Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 18 Март 2017 Кӯришлар: 2308
Печат

 

malikai navruz 2017 1Давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи Хотин-қизлар ва оила ишлари бошқармаси ташаббуси билан халқаро Наврўз байрами ҳамда Ёшлар йилига бағишлаб, вилоят шаҳар ва ноҳияларида «Наврўз маликаси» танлови икки даврда ўтказилди.

Танловнинг якунловчи босқичи Тожикистон Энергетика институти залида вилоятнинг 25 шаҳар ва ноҳиялари вакиллари иштирокида ташкил этилди.

Танлов якунига кўра, «Наврўз маликаси» бош соврини Данғара ноҳиясидан бўлган Бунафша Маҳмадиевага насиб этди. Шунингдек, Қўрғонтепа, Кўлоб, Сарбанд, Фархор, Вахш, Ҳамадоний, Жалолиддин Балхий, Восе, Хуросон ва Жайҳун шаҳру ноҳиялари вакиллари совринли ўринларни эгаллашди.

Танловда фаол иштирок этганлар ташкилий комитетнинг хотиравий туҳфалари билан тақдирланишди.

 

Кўчат ўтқазиш маъракаси

Миллий бирлик байрамининг 20 йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида, жорий йил бошидан Кўлоб шаҳрида дам олиш кунлари ҳашарлар ташкил этилиб, хиёбону кўчалар ҳамда маҳаллаларда манзарали дарахтлар кўчатлари ўтқазиб келинмоқда. Давлат ҳокимияти Кўлоб шаҳри ижроия органи режасига кўра, кўчат ўтқазиш мавсуми якунигача шаҳарда 40 минг туп манзарали ва сояли дарахт кўчатлари ўтқазилиш кўзда тутилган.

- Шаҳар маданият-истироҳат боғи ишчилари ҳашарга чиқишиб, боғнинг янги бунёд этилган қисмлари, жумладан, Давлат Герби олдида арча дарахти ва турли манзарали гуллар кўчатини ўтқазишди, - деди Кўлоб шаҳри раиси ўринбосари Саидмурод Исмоилзода.

Давлат ҳокимияти шаҳар ижроия органи ва тадбиркор аёл Гулсунби Иброҳимованинг берган маълумотларига кўра, шаҳарда гуллар дўкони ўз фаолиятини бошлади.

 

Матбуотчилар байрами тантанаси

Кўлоб шаҳрида Тожик матбуотининг 105 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Кўлоб шаҳри раиси Хайрулло Амонулло журналистларни касбий барамлари билан қутлаб, тожик матбуотининг жамиятдаги ўрни муҳим эканлигини таъкидлаб ўтди. Айниқса, матбуот ходимлари истиқлолият ютуқларини акс  эттиришда фаол эканликларини қайд қилди.

Шунингдек, йиғилишда таниқли журналистлар Турко Дикаев, Аҳмад Иброҳим, Зафар Мирзоён ва бошқалар сўзга чиқиб, матбуотчиларнинг бир асрдан ортиқроқ фаолияти тўғрисида  сўз юритдилар. Улар Миллат пешвосининг қалам аҳлига ғамхўрликларини алоҳида таъкидлашди.

Шаҳар раиси Хайрулло Амонулло журналистларга Ифтихорнома ва хотиравий совғалар топширди.

 

 Вилоятда янги журнал

Давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи ҳамда Хотин-қизлар ва оила ишлари бошқармаси ташаббуси билан «Бонувони Хатлон» журнали таъсис этилди. Журналнинг биринчи сони Оналар байрами ва Матбуот куни арафасида ўқувчилар қўлига тегди.

Давлат ҳокимияти вилоят ижроия органидан хабар беришларича, журналнинг илк сони 1000 нусхада чоп этилиб, келгусида унинг тиражи оширилади.

- Журнал вилоят аёллари ҳаётини инъикос этишда муҳим ўрин эгаллаб, аёлларнинг ҳамдами, ҳамрозига айланишига шубҳа йўқ, - деди вилоят Хотин-қизлар ва оила ишлари бошқармаси бошлиғи Раъно Раҳимзода.

 

Долзарб мавзулардаги йиғилишлар

Соғлом турмуш тарзини шакллантириш вилоят маркази мутахассислари «Ҳайати Шафақ» нодавлат ташкилоти билан ҳамкорликда Қабодиён ноҳиясининг Тахти Сангин қишлоқ жамоати ҳудудидаги «Авесто» қишлоғи аҳолиси ва деҳқон хўжалиги меҳнаткашларини жалб этган ҳолда, «Соғлом озиқ-овқат» мавзусида йиғилиш ўтказишди. Бу ҳақда давлат ҳокимияти вилоят ижроия органидан хабар берилди.

Шунингдек, Хатлон вилояти Репродуктив саломатлик маркази мутахассислари «Томирис» жамоатчилик ташкилоти билан биргаликда Қўрғонтепа шаҳрида меҳнат муҳожирлари оилалари ва аёллари билан учрашув ўтказишди. Манбанинг маълум қилишича, аҳолининг репродуктив саломатлик соҳаси бўйича хизмат кўрсатиш маърифатини ошириш мақсадида, «Бизнинг мусоҳаба» рукни остида мутахассис иштирокида маҳаллий телевидениеда махсус кўрсатув намойиш этилди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Файзали ИДИЕВ: - МАҚСАДИМИЗ – ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИКНИ ОШИРИШ

 

Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий қонунчилик марказининг ўтган 2017 йил якунига бағишланган матбуот конференциясини идорага яқинда тайинланган янги раҳбар Файзали Идиев очиқ, дея эълон қилар экан, йил давомида қўлга киритилган ютуқлар тўғрисида маълумот берди.

-Марказимиз қонунлар сифатини юксалтириш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардаги қарама-қаршиликларга барҳам бериш ва улардаги бўшлиқни

Муфассал...

БИР НИГОҲ КУЗАТАР МЕНИ…

Мен қаерга борсам, қайси бир ишга қўл урсам, отам кузатиб тургандек бўлаверади. Қулоғимда эса, у кишининг: -Ўғлим, ҳалол меҳнат қилган одамнинг иши доим баракали бўлади, ерни ҳеч қачон алдамагин, шундагина у хирмон-хирмон ҳосил беради,- деган сўзлари янграб туради.

Отам – Аҳад Раҳмоновнинг меҳнат фаолияти Иккинчи жаҳон уруши даврида бошланган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2224381

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8725203
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2819
2653
15651
8692188
67440
93867
8725203

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.176
Бугун: 25-10-2025 20:50:28

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015