Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 14 Май 2015 Кӯришлар: 2052
Печат

 

azim ibrohimМамлакат Бош вазири ўринбосари Азим Иброҳим иш сафари билан Суғд вилоятига ташриф буюрди.

Вилоят ижроия органида бош вазир ўринбосари ва вилоят раиси ҳузурида иш кенгаши чақирилиб, унда куннинг муҳим, жумладан, сув тортиш насосларининг ҳолати ва уларни электр энергияси билан таъминлаш масалалари муҳокама этилди.

Бош вазир ўринбосари Азим Иброҳим мамлакат Ҳукуматининг уч стратегик мақсади: энергетик мустақилликка эришиш, коммуникацион тангликдан чиқиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг амалга ошиши бир-бири билан боғлиқлигини айтиб, шунинг учун ҳам, вилоят қишлоқ хўжалиги соҳасида сув танқислигини ҳал этиш куннинг долзарб масалаларидан эканлигига урғу берди.

Азим Иброҳим Суғдга сафари давомида вилоят саноат корхоналари раҳбар ва  вакиллари билан ҳам кенгаш ўтказиб, муаммолар юзасидан мулоқот ўтказди.

БУЮК ҒАЛАБА МУНОСИБ НИШОНЛАНДИ

Суғд вилоятида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 70 йиллиги кенг нишонланиб, барча шаҳру ноҳияларда тантанали тадбирлар ташкиллаштирилди.

Хўжанд шаҳри марказидаги Улуғ Ватан урушида қурбон бўлганлар хотирасига ўрнатилган ёдгорлик ёнида тантанали маросим ташкил этилди.

Тадбирда иштирок этган вилоят раиси Абдураҳмон Қодирий ғалабанинг қўлга киритилишида тожикистонлик жангчиларнинг ҳиссаси катталиги ҳар биримиз учун фахрли эканлигини таъкидлади.

Ушбу маросимда уруш ва меҳнат фахрийлари, вилоят зиё аҳли, олий, ўрта махсус ва ўрта умумтаълим муассасалари ўқитувчи-талабалари ва бошқалар иштирок этиб, уруш қурбонлари хотирасига ўрнатилган ёдгорлик пойига гуллар қўйишди.

Шунингдек, байрам кунлари Суғд вилоятида яшаётган 242 нафар Улуғ Ватан уруши иштирокчилари ҳолидан хабар олиниб, моддий ёрдам кўрсатилди.

Ҳар бир уруш иштирокчисига мамлакат Президенти номидан 1500 ва вилоят раиси томонидан 1000 сомонийдан маблағ берилди.

ЕХҲТ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН МУЛОҚОТ

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Хўжанд шаҳридаги бўлими вакиллари мазкур ташкилотнинг Тожикистондаги катта мутахассиси Шон Мак Гриви бошчилигида вилоят раиси Абдураҳмон Қодирий билан учрашди.

Мулоқот аввалида А.Қодирий вилоят ижроия органининг Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти билан ҳамкорлиги хусусида тўхталиб ўтиб, келгусида муносабатлар янада зич бўлишига умид билдирди.

А.Қодирий меҳмонларга вилоят халқ хўжалигида кейинги йилларда эришилган ютуқлар тўғрисида атрофлича маълумот берди.

Мулоқот давомида Шон Мак Гриви Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Хўжанд шаҳридаги бўлими янги раҳбари Шанджив Тиручелвамни таништирди.

Маълумки, давлат ҳокимияти Суғд вилояти ижроия органи мазкур ташкилот билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келади.

Унинг вилоятдаги вакиллиги янги раҳбарлари билан ҳамкорликлар давом этишига ҳар икки тараф ҳам ишонч билдирди.

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Шермуҳаммад ШОҲИЁН: - ФУҚАРОЛАР ТОМОНИДАН ҚАЛЛОБЛИК ЖИНОЯТИНИ СОДИР ЭТИШ КЎПАЙМОҚДА

 

Жорий йилнинг биринчи ярмида Олий суд, вилоят, шаҳар ва ноҳия судлари томонидан 9 минг 551 фуқаролик, 23 минг 556 оилавий, 5 минг 910 жиноий иш, 4 минг 249 текширув органлари илтимосномаси, 35 минг 394та маъмурий ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилган. Бу ҳақда журналистларга Тожикистон Республикаси Олий судида жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги якунига бағишланган матбуот конференциясида маълумот берилди.

Муфассал...

Миллат пешвоси тиббиёт университетига ташриф буюрди

 

2018 йилнинг 1 сентябрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон пойтахтнинг Сино ноҳиясида тантанали вазиятда Абу Али ибн Сино ҳайкалини очиб, Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон Давлат тиббиёт университетида Билимлар куни байрамида қатнашди ва Тинчлик дарсини ўтди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2572245

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10164752
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
613
3804
13337
10119529
61845
138877
10164752

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.65
Бугун: 15-10-2026 04:10:30

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015