Яқинда Хатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода Япониянинг Тожикистондаги элчиси ўринбосари Тотомокиро Накагаки билан учрашди. Мулоқотда, шунингдек, Қўрғонтепа шаҳри раиси А. Исмоилзода ҳам қатнашди.
Учрашув жараёнида суҳбатдошлар икки томонлама ҳамкорликларни муҳокама этиб, ижобий баҳолашди.
- Вилоятнинг шаҳру ноҳияларида Япониянинг JICA – Халқаро тараққиёт агентлиги билан ҳамкорликда лойиҳалар турли соҳаларда ҳаётга татбиқ этилмоқда, - деди Д. Гулмаҳмадзода.
- Хатлонлик ҳамкорлар билан яна битта лойиҳа бўйича иш бошлаш режалаштирилган, - деди элчи ўринбосари.
Янги техникалар
Кўлоб шаҳри ва Восе ноҳияси меҳнаткашлари «Чорвачилик ва яйловларни ривожлантириш» лойиҳаси доирасида 22та МТЗ русумида тележкали тракторлар олишди.
Деҳқонларга янги техникаларни Хатлон вилояти раиси биринчи ўринбосари Қурбон Ҳакимзода тантанали тарзда топширди. У мазкур шаҳар ва ноҳия меҳнаткашларига муваффақиятлар тилади.
Ўз чиқишларида Кўлоб шаҳри ва Восе ноҳияси раислари Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда кўрсатаётган ғамхўрликлари учун миннатдорчилик билдиришди.
***
«Чорвачилик ва яйловларни ривожлантириш» лойиҳасини бошқариш маркази Данғара ноҳияси Яйловлардан фойдаланувчилар ассоциациясига 33та қишлоқ хўжалиги техникалари тақдим этди.
«Чорвачилик ва яйловларни ривожлантириш» лойиҳасини бошқариш маркази маълумотига кўра, янги техникалар 24та МТЗ маркали трактор, 6та прицеп ва ғалла ўрувчи 3та комбайндан иборатдир. Манба маълумотига биноан, қишлоқ хўжалиги техникалари етишмаслигидан ассоциация дала ишларини ўтқазиш ва ҳосил йиғим-теримида муаммоларга дучор бўларди. Яқин келажакда мазкур ассоциацияга яна 9та трактор ва 5та прицеп ажратилиши кўзда тутилган.
Шуни ҳам таъкидлаш ўринлики, «Чорвачилик ва яйловларни ривожлантириш» лойиҳасини бошқариш маркази мазкур лойиҳани ҳаётга татбиқ этишнинг иккинчи даврасида Хатлон вилоятидаги тўртта ноҳия хўжаликларига 90та трактор, 50та прицеп, 4та комбайн ва 2та экскаватор ажратди.
Кенг кўламдаги ободонлаштириш ишлари
Хатлон вилояти шаҳру ноҳияларида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш тадбирлари бошланди.
Давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи Ахборот-таҳлил бўлимидан хабар беришларича, яқинда вилоят раиси ўринбосари Умеджон Зоҳирзода вилоят корхоналари ва муассасалари раҳбарлари билан мажлис ўтказди. Унда масъул шахсларга вилоят ҳудудида турли манзарали дарахтлар кўчатлари ўтқазиш ишларини бошлаш топшириғи берилди.
- Маслаҳатлар бериш учун вилоят Атроф-муҳитни ҳимоялаш бошқармасидан мутахассислар жалб қилинади, - деди У. Зоҳирзода. – Барча агротехник қоидалар ва иқлим шароити эътиборга олиниши лозим. Дарахт ва гул кўчатларини ўтқазиш учун вилоятда зарурий шароитлар муҳайё.
Курс тингловчиларига сертификатлар
Хатлон вилоятида «Аёл-бошлиқлар» курслари якунланди. Давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи Хотин-қизлар ва оила ишлари бошқармасидан хабар беришларича, курслар Тожикистон Республикасида раҳбар кадрларни тайёрлаш дастури доирасида давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи ва давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи Хотин-қизлар ва оила ишлари бошқармаси томонидан ташкил этилганди.
Ўтган 2017 йил давомида вилоятнинг олий ўқув юртлари ва коллежларидан 172 нафар талаба курснинг фаол тингловчилари бўлди. Уларга вилоятдаги турли соҳа раҳбар аёллари лекция ўқишди. Шунингдек, Хатлон вилояти раиси ўринбосари, фалсафа фанлари доктори, профессор Махфират Хидирзода ҳам сабоқ берди.
Қўрғонтепа шаҳрида курснинг 40 нафар фаол тингловчисига сертификатлар топширилди.
Ғолиблар аниқланди
Хатлон вилоятида Ёшлар билан ишлаш ва спорт бошқармаси томонидан талабалар ўртасидаги «Студент-2017» танлови якунланди. Мазкур танловни ўтказишдан асосий мақсад «2016-2018 йиллар учун Тожикистон Республикасида ёшларни ижтимоий ривожлантириш миллий дастури» ҳамда Ёшлар йилида олий ўқув юртлари ва коллежлар талабалари ўртасида турли тадбирларни йўлга қўйишни ҳаётга татбиқ этиш натижаларини якунлаш эди.
Танлов иштирокчиларига диктант ёзиш, рус ва инглиз тилидан тест топшириш вазифалари қўйилганди. Данғара ноҳиясида жойлашган Хатлон вилояти Тиббиёт университети иккинчи курс талабаси Бибисоро Комилова «2017 йил студенти», деб тан олинди.
Коллежлар ўртасида ғолибликни Носир Хусрав номли Қўрғонтепа шаҳри университети қошидаги Педагогика коллежи иккинчи курс талабаси Гулноза Муқимова қўлга киритди.
Ўз мухбир.
Ҳар бир минтақанинг ўзига хос иқлими бўлиб, у ерда етиштирилаётган нозу неъматлар ҳам ўша иқлимга мослашиши табиий ҳолдир. Мисол тариқасида шифобахшлиги ва тўйимлилиги билан донг таратган Исфара қандаклари, Панж ноҳияси худудидаги Шакардаштнинг хандон пистаси, «Дўстий»нинг ширин-шакар анорлари ва Қабодиён ноҳияси ҳудудидаги Кофарниҳон дарёси айланма соҳилида, айнан, Жангал қишлоғи иқлимига мослашган пекан ёнғоғини кўпчилик
Муфассал...
24 сентябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, мамлакат Ҳукумати Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг мажлиси бўлиб ўтди.
Унда дастлаб Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Меъморчилик ва қурилиш комитети раиси Жамшед Аҳмадзоданинг Тожикистон
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015