Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 06 Ноябр 2015 Кӯришлар: 2094
Печат

 

 

yigim-terimХатлон вилояти деҳқонлари 195 минг 560 тонна пахта териб олиб, давлатга пахта топшириш йиллик режасини 71 фоиздан оширдилар. Айни пайтда вилоятда 89 минг 303 нафар теримчи ҳосил йиғим-теримига жалб қилинган. Хатлонлик деҳқонлар республикада етиштирилган ҳосилни териш бўйича етакчилик қилишмоқда.

Касбий байрам арафасидаги ёрдам

Давлат ҳокимияти Мўминобод ноҳия ижроия органи раҳбарияти милиция ходимлари касбий байрами арафасида Тожикистон Республикаси ички ишлар вазирлигининг Кўлоб шаҳридаги Милиция коллежига гўшт, ун, ёғ, пиёз, картошка, макарон ва бошқа зарурий озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат моддий ёрдам кўрсатди.

Мўминобод ноҳияси раиси Амиршозода Тоҳирхон Темур Милиция коллежи курсантлари ва ўқитувчилари билан учрашиб, уларни Конституция куни ва касбий байрамлари муносабати билан қутлади.

Қумсангирлик ўқувчилар ютуғи

Душанбе шаҳридаги Россия билим ва маданият марказида Х республика пушкинхонлик танлови бўлиб ўтди.

Танловда Душанбе, Турсунзода шаҳарлари ва Қумсангир ноҳиясининг 8-11-синф ўқувчилари ҳамда айни пайтда Тожикистонда яшайдиган россияликлар фарзандлари иштирок этдилар.

Қумсангир ноҳиясидаги 1-ўрта умумтаълим муассасаси 10-синф ўқувчиси Шаҳрбону Додобоева «Назм» бўлими бўйича ва шу таълим муассасасининг 8-синф ўқувчиси Анна Моисеева «Наср» бўлими бўйича танловнинг мутлақ ғолиблари бўлдилар. Уларга марказнинг дипломи ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Умуман, марказда ўтказилган пушкинхонлик танловида 33 нафар ўрта умумтаълим муассасалари ўқувчилари иштирок этдилар. Уларнинг барчасига танловнинг мукофотлари топширилди.

Мазкур танлов Тожикистондаги россиялик ватандошлар, Душанбе шаҳридаги Россия билим ва маданият маркази ҳамда ўрта умумтаълим муассасаларининг Пушкин клублари ташаббуси билан ўтказилди.

Жамият вабосига қарши тадбир

Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги ёшлар, спорт ва сайёҳлик комитетининг ташаббуси билан жамиятга доғ туширувчи амаллар олдини олиш мақсадида ўлкамиз турли минтақаларида мунтазам тарбиявий аҳамиятдаги тадбирлар ўтказилади. Комитет топшириғи билан яқинда Темурмалик ноҳиясида Ёшлар, спорт ва сайёҳлик комитетининг маҳаллий бўлими томонидан «Нашавандлик – жамият бугуни ва келажаги вабоси» мавзусида семинар ўтказилди. Семинарда Хатлон вилояти нашаванд беморлар маркази, Миллий мониторинг ва нашавандликнинг олдини олиш бошқаруви вакиллари ҳамда ноҳия аҳли, ёшлар иштирок этдилар.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги ёшлар, спорт ва сайёҳлик комитетининг Темурмалик ноҳия бўлими бошлиғи Аслиддин Айниддиннинг маълум қилишича, семинар икки қисмдан иборат бўлиб, унга шаҳар, қишлоқ жамоатлари ҳамда қишлоқлардан 60 нафардан ортиқ ёшлар жалб қилинган. Тадбирнинг биринчи қисмида нашали моддаларнинг инсон жисми ва руҳига таъсири юзасидан маърузалар қилинди. Иккинчи қисм эса, ноҳия кинотеатрида умумтаълим муассасалари ўқувчилари томонидан тайёрланган ва ёшларни наркотик моддалар истеъмолидан қайтаришга бағишланган тарбиявий саҳначалар намойишидан иборат бўлди. Саҳначалар томошасида 250 нафардан ортиқ киши қатнашди.

 

Қишга тайёргарлик жараёни

Тоғли Балжувон ноҳиясининг Сарихосор қишлоқ жамоати ҳудудидаги тиб, таълим муассасалари ва ташкилоту идоралар чангал хўжалиги билан шартнома тузиб, қиш учун ўтин захира қилдилар. Қишлоқ жамоатидаги энг йирик – Шаҳидон қишлоғида жойлашган 9-ўрта умутаълим муассасасида синфхоналар деразалари тўлиқ шиша билан бекитилиб, печкалар ўрнатилди ва ўтин ғамлаш ишлари давом эттирилмоқда.

- Ўтган йиллардагидек, зарур миқдордаги ўтин ва бошқа ёқилғи маҳсулотлари захира қилиб қўйдик, - дейди Сарихосор қишлоқ жамоати марказидаги 2-беморхона бош врачи Азизулло Шокиров.  – Дармонгоҳимиз 7 минг нафардан ортиқ аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Қиш пайтида кўплаб беморлар бу дармонгоҳда ётиб, даволанадилар. Ўтган йилдагидан ортиб қолган 12 куб ўтиндан ташқари, бу йил яна 45 куб  беморхона омборига захира қилинди.

Қишлоқлар саломатлик марказлари ҳамда тиббий нуқталарда ҳам қиш мавсумига жиддий тайёргарлик кўрилмоқда.

 

М. ИСКАНДАР тайёрлади.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

«Халқ овози»ни севиб ўқиймиз...

 

Айни пайтда мамлакатимиз даврий матбуот нашриялари қаторида "Халқ овози" газетасига ҳам келгуси - 2019 йил учун обуна маъракаси қизғин давом этмоқда. Биз - газета ходимлари "Почтаи тожик" давлат департаменти Жаббор Расулов ноҳияси бўлимига кириб келганимизда, обуна қабул қилувчи хона гавжум эди.

Бир неча обуначилар билан мулоқот қилишга улгурдик.

Муфассал...

Пушаймон

 

Воқеий ҳикоя

Зариф Маъсума билан бир неча йил аҳду паймон қилишиб, ота-онаси розилиги билан оила қурди. У оиласи билан тинч, хотиржам яшарди. Маъсума ақлли, чиройли, ҳамма ҳавас қиладиган қиз эди. Шу орада, улар икки фарзандли бўлишиб, ҳаётлари бир текисда ўтиб борарди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2557608

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10109119
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2612
3600
26527
10039118
6212
138877
10109119

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.232
Бугун: 02-10-2026 18:25:32

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015