Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 02 Март 2018 Кӯришлар: 1669
Печат

 

vsemu lichnomuХатлон вилояти маъмурий марказида Тожикистон Республикаси Миллий армияси ташкил топганлигининг 25 йиллиги нишонланди. Тантанада вилоят миқёсида жойлашган ҳарбий қисмлар хизматчилари, шаҳар ва ноҳиялар ҳарбий комиссариатлари шахсий ҳайъати ҳамда Қуролли кучлар фахрийлари иштирок этишди.

- Азиз Ватанимизда Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг саъй-ҳаракатлари ҳамда шарафли халқимизнинг иродаси туфайли, ўрнатилган тинчлик фазосида Миллий армиямиз 25 йилдан буён яхши шаклланган ҳарбий тизимга айланиб улгурди, - деди тантанада сўзга чиққан вилоят раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода. – Бугунги армиямиз шахсий ҳайъати ҳарбий интизоми тартибли, мустаҳкам иродали ҳамда замонавий малака ва билимлар соҳиби бўлган қудратли кучдир. Қуролли кучларимиз Ватанимизнинг мустаҳкам қалқони эканлигига халқимиз ишонади.

Йиғилишда бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар, вилоятнинг шаҳар ва ноҳиялари ҳарбий комиссариатлари бошлиқлари Хатлон вилояти раиси, Тожикистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда вилоят ҳарбий комиссариати ифтихорномалари билан тақдирландилар.

 

Ижтимоий-иқтисодий тараққиётга бағишланган семинар-машғулот

Бохтар шаҳрида Тожикистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазирлиги ишчи гуруҳи иштирокида «Тожикистон Республикасининг 2019 йил учун ижтимоий-иқтисодий тараққиёти дастурини ишлаб чиқиш ва унинг 2020-2021 йиллардаги асосий параметрларини аниқлаш бўйича» семинар-машғулот ўтказилди.

- 2017 йил Хатлон вилояти иқтисодий соҳасида катта ютуқлар қўлга киритилди, - деди семинарда сўзга чиққан вилоят раиси ўринбосари Ражабали Ражабов. – Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ошиб, илгариги йилларга нисбатан четга чиқариш кўрсаткичи юқори бўлди.

Унинг айтишича, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт дастурини ишлаб чиқишда соҳа масъуллари фаоллик кўрсатишлари зарур. Зеро, уларнинг тўғри ва асосли таҳлиллари барча соҳаларнинг келгуси тараққиёти учун хизмат қилади. Семинар-машғулотга вилоятнинг барча шаҳру ноҳияларидан мутахассислар жалб қилинганди.

- Шундай семинар-машғулотлар вилоятнинг бошқа минтақаларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган, - деди Р. Ражабов.

Шуни ҳам таъкидлаш ўринлики, семинар-машғулот ишида шаҳар ва ноҳиялар раҳбарларининг соҳавий ўринбосарлари, вилоят ташкилот ва муассасалари иқтисод соҳаси мутахассислари иштирок этишди.

 

Хатлонда бешта лойиҳа якунланди

Япониянинг Тожикистон Республикасидаги миссияси бошлиғи ўринбосари жаноб Томохиро Накагаки Хатлон вилоятида иш сафарида бўлди. Мазкур сафар жараёнида жаноб Томохиро Накагаки Япония Ҳукуматининг «Аҳоли кенг қатламлари учун қайтариб олинмайдиган ёрдам ва инсонпарварлик хавфсизлиги дастури» (GGP) доирасида амалга оширилган бешта лойиҳа якунланиши тадбирларида иштирок этди.

Хуросон ноҳиясида жаноб Томохиро Накагаки ноҳия раиси Раҳматулло Сафарзода билан «Хуросон ноҳиясидаги Ғаллаобод қишлоқ жамоатининг Меҳнатобод қишлоғидаги 8-ўрта умумтаълим муассасаси биносини қайта қуриш лойиҳаси»нинг якунланиши маросимида қатнашди. Мазкур лойиҳа доирасида Япония томони Хуросон ноҳияси маҳаллий ҳокимиятига 82 минг 154 АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратганди.

***

«Қўрғонтепа шаҳрида Аёлларни қўллаб-қувватлаш маркази қурилиши ва уни жиҳозлаш лойиҳаси» учун 82 минг 260 АҚШ доллари миқдоридаги маблағ «Дилафруз» жамиятига берилганди. Жаноб Томохиро Накагаки «Дилафруз» жамияти директори Райҳонгул Ҳақбердиева ҳамроҳлигида лойиҳа юзасидан бажарилган ишлар билан танишди.

***

Қабодиён ноҳияси раиси Зафар Файзуллозода ва жаноб Томохиро Накагаки «Қабодиён ноҳиясида ичимлик суви билан таъминлаш тизимини яхшилаш лойиҳаси»га бағишланган тадбирда иштирок этишди. Бу лойиҳа доирасида ажратилган 84 минг 216 АҚШ доллари Қабодиён ноҳияси маҳаллий ҳокимияти томонидан ноҳия марказини сув билан таъминлайдиган станциялар таъмири ҳамда аҳолини сув билан таъминлаш учун қувурлар ўрнатишга сарфланди.

***

Шунингдек, жаноб Томохиро Накагаки маҳаллий ҳокимият вакиллари иштирокида Шаҳритуз ноҳиясида амалга оширилган «Шаҳритуз ноҳияси Обшорон қишлоқ жамоатининг Ватан қишлоғидаги 29-ўрта умумтаълим муассасасининг мавжуд биноларини таъмирлаш ва бу ерда қўшимча бинолар бунёд этиш лойиҳаси» ҳамда Жайҳун ноҳиясида «Жайҳун ноҳиясининг Яккадин қишлоқ жамоати ҳудудидаги иккита кўприкни қайта қуриш лойиҳаси»га бағишланган тадбирларда қатнашди.

- Аҳолининг кенг қатлами учун қайтариб олинмайдиган ёрдам ва инсонпарварлик хавфсизлиги лойиҳаси Тожикистон Республикаси аҳолисининг турмуш даражасини яхшилашга қаратилган тадбирлар сирасига киради, - деди жаноб Томохиро Накагаки. – Тожикистон Республикаси ва Япония Ҳукуматлари ўртасидаги ҳамкорликлар натижасида, биз келгусида ҳам, шундай беғараз ёрдамларни давом эттириш ниятидамиз.

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Июл 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31      

МАҚОЛАЛАР

Ш. ШОИСЛОМОВ: - ҲАМКОРЛИКЛАРИМИЗ ЯНАДА САЙҚАЛ ТОПАВЕРАДИ

 

Ўтган ҳафтанинг 7 декабрида Тожикистон Президенти қошидаги Стратегик тадқиқотлар маркази мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллигига бағишланган брифинг ўтказилди.

Тожикистон Президенти қошидаги Стратегик такиқотлар маркази раҳбари Худоберди Холиқназар брифингни очиқ дея эълон қилиб, сўзни Ўзбекистон

Муфассал...

СИЁСИЙ ҲУШЁРЛИК - ДАВР ТАҚОЗОСИ

 

Бугунги кунда терроризм ва экстремизм сўзларининг маъносини билмаган, бу кўриниш инсоният учун ўта хавфли эканлигини тушуниб етмаган одамнинг ўзи бўлмаса керак. Бутун олам аҳлини зир титратишга қодир бўлган, кутилмаганда дунёнинг тўғри келган минтақасида кучли портлашлар содир қилишдан қайтмайдиган, инсон ҳаётининг қадрини тушунишни истамайдиган қора ниятли кишилар террорчи, деб аталишини ҳамма билади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2139262

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8371165
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1001
3287
1001
8349015
19734
99827
8371165

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.121
Бугун: 07-07-2025 03:25:10

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015