Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 02 Сентябр 2016 Кӯришлар: 1542
Печат

 

q rasulzoda2016Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон олиб бораётган яратувчанлик ва бунёдкорлик сиёсатининг самараси ўлароқ ўтган ҳафта охирида Панж ноҳиясида мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзода иштирокида бир қатор юбилей иншоотлари фойдаланишга топширилди.

Албатта, маориф соҳаси Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг ижтимоий сиёсатида муҳим ўрин эгаллайди. Тожикистон давлат мустақиллиги 25 йиллигида ҳам бу ҳаётан муҳим соҳага катта эътибор қаратилмоқда.

Мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзода иштирокида Панж ноҳиясида фойдаланишга топширилган иншоотлардан биринчиси ҳам 2-ўрта умумтаълим муассасаси эканлиги маориф соҳасига кўрсатилаётган ғамхўрлик нишонасидир. Мактаб Панж шаҳарча жамоати ҳудудида жойлашган бўлиб, икки сменада 1300 нафар ўқувчи таълим олишига мўлжалланган. Мактабнинг асосий биноси 2 қаватдан иборат бўлиб, унда 28та синфхона, 10та иш кабинети, мажлислар ва спорт заллари мавжуд.

Мазкур таълим муассасаси Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Ислом тараққиёт банки маблағлари эвазига бунёд этилган. Мактабда иккита кутубхона бўлиб, улардан бири электрон кутубхонадир. Бир йилда қуриб битказилган мактаб замонавий иншоотлар сирасига киради.

Бундан ташқари, мамлакат Бош вазири Панж ноҳиясида солиқ бошқармаси янги биносини фойдаланишга топширди. Ноҳия солиқ бошқармаси янги маъмурий биноси қурилиши 2015 йилнинг ноябр ойида бошланган бўлиб, пудратчиси "Осари" масъулияти чекланган ҳиссадорлик жамияти ва бино лойиҳасини "Созанда - 2012" масъулияти чекланган ҳиссадорлик жамияти тартиб берган. Кенг ва шинам замонавий солиқ нозирлиги биноси 2,7 миллион сомоний эвазига  2 қаватли қурилган бўлиб, ертўла, 8та иш кабинети, эъломиялар тақдимоти учун катта зал, мажлислар зали, архив ҳужраси ва бошқа техник ҳамда ёрдамчи ҳужралардан иборатдир.

Шунингдек, Қоҳир Расулзода "Бонувони Панж" тикувчилик корхонасини фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этди. Мазкур корхона маҳаллий тадбиркор Камолиддин Каримов томонидан бунёд этилган бўлиб, икки қаватда жойлашган ва 20та янги иш жойлари яратилишига мўлжалланган. Бу корхонада, асосан, маҳаллий аҳоли вакиллари ишга жалб қилинади.

 

"Хўжамўмин" тузини ишлаб чиқариш оширилди

Восе ноҳияси "Хўжамўмин" ҳиссадорлик жамияти туз ишлаб чиқариш корхонаси замонавий ускуналар билан жиҳозлантирилиб, қайта қурилгандан сўнг, маҳсулот ишлаб чиқаришни оширди.

Хўжамўмин" корхонаси мутахассиси Фатҳулло Қувватовнинг маълум қилишича, корхонада 30 нафар ишчи доимий ва 70 нафар ишчи мавсумий тарзда фаолият юритади. Корхона Кўлоб шаҳрида ўтказилган Тожикистон тадбиркорлари форумига ўз маҳсулотини тақдим этиб, юксак баҳога сазовор бўлди.

Форум якунида корхонага халқаро талабларга жавоб бера оладиган маҳсулот ишлаб чиқариш сифат сертификати тақдим этилди.

 

Балжувонда ёшлар учрашуви

Хатлон вилояти "Ватан бунёдкорлари" ёшлар жамият ташкилоти ташаббуси билан Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллик байрамига бағишлаб турли тадбирлар ўтказилмоқда. Шу йўналишда Балжувон ноҳиясида фаол ёшлар билан "Озод ва соҳибистиқлол Тожикистон - ҳар биримизнинг Ватанимиз!" шиори остида учрашув бўлиб ўтди.

Унда Хатлон вилояти "Ватан бунёдкорлари" ёшлар жамият ташкилоти раҳбари Орзу Ҳамидов, Тожикистон Халқ Демократик партияси Балжувон бўлими ижроия комитети раиси Баҳриддин Боев, ноҳия ёшлар, спорт ва сайёҳлик бўлими мудири Аҳрор Санговлар мустақиллик йиллари ютуқлари, ёшларнинг истиқлол устуворлигига қўшаётган ҳиссалари, ёшлар ўртасида миллий ўзликни англаш юзасидан сўз юритишди.

Ноҳия ёшлари ҳамиша бунёдкорлик йўлида саъй-ҳаракат қилишиб, Тинчлик ва миллий бирлик асосичиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг ғамхўрликлари ва ишончига сазовор бўлишга ваъда беришди.

 

Кўлобда спортга бағишланган семинар

Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар, спорт ва сайёҳлик комитети ташаббуси билан спорт соҳасини ривожлантириш мақсадида мамлакат шаҳар ва ноҳиялари спорт мактаблари мураббийлари учун спорт семинарлари ўтказиш йўлга қўйилган.

Яқинда худди шундай семинар Кўлоб шаҳрида 20 нафардан ортиқ спорт мураббийлари учун ўтказилди. Семинар жараёнида спорт соҳасининг таниқли мутахассислари иштирок этиб, таълимнинг янги усуллари, спортнинг айрим турларига киритилган янги қоидалар, спорт турли йўналишларида машқлар ўтказиш намунавий режаси ва бошқа қизиқарли мавзулар юзасидан семинар иштирокчиларига маслаҳатлар беришди ҳамда йўл-йўриқлар кўрсатишди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Тожикистон Республикаси Ҳукумати мажлиси

28 ноябр куни Тожикистон Республикаси Ҳукумати биносида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида  Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлис ишида дастлаб мамлакат Маориф ва илм вазирининг "2018-2022 йиллар учун республика ўрта умумтаълим муассасаларини фан кабинетлари ва

Муфассал...

ТИТП бўлими собиқ раиси: "ЙЎЛИНИ ЙЎҚОТГАН КАБИРИЙНИНГ ОРТИДАН БОРМАНГ, ОҚИБАТИ ПУШАЙМОНЛИКДИР"

 

Хориждан Ватанга қайтган ТИТПнинг А. Жомий ноҳиясидаги бўлими собиқ раиси Талбак Рустамов билан суҳбат

- Талбак ака, Ватанга қайтганингиз  билан табриклайман. Менимча, қайтганингиздан оилангиз ва фарзандларингиз ҳаммадан ҳам кўпроқ хурсанддир…

- Энг аввало, ўзим хурсандман. Оиладан йироқлик, кўп машаққатлар, оғир

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990667

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477898
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3826
4027
21511
7426653
99542
114875
7477898

Сизнинг IPнгиз: 3.145.93.227
Бугун: 23-11-2024 17:06:09

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015