Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 26 Январ 2017 Кӯришлар: 1587
Печат

 

textilВилоят шаҳру ноҳияларидан 130 нафар ёшлар Ёвон ноҳиясидаги "Хима текстил" корхонасида бўлиб, унинг иши билан яқиндан танишдилар. Бу ҳақда Хатлон вилояти Ёшлар, спорт ва сайёҳлик бошқармасидан хабар беришди. Шунингдек, корхонага ташриф буюрган ёшлар унинг раҳбарияти билан суҳбат уюштиришди.

Сўнгра ноҳия Маданият қасрида маданий дастур ташкил этилиб,

минг нафардан ортиқ ёшлар иштирокида Миллат пешвоси сиёсатини қўллаб намойиш бўлиб ўтди.

Манбанинг маълум қилишича, 16-ўрта умумтаълим муассасасида "Президент, Истиқлолият, Ёшлар" шиори остида ёшлар намойиши бўлиб ўтди. Бу тадбирда вилоят ёшлари фаол иштирок этишди.

Йиғилишда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2018-2028 йиллар учун "Сув - устувор тараққиёт учун" халқаро ўн йиллик амалиёти қабул қилиниш резолюцияси, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг электр энергиясига жорий этилган чекловнинг олиб ташланиши муносабати билан мамлакат фуқароларига мурожаати, шунингдек, 2017 йилни Ёшлар йили, деб эълон қилиниши ҳақидаги мурожаатлари унинг қатнашчилари эътиборига ҳавола этилди.

 

Экологик тарбия ва маърифат

Экологик тарбия ва маърифат бўйича идоралараро вилоят давлат комиссиясининг йиғилиши мазкур комиссия раиси Хатлон вилояти раиси биринчи ўринбосари Қурбон Ҳакимзода раҳбарлигида бўлиб ўтди. Давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органидан хабар беришларича, йиғилишда "2020 йилгача Тожикистон Республикаси аҳолисининг экологик тарбияси ва маърифатини ривожлантириш давлат дастури" ижроси масаласи ҳамда "Экологик тарбия ва маърифат бўйича идоралараро вилоят давлат комиссиясининг 2017 йил учун иш режаси"ни тасдиқлаш кўриб чиқилди.

Йиғилишда вилоят Атроф-муҳит ҳимояси бошқармаси бошлиғи "2020 йилгача Тожикистон Республикаси аҳолисининг экологик тарбияси ва маърифатини ривожлантириш давлат дастури"ни ҳаётга татбиқ этиш юзасидан сўзга чиқди.

- Атроф-муҳит ҳимояси тараққиёти йўналиши давлат экологик сиёсати ва ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, шунингдек, давлат дастурлари асосида олиб борилмоқда, - деди комиссия раиси Қурбон Ҳакимзода давлат дастури таҳлилига тўхталиб.

 

М. Хидирзода: -Коррупцияга қарши янги усуллар билан  курашмоқ лозим

Қўрғонтепа шаҳрида вилоят раиси ўринбосари Махфират Хидирзода бошчилигида давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи қошидаги Коррупциянинг олдини олиш жамоатчилик комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Коррупциянинг олдини олиш вилоят жамоатчилик комиссияси котиби 2016 йилдаги комиссия фаолияти юзасидан чиқиш қилди. Шунингдек, давлат ҳокимияти А. Жомий ва Восе ноҳиялари ижроия органлари қошидаги Коррупциянинг олдини олиш жамоатчилик комиссиялари раисларининг ҳисоботлари тингланди.

Хатлон вилояти раиси ўринбосари Махфират Хидирзода жамоатчилик комиссиялари фаолияти кўриб чиқилгандан сўнг, мазкур жамоатчилик комиссиялари ишини янада фаоллаштириш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

- Тушунтириш ишлари янгича усулларни излаб топиш билан кенг оммага етиб борадиган шаклда йўлга қўйилмоғи лозим, - деди М. Хидирзода.

 

Ўқувчилар тарихий-ўлкашунослик музейида

Қишки таътил кунлари Кўлоб шаҳри маориф ва илм бўлимининг ўрта умумтаълим муассасалари талабаларининг қишки таътилини ташкил этиш бўйича иш режасига кўра, Кўлоб шаҳри ва яқин қишлоқлар ўрта умумтаълим муассасалари ўқувчилари тарихий-ўлкашунослик музейи томошасига жалб қилинган.

- Музей томошаси ўқувчиларда ватанпарварлик ҳамда миллий ифтихор ҳиссини уйғотади, - дейди музей ходимлари.

Шунингдек, Кўлоб шаҳри маориф ва илм бўлими шаҳар маданият бўлими, спорт мактаблари, компютер марказлари ва синфхоналари, кутубхоналар билан ҳамкорликда бир қатор тадбирларни режалаштирган бўлиб, улар ҳар куни йўлга қўйилмоқда.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

МИЛЛАТ ПЕШВОСИ – ЁШЛАРИМИЗ ҲОМИЙСИ!

 

Ёшлар – келажагимиз. Умримиз давомчилари - касбимиз давомчилари. Ҳаммамиз ҳам уларнинг порлоқ келажаклари учун имкон қадар шарт-шароитларни яратишга ҳаракат қиламиз.

Мен қарийб 40 йил Жаббор Расулов ноҳиясининг 19-ўрта умумтаълим муассасасида ўзбек тили ва адабиёти фанларидан дарс берган оддий қишлоқ ўқитувчисиман. Бу йил (2019 йил) мен учун ҳаётимда эсда қоларли қувончли

Муфассал...

Туйғулар жаранги

 

Кам ёзаман. Тўкилмасликнинг ҳеч иложисини тополмаган чоғларимдагина, оппоқ қоғозга кўнгил очаман.

Биздан қўлин тортдику, эй дўст,

Остонада узоқ кутган марг.

Самоларга атрин пуркади,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2074099

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8067132
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
398
2794
8672
8024732
6222
108045
8067132

Сизнинг IPнгиз: 3.138.119.145
Бугун: 03-04-2025 03:44:57

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015