Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 18 Май 2017 Кӯришлар: 1751
Печат

 

tojik-uzbek 2017Тожикистонда Ўзбекистон маданият кунлари тадбири доирасида Ато Муҳаммаджонов номли вилоят мусиқали комедия театрида Ўзбекистон санъаткорлари иштирокида концерт дастури бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Маданият вазирлигидан хабар беришди.

Тадбир бошланишида вилоят раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода чиқиш қилди:

- Биз Ўзбекистон билан фақат чегарадош бўлмай, балки халқларимизнинг урф-одати, маданий қадриятларимиз ҳам жуда ўхшашдир. Бизни асрлар давомида ижтимоий, тарихий ва маданий илдизлар боғлаб туради. Халқларимиз азалдан биродар бўлиб, ягона оила сифатида яшаб келаётганлигига тарих гувоҳ…

Хатлон вилояти раиси, шунингдек, икки қардош халқ адабиётлари вакиллари – Ҳазрат Жомий ва Мир Алишер Навоий дўстликларига тўхталиб, бу дўстлик янада сайқал топишидан мамнун эканлигини изҳор этди.

Сўнгра ўзбек санъаткорларининг концерт дастури тадбир қатнашчиларига тақдим этилди ва улкан  завқ-шавқ улашди.

 

Ёшлар одам савдосига қарши

Норак шаҳрида Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар, спорт ва сайёҳлик комитетининг ёшлар билан ишлаш бошқармаси катта мутахассиси Исмоил Шерхонов, давлат ҳокимияти Норак шаҳри ижроия органи бўлимлари бошлиқлари, шаҳар фаоллари ва ёшлари иштирокида жамиятда рўй бераётган кўнгилсиз омиллар, жумладан, одам савдосига қарши кураш юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

Масъул шахслар республикамизда одам савдоси, жумладан, гўдаклар савдоси, ёшларнинг бегона ҳаракат ва ғояларга қўшилишлари олдини олиш, экстремизм ва терроризм кўринишларининг зарарли оқибатлари ҳамда Ёшлар йилига бағишланган тадбирларни қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр билдиришди. Улар ёшларни билим олиш, ватандўстлик ва бунёдкорликка даъват қилдилар.

 

Ичимлик суви билан таъминлаш тизимига доир долзарб йиғилиш

Норак шаҳридаги «Сайёра» меҳмонхонасида «Сув – устувор тараққиёт учун» халқаро ўн йиллик амалиёти доирасида ҳамда жамиятда аёллар мавқеини ошириш, айниқса, маҳаллалар даражасида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш масалалари, сув билан таъминлаш тизимида аёлларнинг раҳбарлик мавқеини ошириш мақсадида, Тожикистон Республикаси тоғли минтақаси ижтимоий тараққиётини қўллаб-қувватлаш дастури жамият ташкилоти томонидан «Ичимлик суви тизимини бошқариш ва уни устувор сақлашда аёллар мавқеи» мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда давлат ҳокимияти Норак шаҳри ижроия органи Ижтимоий тараққиёт ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими мудири Ҳабиба Сафарова хабар берди. 

Йиғилишда «Ичимлик суви тизимини бошқариш ва уни устувор сақлашда аёллар мавқеи» мавзусида Норак шаҳри раиси ўринбосари, шаҳар раиси аппаратининг Ижтимоий тараққиёт ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими мудири, қишлоқ жамоатлари котиблари, Далдахурон ва Хожаабдалон маҳаллалари аёллар комитетлари вакиллари чиқиш қилишди.

Тадбир қатнашчилари ҳам бу масалада фойдали маслаҳатлари билан ўртоқлашдилар. 

 

Баҳорги ҳарбий даъват маъракаси якунланиш арафасида

Бир ойдан ортиқ муддатда давом этаётган ёшларни ҳарбий хизматга даъват қилиш баҳорги маъракаси давомида вилоятда режа 87 фоиз бажарилди. Ўтган ҳафта охиригача бўлган маълумотларга кўра, вилоятнинг 25 шаҳар ва ноҳиялари орасида Кўлоб шаҳри, Н. Хисрав, Ш. Шоҳин, Балжувон ва Мўминобод ноҳияларида баҳорги даъват режаси муддатидан илгари бажарилди. Бу ҳақда Хатлон вилояти ҳарбий комиссариатидан хабар берилди.

Масъул шахсларнинг маълум қилишича, яқин кунларда ёшларнинг баҳорги ҳарбий хизматга даъват маъракаси якунланади.

 

Инглиз тилига бағишланган тадбир

Хатлон вилояти раиси ўринбосари Махфират Хидирзода ва Буюк Британиянинг Тожикистондаги элчиси Хю Филпотлар Қўрғонтепа шаҳрида ўтказилган Инглиз тили куни тадбирида иштирок этишди.

Ўша куни Қўрғонтепа шаҳридаги болалар мусиқа мактабида мусиқа синфи ўқувчилари иштирокида концерт дастури ўтказилди.

Ато Муҳаммаджонов номли вилоят мусиқали комедия театрида меҳмонлар Вилям Шекспирнинг асарлари юзасидан тайёрланган «Гамлет», «Отелло» ва «Ромео ва Жулетта» саҳначаларини томоша қилишди. Саҳначалар режиссёрлари томошабинларга классикани замонавий нигоҳда кўриш имкониятини беришди.

Инглиз тилини ўрганиш марказида Хю Филпот Инглиз тили кунига бағишланган тадбирда қатнашди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Икки адибнинг бутун олмаси

 

Ёзувчи Эшмуҳаммад ака Донохонов «Совет Тожикистони» (ҳозирги «Халқ овози») газетасида иш фаолиятини бошлаган дамлар эди. Ўша 1983 йили Жиликўл ноҳияси партия қўмитаси топшириғига кўра, ўқитувчи Шоим Абраматов ноҳия газетаси муҳаррир ўринбосарлигига тайинланди. У камина билан бирга атиги уч ойгина фаолият юритди-ю, қай бир бошланғич партия қўмитаси котиблигига ўтказилди.

Муфассал...

Ваҳдат: миллий бирликдан умумбашарий бирликка

 

Тожикистон мустақилликка эришгандан сўнг, юзага келган таҳликали вазият азиз Ватанимиз, тожик халқи ва миллий давлатни дунё харитасида эмин сақлашлик имконияти - миллий ғояга тарихий заруратни юзага келтирди. Демократия байроғи остида тўпланган айрим сохта "демократ"лар ўзларининг схоластик ғояларини сир тутган ҳолда, мамлакатда мавжуд осойишталикка рахна солиб, ўз манфаатлари йўлида бошбошдоқлик билан чет элдаги хожалари

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2514904

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9974141
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1504
2457
13314
9940695
10111
100591
9974141

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.153
Бугун: 04-09-2026 14:51:31

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015