Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 06 Июл 2017 Кӯришлар: 1720
Печат

 

zhenshhiny-rukovoditelyaХатлон вилоятида уч ойлик "Раҳбар-қизлар" курслари якунланди. Курслар давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи ва вилоят Хотин-қизлар ва оила ишлари бошқармаси томонидан ташкил этилганди. Бу тадбир Тожикистон Республикасида Раҳбар кадрларни тайёрлаш давлат дастури доирасида амалга оширилди.

Уч ой давомида вилоят олий ўқув юртлари ва коллежлари талабалари курсларнинг фаол тингловчилари бўлишди. Уларга турли соҳа раҳбар-аёллари лекция ўқидилар. Шунингдек, талабалар билан Хатлон вилояти раиси ўринбосари Махфират Хидирзода ҳам бир неча машғулот ўтказди.

Курс тингловчиларига сертификатлар топшириш тантанали маросимида Махфират Хидирзода мамлакат раҳбарияти ҳамиша ёш аёллар ва қизлар ҳисобидан кадрлар тайёрлашга жиддий эътибор қаратишини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, уларнинг квота орқали таҳсилларини давом эттириш имкониятлари мавжудлиги қўшимча қилинди.

Хатлон вилояти Хотин-қизлар ва оила ишлари бошқармаси маълумотига кўра, курсларда Қўрғонтепа шаҳридан 26 нафар фаол талаба қатнашди. Ўтган ҳафта Махфират Хидирзода Кўлоб шаҳридаги шундай курснинг 26 нафар тингловчиларига сертификатлар топширганди.

 

Ёшлар йилига бағишлаб…

Ёшлар йилига бағишланган тадбирлар доирасида Мўминобод ноҳиясида велосипед пойгаси мусобақалари ўтказилди.

Давлат ҳокимияти Мўминобод ноҳияси ижроия органидан хабар беришларича, тадбир ноҳия Ёшлар ва спорт бўлими ташаббуси билан ташкил қилинди. Спорт тадбирида ноҳиянинг 100 нафар фаол ёшлари иштирок этишди. Мазкур спорт тадбири доирасида ноҳия маркази ва қишлоқ жамоатларида турли спорт мусобақалари ташкил қилинди.

 

Қарияларга ғамхўрлик

Бирлик ва миллий тотувлик байрамининг 20 йиллиги ҳамда Рамазон ҳайити арафасида Хатлон вилояти Фармацевтик фаолият давлат назорати хизмати бошқармаси ходимлари ва соҳа соҳибкорлари қариялар уйларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатишди.

Бу ҳақда давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органидан хабар беришди.

Манбанинг маълум қилишича, фармацевтика  соҳаси тадбиркорлари Ёвон ва Вахш ноҳиясидаги қариялар уйларига озиқ-овқат ва гигиена маҳсулотлари етказиб беришди.

Шунингдек, Хатлон вилояти Фармацевтик фаолият давлат назорати хизмати бошқармаси Қўрғонтепа шаҳри Ногиронлар жамияти ва Бохтар ноҳиясидаги Ногиронлар ва қариялар турар жойи республика муассасасига моддий ёрдам кўрсатишди.

 

Кутубхонанинг доимий муштарийлари

Мўминобод ноҳиясининг "Кулчашма" қишлоқ кутубхонасига 100 нафар аёл доимий муштарий бўлишди.

Ноҳия раиси ўринбосари Лутфия Жумаеванинг хабар беришича, қишлоқлик уй бекалари бўлган ёшларнинг бир қисмини хорижий тилларни ўрганиш бўйича турли тўгаракларга жалб эта олишди. Шунингдек, кутубхона қошида шаҳмат ва шашка бўйича секциялар амал қилади.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Кўкдан инганида осмоний ҳислар…

 

ҲОЛАТ

Маҳзунли кечалар, майин кечалар,

Сиёҳранг дардлардан ғамбода кўнгил.

Бир бора «оҳ» уриб дил ўзанига,

Бу ғаддор дунёга қўл силтаб қўйгил.

Муфассал...

«Обуна - 2019» - муҳим маърака

 

Хатлон вилояти раисининг Кўлоб шаҳридаги қароргоҳида вилоят раиси ўринбосари Махфират Хидирзода Кўлоб минтақаси ташкилот ва муассасаларида обуна маъракасининг жараёни ҳақида иш кенгаши ўтказди. Йиғилишда обуна маъракаси жараёни таҳлил қилиниб, атрофлича ўрганиб чиқилди. Ташкилот ва муассасалар масъуллари жорий йилги обуна маъракаси кўнгилдагидек кечаётганлиги ва муштарийлар ўзлари севган газета-журналларга обуна

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2612178

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10350521
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
7147
4983
33974
10274571
86033
161581
10350521

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.95
Бугун: 14-11-2026 21:14:25

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015