимиз бирин-кетин уйларига йўл олишди. Иш вақти тугаб, идорада ёлғиз қолдим. Ишидан қайтаётган ўғлимни кутиб, тахланиб ётган қўл ёзмаларга кўз югуртириб ўтирардим.

Ташқарида чанг-тўзон кўтарилиб, шамол увиллай бошлади. Шом ўз

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2440130

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9725168
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
76
3940
76
9688782
92251
132053
9725168

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.135
Бугун: 22-06-2026 00:40:06

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015