Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 22 Июн 2017 Кӯришлар: 1495
Печат

 

yarmarka 2017Хўжандда бўлиб ўтган «Суғд-2017» халқаро савдо ярмаркасида Тожикистон ва хорижий давлатлар тадбиркорлари ўзаро ўнлаб савдо-ҳамкорлик шартномаларини имзолашди. Икки кун давом этган мазкур ярмаркада дунёнинг 10 давлатидан келган 200 нафардан ортиқ тадбиркор ва тожирлар иштирок этди. Шунингдек, ярмаркада 20 дан ортик халқаро ташкилотлари вакиллари қатнашиб, унинг ишига юқори баҳо беришди.

Биринчи марта бундан тўрт йил олдин ташкил этилган ва эндиликда халқаро мақомга эга бўлган ярмарка давлат ҳокимияти Суғд вилояти ижроия органи ташаббуси билан ўтказилди. Ярмаркани ташкил этишдан асосий мақсад халқаро савдони тараққий эттириш, четга товар чиқаришни кўпайтириш, узоқ ва яқин хорижий мамлакатлар билан икки томонлама фойдали алоқаларни йўлга қўйиш,  инвесторлар маблағларини жалб этиш ва замонавий технологияларни киритиш кабилардир. Ярмарка ташкилотчилари  «Суғд-2017»  кўзланган мақсадларга эришаётганини таъкидлашди.

Германия, Россия, Белоруссия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон  каби давлатлардан келган меҳмонлар, мутахассислар ва тадбиркорлар Тожикистонда ишлаб чиқарилаётган товарлар ўзларига маъқул келганини изҳор этишди. Жумладан, Тожикистонда тайёрланаётган гиламлар, тўқимачилик маҳсулотлари жаҳон бозорида турдош товарлар билан бемалол рақобат қила олишини айтишди. Серқуёш Тожикистонда етиштирилаётган ширин-шакар меваларга харидорлар кўп бўлди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт банки директори Ян Харфст, Европа Тараққиёт ва Тикланиш банкининг Тожикистондаги раҳбари Айтен Рустамова, Германия Тараққиёт банки раҳбари Кристин Лабс, Белоруссиянинг Тожикистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олег Иванов, Ўзбекистоннинг Тошкент вилояти савдо ва саноат палатаси раҳбари Файзулло Маманов «Суғд-2017» халқаро ярмаркасининг савдо-сотиқдаги ҳамкорликларни ривожлантиришда муҳим ўрин тутишини таъкидлаб ўтишди. Жумладан, Файзулло Мамановнинг айтишича, Хўжанд ярмаркасида Ўзбекистондан қирқ нафарга яқин тадбиркор қатнашган. Ярмарка жараёнида икки қўшни мамлакат тадбиркорлари орасида қатор ўзаро манфаатли шартномалар имзоланган.

 

«Элегант»нинг янги филиали иш бошлади

Миллий бирлик байрамининг йигирма йиллиги арафасида Спитамен ноҳиясидаги Тоғаяк қишлоқ жамоати ҳудудида табиий тошларни майдалаб, қайта ишловчи корхона маҳсулот чиқара бошлади.  «Элегант» масъулияти чекланган жамиятига қарашли бу корхонада тайёрланган маҳсулотлар қурилишда кўп ишлатилади.

Асосий идораси Бўстон шаҳрида жойлашган «Элегант» масъулияти чекланган жамияти бошлиғи Абдулаҳад Мўминовнинг айтишича, Тоғаяк филиалида бир кеча-кундузда 35-40 тоннагача маҳсулот ишлаб чиқарилади ва маҳсулот ҳажми тобора кўпайтириб борилади.

 - Бизда ишлаб чиқариш Россия технологияси асосида йўлга қўйилган бўлиб, мавжуд техника ва мосламалар ҳам ушбу давлатда тайёрланган. Тоғаякнинг Тошкўприк қишлоғида жойлашган янги линиямизни ишга тушириш учун 500 минг сомонийлик маблағ сарфланди. Ишчиларимиз ҳозирча 800 сомонийдан маош олишмоқда. Улар учун бепул тушлик тайёрланади. Дам олишлари учун қулай шароит яратилган, - дейди «Элегант»нинг молия бўйича мутасадди раҳбари Бахтиёр Холиқов.

  - «Элегант» филиали иш бошлаши биланоқ, асосан, жамоатимиздан бўлган саккиз киши иш билан таъминланди. Яқин орада уларнинг сони камида бир ярим бараварга кўпайиши режалаштирилган, - дейди Тоғаяк жамоати раиси Илҳом Расулов.

 

Ваҳдат байрамига обод йўлдан борилади

Конибодом шаҳрининг Ҳожи Алиев ва Ҳожи Содиқ номли кўчаларининг 500 метрлик қисмига мум ётқизила бошланди. Бу хайрли иш маҳаллий тадбиркорлар Раҳматжон ва Равшанбой Азизовлар томонидан амалга оширилмоқда.  - «Юртимиздаги тинчлик, давлатимиз раҳбарининг тинчликсевар сиёсати туфайли шаҳар ва қишлоқларимиз обод бўлмоқда. Биз ҳам Миллий бирлик байрамининг 20 йиллиги муносабати билан шаҳримиз ободончилигига ҳисса қўшишга аҳд қилдик ва бу ишни муборак Рамазон кунларида бошладик», - дейди Равшанбой Азизов.

Мум ётқизилаётган кўчаларда яшаётган кишиларнинг айтишларича, фақат улар эмас, конибодомлик бошқа юзлаб кишилар ўтадиган йўлларида камида ўттиз  йилдан буён таъмирлаш ишлари олиб борилмаган эди. Азизовлар аввалроқ ҳар икки кўчанинг маълум қисмини асфалтлаб беришга бош қўшишган эди. Эндиликда  5 метрлик бўлган 500 метр йўл асфалтланмоқда.

 

«Парвоз»да соз ўтаётган ёз

Хўжанд шаҳридаги камтаъминланган оилалар фарзандлари бўлган 150 нафар ўқувчи ёзги таътилни салқин ва хушманзара «Парвоз» болалар лагерида ўтказишмоқда. Улар Бобожон Ғафуров ноҳиясида жойлашган мазкур лагерда 12 кун давомида дам олишади.

Давлат ҳокимияти Хўжанд шаҳар ижроия органидан хабар беришларича, ёзни соз ўтказиш учун имконият яратиб берилган ўқувчиларнинг 30 нафардан кўпроғини етим болалар ташкил этади. Уларнинг кўнгилли ҳордиқ чиқаришлари учун «Парвоз»да барча қулайликлар мавжуд. Болалар бу ерда турли ўйинлар ўйнашлари, беллашишлари, саҳначаларда куй-қўшиқ ижро этиб, шеър ўқишлари, китоб мутолаа қилишлари мумкин.

Иккинчи навбатда «Парвоз»га яна 150 нафар ўқувчи дам олиш учун жўнаб кетади. Улар ўтган ўқув йили давомида энг яхши кўрсаткичларга эришган Хўжанд шаҳри мактаблари ўқувчиларидир.

Ҳар икки навбатда болалар учун дам олиш текиндир. Бунинг учун Хўжанд шаҳар раиси Маъруф Муҳаммадзоданинг қарори билан 70 минг сомонийга яқин маблағ ажратилган.

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

МИЛЛАТ ПЕШВОСИ ВА МИЛЛИЙ ҚОНУНЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида"ги қонуни қабул қилиниши мамлакатимиз ҳаётида бир қанча маданий-ижтимоий ўзгаришларни юзага келтирди.

Сўнгги ўн йилдан зиёд вақт давомидаги тажриба мазкур қонун доирасида маърака ва тантаналарни тартибга

Муфассал...

Газеталар мутолааси – иллатларга қарши восита

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг мамлакат Олий Мажлисига йўллаган навбатдаги Паёмини Рўдакий ноҳияси Почта алоқаси муассасаси коллективи ҳам тинглаб, ундаги муҳим ўринларни ён дафтарларига ёзиб ҳам олишди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990757

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478022
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3950
4027
21635
7426653
99666
114875
7478022

Сизнинг IPнгиз: 18.221.68.196
Бугун: 23-11-2024 17:14:31

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015