Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 28 Июл 2017 Кӯришлар: 7711
Печат

 

mahalla 2017Сарлавҳадаги бу масала Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Маҳаллий ривожланиш комитети томонидан ўтказилган матбуот конференциясининг асосий мавзусига айланди.

-Мен журналист бўлиш билан бирга, Турсунзода шаҳридаги маҳаллалардан бирига беш  йилдан буён раислик қилиб келаман,- деди «Садои мардум» газетаси бўлим муҳаррири Абдумажид Муродов .

– Бугун маҳалладаги ҳар бир нарса раисдан сўралади: тўй-ҳашам, мотам, жамият ишлари, баҳорги ва кузги ҳарбий даъват масаласи, свет, маблағ йиғиш, ён-атроф тозалиги ва шунга ўхшаш юзлаб масалалар. Шунга яраша, бечора раисга маълум миқдордаги маош ҳам белгиланмаган. Шундай бўлса-да, ҳозиргача маҳалла раисининг вазифалари аниқ белгилаб қўйилмаган. Мен бу жамият вазифасини бир неча марта топширишга уриниб кўрдим, лекин зиммасига оладиган киши топилмаяпти. Бунинг асосий сабабидан бири ҳам мана шу ноаниқлик бўлса ажабмас. Саволим шундан иборатки, қачон маҳалла раисининг вазифаси аниқланиб, у ана шу маълум бир доирада фаолият олиб боради?

- Бу масаладаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, ўз-ўзини бошқариш жамият органлари фаолиятини жонлантириш мақсадида уч шаҳар: Қўрғонтепа, Хоруғ ва Хўжанд пилот шаҳарлар сифатида қабул қилинганди. Аҳолига яқин бўлган маҳалла фаолияти яхши йўлга қўйилиши учун бу учта шаҳар раиси аппаратларида алоҳида бўлим ташкил этилди. Маҳалла раислари вазифаларини аниқлаш мақсадида мазкур бўлим учун дастур ишлаб чиқилди. Бу учта шаҳар ҳудудидаги барча маҳалла раисларига маош тайинланди ҳамда улар фаолияти учун намунавий қўлланма яратилди. Бу тадбир якунланди, натижалари кўриб чиқилди ҳамда мамлакат Ҳукуматига тегишли тавсиялар юборилди. Афсуски, ҳозиргача бу масалани маблағлаштириш ўз ечимини топгани йўқ. Бироқ биз бу борада ишларни давом эттираяпмиз. Шунинг замирида комитет республика бўйлаб нечта маҳалла кенгашлари, қўмиталари, уларнинг қайсилари оинномага эга, қанчасининг банкларда ҳисоб рақами борлиги ва қай миқдорда бюджетдан маблағлаштирилади,  буларнинг барчаси таҳлил қилинди. Эндиликдаги мақсадимиз мана шу таҳлилларга кўра, маҳаллалардаги бошқарув тизимини шакллантиришдан иборат, - деди Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Маҳаллий ривожланиш комитети раисининг ўринбосари Тожиддин Жўразода.

Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Маҳаллий ривожланиш комитети жорий йилнинг биринчи ярим йиллик фаолияти доирасида  ўз вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, марказий орган ва давлат ҳокимияти маҳаллий органлар ҳамда жамоатлар фаолиятини мувофиқлаштириш учун шаҳарча ва қишлоқ жамоатлари иқтисодий-ижтимоий босқичи кўрсаткичларини аниқлаб бериш  борасида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, зотпарварлик соҳасини ривожлантириш, янги ерларни ўзлаштириш, ижтимоий тараққиёт, иш қобилиятига эга аҳолини олий ва ўрта махсус таълим билан қамраб олиш масалаларида сезиларли ишларни амалга оширган.

Шунингдек, матбуот конференцияси давомида республикадаги давлат ҳокимияти шаҳру ноҳиялар маҳаллий органларига ёрдам бериш мақсадида, уларнинг Иқтисодий-ижтимоий тараққиёт дастурини ишлаб чиқиш, уларни самарали йўлга қўйиш,  мамлакат Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазирлиги, Сармоядорлик ва давлат мол-мулкини бошқариш давлат комитети ва бошқа тегишли давлат органлари билан улар ўртасидаги ҳамкорликни кенг ташкил этишни назарда тутган семинарни жорий йилнинг сентябр ойида Рашт минтақасида ўтказиш режалаштирилгани таъкидланди.

Тожиддин Жўразода, шунингдек, 2017 йил олти ойлик фаолият давомида комитет томонидан Суғд вилоятининг Панжакент, Гулистон шаҳарлари, Шаҳристон ва Айний ноҳиялари, Душанбе шаҳри, ТБМВнинг Мурғоб ноҳияси, Хатлон вилоятининг Панж, Ховалинг, Қабодиён, Жайҳун, Бохтар, Мир Саид Али Ҳамадоний ва Жалолиддин Балхий ноҳиялари бош режаси ўрганилиб, кўриб чиқилгандан сўнг, тегишли хулосалар берилганини айтиб ўтди.

 

Зуҳриддин УМАРОВ,

«Халқ овози».

КАЛЕНДАР

« Март 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

Оқилона сиёсат шарофати

 

Тожикистон Республикаси бундан 28 йил муқаддам, 1991 йил 9 сентябрда ўз мустақиллигини эълон қилди. Бу қутлуғ кунни халқимиз азалдан кутганди. Чунки мустақиллик халқимизга дунёнинг бебаҳо неъмати - озодлигу эркинлик ва гуллаб-яшнашни ато этди. Бу қимматли неъматга Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон - миллий давлат тикловчиси, тинчлик ва бирлик меъморининг

Муфассал...

ЮРТИМГА БАХТ ОЛИБ КЕЛГИН, ЯНГИ ЙИЛ!

 

Ҳаёт ишкомидан янги бир шингил

Узгандай яйрайди фархунда кўнгил,

Меҳмон кутгандайин саришта манзил,

Меҳмон бўлиб тезроқ келгин, Янги йил!

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2333157

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9241409
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2470
4243
10690
9192305
14424
109364
9241409

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.130
Бугун: 04-03-2026 19:27:36

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015