Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 30 Июн 2016 Кӯришлар: 1564
Печат

 

bayram sovgalariГулистонлик 600 нафар кишига мазкур шаҳар давлат ҳокимияти ижроия органи томонидан байрам ва Рамазон совғалари тарқатилди. Бирлик ва миллий тотувлик кунининг 19 йиллиги арафасида шаҳар Ҳукумати ходимлари камтаъминланганлар, қариялар ва ногиронлар, етимлар ва қаровчисиз кишилар хонадонларида бўлишиб, уларни байрам билан табриклашди ва совғалар – озиқ-овқат маҳсулотлари улашишди.

Шаҳар раиси матбуот хизмати масъули Рустам Одизоданинг хабар беришича, байрам арафасида меҳнат фахрийлари кўнгиллари ҳам шод этилган. Шаҳар раиси Матлубахон Сатторзода Санавбар Нуриллоева, Шаҳзода Мусабекова, Воҳид Самадов каби меҳнат фахрийларини табриклар экан, уларнинг Тожикистонда бирлик ва миллий тотувликка эришишда муносиб хизматлари борлигини таъкидлаган. Меҳнат фахрийлари совғаларни қабул қилиб олар эканлар, ўзларига нисбатан доимий эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорчилик билдиришган. Улар ёш авлодни ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, дўстлик-бирдамлик руҳида тарбиялашга мудом тайёр эканликларини ва бу йўлда хизмат қилаётганларини изҳор этишган. Матлубахон Сатторзода, шунингдек, Лола Раҳматова, Дилшод Самадов каби ногиронлар хонадонларида ҳам бўлиб, уларга шаҳар ҳукумати совғаларини топширдилар.

Рамазон кунларида Гулистондаги ташкилот ва муассасалар, тадбиркорлар ҳам муҳтож оилаларга совғалар улашишмоқда.

                                          

«Парвоз» эшикларини очди

Хўжанд шаҳри яқинидаги «Парвоз» болалар ва ўсмирлар ёзги лагери дам олувчилар учун ўз эшикларини очди. Ҳозир бу сўлим масканда 150 нафар ўқувчи ҳордиқ чиқармоқда. Уларнинг ҳаммаси камтаъминланган оилалар фарзандлари ёки етим ва қаровчисиз болалардир.

Хўжанд шаҳри раиси ўринбосари Умеда Бурҳонзода Муродий «Парвоз»нинг очилиш куни сўзга чиқар экан, болаларга мазмунли ҳордиқ чиқариш ҳамда Ватанимиз учун муносиб фарзандлар бўлишларини тилади. У, Хўжанд шаҳар маориф бўлими мудири И. Султонов, шаҳар Маориф касаба иттифоқи қўмитаси раиси Ғ. Дадабоев мамлакатимизда ёш авлоднинг билимли, соғлом, маънавий жиҳатдан етук бўлиб улғайишлари учун муҳим эътибор берилаётгани, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ёш авлод учун мунтазам ғамхўрлик қилиб келаётганини таъкидлашди. Ота-оналар фарзандларига нисбатан қилинаётган катта ғамхўрлик учун миннатдорлик билдиришди.  

«Парвоз» бош мураббияси Саодат Тошматованинг айтишича, бу ерда болаларнинг мазмунли дам олишлари учун барча зарур шароитлар яратилган. Дам олувчилар истасалар - китоб ўқишлари,  қувноқ ўйинлар ўйнашлари, сувда мириқиб чўмилиб, офтобда тобланишлари мумкин. Хўжанд шаҳар маориф ва илм бўлимидан хабар беришларича, «Парвоз»даги тўртта ётоқхона сифатли таъмирдан чиқарилган, чиройли безатилган. Болалар соғлигини текшириб туриш ва зарур бўлганда, малакали ёрдам кўрсата оладиган тиббий нуқта амал қилмоқда.

«Парвоз»да болаларнинг вақти чоғ ўтиши учун давлат ҳокимияти Хўжанд шаҳар ижроия органи 60 минг сомоний маблағ ажратди.

 

«Обод маҳалла» - маҳалла ободлигига хизмат қилади

 «Обод маҳалла» - «Имон интернешнл» кичик қарз бериш ташкилотининг янги лойиҳаси ана шундай аталади. Бу лойиҳа бўйича қарз бериш энг яхши шаҳарча, маҳалла ва оила республика танлови ўтказилиши доирасида амалга оширилади. Ташкилот омонат қарз бериш орқали маҳаллаларни обод этиш, кўркамлаштиришга ҳисса қўшишни кўзда тутаётир.

 «Обод маҳалла» лойиҳаси тақдимотида Хўжанддаги 22та маҳалла қўмитаси раислари иштирок этишди. Ташкилот масъулларидан бўлган Равшан Солиев тақдимотда сўзга чиқар экан, янги лойиҳани бошлашдан олдин шаҳар маҳаллаларидаги ўнта энг муҳим муаммони ўрганиб чиқишганини айтди. Жумладан, ичимлик сув қувурларининг эскиргани, кўп қаватли уйлар ертўлаларининг таъмирга муҳтож бўлиб қолганлиги, спорт ва болалар майдончалари бунёд этиш зарурати, айрим маҳаллалардаги йўлларнинг талабга жавоб бермаётганлиги ўрганилган. Бериладиган қарзлар ана шу муаммоларни бартараф этишга ҳам йўналтирилади. 

Янги лойиҳага кўра истаган фуқаролар ташаббус гуруҳлари тузишлари, ҳеч нарсани гаровга қўймасдан, мувофиқ тарздаги қарз олишлари мумкин. 300 сомонийдан то 1000 сомонийгача қарз берилади. 

Худди шу ўринда «Имон Интернешнл» ўзининг 25 йиллик фаолияти давомида бир қатор ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириб келаётганини таъкидлаш мумкин. Бу лойиҳалар аҳолининг барча ижтимоий табақаларини қўллаб-қувватлаш мақсадига қаратилган. Масалан, ана шу лойиҳалардан фойдаланган ёшлар учун олий ўқув юртларида иқтисодий жиҳатдан ҳеч қийналмасдан таълим олиш имконияти пайдо бўлади. Тадбиркорлар эса, ўз соҳаларини ривожлантиришмоқда.

 

Йил бўйи – сифати бузилмаган маҳсулот

Ашт ноҳияси боғлари ва далаларида етиштириладиган мева-сабзавотларни узоқ муддат сифатини сақлаш имконияти пайдо бўлди. Ноҳия маркази – Шайдон шаҳарчасида музлаткич ва хизмат кўрсатиш маркази ишга туширилди. Тадбиркор Пўлат Ашуров бу иншоот қурилиши учун 1,1 миллион сомоний маблағ сарфлади.

Янги музлаткичда 240 тонна маҳсулот сақлаш мумкин. Бу эса, йил давомида аҳоли дастурхони ва бозорларни сифати бузилмаган мева-сабзавот билан таъминлаш имконини беради.

Янги иншоотда 30 нафар киши доимий равишда иш билан таъминланади. 100 нафарга яқин киши эса, мавсумий ишларда ишлаб, маблағ топиш имконига эга бўлади.

Вилоят раиси матбуот хизматидан хабар беришларича, Суғднинг бошқа шаҳар ва ноҳиялари каби Аштда ҳам Тожикистон мустақиллигининг 15 йиллигини муносиб равишда кутиб олиш мақсадида бунёдкорлик ишлари авжида. Жумладан, ноҳия маркази ва қишлоқларида адрас ва атлас тўқиш ўн битта таълим-ишлаб чиқариш маркази ташкил этилди. Бу марказларга атлас ва адрас тўқиш 32та дастгоҳи етказиб берилди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ОНАЖОНИМ ДУО ҚИЛСАЛАР

 

Юрагимдан ғам, алам қочар,

Кўнглим қуёш каби ёришар,

Гўё олам сирларин очар,

Онажоним дуо қилсалар.

Муфассал...

Қадарга тош отолмасман...

 

(Устоз Саййид Неъматуллоҳ Иброҳимнинг сўнгги ғазалига шарҳ)

Борлиқни тун сукунати чулғаган. Шаҳарда, айниқса, касалхонада, тунда ҳам сокинлик бўлмаса-да, ҳар қалай, сершовқин кундузга қараганда, анча тинч. Шоир чуқур ўйга толганча шифтга қараб ётаркан, бутун умрини кўз олдидан ўтказди. "Кўпинча инсон ўзини барча ишларга қодир яратиқ санайди. Аммо ўзлигини англаган сари Яратганнинг наздида қанчалар ожизлигини тушуниб етади ва ўзининг тақдир аталмиш азалий битикка ризоликдан ўзга чораси

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990932

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478297
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4225
4027
21910
7426653
99941
114875
7478297

Сизнинг IPнгиз: 18.191.81.46
Бугун: 23-11-2024 17:33:16

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015