Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 06 Октябр 2016 Кӯришлар: 2094
Печат

 

gazetaДавлат ҳукумати Суғд вилояти ижроия органида ўтказилган махсус йиғилишда вилоятда келгуси йил учун газета ва журналларга обуна бўлишнинг бориши ташвишли ҳолатда деб топилди. Аввалига вилоят ҳукумати ахборот бўлими мудири Музаффар Юнусов ўтган йилги обуна якунлари ва ушбу муҳим сиёсий маъраканинг бу йилги бориши ҳақида ахборот берди.

Вилоят раисининг биринчи ўринбосари Рустам Раҳматзода даврий матбуотнинг жамият ҳаётида тутган муҳим ўрни ҳақида сўзлади. У фуқаролар дунёқарашининг кенгайиши, одамлар қалбида ватанпарварлик, бунёдкорлик, яхшилик қилиш ҳиссининг кучайишида газета ва журналлар катта хизмат қилаётганлигини таъкидлади. Рустам Раҳматзода  энг сўнгги обуна бўлиш натижаларини келтирар экан, деярли барча шаҳар ва ноҳияларда бултургига қараганда газета ва журналларга муштарий бўлиш камайиб кетганини айтди. Айрим ноҳияларда «Жумҳурият», «Садои мардум», «Народная газета», «Халқ овози» республика, шунингдек, вилоят газеталарига обуна бўлишнинг бу йил ташвишланарли даражада суст бораётганлигини таъкидлади. Жумладан, «Халқ овози» газетасини бир неча бор тилга олди.

Рустам Раҳматзода айни бир пайтда вилоят ҳукумати нашрлари бўлган газета-журналлар бош муҳаррирларига газетхон ва журналхонлар билан мулоқотни кучайтириш, обуначиларни кўпайтириш учун нашрлар мазмун-мундарижасини яхшилашни маслаҳат берди.

Муҳим йиғилишда вилоят газеталари, «Паёми Суғд» журнали бош муҳаррири, «Жумҳурият», «Халқ овози» газеталарининг вилоятдаги мухбирлари ҳам иштирок этишди.

 

Ёш ижодкорлар мактаби

Хўжанд шаҳрида республика ёш ижодкорлар ўқув-йиғини ўз ишини бошлади. Мазкур тадбир қатнашчилари аввало, Исмоил Сомоний, Абуабдуллоҳ Рўдакий ва Камол Хўжандий ҳайкаллари пойига гуллар қўйишди. Шаҳардаги Абуабдуллоҳ Рўдакий номли қасрда ўқув-йиғиннинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи Суғд вилояти бўлими раиси Аҳмаджон Раҳматзод ёш ижодкорлар республика ўқув-йиғини иштирокчиларини қутлар экан, бу муҳим тадбирнинг Хўжандда ўтказилаётгани вилоятда ёш ижодкорлар илҳомига илҳом қўшишини айтди. Суғд вилояти раисининг биринчи ўринбосари Рустам Раҳматзода сўзлар экан, мамлакат Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ижод аҳлига қилаётган ғамхўрлиги, адабиётнинг жамият ҳаётида муҳим ўрнига берган баҳоси ҳақида тўхталди. У вилоятдаги ижодий муҳит борасида батафсил тўхталди. Очилиш маросимида Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи раиси, Тожикистон Халқ шоири Низом Қосим ёш ижодкорларга ғамхўрлик, ёшлар ижодининг гул очишида ўқув-йиғиннинг аҳамияти, замонавий адабиёт, шоир, адиб ва адабиётшунослар олдига қўйилаётган талаблар ҳақида сўзлади.

Худди шу куни тушдан сўнг, ёш ижодкорлар назм, наср, драматургия, адабиётшунослик, болалар адабиёти ва ўзбек ижодкорлари гуруҳларига бўлиниб, иш кўра бошлашди.

 

Вилоят бўйлаб «Саломатлик карвони»

Конибодомда 600 нафар бемор аниқ ва ишончли ташхис олишга муяссар бўлишди. Энди уларни безовта қилаётган оғриқларни бартараф қилиш осонлашади.

Вилоят марказидан Конибодом шаҳрига  келган "Саломатлик карвони"нинг бу ердаги фаолияти ана шундай самара берди. "Луқмони Ҳаким" тиббий муассаса табиблари конибодомликларни мурожаатларига кўра рўйхатга олиб, уларга ёрдам кўрсатишди. Бунда замонавий тиббий жиҳозлар, мосламалардан фойдаланилди.

Вилоят соғлиқни сақлаш  бошқармасидан билдиришларича, саломатлик карвони "Соғлом инсон йили" доирасида барча шаҳар ва ноҳияларга сафар қилмоқда. Мазкур карвонга энг тажрибали ва маҳоратли шифокорлар киритилган. Улар энг замонавий ташхис ва табобат усулларидан, технологиясидан фойдаланиш имкониятларига эгадирлар.

 

Даволаш сифатини яхшилаш тадбирлари

Хўжанддаги 1-сонли шаҳар клиник беморхонасида жорий йилнинг ўтган муддатида даволаш сифатини яхшилаш учун 400 минг сомонийдан ортиқ маблағ сарфланди. Жумладан, 300 минг сомонийга янги тиббий текшириш ва даволаш жиҳозлари сотиб олинди. Мазкур беморхона бош врачи Фирдавс Тўрахоновнинг билдиришича, иккита катта бўлим - ички хасталикларни даволаш ва жонлантириш бўлимлари тўлиқ таъмирдан чиқарилган ва бутунлай бошқача, замонавий кўриниш олган. Янги ошхона ва спорт майдончаси қурилиб, ишга туширилган. Бу ишлар бевосита давлат ҳокимияти вилоят ижроия органи қўллови билан амалга оширилган.

Бўстон шаҳри беморхонасида эса, тўртта бўлим таъмирланган.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасидан хабар беришларича, 2016-йил вилоятда «Соғлом инсон йили» деб эълон қилингач, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш йўлида кўзга кўринарли ишлар амалга оширилмоқда.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

СОТИЛМАГАН СИГИР

 

Ўтган асрнинг тўқсон тўртинчи йиллари эди. Биродаркушлик уруши олови эндигина сўнган бўлса-да, сиёсий бўҳроннинг залворли тўқмоғи зарби теккан халқ иқтисодий жиҳатдан ғоят қийналарди. Озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллигини деярли барча хонадон ҳис этар, кўпчиликнинг куни маккажўхори унидан тайёрланган зоғора нонга қолганди. Жамоатимиз ҳудудида қишлоқ бозори ташкил этилиб, якшанба кунлари серодам бўларди.

Муфассал...

Худоберди ХОЛИҚНАЗАР: - ҚЎШНИЛАР БИЛАН ИЛИҚ МУНОСАБАТДАМИЗ

 

Ўтган 2016 йил якунига бағишланган матбуот конференцияларининг дастлабкиси Тожикистон  Республикаси Президенти қошидаги Стратегик тадқиқотлар маркази директори Худоберди Холиқназар томонидан бошлаб берилди.

Худоберди Холиқназар йил давомида Марказ томонидан амалга оширилган ишлар борасида муфассал тўхталди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2611559

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10349533
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
6159
4983
32986
10274571
85045
161581
10349533

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.95
Бугун: 14-11-2026 20:06:18

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015