Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 07 Апрел 2016 Кӯришлар: 1883
Печат

 

xujandХўжанддаги «Сомониён» санъат галереясида очилган расмлар кўргазмаси «Тинчликҳар биримизга боғлиқ» деб аталган. Кўргазмага қўйилган суратлар Суғд вилоятининг Қирғизистон билан чегарадош Исфара ва Бобожон Ғафуров номли ноҳияларида яшаётган инсонлар ҳаётини акс эттирган.

- Расмлар менга жуда ёқди. Очиқ чеҳраларда ҳаётдан мамнунлик шундайгина акс этиб турибди.

Расмлар турли жойларда – тўйларда, отчопарда - улоқда, далаларда олинган. Мана шундай кўргазмаларни ташкил этиш ҳам қўшни халқларга бир-бирларини янада яхши таниб, англаб олишларига ёрдам беради, деб ўйлайман. Чунки санъат жуда катта кучга эгадир,- дейди Қирғизистоннинг Ўш вилояти  ва Ўш шаҳрининг Суғд вилоятидаги ваколатхонаси ҳамда худди ана шу вилоят ва шаҳарнинг савдо-сотиқ ишлари бўйича масъул вакили Асқарали Мирмаҳмедов.

Кўргазмани ташкил этган «Тожикистон илм-техника зиёлилари уюшмаси» ижтимоий ташкилотининг асосий мақсади ҳам Суғд вилоятининг чегараолди минтақаларида яшаётган кишилар, биринчи навбатда, ёшлар ва ўсмирлар орасида дўстлик, тинчлик, бир-бирини тушуниш ҳиссиётларини кучайтиришдир.

Қисқа давр мобайнида кўргазмани Хўжанд ва унинг атрофида яшаётган 600 нафардан ортиқ киши томоша қилди. Кўргазма ЮНИСЕФ, Буюк Британиянинг Тожикистондаги элчихонаси, Суғд вилояти ва Хўжанд шаҳри давлат ҳокимиятлари ижроия органлари дастури доирасида ташкил  этилди.

Шу ўринда кейинги ойларда икки қўшни давлат – Тожикистон ва Қирғизистон халқлари орасида дўстликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор тадбирлар ўтказилаётганини таъкидлаш жоиз. Масалан, Исфаранинг Ворух қишлоғида қирғизистонлик меҳмонлар иштирокида ўтказилган Наврўз дўстлик ва қардошлик байрамига айланиб кетди. Ўш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Дамирбек Асқаров Тожикистонда бўлар экан, икки биродарлашган шаҳар Хўжанд ва Ўш орасидаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш ҳақида гапирди. У билан бирга келган ўшлик ишбилармонлар Хўжанд шаҳри саноат корхоналарида бўлиб, иш жараёни, тайёрланаётган маҳсулотлар билан танишдилар.

 

45 йиллик ижодий фаолият

Хўжанддаги Тошхўжа Асирий номли вилоят кутубхонасида таниқли адиб ва журналист Дадахон Эгамзод ижодий фаолиятининг 45 йиллиги муносабати билан адабий кеча ўтказилди.

Кечада Тожикистон халқ шоири Аҳмаджон Раҳматзод, адабиётшунос олимлар, профессор Атахон Сайфуллоев, Субҳони Аъзамзод, адиб ва журналист Бобожон Икромов, вилоят кутубхонаси ходимаси Зуҳра Норматова, «Лочин» болалар газетаси муҳаррири Зебо Қурбонова кабилар Дадахон Эгамзод ижодининг турли қирраларига тўхталдилар.

Кутубхона ходимлари адиб ҳажвияларидан бири асосида тайёрланган саҳначани намойиш этишди.

Фаолиятини журналистикадан бошлаган Дадахон Эгамзод адабиёт майдонига ҳажвчи сифатида кириб келди.  Шу пайтгача адибнинг «Нодир табассум», «Бешиккерти ё менинг уйланишим қиссаси», «Қайта қуриш лангари», «Минг бир кулги», «Ҳуркак қалдирғоч», «Балогардон» каби китоблари нашрдан чиққан. Шунингдек, рус тилидаги китоби ҳам ўқувчилар қўлига етиб борган.

 

Сеҳрли бармоқлар маҳсуллари

Истаравшан шаҳридаги "Гулбоғи адибон" хиёбонида ёш ҳунармандлар асарларининг кўргазмаси бўлиб ўтди. Шаҳардаги халқ ҳунармандчилиги коллежи талабалари ясаган маҳсулотлар кўргазмани томоша қилишга келган кишиларни ҳайратга солди.

Гуруҳ талабалари қўл меҳнатларининг маҳсули - наққошлик, ўймакорлик, заргарлик, зардўзлик, пичоқчилик, каштачилик буюмларини кўп йиллик тажрибага эга бўлган маҳоратли ҳунармандларнинг ишларидан ажратиш қийин эди. Шунингдек, кўргазмага қўйилган гиламлар, миллий либослар, металдан ясалган буюмлар, сопол ўйинчоқлар атрофи томошабинлардан бўшамади.

Кўргазмада энг яхши деб топилган маҳсулотлар ижодкорларига Истаравшан шаҳар ҳукуматининг махсус совғалари топширилди.

Истаравшандаги халқ ҳунарлари коллежи бундан етти йил олдин мамлакат Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бевосита ташаббуси ва қўллаб-қувватлаши билан очилганди.

- Шу пайтгача ўқув юртимизни 300 нафардан ортиқ йигит-қиз битирди. Уларга асарлари дунё кўргазмаларида фахрли ўринларни олган уста ҳунармандлар дарс беришмоқда. Биз Наврўзга бағишланган кўргазмада шогирдларимиз асарларини кўрсатиш билан бирга, «Очиқ эшиклар куни»ни ҳам ўтказдик, - дейди коллеж директори Насриддин Хўжаев.

Ҳозир коллежда 317 нафар ўқувчи халқ ҳунармандчилиги сирларини ўрганмоқда. Улар орасида Тожикистоннинг турли минтақаларидан келган ёшлар бор.

 

Юбилейга яна бир туҳфа

Истаравшан шаҳрида Тожикистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан янги-янги замонавий бинолар қад кўтармоқда. Яқинда ана шундай бинолардан бири  эшиклари очилди.

Бу замонавий, икки қаватли бинога Адлия маркази жойлашди. Унда кенг ва ёруғ 16та иш кабинети, мажлислар ва никоҳ заллари мавжуд.

Янги бинони фойдаланишга топширишда қатнашган Истаравшан шаҳар раиси вазифасини ижро этувчи Наим Набизода, Тожикистон Адлия вазирининг биринчи ўринбосари Абдуманнон Холиқзода шаҳарликларни яратилган бу қулайликлар билан табриклаб, уни бунёд этган қурувчиларга миннатдорчилик билдиришди.

Адлия маркази "Созанда" қурилиш ташкилоти қурувчилари томонидан бунёд этилди. Мазкур қурилиш учун мамлакат Адлия вазирлиги 3 миллион 200 минг сомоний маблағ ажратди.

Адлия марказининг очилиш маросими куни янги оила қураётган икки жуфт келин-куёв никоҳи қайдга олинди. Ёшларга шаҳар ҳукуматининг махсус совғалари топширилди.

 

Тўйболалар рақсга тушишди

Давлат ҳокимияти Спитамен ноҳияси ижроия органи ташаббуси билан камтаъминланган оилалар фарзандлари - ўн бир нафар болакайнинг суннат тўйи ўтказилди. Тўй ноҳия марказидаги  ҳашаматли "Спитамен" тўйхонасида бўлиб ўтди.

Ноҳия раиси вазифасини бажарувчи Сулаймонзода Акрам Раҳим номидан унинг биринчи ўринбосари Рауф Сангиний тўйболаларни табриклади.

Тўйболаларга ноҳияда яшаётган ҳожилар, ишбилармонлар томонидан тайёрланган совғалар топширилди. Спитамендаги Шукур Бурҳон номли мусиқали драма театри ва ноҳия маданият бўлими санъаткорлари ижросидаги куй-қўшиқлар тўйга ўзгача файз киритди. Болакайлар шўх мусиқа садолари остида қувнаб-қувнаб рақсга тушишди.

Мамлакатимизда нишонланадиган бошқа байрамларда ҳам хайрия тадбирларини ўтказиш яхши анъанага айланган. Суннат тўйларидан ташқари, камтаъминланган оилалар фарзандларининг никоҳ тўйлари ўтказилади. Муҳтож оилаларга озиқ-овқат, рўзғор буюмлари, бошқа зарур нарсалар етказиб бериб, беморлар ва қариялар аҳволидан хабар олинади.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Олмонлик шифокор Шерхон ТИЛЛАЕВ: Қалбим қўмсар ҳур Ватанни…

Ниҳоят, интиқлик билан кутилган кун етиб келди. Шерхон ака билан учрашувни бугунги кунга қолдирганимнинг боиси, у ҳар гал қишлоққа келганида, аввало, қариндошлару ошна-жўралари билан суҳбат қурарди. Эшитганим чоғ етиб боришим зарур эди, қучоқ очиб кўришадиган одамим бўлса, журналистлик тажрибамдан келиб чиқиб, одамлар гавжумидан қочдим, меҳмоннинг камина билан суҳбат мавзуси бошқача, қишлоқдошлар гурунги эса, ўзгача кечарди.

Муфассал...

Интенсив боғлар: орзудан амалгача

 

Бугунги кунда республикамиз бўйлаб интенсив боғлар яратиш кенг қўлланилмоқда. Биз ҳам интенсив боғ учун мўлжалланган икки туп нок дарахтининг парвариши билан танишдик. Нок дарахтининг қадди пастроқ бўлишига қарамасдан шиғил ҳосилга кирган пайт эди.

- То мевалар пишгунича бир ой муддат бор, - деди нок дарахти агротехникаси қоидаларини обдон ўрганган боғбон.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2073508

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8064215
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
275
3030
5755
8024732
3305
108045
8064215

Сизнинг IPнгиз: 18.220.248.77
Бугун: 02-04-2025 02:10:30

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015