Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 10 Январ 2019 Кӯришлар: 1789
Печат

 

gipso 2019Исфара шаҳридаги Хонобод қишлоқ жамоатида яшаётган кишилар Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг 2019 йил учун Паёми билан танишар экан, ундаги ҳар бир сатрдан ўзларининг бахт-иқболлари, тинч-осойишта, фаровон ҳаётлари учун ғамхўрлик уфуриб турганини ҳис этаётганини баён этишмоқда.

Хонободликлар ўтган йилни эсда қоларли муваффақиятлар билан якунлашди. Жамоатга қарашли қишлоқларда бир қатор янги ишхоналар очилди. Масалан, Заркўҳ қишлоғидаги қурилиш ашёлари комбинатида гипсокартон тайёрлаш цехи ишга туширилди. Замонавий қурилиш иншоотларини бунёд этишда кенг ишлатилаётган бу маҳсулот учун асосан маҳаллий хом ашёдан фойдаланилмоқда. Янги цехнинг очилиши 20 кишини иш билан таъминлади. "Субҳи Ватан" масъулияти чекланган ҳиссадорлик жамияти қошида очилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш цехида ҳам 20та иш ўрни ташкил этилди.

Хонободда ёшларнинг бўш вақти мароқли ўтиши учун ҳам қатор иншоотлар бунёд этилди. Жумладан, Яккачинор қишлоғида спорт майдончаси қурилиб, болалар ва ёшлар ихтиёрига топширилди. Бу иншоот маҳаллий тадбиркор Шоҳжаҳон Раҳимов ташаббуси билан бунёд этилди. Хонобод қишлоғидаги спорт майдончаси қурилишига эса, ота-оналар комитети бош қўшди.

- Биз Паёмни мамнунлик билан тингладик ва ҳозир уни ўрганишда давом этяпмиз, Бир эмас, уч йил Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари, деб эълон қилинганидан бошимиз кўкка етди, Бу қишлоқ аҳолиси ҳаётини шаҳарликлар ҳаётига яқинлаштиришни ўйлаб қилинган катта ғамхўрлик, деб ўйлайман, - деди Хонобод қишлоқ жамоати раиси Дилбар Қурбонова.

Унинг айтишича, жамоатга қарашли қишлоқларда Тожикистон мустақиллигининг 30 йиллигигача аҳоли турмуш тарзини янада яхшилашга қаратилган қатор иншоотлар қурилади. Жумладан, жорий йилда ҳаммом, тўртта сартарошхона, иккита гўзаллик кошонаси қурилади. Йўлларни созлаш ишлари олиб борилади.

- Ҳозирда кўзда тутилган ободончилик ишларини тўлиқ ва сифатли амалга ошириш йўлида қишлоқ фаоллари, тадбиркорлар алоҳида ғайрат қилишмоқда. Биз, айниқса, маҳаллий депутатларимиздан Яҳёхожа Юнусов, Мадаминжон Рўзиев, Аъзамжон Ғиёсиддинов, Сафоиддин Раҳматов, Абдумавлон Бобоевларнинг қишлоқларимизнинг янада чирой очиши, обод бўлиши йўлида қилаётган ишларидан мамнунмиз, - деди Дилбар Қурбонова.

 

Қишлоқ обод бўлса, кўнгиллар шоддир

Деваштич ноҳиясидаги Истиқлол қишлоғида Тожикистон мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида ободончилик ишлари авж олдирилмоқда. Қишлоқда 64-ўрта умумтаълим муассасаси биноси ҳашар йўли билан қурилди. Ота-оналар фарзандларининг мактабга бориб-келишлари қулай ва осон бўлишини ўйлаган ҳолда қурилишда фаол қатнашишди. Шунингдек, қишлоқда Саломатлик маркази ҳам ҳашар йўли билан қурилди. Энди қишлоқда яшаётган кишилар соғликларини тиклаш ва шифокор кўригидан ўтиш учун узоқ масофага қатнаш ташвишидан халос бўлишди. Марказ шифокорлари эса, қишлоқ аҳолиси саломатлигини асраш йўлида билим ва тажрибаларини ишга солишмоқда.

Истиқлол қишлоғида ёшлар ва болаларнинг чаққон, кучли, соғлом бўлиб улғайишлари, уларнинг бўш вақти мазмунли ўтиши йўлида ҳам қайғурилмоқда. Шу мақсадда 20-ўрта умумтаълим муассасаси стадионининг бир қисмининг усти ёпилди. Энди 980 нафар томошабин ёғингарчилик пайтида ҳам спорт мусобақаларини томоша қилиш имконига эга бўлди.

Ёшлар ўзлари учун ғамхўрлик кўрсатаётган ноҳия раиси Рустам Жўразода, 20-ўрта умумтаълим муассасаси директори Зулқайнар Абдулазизов, маҳалла комитети раиси Баҳриддин Расулов, саховатманд тадбиркорлар Йўлдошбой Бойматов, Баҳодир Олимов, қўли очиқ Одилжон Мирбобоев, Ҳамза Абдулазизов каби инсонлардан миннатдор бўлишмоқда.

 

Йўллар яқинлашиши ва маҳаллий тадбиркор ҳиммати

Ашт ноҳиясида бунёд этилган янги кўприк Шаҳринав ва Дўстий қишлоқлари аҳолиси йўлини яқин қилди. Бу икки қишлоқ ўртасидаги кўприк очилишида қатнашган вилоят раиси Ражаббой Аҳмадзода ва Тожикистон Республикаси Президентининг иқтисодий масалалар бўйича ёрдамчиси Ашурбой Солеҳзода янги кўприк сифатига яхши баҳо беришди. Ашурбой Солеҳзода Ориён қишлоқ жамоатида сел йўли барпо этилгани ва сой соҳиллари мустаҳкамланганини ҳам таъкидлаб ўтди. Бунинг учун мамлакат Ҳукумати 1 миллион 800 минг сомонийлик маблағ ажратганди.

Шунингдек, мазкур жамоатда янги тикувчилик цехи, сартарошхона ва гўзаллик кошонаси ишга туширилди. Мазкур иншоотлар қурилиши учун маҳаллий тадбиркорлардан бири 200 минг сомоний маблағ ажратган ва 20 кишини доимий иш билан таъминлаш учун шароит яратган.

 

Режадагидан уч баравар кўп

Ўтган йили вилоятда режага олинганига қараганда, уч баравардан кўпроқ янги боғ ва токзорлар яратилди. Рақамлар тили билан айтганда, 252 гектар ўрнига 794 гектар боғ ва токзорлар бунёд этилди. Вилоят агросаноат бошқармасидан билдиришларича, янги мевазор ва узумзорлар нуқул сувсиз ерларда барпо этилган. Соҳа мутахассисларининг айтишларига кўра, янги боғ ва токзорларда юқори ҳосил берадиган, харидоргир мева ва ток кўчатлари ўтқазишга алоҳида эътибор берилган.

Вилоятда Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг "Тожикистон Республикасида 2016-2020-йилларда боғ ва токпарварлик соҳасини ривожлантириш дастури" ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилда ҳам режали иш олиб бориш мўлжалланган. Бу муҳим дастурни амалга ошириш мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, эл дастурхонини мева-чевага тўкин қилиш, қуёшли ўлка неъматларини хорижга сотиб, фойда кўриш билан бирга, минглаб одамларни доимий иш билан таъминлашини яхши тушунган агросаноат бошқармаси ходимлари бу йўлда ҳар бир имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қилишмоқда. Янги боғ ва токзорлар яратиш билан бирга эскиларини қайта тиклаш ишлари ҳам амалга оширилади.

Шу ўринда вилоятда ўтган 2018 йилда мева ва узум етиштириш режалари муваффақиятли бажарилганини таъкидлаш жоиз. Вилоятда режадагига қараганда, 15,4 минг тонна кўп мева терилиб, 6,3 минг тонна зиёд узум узилди.

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Эмомали Раҳмонни бизга Худо ато этди

 

 

Ватанга муҳаббат, уни севиш ҳар қандай ҳисдан устунроқ туради. У, миллатидан қатъий назар, бунда яшовчи инсонларнинг рафтори, қилаётган касбу корлари, меҳнат фаолиятлари мобайнида янада ёрқинроқ намоён бўла бошлайди.

Ватанимиз мустақиллиги эълон қилинган йиллар кечагидек ёдимда.

Одамлар бу тарихий воқеаларга унчалик ишонқирамай қарашганди. Ва ўзига яраша баҳс-мунозаралар ҳам бўлиб турарди.

Муфассал...

Одамийлик ўлмасин…

 

Инсон – олам безаги, аммо ўта мураккаб мавжудот…

Аввалам бор, одам боласи ҳаётининг оддий эмаслиги шундаки, у икки оламда яшайди. Бири – уни ўраб турган борлиқ, атроф-муҳит бўлса, иккинчиси, унинг ботини, қалб дунёсидир. Ички, яъни маънавий олами бой, етук бўлмаган шахс ҳеч қачон моддий дунёнинг нақши бўлолмайди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2073612

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8064248
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
308
3030
5788
8024732
3338
108045
8064248

Сизнинг IPнгиз: 3.141.85.245
Бугун: 02-04-2025 02:23:02

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015