Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 08 Август 2017 Кӯришлар: 1527
Печат

 

s karimzoda 2017- «Чорвачилик ва яйловларни ривожлантириш» лойиҳасини бошқариш маркази давлат муассасасининг мақсади Хатлон вилоятининг Темурмалик, Шамсиддин Шоҳин, Мўминобод, Балжувон ва Ховалинг ноҳияларини қамраб олган ҳолда, чорвачилик соҳаси маҳсулдорлигини ошириш воситасида озиқ-овқат хавфсизлиги ва 22 минг 400 камтаъминланган оила даромадини юксалтиришдан иборат,- деди «Чорвачилик ва яйловларни ривожлантириш» лойиҳасини

бошқариш маркази давлат муассасаси директори Саъдий Каримзода жорий йил биринчи ярми фаолияти якунига бағишланган матбуот анжуманида. 

Унинг таъкидлашича, қишлоқ аҳолисини иш жойи билан таъминлаш давлат ва мамлакат Ҳукумати алоҳида эътибор қаратаётган муҳим йўналишлардан бири саналади. Бу борада мазкур лойиҳани татбиқ этишнинг афзал жиҳати қишлоқ аёлларини қўллаб-қувватлаш ва уларни иш жойлари билан таъминлашга боғлиқдир. Бу йўналишда 780 нафар аёллар чорвачилик, асаларичилик, сут ва жунни қайта ишлаш соҳаларида қўллаб-қувватланиб, меҳнат билан қамраб олинди.

250 оила, умуман, 5000та товуқ ва уч ойга етадиган дон-дун билан таъминланди. Камтаъминланган оилалардан 450 нафар аёл 2250 бош қўй-эчки ҳамда чорва учун қишки озуқа билан таъминланди.

Жунни қайта ишлашга доир 15та ва сутни қайта ишлаш бўйича 10та аёллар гуруҳи таъсис этилди. Лойиҳа доирасида камтаъминланган оилалардан 13 нафар аёл 130та асалари оиласи, асаларини парваришлаш ва асални қайта ишлаш учун ускуналар билан таъминланди.

Умуман, юқорида зикр этилган ноҳияларда давлат сармоявий лойиҳаларини татбиқ этиш доирасида 1000дан зиёд доимий иш жойлари таъсис этилди.

Хўжаликларни техника билан таъминлаш ва камчиликларни бартараф этиш йўлида марказ томонидан «Чорвачилик ва яйловларни ривожлантириш» лойиҳаси биринчи босқичи татбиқи доирасида 133та трактор, 11та фронтал юк кўтариш крани, 2та экскаватор ва 840дан зиёд машина ускуналари, жумладан, прицеп, янчиш машинаси, мотоблок, чорва озуқасини йиғиштириш учун ускуна, турли ўт ўриш машиналари, омоч ва сихмолалар олиб, фойдаланишга топширилди.

Аҳоли чорваси зотини яхшилаш ва давлатнинг чорвачиликни ривожлантириш дастури ижросига ёрдам бериш учун зикр этилган ноҳияларда 510та ҳисорий зотли қўчқор ва 48 бош йирик шохли чорва харид қилиниб, улардан сўнгги икки йил мобайнида яхши зотли чорва олинди. Таҳлилларнинг кўрсатишича, зотли чорвалардан олинган насл вазн ва соғломлиги бўйича маҳаллий наслларга нисбатан афзалликка эга. Масалан, маҳаллий бузоқлар янги туғилганида 18-20 килограмм вазнга эга бўлса, зотли чорвадан олинган наслда бу кўрсаткич 25-32 килограммни ташкил қилади. Шунингдек, зоти яхшиланган чорванинг вазн олиши ҳам 20дан 30 фоизгача зиёддир. Агар маҳаллий чорвадан йилига 1600-1700 литр сут соғиб олинса, зотли чорвадан бир йилда 3000 литр сут олинади.

Ветеринария хизматини йўлга қўйиш мақсадида 24та ветеринария клиникаси қурилди ва зарур материаллар билан таъминланди.

Яйловларни қайта тиклаш учун 594 тонна минерал ўғит ва 109 тоннадан зиёд чорва озуқаси уруғи харид қилинди. Шу йўл орқали ноҳиялар яйловлари ҳолати яхшиланди.

Лойиҳа татбиқи бошланганидан буён марказ яйлов ва қишлоқлар инфратузилмасини яхшилаш йўлида қуйидаги ишларни амалга оширди:

- яйловларга олиб борадиган 22та йўл таъмири;

- чорва ўтадиган 14та  кўприк қурилиши;

- чорва турадиган 7та махсус жой (качар) ташкил қилиш;

- яйловларда чорвалар сув ичадиган 82та нуқта ташкил қилиниши.

«Чорвачилик ва яйловларни ривожлантириш» лойиҳаси иккинчи босқичи 2016-2021 йилларни ўз ичига олади.

-Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг қўллаб-қувватловида лойиҳавий маблағи 24 миллион АҚШ долларини ташкил қилувчи «Чорвачилик ва яйловларни ривожлантириш» лойиҳаси татбиқининг иккинчи босқичи Хатлон вилоятининг бошқа бешта ноҳияси: Данғара, Восе, Ҳамадоний, Фархор ва Кўлоб шаҳри қишлоғида жорий йилда бошлангани қаноатмандлик боисидир. Умуман, лойиҳанинг биринчи босқичи татбиқида 23 мингдан зиёд оиланинг турмуш шароити яхшиланди. Татбиқи жорий йилда бошланган иккинчи босқичда чорвачилик соҳаси маҳсулдорлиги ва даромадини ошириш, яйловларни бошқариш воситасида озиқ-овқат ҳолатини яхшилаш ва 38 мингдан зиёд камтаъминланган оиланинг даромадини юксалтириш назарда тутилмоқда,- деди «Чорвачилик ва яйловларни ривожлантириш» лойиҳасини бошқариш маркази давлат муассасаси директори Саъдий Каримзода.

Г. Аюпова,

«Халқ овози».

КАЛЕНДАР

« Апрел 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30      

МАҚОЛАЛАР

Насрдаги туйғулар

 

МУАЛЛИМА

Яқинда сизни учратиб қолдим. Ўқувчиларингиз орасида ёшариб кетгандайсиз. Сизни кўрдим-у болалигим ёдимга тушди. Дарсни:

-Болажонларим, деб бошлардингиз. Ўйинқароқ  эдик, сизни кўпинча койитиб қўйсак-да, кенг феъл, меҳрибон нигоҳ билан бизга сабоқ беришни давом эттирардингиз. Мулойим овозингиз ҳали-ҳануз қалбимда акс-адо бериб турибди. Биринчи ўқитувчимга, деб олиб борган даста гулларим  кўз ўнгимда.

Кейин йиллар ўтди. Сўнгги қўнғироқнинг жарангдор садоси юрагимизга жо бўлди. Беғубор болалик, ўсмирлик даври ортда қолди. Сиз каби устозлар дуоси билан мустақил ҳаётга дадил қадамлар қўйдик, муаллима.

Мана кеча сизни учратиб қолдим.  Ширинтой болажонларингиз атрофингизда парвона.

...Мен шу лаҳза ўз болалигим билан учрашгандай бўлдим.

 

ШАМОЛ ВА МУСИЧА

Шамолнинг қаҳри – қаттиқ. Бунча ҳам қаттиқ эсмасанг, деб ёлборарди мусича, ахир инимни бузиб, полапонларимни…

Мусичанинг илтижолари зое кетди. У бузилган уяси атрофида бир-икки айланди-да, ерга қўнди. Ўлиб ётган полапонларига боқаркан, яна гир айланди. Шамол ҳамон қутурар, хас-чўпларни турли томонларга  учирарди.

Орадан вақт ўтиб, мусича яна жўжа очди. Шамол эсарди. Энди мусича унга парво қилмайди – шамолдан панада полапонларига меҳр билан емиш улашади. Шамол қанча ғазаб отига минмасин, мусича хотиржам болаларига андармон бўлади. Тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас оларкан, мусича: -Бир вақтлар сизлардай полапонларим, акаларинг бор эди, бу шамол…- деб қўяди ғу-ғулаб. Ва панароқда ин қурганидан хурсанд бўлади. 

 

Раҳмат БЕК.

Файзали ИДИЕВ: - МАҚСАДИМИЗ – ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИКНИ ОШИРИШ

 

Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий қонунчилик марказининг ўтган 2017 йил якунига бағишланган матбуот конференциясини идорага яқинда тайинланган янги раҳбар Файзали Идиев очиқ, дея эълон қилар экан, йил давомида қўлга киритилган ютуқлар тўғрисида маълумот берди.

-Марказимиз қонунлар сифатини юксалтириш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардаги қарама-қаршиликларга барҳам бериш ва улардаги бўшлиқни

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2376238

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9467708
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2471
4036
10560
9420445
107595
133128
9467708

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.48
Бугун: 22-04-2026 14:30:25

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015