Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 16 Феврал 2017 Кӯришлар: 1555
Печат

 

havatog1Вилоятдаги «Евроосиё- 2015» ёпиқ ҳиссадорлик жамиятининг бир эмас, икки маҳсулоти Россия пойтахти Москвадан олтин медал олиб қайтди. «Ҳавотоғ» ва «Лимонад- №1» чанқоқбосди ичимликлари ана шундай юксак эътирофга сазовор бўлди. 

Москвадаги «Продэкспо-2017» озиқ-овқат маҳсулотлари халқаро кўргазмасида 100дан ортиқ ширкат ўз маҳсулотлари билан қатнашди.

Мутахассислар Тожикистонда тайёрланаётган чанқоқбосди ичимликлар сифатига энг юқори баҳо беришди.

Москва кўргазмасида жаҳоннинг 60га яқин мамлакатидан келган ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини кўрсатишди. Вилоят раиси матбуот марказининг хабар беришича, мазкур нуфузли кўргазмада «Евроосиё-2015»дан ташқари Суғд вилоятидан яна бешта ишлаб чиқариш жамоаси қатнашган.

Вилоятда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, янги замонавий технологияларни ишга солиш, мутахассисларнинг жаҳонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан рақобатлаша оладиган озиқ-овқат ва чанқоқбосди ичимликлар ишлаб чиқариш учун интилаётганликлари ўз самарасини бермоқда.

 

Янги куч-ғайрат бағишлаган ғамхўрлик

Ёш авлод таълим-тарбияси учун жонбозлик қилаётган 100 нафар маориф ходими қишки таътилда Тожик денгизи бўйидаги сўлим осойишгоҳлардан бирида ҳордиқ чиқариб, даволанишди. Гулистон шаҳридаги «Шифо» осойишгоҳида ўзлари учун яратилган шароитдан мамнун маорифчилар ўқув йилининг иккинчи ярмида янада қатъиятлироқ, кўпроқ куч-ғайрат билан ишга киришишди.

Ўзларига икки ҳафталик бепул дам олиш ва табобатга имконият яратиб берилгани учун маорифчилар Миллат пешвоси, мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга миннатдорчилик мактуби йўллашди. Бу мактубда таъкидланишича, бундайин ғамхўрлик уч йилдан буён давом этмоқда. Қишки ва ёзги таътиллар давомида бепул дам олиш ва даволаниш имкониятига эга бўлаётган ўқитувчилар сони тобора ортмоқда.

Маорифчиларнинг таъкидлашларича, улар дам олиш билан бирга, янги дўстлар ҳам орттиришган. Турли шаҳар ва ноҳиялардан келган ўқитувчилар билан дўстлашишган, таълим-тарбия борасидаги ўз тажрибаларини ўртоқлашишган.

Миннатдорлик мактубини ёзган маорифчилар орасида Хўжанд шаҳридан Муҳаммаджон Зарифов, Мунира Иброҳимова, исфаралик Маърифат Шарофиддинова, Қуддус Рабиев, Ашт ноҳиясидан Нигина Мирзаалиевалар ҳам бор.

 

«Аскар акалар, биз изингиздан борамиз!»

Хўжанд шаҳри мактабларининг юқори синф ўқувчилари бўлган ўсмирлар шаҳардаги ҳарбий қисмлардан бирида бўлар эканлар, офицер ва аскарларнинг ҳарбий хизмат, Ватан ҳимояси, юрт тинчлигини асраш борасидаги ҳикояларини жон қулоқлари билан тинглашди. Қисмдаги шароитлар билан танишишди. «Аскар акалар, мактабни битирганимиздан сўнг, биз ҳам йигитлик бурчимизни бажариш учун ҳарбийда хизмат қиламиз, сизнинг изингиздан борамиз!» Бу сўзлар ҳарбий қисмдаги учрашувда қатнашган ўқувчи ёшлардан кўпчилигининг юрак-юрагидан отилиб чиқди.

Мазкур учрашув Хўжанд шаҳар маориф бўлими, ҳарбий нозирлиги, ёшлар, спорт ва сайёҳлик бўлими томонидан биргаликда ўтказилди. Учрашувда 200 нафардан ортиқ битирувчи қатнашди.

Хўжанд шаҳар маориф бўлимидан хабар қилишларича,  айнан бу каби учрашувлар ўқувчи ёшлар қалбида ҳарбий хизмат қилиш иштиёқини кучайтиради. Худди шунинг учун ҳам, Ёшлар йилида бу каби учрашувларни мунтазам ўтказиб бориш режалаштирилган.

 

Саломатлик марказлари фаолияти янада яхшиланади

Жорий йилда Хўжанд шаҳридаги соғлиқни сақлаш муассасалари учун 5 миллион сомонийга яқин маблағ ажратиш режалаштирилган. Бу маблағнинг бешдан икки қисми бевосита саломатлик марказлари учун ажратилган.

 Ҳозир шаҳарда 6та саломатлик маркази фаолият юритмоқда. Бултур  давлат ҳокимияти шаҳар ижроия органи томонидан мазкур марказларга бир миллион сомонийдан ортиқроқ замонавий тиббиёт жиҳозлари сотиб олиб берилди. Бу эса, ташхис ва даволаш сифатини яхшилади.

Хўжанд шаҳри раиси Шарифзода Шариф Файз саломатлик марказлари фаолияти билан танишар экан, ҳали яна амалга оширилиши зарур бўлган ишлар борлигини таъкидлади. «Бофанда» маҳалласидаги беш қаватли саломатлик марказининг икки қавати таъмирга муҳтож бўлиб қолган. Ўтган йили худди шу марказнинг ташхис лабораторияси ишини яхшилаш учун 80 минг сомонийга яқин маблағ ажратилганди. Натижада, ташхис турлари кўпайтирилиб, деярли 60тага етди.

Шаҳар раиси 12 минг нафардан кўпроқ инсонга хизмат кўрсатаётган мазкур саломатлик маркази ишини янада яхшилаш, касалликлар олдини олишга жиддий эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Шаҳар раиси 1-саломатлик марказида бўлганида ҳам бошқа масалалар қатори беморликлар олдини олиш масаласи билан қизиқди. Эмлаш вакциналари ва бошқа дори-дармонлар таъминотининг яхши йўлга қўйилганидан мамнунлик изҳор этиб, шифокорлардан аҳоли соғлиғини асраш учун бор билим, куч-ғайратларини аямасликларини сўради.

 

Мақсад – эл дастурхони тўкинлиги

«Ҳосилдорликни ошириш билан бирга рақобатга бардош берувчи сифатли маҳсулотлар етиштиришга муваффақ бўлишимиз зарур!»  Спитамен ноҳияси раиси Сулаймонзода Акрам Раҳим қишлоқ хўжалиги мутахассислари, мазкур соҳа масъуллари, деҳқонлар, боғбонлар ва чорвадорлар билан учрашувда улар олдига ушбу вазифани қўйди.

Ўтган йили спитаменлик қишлоқ меҳнаткашлари 598 миллион сомонийдан кўпроқ маҳсулот етиштиришга муваффақ бўлишди. Бу борада бир йил олдингига қараганда, 10 фоиз ўсиш кузатилди. Ғалла, гўшт, сут, тухум, пилла етиштириш режалари ортиғи билан бажарилди. Бир йил олдингига қиёсланганда, пахта етиштириш 753 тонна кўпайди.

Лекин айни бир пайтда картошка, сабзавот ва айниқса, полиз маҳсулотлари етиштириш режалари бажарилмай қолди.

Ноҳия раисининг фикрига кўра, ўтган йилги камчиликларни такрорламаслик учун бу йилги экин-тикин мавсумига эртароқ ва пухта тайёргарлик кўриш шарт. Бу мақсадда 1-мартгача барча қишлоқ хўжалик техникасини, сув тортиш насосларини мавсумга тайёрлаб қўйиш топширилди. Пахтакорларга чигит экишни 20 апрелга қолдирмай тугаллаш, юқори ҳосилли «Ирам» ва «Хўжанд-67» навларини экиш тавсия этилди. Эл дастурхони тўкинчилиги йўлида картошка, помидор, сабзавот экишни кўпайтириш, иссиқхоналар фаолиятини яхшилаш чораларини кўриш режалаштирилди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Нафис сўзнинг тилсимий жилолари

 

Иқтидорли шоир Султон Чори ижодига холисона назар…  

Султон Чори!..

Бу ихчамгина ному насаб - нафис каломга меҳр қўйган ватандошларимизга ўтган асрнинг етмишинчи йилларидан бери жуда яхши таниш… Менинг назаримда, жуда яхшини таниш дейишнинг ўзи бу ўринда айтмоқчи бўлган фикримиз том маънода ифодалашга бир қадар ожизга ўхшаб туюлади.

Муфассал...

Қулупнай етиштириш сирлари

 

Менимча, Вахш водийсини «Олтин водий», деб аташларида ҳеч бир муболаға бўлмаса керак. Чунки водийдаги қайси бир хонадонга кирманг, албатта, томорқасида деҳқончилиги, ҳовлисига кўрк бағишлаб турган узум ишкоми, саралаб экилган мевали дарахтлари кўзга ташланиб туради.

Айниқса, мустақиллик йилларида Хатлон вилоятининг Вахш водийси аҳолиси том маънода ернинг ҳақиқий эгасига айланиб, унга ўзгача меҳр-муҳаббат

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990475

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477523
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3451
4027
21136
7426653
99167
114875
7477523

Сизнинг IPнгиз: 18.188.68.115
Бугун: 23-11-2024 16:48:25

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015