Ўз лойиҳаларини амалга оширишлари учун Суғд вилоят ижроия органи томонидан ажратилган 200 минг сомоний миқдоридаги грант 30 нафар ҳунарманд аёлга тақсимлаб берилди.
Мамлакат президентининг Хўжанд шаҳридаги қароргоҳида вилоят ижроия органи грантини қўлга киритиш учун ўтказилган танловда ғолибликни қўлга киритган 30 нафар аёлларга 5 000 сомонийдан 10 000 сомонийгача грант насиб этди.
Грант маблағларини Суғд вилояти раиси Абдураҳмон Қодирий ўз эгаларига топширди.
Маълумки, Суғд вилояти раисининг “Уй меҳнати ва қўл ҳунарларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида грантлар ташкил этиш тўғрисида“ги Қарори асосида ташкил этилган ушбу 30 грантдан 7 та 10 000 сомоний, 5 таси 8 000 сомоний ва 18 таси 5 000 сомоний ҳажмида белгиланганди.
Грантларни қўлга киритиш учун вилоят шаҳру ноҳияларидан 50 нафар аёллар ўз меҳнатлари маҳсули бўлган маҳсулотларни танловга тақдим этишганди.
МАҲСУЛОТ ЭКСПОРТИ ОШИБ, ИМПОРТ КАМАЙМОҚДА
Суғд вилоятида қишлоқ хўжалик ва саноат маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми ортиб, ташқаридан маҳсулот келтириш – импорт ҳажми камайиб бормоқда.
Вилоят божхона бошқармасидан берилган маълумотларга кўра, 2015 йил бошидан йил ярмигача умумий мол айланиши 1 миллиард 93 миллион долларга тенг бўлган. Жумладан, хорижий давлатларга 283,7 миллион долларлик мол экспорт қилинган. Асосан, маъдан ва консентрат моллар 75,43 миллион АҚШ доллари ҳажмида, пахта 23,08 миллион долларлик ва кийим-бошлар 7,08 миллион долларни ташкил қилади.
Вилоят ҳудудига келтирилган маҳсулот ҳажми 809,65 миллион долларни ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг биринчи ярим йилига нисбатан 150,74 миллион долларга камайган. Шу жумладан, нефт маҳсулотлари 157,90 миллион доллар, автомобил 44,6 миллион доллар, суюқ газ 61,05миллион доллар, минерал ўғитлар 12,25 миллион доллар, ёғ 16,61миллион доллар ва қурилиш материаллари 59,46 миллион долларни ташкил қилади.
ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ
Мамлакат Президенти топшириқлари асосида барча вилоят, шаҳар ва ноҳияларда фуқаролар қабули куни ўтказилади.
Суғд вилоятида ҳам вилоят раиси томонидан фуқароларнинг мурожаатини тинглаш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш мақсадида, ҳар ҳафтанинг шанба кунлари мунтазам равишда фуқаролар қабул куни ўтказилиб келинмоқда. Қабул кунлари вилоятимизнинг 18 шаҳар ва ноҳияларидан фуқаролар ўзларини қийнаган муаммолар, турли таклиф ва мулоҳазалари билан мурожаат этиб келишмоқда.
Ҳар ҳафта вилоят раиси қабулига ўрта ҳисобда 50-60 нафар ташриф буюрмоқда. Одамлар юрт бўйлаб давом этаётган ободончилик ва бунёдкорлик ишларидан мамнун эканликларини таъкидлашса, ўз ўрнида турли муаммолар ечимига кўмак ҳам сўрашади.
Ўтган ҳафта ўтказилган қабул кунида вилоятнинг Мастчоҳ, Бобожон Fафуров, Зафаробод, Тоғли Мастчоҳ, Исфара, Конибодом, Истаравшан ва Жаббор Расулов каби шаҳру ноҳияларидан 45 киши мурожаат этди.
Мурожаатлар, асосан, ер ва унга боғлиқ баҳсли масалалар, фуқаролик ҳуқуқи ҳимояси, ичимлик ва экинларини суғориш суви танқислиги, қурилиш масаласи, маориф соҳасига оид муаммо ва таклифлар, деҳқон хўжаликлари ташкил этиш кабилар юзасидан бўлди. Қабулда аксарият мурожаат этганлар қониқарли жавоб олишди. Кўплаб муаммолар ечими бўйича масъуллар вазифадор этилди.
ҚОВУН САЙЛИ
Вилоят марказида ўтказилган бу йилги қовун сайлига хорижий меҳмонлар ҳам таклиф этилди.
Хўжанд шаҳри марказидаги «Қалъаи Хуљанд» тарихий-маданий мажмуаси ташкил этилган қовун сайлида Конибодом, Бобожон Fафуров, Спитамен, Истаравшан каби шаҳру ноҳиялар деҳқонлари Амирий, Оби наввот, Асадий, Мирзачўл ва бошқа қовун навларини намойиш этишди ва сотувга қўйишди.
Қовун сайлида вилоят шаҳру ноҳиялари аҳолиси билан бир қаторда, Россия, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Белорус ва бошқа мамлакатлардан «Суғд–2015» минтақавий савдо ярмаркасига ташриф буюрган меҳмонлар иштирок этди.
Меҳмонлар қовун сайлида қатнашгандан сўнг, «Қалъаи Хуљанд» тарихий-маданий мажмуасида бўлишди. Мажмуа ходимлари меҳмонларни тожик миллий меъморчилиги намуналари, вилоят музейи, таниқли олим ва шоир Камол Хўжандийнинг рамзий мақбараси, чорбоғи, уй-музейи билан таништирдилар.
КЎЗИ ОЖИЗЛАР МУСОБАҚАСИ
Хўжанд марказидаги “Сирдарё” чойхонасида Оила йилига бағишлаб, кўзи ожиз ногиронлар орасида шашка ва шаҳмат мусобақаси ўтказилди.
Ушбу тадбир Хўжанд шаҳри раиси қарори асосида ташкил этилиб, унда 20 нафар ногирон иштирок этди.
Шаҳар ижроия органи ёшлар, спорт ва сайёҳлик бўлими тадбирни ўтказиш учун барча шароитларни яратганлиги учун ҳам мусобақа жуда қизиқарли ўтди.
Унинг натижасига кўра, эркаклар ва аёллар ўртасида биринчи, иккинчи, учинчи ўринлар аниқланди. Барча ғолибларга шаҳар раиси ўринбосари Умеда Бурҳонзода шаҳар ижроия органи ва шаҳар раиси Ражаббой Аҳмадзода номидан диплом ва мукофотлар топширди.
ЯНГИ ҲАМКОРЛИКЛАР САРИ
Хўжанд шаҳрида ташкил этилган “Суғд-2015”минтақавий кўргазмаси, аллақачон ўз ижобий натижасини кўрсатмоқда.
Бу ҳақда Суғд вилояти раиси ўринбосари Анвар Яъқубий кўргазма якунига бағишланган матбуот анжуманида маълумот берди. Унинг таъкидлашича, ушбу ярмарка маҳаллий ва хорижий ширкатлар, ишлаб чиқариш корхоналарининг бир-бирлари билан шериклик қилишларига кенг йўл очиб бермоқда. Ярмаркада 110 та маҳаллий корхона, ширкат ва 150 та деҳқон хўжалиги ходимлари ўз маҳсулотлари билан қатнашди.
Анвар Яъқубий ярмарка доирасида ўтказилган форум ҳақида ҳам гапириб, натижаларга тўхталди. Унинг айтишича, минтақавий ярмаркада тожик ва чет эллик ишбилармонлар ўртасида 20 дан ортиқ ҳамкорлик шартномалари имзоланган.
Ўз мухбир.
Абдулҳамид Самадов 1947 йилнинг 5 августида Хатлон вилоятининг Ховалинг ноҳиясига қарашли Шикоргоҳ қишлоғида дунёга келган. Ўрта мактабни битириб, Душанбе педагогика олийгоҳида таълим олган. Бўлажак ёзувчининг қисса ва ҳикоялари ўтган асрнинг 70-йилларидан бошлаб "Садои Шарқ", "Памир" каби нуфузли ойномалар ва "Адабиёт ва санъат", "Жумҳурият" сингари рўзномаларда чоп этила бошланган.
Муфассал...
Халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш мақсадида, «Тожикистон катта ёшдагилар таълим маркази» давлат муассасасининг Кўлоб шаҳри бўлими қошида уч ойлик қисқа муддатли ўқув курслари йўлга қўйилди. Бу ерда таълим олувчиларга тикувчилик, зардўзлик, қуроқ тикиш, атлас тўқиш, игна билан матога гул, кўрпача тикиш ва бошқа миллий ҳунарлар ўргатилмоқда.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015