Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 24 Июн 2016 Кӯришлар: 2058
Печат

 

gulmahmadzodaҚўрғонтепа шаҳрида Хатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода Президент стипендиатлари, шунингдек, вилоят, шаҳар ва ноҳиялар раислари стипендияларини олувчи талабалар билан учрашди.

Учрашув икки кунлик раҳбарлик маҳоратини ўргатувчи семинар доирасида бўлиб ўтди.

Учрашув жараёнида Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода мамлакат раҳбарияти ёшларнинг билим олишлари учун барча шароитларни муҳайё этганлигини таъкидлаб ўтди.

- Ёшларга ўз ғояларини ҳаётга татбиқ этиш учун барча имкониятлар яратилган, - деди Д. Гулмаҳмадзода. – Зеро, ёшлар аждодлар бошлаган ишларнинг давомчиларидир.

Мазкур мавзуни давом эттириб, вилоят раиси фаол ёшларнинг давлат ҳокимияти маҳаллий ижроия органи фаолиятига тегишли кўпсонли саволларига жавоб берди ҳамда раҳбарлик маҳоратини эгаллаш сирлари билан ўртоқлашди.

Шуни ҳам қайд этиш ўринлики, бир кун илгари вилоят раиси ўринбосари Махфират Хидирзода ҳам семинар қатнашчилари билан учрашиб, раҳбарлик маҳорати мавзусида атрофлича суҳбатлашганди.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати ёшлар сиёсатига алоҳида эътибор қаратиб, ўз фаолиятида ёшларга таянади ва бунёдкор ёш авлодни тарбиялашни биринчи даражали вазифалар қаторига қўяди.

 

Жамиятда аёллар мавқеи

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон жамиятда аёллар ролини ошириш, қизларни таълим-тарбия билан қамраб олишга жиддий эътибор қаратади.

Яқинда Қўрғонтепа шаҳрида «Аёл-раҳбар», деб номланган икки кунлик таълимий семинар бўлиб ўтди.

Семинар вилоят шаҳар ва ноҳиялари Хотин-қизлар ва оила бўлимлари раҳбарларининг аёл-раҳбарнинг тўғри сиймосини эгаллашни шакллантиришга бағишланди.

Курс қатнашчилари олдида вилоят раиси ўринбосари, философия фанлари доктори, профессор Махфират Хидирзода, вилоят раиси аппарати кадрлар бўлими бошлиғи Маҳмасабур Солиҳов, сиёсат фанлари номзоди, Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Давлат бошқарув институти кафедраси мудири Амид Комилбеков, Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Хотин-қизлар ва оила комитети раиси ўринбосари Марҳабо Олимийлар чиқиш қилишди.

 

Коррупция – жамият иллати

Қўрғонтепа шаҳрида давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи қошидаги Коррупциянинг олдини олиш жамият комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш ишида вилоят раиси ўринбосари Махфират Хидирзода, Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги вакили Қутбиддин Сафарзода, Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги Хатлон вилояти бўйича бошқармаси вакиллари Иззатулло Ҳикматуллозода ва Тамкин Раззоқзодалар қатнашишди.

Мажлисда Қўрғонтепа шаҳрида давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи қошидаги Коррупциянинг олдини олиш жамият комиссиясининг давлат органлари ҳамда фуқаролик жамияти билан коррупцияга қарши кураш фаолиятини уйғунлаштириш, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши кураш масалалари муҳокама этилди.

Бундан ташқари, коррупциянинг олдини олиш комиссияларининг Кўлоб, Норак шаҳарлари, Дўстий ва Хуросон ноҳиялари учун масъул шахслар ҳисоботлари тингланди.

Йиғилишда вилоят маориф ва илм ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармалари раҳбарларининг бажарилган ишлари тўғрисида ҳисоботлари тингланди. Шунингдек, Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлигининг Хатлон вилояти ижроия органи қошидаги Коррупциянинг олдини олиш жамият комиссиясининг фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги маълумоти тақдим этилди.

 

«Жавонон» кўли қайтадан очилди

Тожикистон Республикаси давлат истиқлолиятининг 25 йиллиги ҳамда Бирлик ва миллий тотувлик байрамининг 19 йиллигига бағишлаб, узоқ танаффусдан сўнг, Бохтар ноҳиясидаги «Жавонон» кўли қайтадан фаолиятини бошлади.

Кўлнинг расмий очилиши маросимида иштирок этган вилоят раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода бундай иншоотларнинг очилиши ёшлар учун мароқли бўлиб, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга шароит яратишини таъкидлаб ўтди.

Маълумотларга кўра, Хатлонда турли кўнгилочар аттракционлар билан жиҳозлантирилган 22та маданият ва истироҳат боғи фаолият юритади. Шунингдек, вилоятда 24та чўмилиш ҳавзаси (бассейнлар) амал қилади.

 

Байрамона тадбирлар мажмуи

Ш. Шоҳин номли вилоят кутубхонасида Тожикистон Республикаси давлат истиқлолияти 25 йиллигига бағишланган турли тадбирлар ўтказилмоқда.

Мазкур кутубхона директори Тўтиниссо Юсупованинг хабар беришича, айни пайтда «Тожикистон – менинг обод уйим» номли махсус бурчак ҳамда давлат истиқлолиятига бағишланган китоблар намойиши ташкил этилган.

Бундан ташқари, кутубхонада «Хатлон вилояти кутубхоналари тараққиётида давлат истиқлолиятининг аҳамияти» мавзусида семинар ўтказиш, тарихчи-олимлар иштирокида илмий конференция ташкил этиш режалаштирилган.

 

Ўз мухбир.   

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

"Роғун" ГЭСининг иккинчи агрегати ишга тушди!

 

9 сентябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон "Роғун" гидроэлектростанциясининг иккинчи агрегатини ишга тушириш маросимида иштирок этиш мақсадида Роғун шаҳрига ташриф буюрди.

Бу йирик гидроэнергетик иншоотнинг иккинчи агрегати ишга туширилиши тантанали маросими халқаро оммавий ахборот воситалари

Муфассал...

Тожикистон Республикаси Ҳукумати мажлиси

28 ноябр куни Тожикистон Республикаси Ҳукумати биносида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида  Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлис ишида дастлаб мамлакат Маориф ва илм вазирининг "2018-2022 йиллар учун республика ўрта умумтаълим муассасаларини фан кабинетлари ва

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2450655

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9777734
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
320
3644
3964
9749197
22044
122773
9777734

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.86
Бугун: 07-07-2026 03:04:12

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015