Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 28 Апрел 2016 Кӯришлар: 1752
Печат

 

sayhun 1Хўжанд яқинида янги бунёд этилаётган Сайҳун шаҳри ҳудудида яна 1200тадан кўпроқ оилага томорқа ажратиб берилди. Ҳар бир томорқа 0,6 сотихдан иборат.

Суғд вилояти раиси Абдураҳмон Қодирий ер тақсимлаш маросимида қатнашар экан, янги шаҳарнинг бунёд этилиши Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, мамлакат Президенти Эмомали Раҳмоннинг халқ ҳаётини яхшилаш йўлидаги ғамхўрлиги яна бир нишонаси эканлигини таъкидлади.

Сайҳунда қад кўтарадиган уйлар замонавий, ташқи ва ички кўриниши чиройли ва яшаш учун қулай бўлиши кўзда тутилган. Ҳозирда бўлажак шаҳарга ичимлик сув қувурлари, электр симлари тортилган. Маҳаллалар орасидаги йўллар очилган.

Худди шу куни вилоят раиси иштирокида Сайҳун шаҳрини бунёд этиш штабининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Вилоят раиси матбуот хизматининг хабар беришича унда шаҳар ва ноҳиялар раислари, Сайҳун қурилишида иштирок этаётган қурилиш, сув келтириш, ёритиш, йўл қуриш ташкилотлари раҳбарлари, жамоатлар ва маҳаллалар раислари қатнашишган. Вилоят раиси муовини Анвар Ёқубий қурилиш ишларининг бориши тўғрисида ахборот берган.

Вилоят раиси Абдураҳмон Қодирий давлат ҳокимияти вилоят ижроия органининг Сайҳун шаҳрини бунёд этиш мақсадида барча мавжуд захира ва имкониятлардан фойдаланишини изҳор этди. У айни бир пайтда Сайҳунда коттежлар қураётган бир қатор қурилиш ташкилотларининг талабга яраша ишламаётганликларини таъкидлади. Шунингдек, у шахсий уйлар қурилиши ҳам кўнгилдагидек эмаслиги, томорқа олган кўпчилик кишилар ҳали қурилишни бошламаганликларини айтди. Истиқлол, Бўстон, Хўжанд шаҳарлари ва Бобожон Ғафуров ноҳияси раисларига томорқа олган кишилар ҳолидан хабарсиз қолмасликларини, уларга ғамхўрлик қилишларини тайинлади.

 

 "Миллий кийимлар" фестивал-танлови

Хўжандда бўлиб ўтган "Миллий кийимлар" фестивал-танловида Ганжинаи Шуҳрат ғолиб, деб топилди. Энг яхши миллий кийимлар муаллифи бўлган бу моҳир дизайнерга Хўжанд шаҳар раиси вазифасини ижро этувчи Шариф Шарифзода бош мукофотни топширди.

Шунингдек, салоҳиятли ҳакамлар яна беш тур бўйича ғолибларни аниқлашди. "Энг яхши болалар кийими" бўйича Шаҳнура Асророва, "Ёшлар ва ўрта ёшлиларнинг энг яхши кундалик кийимлари" бўйича Мадина Шарипова ғолиб, деб топилдилар. Мадинанинг "Ёшлар ва ўрта ёшлиларнинг энг яхши расмий кийимлари" тури бўйича танловга олиб келган либослари ҳам биринчи ўринга муносиб кўрилди. "Энг яхши қадимий кийим"ни тикишга эса, Каромат Ашурматовага ҳеч ким тенг келмади. Мастона Каримованинг "Энг яхши байрам кийими" бошқа чеварларникидан яхши, деб топилди.

Мазкур фестивал-танлов миллий кийиниш маданиятини тарғиб қилиш ва юртимиздаги тадбиркорларни, ҳунар эгаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказиб турилади. Бу галги фестивал-танловнинг якуний босқичи Камол Хўжандий номли театр биносида тантанали тарзда ўтказилди. Унда сўзга чиққан Шариф Шарифзода уй бекалари, қизларнинг ўз маҳорат ва имкониятларини янада яхшироқ кўрсатишлари учун шаҳардаги маданий таълим муассасаларида ҳунармандлик тўгараклари очиш мақсадга мувофиқ бўлишини айтди.

Ҳакамлар фестивал-танловда қатнашган 20 нафар чевар-дизайнернинг ҳар бири ҳам ўз ишининг ижодкор устаси эканлигини алоҳида таъкидлашди.

 

Аҳоли соғлигига ғамхўрлик

Панжакент шаҳридаги юқумли касалликлар беморхонасининг реанимация - жонлантириш бўлими ва "тез ёрдам" хизмати биноси қайта таъмирланди. Мутахассислар шаҳар марказий туғруқхонасидаги замонавий жиҳозлар билан таъминланган 40 койканинг ҳар томонлама қулай бўлганлигини таъкидлашмоқда.

Айни бир пайтда Лоиқ Шерали номли жамоатнинг Баҳор, Сўжина жамоатининг Мармар, Саразм жамоатининг Авазали қишлоқларида саломатлик марказлари қурилиши давом этмоқда.

Вилоятда жорий йил "Инсон саломатлиги йили" деб эълон қилингач, фақат Панжакентда эмас, балки бошқа шаҳар ва ноҳияларда ҳам аҳоли соғлигини асраш йўлидаги ишларни амалга ошириш кучайтирилган.

 

Ёш мутахассислар учун - "Очиқ эшиклар"

 "Агар қизиқарли лойиҳа ва бизнес-ғоянгиз бўлса, уни молиялаштириш учун қўллаб-қувватлаш имконияти мавжуд!" Бу сўзлар "Суғд" эркин иқтисодий мавзесига йиғилган ёш тадбиркорларни илҳомлантириб юборди. Қирқ нафарга яқин ёш тадбиркор эркин иқтисодий мавзе маъмурияти бошлиғи Ф. Алимовнинг сўзларини жон қулоқлари билан тинглашди. 

Ёш тадбиркорлар "Суғд"да бўлиб ўтган "Очиқ эшиклар куни"га тўпланишганди. Улар "Ўсиш нуқтаси", деб аталувчи бизнес-мактаб вакиллари эдилар. Бу мактаб эса, "Янги авлод" ноҳукумат ташкилотининг "Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш" лойиҳаси доирасида тузилган.

Ўз бизнесларини очиш ҳаракатида бўлган ёшлар эркин иқтисодий мавзеда муваффақиятли иш юритаётган ишхоналар тажрибасини ўрганишди. Жумладан, рақобатбардош ва сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, уларни ташқи бозорга олиб чиқиш, юксак кўрсаткичларга эришиш йўллари ёшларни қизиқтириб қолди.

"Очиқ эшиклар куни" эркин иқтисодий мавзега экскурсия билан якунланди. Ёшлар тажрибали тадбиркорлар билан мулоқотда бўлиш, ўзларини қизиқтирган саволларга бевосита жавоб олиш имкониятига эга бўлишди. Шунингдек, улар илғор технологик линияларни кўришди, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишишди.

Эркин иқтисодий мавзе маъмуриятидан хабар беришларича, "Очиқ эшиклар куни"да қатнашган ёш тадбиркорларнинг кўпчилиги ўз бизнесларини очиш ниятида хайрлашдилар.

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

ДИЛБАР ШЕЪРИЯТ

 

Дунёни ухлатиб, ухлайди шоир...

Соҳибистиқлол Тожикистонда яшаб, ӯзбек тилида баракали ижод қилиб келаётган оташнафас шоирлар орасида ӯз сӯзи, сози, ёқимли овози бӯлган Холмурод Саттор номи қарийб чорак асрдан буён назм мухлисларига танишдир. Хуросон ноҳиясининг Ӯразбой қишлоғида дунёга келган Холмурод ёшлигидан гӯзалликка маҳлиё, нафосат шайдосидир.

 

 

Муфассал...

Соғлом авлод тақдири қизиқ эмасми?

 

Ёхуд жойлардаги спорт иншоотлари ва уларнинг фаолияти хусусида

Тожикистон Республикаси Ҳукумати, хусусан, унинг Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан олиб борилаётган одилона ижтимоий сиёсатнинг асосий йўналишларидан бири ёшлар сиёсати бўлиб, унинг моҳияти миллат келажаги бўлган ёшларни жисмонан етук қилиб тарбиялашдир.

Шу боисдан ҳам, мамлакат Ҳукумати ёшлар ўртасида спортни

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2074070

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8067119
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
385
2794
8659
8024732
6209
108045
8067119

Сизнинг IPнгиз: 3.134.113.26
Бугун: 03-04-2025 03:40:51

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015