Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 02 Феврал 2017 Кӯришлар: 1524
Печат

 

donishgohҚўрғонтепа шаҳридаги Носир Хисрав номли давлат университитетида талабаларнинг таҳсил шароитларини яхшилаш мақсадида, янги ўқув йилида синфхоналар 140та компютер ва 20та электрон доска билан таъминланади.

Олийгоҳ ректори Муҳаммад Шоҳиённинг журналистларга хабар беришича, физика факултети қошида илмий лаборатория очилади. Ўтган йили студентлар 10та янги ихтисос бўйича таълим олишарди.

Бу йил олийгоҳда қўшимча тарзда 12та янги ихтисослар бўйича билим олиш йўлга қўйилиши кутилмоқда.

 

"Маърифат карвони": Хатлон вилоятида

Хатлон вилояти аҳолисига давлат сиёсий, ижтимоий, ички ва ташқи сиёсатининг моҳиятини ҳамда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мамлакат Олий Мажлисига йўллаган Паёмида белгиланган вазифалар мазмунини етказиш, шунингдек, ватанпарварлик, миллий ифтихор ҳиссини юксалтириш ниятида, вилоят шаҳар ва ноҳияларида "Маърифат карвони" оммавий-маданий, ахборот тадбирлари ўтказилади.

Давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи ахборот-таҳлил бўлимидан хабар беришларича, "Маърифат карвони" тадбири 28 январ 2017 йил Абдураҳмон Жомий ноҳиясидан бошланиб, 17 июн 2017 йил Қўрғонтепа шаҳрида якунланади.

 

Наврўз ва Миллий бирлик куни байрамлари қайд қилинади

Қўрғонтепа шаҳрида Хатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода раҳбарлигида халқаро Наврўз ва Миллий бирлик куни 20 йиллиги байрамларини ўтказиш тайёргарлик комитетининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Мажлисда мазкур байрамларни ўтказишга тайёргарлик ишлари муҳокама қилиниб, вилоят раисининг биринчи ўринбосари Қурбон Ҳакимзода ва вилоят раиси ўринбосари Махфират Хидирзодалар бажарилган ишлар юзасидан сўзга чиқдилар.

Вилоят раиси даврий матбуот раҳбарларига Наврўз байрами ва унинг тарихи ҳақида материаллар чоп этиш лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, шаҳар, ноҳия ва қишлоқларда ободончилик ва бунёдкорлик ишларини жонлантириб, кўчатлар ўтқазиш топшириғи берилди.

- Жорий йил Наврўз байрами тантаналари Фархор ноҳиясида ва Миллий бирлик куни байрами Ёвон ноҳиясида ўтказилади, - деди Д.Гулмаҳмадзода. - Олдинда турган байрамлар доирасида бир қатор иншоотлар фойдаланишга топширилади.

 

Ёшлар йили эълон қилиниши масъулиятни оширади

Айни кунларда Хатлон вилоятининг барча шаҳру ноҳияларида "Созандагони Ватан" ёшлар жамоатчилик ташкилоти аъзолари иштирокида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мамлакат парламентига йўллаган Паёми моҳияти юзасидан суҳбат ва учрашувлар ўтказилмоқда.

Шундай учрашув яқинда Кўлоб шаҳри "Вилоят беморхонаси" ибтидоий ташкилотида ўтказилди.

- Жорий йил Паёмида 2017 йилнинг Ёшлар йили, деб эълон қилиниши Миллат пешвосининг ёшларга билдирган ишончини англатади, - деди Хатлон вилояти "Созандагони Ватан" ёшлар жамоатчилик ташкилоти раиси Орзу Ҳамидов. - Ўз навбатида, давлат бошлиғининг ишончи биз - ёшларнинг масъулиятини ошириб, жамият тараққиётида муносиб ҳисса қўшиш билан Миллат пешвосининг ишончини оқлашга чорлайди.

 

Хорижлик сайёҳлар Балжувонда

2016 йилда 20 нафардан ортиқ хорижлик сайёҳлар Балжувон ноҳиясида бўлишди. Давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи ахборот-таҳлил бўлимидан маълум қилишларича, жумладан, 18 нафар сайёҳ Испаниядан келган бўлиб, қолганлари Россия Федерацияси, Финляндия ва Австралиядан келишган эди.

Маълумки, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг 3 июл 2002 йил чиқарган "2002-2012 йилларда Балжувон ноҳиясини туризм минтақаси сифатида тараққий эттириш дастури тўғрисида"ги қарор қабул қилган эди. Мазкур қарор бевосита Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг қўллаб-қувватлаши туфайли ҳаётга татбиқ этилди.

Бу муддат давомида тегишли вазирлик ва комитетлар томонидан 7 миллион 278 минг сомонийлик ободончилик ишлари бажарилди. Айнан шу тадбирлар самараси ўлароқ, ноҳияга сафар қилаётган хорижлик сайёҳларнинг сафи ошиб бормоқда.

 

Уй бекалари иш билан таъминланди

Ўтган йили Хатлон вилояти шаҳар ва ноҳияларида Меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш агентлигига 15 минг нафардан ортиқ аёллар мурожаат этган бўлиб, уларнинг 11476 нафари ишсиз сифатида қайдга олинган, 7623 нафар аёлга ишсиз мақоми берилган.

Давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи ахборот-таҳлил бўлимидан "Ховар" ТМАА мухбирига маълум қилишларича, мурожаат қилган аёллардан 6460 нафари доимий иш жойи билан таъминланиб, 1045 нафар аёл маош бериладиган жамият ишларига жалб қилинган. 444 нафар аёл эса, аҳолини иш билан таъминлаш органининг фоизсиз бериладиган маблағи эвазига кичик соҳибкорликни йўлга қўйишган.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ХАЛҚАРО ТУРНИРДАН КУМУШ МЕДАЛ

 

Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида футбол бўйича «Bangabandhu Gold Cup» халқаро турнири ниҳоясига етди.

Мусобақанинг ҳал қилувчи финал босқичида Фаластин ва Тожикистон терма жамоалари бош соврин учун майдонга тушди.

Учрашувнинг асосий вақти ҳам, бош ҳакам томонидан қўшиб берилган вақт (овертайм)да ҳам ҳисоб очилмади.

Муфассал...

Ҳарбий комиссарнинг ўғли ўз ихтиёри билан хизматга кетди

 

Конибодом шаҳрида баҳорги ҳарбий чақириқ ҳар йилгига қараганда уюшқоқлик билан ўтмоқда. Ҳозирда бу борадаги режа эллик фоизга бажарилай, деб қолди. Ҳарбий хизматга чақириқ мавсуми, айниқса, Ҳамробоев номли, Пўлатон, Ортиқов номли қишлоқ жамоатларида ва Конибодом шаҳрининг ўзида кўнгилдагидек ўтмоқда. Энг биринчи бўлиб ҳарбий хизматга отланган конибодомлик довюрак йигитларнинг деярли 90 фоизи кўнгилли равишда

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990852

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478155
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4083
4027
21768
7426653
99799
114875
7478155

Сизнинг IPнгиз: 3.137.181.69
Бугун: 23-11-2024 17:24:38

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015