Қўрғонтепа шаҳрида Тожикистон Республикаси давлат истиқлолияти 25 йиллигига бағишлаб ўтказиладиган республикавий танловни ўтказиш масалалари Ташкилий комитет мажлисида муҳокама этилди. Мазкур танловда энг яхши оила, уй, қишлоқ, ноҳия, шаҳар ва вилоят аниқланиши лозим бўлади.
Мажлис ишида Хатлон вилояти раисининг биринчи ўринбосари Қурбон Ҳакимзода, вилоят раиси ўринбосари Махфират Хидирзода,
вилоят раиси аппарати бошлиғи ўринбосари Шоди Мусозода, танловнинг шаҳар ва ноҳиялар комиссиялари котиблари ва вилоят ташкилоту муассасалари раҳбарлари иштирок этишди.
- Танловнинг асосий мақсади энг яхши ютуқларни намойиш этишдан иборат, - деди Қ. Ҳакимзода. – Шунингдек, танловга тайёргарлик туфайли шаҳар ва ноҳиялар меъморчилик кўринишлари яхшиланади, янги объектлар қурилади, шаҳар ва қишлоқлар ободонлаштирилиб, кўкаламзорлаштирилади.
Муҳокама жараёнида муҳим тарихий сана – Тожикистон Республикаси давлат истиқлолияти 25 йиллигига бағишлаб ўтказилиши мўлжалланган тадбирлар юзасидан масъул шахсларга тегишли топшириқлар берилди.
Аграр соҳадаги ҳамкорлик
Қўрғонтепа шаҳрида Хатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода Россия Федерациясининг Тожикистон Республикасидаги савдо вакили Михаил Кораблин бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди. Делегация таркибига, шунингдек, Россия Федерациясининг Тожикистон Республикасидаги савдо ваколатхонаси маслаҳатчиси Магомед Таштамиров, «Импекс Агро» масъулияти чекланган жамият бош директори Константин Горяшенко, «Агротехнология» ёпиқ шаклдаги ҳиссадорлик жамияти бош директори Станислав Оболенцев, «Магнит» фирмасининг вакили Виталий Чупринлар кирганди.
Учрашув жараёнида томонлар аграр соҳада ҳамкорлик масалаларини муҳокама этишди. Жумладан, Россия Федерациясига эртапишар пиёз етказиб бериш ҳақида келишувга эришилди.
Бундан ташқари, мулоқот пайтида томонлар жорий йилда Россия минтақаларига етказиб бериладиган маҳсулотлар ҳажми, шароити, муддати ҳамда етказиб берилиш усуллари ҳақида бир хулосага келдилар.
Баҳорги даъват қизғин кечмоқда
Давлат истиқлолиятининг 25 йиллиги қайд қилинадиган жорий йилда Кўлоб шаҳри ёшлари орасида Қуролли кучлар сафига отланганлар сони кундан-кунга ошиб бормоқда.
Яқинда шаҳарда бир гуруҳ Ватан ҳимоясига кўнгилли бораётганларни Армия сафига танатанали кузатиш маросимида Кўлоб шаҳри раиси Хайрулло Амонулло қатнашди.
- Тикланиш йилларида Миллий Армиямиз ўз зиммасига юклатилган масъулиятни шараф билан адо этди, - деди Хайрулло Амонулло ватанпарвар ёшлар олдида чиқиш қилиб. – Армиямиз тўлиқ шаклланишида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бевосита қўллаб-қувватлашлари муҳим аҳамият касб этди. Давлат бошлиғи ва Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг мунтазам ғамхўрликлари туфайли бугунги кунда Миллий армиямиз Ватаннинг ишончли қалқонига айланган. Ишончим комилки, ана шундай Армия сафида туриб, йигитлик бурчини ўташ ҳар бир ватанпарвар ёшнинг ифтихори ҳисобланади.
Шунингдек, ҳарбий хизматга даъват этилган ёшлар олдида Улуғ Ватан уруши фахрийси, Уруш ва меҳнат фахрийлари Кўлоб минтақаси кенгаши раиси, захирадаги полковник Мирзо Бекматов, Байналмилал жангчилар Кўлоб минтақаси комитети раиси, захирадаги полковник Лутфулло Тўраев ҳамда даъват этилганлар сафидаги Ватан ҳимоясига жўнаган Муҳиддин Баҳриддинлар сўзга чиқдилар.
Фарзандларини Қуролли кучлар сафига кузатаётган оналар – Сафарби Муллоева, Шарифа Раҳимовалар ўз чиқишларида фарзандларини Ватанга, бурчга, миллатга садоқатга чорладилар. Улар Армия – матонат ва мардоналик мактаби эканлигини таъкидлашди ҳамда фарзандлари билан фахрланишларини изҳор этдилар.
Кўлоб шаҳри Маданият қасри санъат усталари томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар маросимга ўзгача шукуҳ бағишлади.
«Жамият вабоси»га қарши курашга даъват
Носир Хисрав номли Қўрғонтепа шаҳар давлат университетида Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги Хатлон вилояти бўйича бошқармаси ходимларининг мазкур муассаса раҳбарияти, профессор- ўқитувчилар жамоаси билан учрашуви бўлиб ўтди.
- Истиқлолиятнинг дастлабки кунларидан Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг саъй-ҳаракатлари билан коррупциянинг олдини олишга қаратилган зарурий чора-тадбирлар кўрилмоқда, - деди йиғилганлар олдида сўзга чиққан Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги Хатлон вилояти бўйича бошқармаси Коррупциянинг олдини олиш бўлими бошлиғи Садриддинзода Зафар Талбак. – Кейинги пайтлар чиқарилган бир қатор қонунлар жамиятимизда коррупция иллати тарқалишининг олдини олишга хизмат қилиши табиий.
З. Садриддинзоданинг таъкидлашича, мазкур учрашувнинг асосий мақсади – коррупцион характерга эга бўлган жиноятларнинг олдини олишдан иборат бўлиб, агентлик маориф ва илм соҳасида кўзга ташланаётган шундай жиноятларга қарши мунтазам курашади.
Йиғилиш иштирокчилари олдида, шунингдек, Носир Хисрав номли Қўрғонтепа шаҳар давлат университети ректори Маҳмад Шодиён чиқиш қилди ва агентликнинг жамият вабоси – коррупцияга қарши курашида олийгоҳ жамоаси яқиндан ҳамкорлик қилишини билдирди.
Ўз мухбир.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мамлакат Олий Мажлисига йўллаган «Республика ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида»ги Паёми, барча қатори, биз – тиббиёт ходимлари фаолиятида ҳам ҳаёт дастури сифатида қабул қилиниши, табиий.
Муфассал...
Жорий йил март ойининг биринчи ўн кунлигида бир тарихий воқеа – узоқ кутилган ташриф амалга оширилди. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон таклифи билан Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёев ҳур диёримизга давлат ташрифи билан келди.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015