Спитамен ноҳиясида “Истиқлолиятнинг 25 йиллиги” номли янги пахта тозалаш корхонаси бунёд этилиб, ишга тушди.
Корхона бир кеча-кундузда 80 тонна пахтани қайта ишлаш иқтидорига эга.
Мазкур “Истиқлолиятнинг 25 йиллиги” масъулияти чекланган ҳиссадорлик жамияти фаолият бошлаши билан бу ерда 30 нафар киши иш билан таъминланди.
Айни пайтда корхона ноҳиянинг 10 дан ортиқ деҳқон хўжаликлари билан шартнома боғлаб, мазкур хўжаликларда етиштирилган “оқ олтин”ни қабул қилиб олмоқда.
Ҳозирда корхонага 800 тоннага яқин пахта қабул қилинди дейди, янги пахта тозалаш заводи директори Алижон Раҳматов. Унинг сўзларига кўра, корхона ўз фаолиятининг биринчи йилидаёқ 2 минг тонна пахта қабул қилиб, қайта ишлашни режалаштирган.
ЯНГИ УЙ ҚУРИБ БЕРИЛДИ
Хўжанд шаҳрининг Қорираҳмон Қурбонов маҳалласида истиқомат қилаётган Турсуновлар оиласига давлат ҳокимияти шаҳар ижроия органи кўмаги ва ҳашар йўли билан янги уй қуриб берилди.
83 ёшли Тожи Турсунова ногирон ўғли Муроджон Турсунов билан яшаётган уйлари қарийб яроқсиз ҳолга келиб қолган бўлса ҳам 15 йилдан бери янги уй қуриш имкониятига эга эмасдилар.
Жорий йилда Хўжанд шаҳар раиси Ражаббой Аҳмадзода бу оила ҳолидан хабар олиб, аҳволидан огоҳ бўлгач, шаҳар хазинасидан қурилиш материаллари учун маблағ ажратилди. Уй қурилиши ҳашар йўли билан амалга оширилди. Ҳашарда маҳалла аҳли фаол қатнашиб, янги уйни қисқа фурсатда тиклаб беришди.
Давлат ғамхўрлиги ва маҳалладошларнинг аҳиллиги билан 15 йилдан бери хароб кулбада яшаб келган Турсуновлар оиласи бу йилги қиш фаслини янги уйида ўтказадиган бўлдилар.
ИБОД ФАЙЗУЛЛОНИНГ 80 ЙИЛЛИГИ
Исфара шаҳрида таниқли ёзувчи ва журналист, марҳум Ибод Файзулло таваллудининг 80 йиллиги адаб аҳли иштирокида қайд этилди.
Юбилей кечаси бошида таниқли адиб ва драманавис Ато Ҳамдам республика Ёзувчилар иттифоқининг ва Тожикистон халқ шоири Аҳмаджон Раҳматзод Ёзувчилар иттифоқи Суғд вилоят бўлими табрикномасини ўқиб, эшиттиришди.
Адабиётшунос олим Муртазо Зайниддинов, халқ шоири Нурмуҳаммад Ниёзий, Ёзувчилар иттифоқи Исфара шаҳар бўлими бошлиғи Додохон Эгамзод Ибод Файзулло билан кечган лаҳзаларни хотирлаб, у кишининг адабий мероси тўғрисида гапирди.
Исфара шаҳар ижроия органи жойларни номлаш комиссияси таклифи билан Чоркуҳ қишлоғининг адиб туғилиб ўсган маҳалласига Ибод Файзулло номи берилди.
Шунингдек, Ёзувчилар иттифоқи Исфара бўлими ташаббуси билан 3000 сомонийлик Ибод Файзулло номидаги мукофот таъсис этилдики, у ҳар йили наср ва публицистика йўналишида ғолибларга топширилади.
ИСФАРАНИНГ ВАТАНПАРВАР ЁШЛАРИ
Исфара шаҳар марказидаги Исмоил Сомоний хиёбонида она-Ватан ҳимоясига отланган 70 нафар ёшларни ҳарбий хизматга кузатиш маросими катта байрамга айланиб кетди.
Давлат ҳокимияти Исфара шаҳар ижроия органи матбуот хизматидан маълум қилишларича, шаҳар раиси Даврон Зоҳидзода ҳарбий хизматга отланган ёшларни табриклаб, Тожикистон Қуролли кучлари сафига кузги чақирувнинг илк кунларидаёқ режани ортиғи билан бажарган Хонаобод жамоатини барчага ибрат қилиб кўрсатди ва жамоат фаолларига миннатдорчилик билдирди.
Матбуот хизматидан қайд этишларича, ноҳия бўйлаб тарғибот-ташвиқот ишлари яхши йўлга қўйилганлиги сабабли исфаралик ёшлар охирги йилларда ўз ихтиёрлари билан Ватан ҳимоясига отланишмоқда. 2014 йил ҳам баҳорги ва ҳам кузги чақирув белгиланган муддатидан 15-20 кун аввал, 2015 йил баҳорги чақирув ҳам муддатдан бир ой олдин ортиғи билан бажарилган.
Жорий кузги чақирувда ҳам маъраканинг биринчи кунлариданоқ 120 нафар ёшлар ўз ихтиёрлари билан ҳарбий комиссариатга мурожаат қилиб, улардан 70 нафари 2 октябр куни Тожикистон Қуролли кучлари сафида ўз йигитлик бурчларини ўташ учун Душанбе шаҳрига жўнаб кетишди.
ТАЪМИР УЧУН 1,7 МИЛЛИОН СОМОНИЙ
Суғд вилоятида “Обод йўллар йилининг давоми” дастури доирасида шаҳру ноҳиялар қатори қишлоқ жамоатлари ҳудудидаги йўллар ҳам таъмир қилинмоқда.
Бир неча кундирки, Б.Ғафуров ноҳиясининг Ёва жамоатида узунлиги 3 километрга чўзилган асосий кўчаларни асфалт қилиш ишлари давом этмоқда.
Таъмир ишларини “Суғдроҳ” масъулияти чекланган ҳиссадорлик жамияти зиммасига олган бўлиб, бугунгача режадаги ишнинг 75 фоизи бажарилган.
Мазкур кўчанинг тўлиқ асфалт қилиниши учун давлат ҳокимияти Б.Ғафуров ноҳияси ижроия органи хазинасидан 1,7 миллион сомоний маблағ ажратилган.
Аммо аҳоли фақат давлат хазинасига кўз тикиб ўтирмай, турли ташаббуслар билан чиқиб, ўз имкониятлари ҳисобидан ҳам йўлларни таъмир қилишмоқда. Жорий йил давомида Ёва жамоати ҳудудида маҳаллий аҳоли ва ишбилармонлар томонидан 15 километрдан ортиқ йўллар таъмир қилинган.
Суғд вилояти миқёсида эса, 115 километр йўл тўлиқ асфалт қилинган, яна 1337 километр йўл қайта таъмирланиб, 1900 километр йўлга шағал ётқизилган.
ИЛҒОР ПАХТАКОРЛАР
Вилоятнинг пахта етиштираётган ноҳияларида “оқ олтин” терими авж олмоқда. Айни кунларда вилоят пахтакор ноҳиялари орасида хирмонга териб топширилган пахта ҳажми бўйича Жаббор Расулов ноҳияси илғорлик қилмоқда.
Жаббор Расулов ноҳияси ижроия органидан берилган маълумотларга кўра, улар бугунгача 4 минг тоннадан ортиқ “оқ олтин” хирмони бунёд этишган. Мазкур ноҳияда 16 та деҳқон хўжаликлари эрта баҳорда ерга чигит қадаган бўлиб, ноҳия режаси жорий йилда 16 минг тонна, қилиб белгиланган.
Пахта топшириш бўйича Спитамен ноҳияси иккинчи ўринда бормоқда. Спитаменлик пахтакорлар шу пайтгача 4 минг тоннага яқин пахта териб топширишган. Ноҳия қишлоқ хўжалик идорасидан маълум қилишларича, спитаменлик пахтакорлар давлатга ҳар куни 200 тоннадан ортиқ “оқ олтин” териб топширишмоқда.
Ўз мухбир.
Бохтар шаҳри, Носир Хусрав, Вахш, Ёвон, Дўстий, Қабодиён ноҳиялари етакчи
Хатлон вилоятида обуна жараёни қандай кечаётганлиги билан танишиш мақсадида, Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Алоқа хизмати «Почтаи тожик» давлат унитар корхонаси Ёвон ноҳияси почтаси Алоқа марказига ташриф буюрганимизда, ноҳия раиси ўринбосари Гулрухсор Саидзода ҳамда марказ бошлиғи Тожинисо Шариповаларнинг ташкилот ва муассасаларда обунани жадаллаштириш ниятида бўлиб, эндигина бугунги кун натижаларини
Муфассал...
14 май, кечки пайт Белорус Республикаси Президенти Александр Лукашенко расмий ташриф билан Тожикистонга келди.
15 май куни олиймақом меҳмонни Миллат қасрида расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шундан кейин, Белорус Республикаси Президентининг Тожикистон Республикасига расмий ташрифи доирасида Тожикистон ва Белорус ўртасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтди.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015