Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 17 Ноябр 2016 Кӯришлар: 1635
Печат

 

sari xosorЁш олим ва тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш Тожикистон Республикаси Ҳукумати раҳбарияти асосий мақсадларидан бири ва ёшлар давлат сиёсатининг муҳим йўналиши ҳисобланади.

Тожикистон Республикаси Ёшлар, спорт ва сайёҳлик комитети Хатлон вилояти бошқармасидан маълум қилишларича,

шу мақсадда Тожикистон Республикаси Ёшлар, спорт ва сайёҳлик комитети Хатлон вилояти бошқармаси қошида амал қилаётган Ёш олимлар ва тадқиқотчилар кенгаши фаолияти доирасида Балжувон ноҳиясининг Сари Хосор мавзесида Ёш олимлар ва тадқиқотчилар кенгаши мажлиси ва сайёҳликка бағишланган «Вилоятнинг сайёҳлик иқтидоридан самарали фойдаланиш. Сари Хосор мавзесига сайёҳларни жалб қилиш имкониятлари» мавзусида конференция ўтказилди. 

Бу тадбир доирасида ёшлар ўртасида кўзга ташланаётган зарарли жараёнларга берилиш омиллари олдини олиш, турли соҳаларда ёш олимлар ва тадқиқотчиларни амалий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ёш олимларнинг илмий ғояларидан сайёҳликни ривожлантиришда фойдаланиш ҳамда сайёҳлик соҳаси мутахассисларини тайёрлаш юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтди.

 

Ёшлар - Миллат пешвоси тарафдори

Кўлоб шаҳридаги Садриддин Айний номли кутубхонада «Созандагони Ватан» ёшлар жамоатчилик ташкилоти ташаббуси билан Тожикистон Республикаси Президенти куни ва «Созандагони Ватан» ёшлар жамоатчилик ташкилоти беш йиллигига бағишлаб минтақавий конференция бўлиб ўтди. Тожикистон Халқ демократик партияси Кўлоб шаҳри ижроия комитетидан хабар беришларича, конференцияда Кўлоб минтақаси турли ноҳияларидан бўлган 50 нафардан ортиқ ташкилот аъзолари иштирок этди.

Тадбир бошланишидан олдин кутубхона олдида ёшларни халқимиз ўтмиш ва бугунидан огоҳ этиш ниятида Миллат пешвосининг китоблари намойишга қўйилди.

- Миллат пешвоси мамлакатимизда осойишталикни таъминлаш,  миллий бирлик, комил истиқлолиятга эришиш йўлида беқиёс хизматлар қилган, - деди Тожикистон Халқ демократик партияси Кўлоб минтақаси ижроия комитети раиси Саъбагул Валиева. – Мамлакатимизда бошқа байрамлар қатори Президент куни қайд қилиниши халқимизнинг ифтихоридир.

- Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг узоқни кўзлаган ва оқилона таклифларидан бири бу – Тожикистон Халқ демократик партияси қошида «Созандагони Ватан» ёшлар жамоатчилик ташкилотини бунёд этиш эди, - деди «Созандагони Ватан» ёшлар жамоатчилик ташкилотининг Хатлон вилояти бўлими раиси Орзу Ҳамидов. – Ташкилот бунёд этилиши ғояси ТХДП Марказий ижроия комитетида 2011 йилнинг 20 апрелида таклиф этилганди. 2011 йил 11 ноябр «Созандагони Ватан» ЁЖТ қайдга олиниб, фаолиятини бошлади. Бу ўлкамиз олий раҳбариятининг ёшларга кўрсатилган навбатдаги ғамхўрлиги нишонаси бўлиб, у жамиятимиз ёшлар табақаси кўнгилларида бунёдкорлик амалларни бажаришга илҳом уйғотди. 

Тадбир жараёнида ёшлар Ватан, Истиқлолият ва Миллат пешвосига бағишланган қўшиқларни ижро этишди ва шундай мазмундаги шеърлардан қироат қилишди. Буларнинг барчаси ёшларнинг Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон олиб бораётган адолатли сиёсат тарафдорлари эканлигидан дарак беради.

Тадбир охирида бир қатор фаол ёшларга ТХДП аъзолик билетлари топширилди.

 

Қишлоқларда ичимлик суви таъминоти

Мўминобод ноҳиясида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш ва турмуш тарзини яхшилаш ҳамкорлик тармоғининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда давлат ҳокимияти маҳаллий ижроия органи, сувдан фойдаланувчилар ассоциациялари, жамият ташкилотлари вакиллари, қишлоқ жамоатлари раислари, шунингдек, Рўдакий ноҳиясидан вакиллар иштирок этишди.

«Мўминобод» жамоатчилик ташкилоти директори Ражабали Бурҳоновнинг маълум қилишича, ноҳиянинг Санитария ва эпидемиология давлат назорати маркази аҳолини тоза ва сифатли ичимлик суви билан таъминлаш йўлида бир қатор ишларни амалга оширган. Айни пайтда ноҳия аҳолиси 76та марказлаштирилган ичимлик суви билан таъминлаш тармоқларидан фойдалана олади. Жумладан, 76та марказлаштирилган тармоқларнинг 16таси амудий қудуқлардан ва 60таси эса, чашмалардан сув олади. Лойиҳаларнинг устуворлигини таъминлаш ва сув иншоотларини сақлаш ниятида уларга ўз-ўзини бошқариш – жамият мақоми берилган. Тармоқларнинг аксариятида ҳар бир сув истеъмолчиси учун ҳисоблаш ускуналари ўрнатилган бўлиб, бу, сувдан самарали фойдаланиш ҳамда фойдаланилган сув учун ўз вақтида маблағ тўланишини таъминлайди.

Йиғилиш сўнгида иштирокчилар лойиҳа тузилиши пайтида йўл қўйилган айрим тармоқлар ва сув иншоотларидаги камчиликлар ҳақида сўз юритиб, уларни тезроқ бартараф этиш юзасидан фикр билдирдилар.

 

Назорат кучайтирилади

Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Божхона хизмати Хатлон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида 313 ҳолатда божхона қоидалари бузилиши қайдга олинган.

Минтақа бошқармасидан журналистларга берилган маълумотларга кўра, бу қоида бузишларнинг тўрт ҳолатига нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, қоидабузишлар учун солинган жарималар миқдори 445 минг 444 сомонийни ташкил этади. Шунингдек, 61 минг 323 сомонийлик мол мусодара этилган.

Хатлонлик божхоначилар назоратни кучайтириб, божхона қоидалари бузилишлари олдини олишга жиддий киришганлар.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

«Яна баҳор қайтармикан, сен қайтмасанг…»

 

Опажон, менинг меҳрибоним, мунисгинам. Яна кўм-кўк, яшилликларга бурканиб баҳор келди, сиз севган баҳор. Шу кунларда сизни жуда-жуда соғиндим. Ҳамиша меҳр билан айтган донишмандона сўзларингизни соғиниб, энтикиб, қўмсайман. Отажонимни, эллик саккиз ёшида ҳаётдан жуда эрта кетган гўзал онажонимнинг ўлими етмасмиди? Мунглиғ фарёдлар-ла  яқинларимга, жиянларимга назар ташлайман.

Муфассал...

Асил инсон ўлмайди

 

Курсдош дугонам, Бобожон Ғафуров ноҳияси маориф бўлими ўзбек тили ва адабиёти маслаҳатчиси Роҳинисо Раҳмонбердиева Зарзамин жамоатидаги 7-умумтаълим муассасасида шоир Маҳмуд Жўшқиннинг 60 йиллигига бағишланган ижодий кечага таклиф этди. Юрагим гумуриб кетди. Бормасам, Маҳмуд акамнинг (Аллоҳ жаннатнинг тўридан жой берган бўлсин!) гинали ва ширали овози қулоғим остида жаранглагандай бўлади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2450783

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9778338
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
924
3644
4568
9749197
22648
122773
9778338

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.86
Бугун: 07-07-2026 08:28:05

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015