Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 11 Май 2017 Кӯришлар: 1809
Печат

suv 2017 222

Хатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода билан Япониянинг Тожикистондаги Халқаро ҳамкорликлар агентлиги вакиллиги (JICA) бошлиғи Хидеки Танабелар Қўрғонтепа шаҳрида учрашдилар.

Учрашув жараёнида томонлар турли дастурлар бўйича ҳамкорликларни муҳокама этишди. Айниқса, ичимлик сув таъминоти юзасидан ҳамкорликка катта эътибор қаратилиб, келгусида ҳамкорликларни бошқа йўналишлар бўйича ҳам

ривожлантириш зарурлиги таъкидланди.

 

Янги уйлар калитлари топширилди

Хатлон вилояти раиси ўринбосари Ражабали Ражабов Шамсиддин Шоҳин ноҳиясининг табиий офат туфайли яшаш манзиллари вайрон бўлган 18 оиласига янги қурилган уйларнинг калитларини топширди.

Давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи Ахборот-таҳлил бўлимидан хабар беришларича, Р. Ражабов тантанали маросимда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон минтақалар тараққиётига катта эътибор қаратаётганини таъкидлаб ўтди.

Шамсиддин Шоҳин ноҳиясининг «Саричашма» қишлоқ жамоатидаги бир неча оиланинг турар жойлари 2014 йилдаги кучли ёғингарчиликлар оқибатида вайрон бўлганди.

 

Ёшлар йилига бағишланган тадбир

Балжувон ноҳиясида Ёшлар йилига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Мазкур тадбир давлат ҳокимияти Балжувон ноҳияси ижроия органи ҳамда ноҳия ёшлар, спорт ва сайёҳлик бўлими ташаббуси билан ташкил этилди.

Ўша куни ёшларнинг турли соҳаларда қўлга киритган ютуқлари кўргазмаси бўлиб ўтди. Шундай тадбирларнинг ўтказилиши ёшларнинг ватанпарварлик туйғуларини кучайтириб, дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши табиий.

 

Нораклик ёшлар – «Маърифат карвони» акцияси фаоллари

Бирлик ва миллий тотувлик байрамининг 20 йиллигига бағишлаб вилоят бўйлаб ўтказилаётган «Маърифат карвони» акциясида нораклик ёшлар фаол иштирок этишди. Тадбир жараёнида Норак шаҳрида маданий-ахборот йўналишидаги маъракалар ўтказилди.

Вилоят раиси ўринбосари Махфират Хидирзода Норак шаҳри 1-гимназиясининг республика олимпиадаларида фахрий ўринларни эгаллаган ўқувчиларига ифтихорнома ва совғалар топширди. Ўша куни М. Хидирзода шаҳарнинг «Лангар» маҳалласида жойлашган тиб муассасасига бориб, ходимларнинг иш шароитлари билан яқиндан танишди. Вилоят маркази тиб ходимлари томонидан акция ўтказилаётган куни Норак шаҳрининг 1700 нафар фуқаросига тиббий хизмат кўрсатилди.

«Пули Сангин» қишлоқ жамоати ҳудудида «Маърифат карвони» ишчи гуруҳи аъзолари билан мулоқотлар уюштирилди. Қишлоқ жамоати аҳолиси вакилларига «Фарзандлар таълим ва тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида»ги ҳамда «Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида»ги Тожикистон Республикаси қонунлари моҳияти ёритиб берилди. Шунингдек, бугун жаҳон ҳамжамияти рўпара келган доғли масала – ёшларнинг терроризм ва экстремизм ғоялари, гиёҳвандлик каби иллатларга берилаётганликларининг зарари тўғрисида атрофлича маълумот берилди.

Тадбир давомида Кўлоб шаҳрининг Сайдали Вализода номли театри санъаткорлари чиқиш қилишди.

 

Илмий-амалий йиғилиш

Кўлоб шаҳрида Бирлик ва миллий тотувлик байрамининг 20 йиллигига бағишланган «Ваҳдатинг боқий бўлсин, азиз Тожикистон!» мавзусида илмий-амалий йиғилиш ўтказилди. Мазкур тадбир давлат ҳокимияти Кўлоб шаҳри ижроия органи ташаббуси билан шаҳар Маданият қасрида бўлиб ўтди.

Бу ерда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Бирлик ва миллий тотувлик 20 йиллигига бағишланган асарлари намойишга қўйилди. Намойишга қўйилган асарларнинг аксариятини Бирлик ва миллий тотувликка эришилган 20 йил давомида чоп этилган китоблар ташкил этди.

 

Кўлоб шаҳри корхоналаридаги ташвишли ҳолатлар

Хатлон вилояти раиси биринчи ўринбосари Кўлоб минтақаси ташкилоту муассасалари раҳбарлари билан ўтказилган учрашувда минтақадаги айрим корхоналарнинг фаолият юритмаётганлигидан ташвиш билдирди. 

Бу ҳақда давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органидан хабар берилди. Манбанинг маълумотига кўра, жорий йил 4 ойи бадалида Кўлоб шаҳрида 25та, Восе ноҳиясида 17та ва Мир Саид Али Ҳамадоний ноҳиясида 34та корхоналар ишлаб чиқариш фаолияти тўхтатилган.

Вилоят раиси ўринбосари масъул шахсларга корхоналар фаолият юритмаётганликлари омилларини ўрганиб, уларда ишлаб чиқариш жараёнини тиклаш топшириғини берди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Бургутлар чўққиларда яшайди!

 

Таниқли шоир Жамшид Пиримовнинг етмиш йиллик юбилейи муносабати билан Бош муҳарриримиз Ёқубжон Абдуманонзода бошчилигидаги ижодий гуруҳимиз - Искандар Маҳмадалиев, Абдулло Саидов ва камина қадимий Хўжанд сари отландик. Вақтнинг тиғиз ва йўлнинг олислигига қарамай, биз Хўжандга ҳозир бўлишимиз керак эди. Чунки Жамшид аканинг ўзбек ва тожик адабиётида ўз ўрни, овози бор.

Муфассал...

Заргарлик – қадимий санъат

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ўтган йилнинг 22 декабрида мамлакат Олий Мажлисига йўллаган Паёмида 2018 йилни Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилиш таклифини киритди. Дарҳақиқат, жаннатмакон Тожикистонимизнинг бебаҳо табиий бойликлари юртимизда сайёҳликнинг истиқболи порлоқ бўлишига имконият туғдиради.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2520204

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9991868
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2489
2478
11073
9960827
27838
100591
9991868

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.167
Бугун: 10-09-2026 21:34:59

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015