Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 11 Ноябр 2016 Кӯришлар: 1587
Печат

 

salomatlikТинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг маҳаллий тадбиркор ва соҳибкорларни мамлакат тараққиёти учун ҳисса қўшиш борасидаги чақириғига Мўминобод ноҳияси тадбиркорлари амалий ишлар билан жавоб беришмоқда.

Яқинда ноҳиянинг Боғгаи қишлоқ жамоати ҳудудида жойлашган Шаҳбача қишлоғида тадбиркор Назар Қосимов 

маблағи эвазига қурилган тиббий нуқта ва 22-ўрта умумтаълим муассасасининг янги бинолари фойдаланишга топширилди.

«Ховар» ТММАга давлат ҳокимияти Мўминобод ноҳияси ижроия органидан хабар беришларича, мактаб 6 синфхона, директор иш кабинети ва ўқитувчилар хонасидан иборат. Бу билим муассасаси бир сменада 120 нафар ўқувчи таълим-тарбия олиши учун мўлжаллаб қурилган. Мактабнинг фойдаланишга топширилиш тантанали маросимида Тожикистон Республикаси Илм ва маориф вазири, ноҳия раиси ҳамда бошқа масъул кишилар иштирок этишди.

- Келгуси 2017 йили мактабгача таълим муассасаси – боғча қуриб, фойдаланишга топширишни ният қилганман, - дейди тадбиркор Назар Қосимов.

 

Вилоят илм ва маориф соҳаси ривожи

Хатлон вилояти илм ва маориф соҳасининг кейинги 25 йилдаги кўрсаткичлари бу ижтимоий муҳим соҳанинг мунтазам тараққий этаётганлигидан гувоҳлик беради.

Вилоятда 1991 йили 1002 таълим муассасаси фаолият юритган бўлса, 2015 йил билим даргоҳларининг сони 1326тага етган. Мактаблар сони 1991 йилдагига нисбатан 324тага кўпайганлиги қувонарли ҳолдир.

1995 йили Хатлон вилоятида 57та мактабгача таълим муассасалари фаолият юритарди. Ўтган 2015 йил мактабгача таълим муассасалари сони 128тага етган.

 

Давлат хизматчилари семинари

Яқинда вилоятда фаолият юритаётган давлат хизматчилари, давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи ходимлари ва вилоят ташкилотлари вакиллари учун  вилоят раиси аппарати кадрлар билан ишлаш бўлими томонидан таълим курси ташкил этилди.

Курс иштирокчиларига ҳуқуқий ҳужжатлар, коррупция, коррупцион ҳаракатлар, унинг оқибатлари, шунингдек, «Тожикистон Республикаси Тил ҳақида»ги қонун меъёрларига амал қилиш юзасидан маълумотлар берилди.

Ўқув жараёнида «Ҳуқуқий ва жисмоний шахслар мурожаати тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгаришлар ҳамда «Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида»ги Тожикистон Республикаси қонуни айрим пунктлари моҳияти очиб берилди. 

 

Иқтисодий тараққиёт учун ажратилган кредитлар

Минтақа иқтисодиёти тараққиёти учун Хатлон вилояти банклари томонидан 57 миллион сомоний кредит ажратилган. Бу маблағнинг 42 фоизи қишлоқ хўжалиги, 35 фоизи саноат, қурилиш ва нақлиёт соҳаси ва 23 фоизи тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирилган.

2016 йилнинг тўққиз ойи давомида мол муомаласи савдо соҳасида 3 миллион сомоний, хизмат кўрсатиш соҳасида 1,2 миллиард сомонийни ташкил этди.

Жорий йилнинг тўққиз ойи давомида ташқи савдо муомаласи 202,3 миллион АҚШ долларига тенг бўлди. Бу даврда 88 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, 106,2 минг тонна цемент, 3,1 минг тонна ош тузи экспорт қилинган.

 

Қишлоқларда спорт равнақи

Хатлон вилояти раиси ўринбосари Махфират Хидирзода давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи қошидаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш кенгаши мажлисини ўтказди.

Мажлисда мазкур кенгаш котиби, Хатлон вилояти ёшлар, спорт ва сайёҳлик бошқармаси спорт сектори мудири Музаффар Ҳикматуллоевнинг бу йўналишда бажарилган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди. Шунингдек, йиғилишда Темурмалик, Мўминобод, Бохтар ва Дўстий ноҳиялари Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш кенгашлари раислари ҳисоботлари тингланди.

- Бажарилган ишлардан қатъий назар, спорт иншоотлари ва майдонлари қурилишида, айниқса, қишлоқ жойларда камчиликлар кўзга ташланади, - деди йиғилишда сўзга чиққан Махфират Хидирзода. – Кўп ҳолатларда масъул шахслар томонидан спорт объектлари қурилиши учун ер участкалари ажратилишида эътиборсизликка йўл қўйилади.

Махфират Хидирзода шаҳар ва ноҳиялар раисларининг спорт тараққиёти учун масъул ўринбосарларига мавжуд камчиликларни бартараф этиш топшириғини берди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30

МАҚОЛАЛАР

Қора либос бизга бегона

 

Санъатшунослик фанлари доктори, профессор, илму техниканинг атоқли арбоби, Тожикистоннинг етакчи санъатшуносларидан бири Муқаддима Ашрафий тожиклар миллий либосига бир қатор илмий ишларини бағишлаган. Унинг "XII-XVII аср тожикларининг  ўрта асрдаги либослари" суратли китобларидан бири тожиклар санъати тарихининг энг кам ўрганилган соҳаси - ўрта аср либосларини акс эттиради. Либослар ҳақида тўлиқ, аниқ, яққол тасаввур берувчи  қадимий

Муфассал...

Порахўрлик ва судхўрлик – одамзотнинг ашаддий душмани

 

Журналистларни қизиқтирган «Агроинвестбонк» тўғрисидаги саволга бу борада текшириш давом этаётганлиги ва иш охирига етгандан сўнг, оммавий ахборот воситаларига маълум қилинилиши илова қилинди.

Таъкидланишича, бу давр мобайнида фуқаролар томонидан мурожаат этилган 27 даъво аризаси текширилиб, умумий ҳисобда 21,6 миллион сомоний миқдоридаги маблағ кўриб чиқиш ва адолат ўрнатиш учун судга оширилган, суд

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2252551

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8827411
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3730
2809
14220
8785227
84152
85496
8827411

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.217
Бугун: 21-11-2025 12:02:19

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015