Тожикистон Республикаси давлат истиқлолиятининг 25 йиллигига бағишлаб давлат ҳокимияти маҳаллий органлари ўртасида энг яхши шаҳар, ноҳия, шаҳарча, қишлоқ, маҳалла ҳамда намунали уй ва оила танловининг учинчи босқичи Хатлон вилояти танлов комиссияси томонидан якунланиб, ғолиблар аниқланди. Хатлон вилояти раиси аппарати ахборот ва таҳлил бўлимидан хабар беришларича, ғолибларга мукофот топшириш маросими Тожикистон Республикаси давлат истиқлолиятининг 25 йиллиги байрами арафасида ўтказилади.
Манбанинг маълумотига кўра, учинчи босқичда қуйидагилар ғолиб, деб топилди:
Намунали оила – Сафарали Ҳалимов оиласи, Бохтар ноҳияси, Исмоил Сомоний шаҳарчаси, Б. Иброҳимов кўчасидан; Гулаҳмад Сангов оиласи, Балжувон ноҳияси, Балжувон қишлоқ жамоати, Балжувон қишлоғидан – биринчи ўрин; Маҳмадшариф Шарипов оиласи, Ёвон ноҳияси, Ёвон шаҳарчасидан – иккинчи ўрин; Муҳриддин Мирзоев оиласи, Дўстий ноҳияси, Жиликўл қишлоқ жамоатидан – учинчи ўрин.
Намунали уй – Исмоил Рустамов уйи, Норак шаҳри, 3-манзил минтақаси, Известия кўчасида жойлашган; Абдураҳим Тоиров уйи, Жайҳун ноҳияси, Панж қишлоқ жамоати, Истиқлол қишлоғида жойлашган – биринчи ўрин; Абдулмўмин Ятимов уйи, Фархор ноҳияси, Фархор қишлоқ жамоати, Хуррамзамин қишлоғида жойлашган – иккинчи ўрин; Қурбон Латипов уйи, Абдураҳмон Жомий ноҳияси, Калинин қишлоқ жамоати, Обшорон қишлоғида жойлашган – учинчи ўрин.
Энг яхши маҳалла – Кўлоб шаҳри, Исмоил Сомоний номли маҳалла; Мўминобод ноҳияси, Мўминобод шаҳарчаси, Исмоил Сомоний номли маҳалла – биринчи ўрин; Панж ноҳияси, Нури Ваҳдат қишлоқ жамоати, Пашор маҳалласи – иккинчи ўрин; Шамсиддин Шоҳин ноҳияси, Шўрообод қишлоқ жамоати, Сино номли маҳалла – учинчи ўрин.
Энг яхши қишлоқ – Хуросон ноҳияси, Фахробод қишлоқ жамоати, Ваҳдат қишлоғи; Темурмалик ноҳияси, Кангурт қишлоқ жамоати, Кангурт қишлоғи – биринчи ўрин; Қабодиён ноҳияси, Носир Хисрав қишлоқ жамоати, Қабодиён қишлоғи – иккинчи ўрин; Носир Хисрав ноҳияси, Фирўза қишлоқ жамоати, Баҳор қишлоғи – учинчи ўрин.
Энг яхши қишлоқ жамоати – Ховалинг ноҳияси, Ховалинг қишлоқ жамоати; Данғара ноҳияси, Лолазор қишлоқ жамоати – биринчи ўрин; Жалолиддин Балхий ноҳияси, Навобод қишлоқ жамоати – иккинчи ўрин; Восе ноҳияси, Рўдакий қишлоқ жамоати – учинчи ўрин.
Энг яхши шаҳарча жамоати – Данғара ноҳияси, Данғара шаҳарча жамоати.
Энг яхши ноҳия – Ёвон ноҳияси.
Энг яхши шаҳар – Қўрғонтепа шаҳри.
Саудиялик тадбиркорлар Панж дарёси соҳилларида
Саудия Арабистони қироллиги Тожикистонга соҳил мустаҳкамлаш ишларида ёрдамлашмоқчи. Шу мақсадда Шоҳ Салмоннинг Ёрдам ва инсонпарварлик ишлар маркази бир гуруҳ вакиллари инженер Аҳмад бин Али Ал-Без раҳбарлигида Тожикистонга келдилар.
Меҳмонлар ҳайъати Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Мелиорация ва ирригация агентлиги раҳбарлари ҳамда масъуллари билан Душанбе шаҳрида учрашиб, Мир Саид Али Ҳамадоний ноҳияси ҳудудида Панж дарёси соҳилини мустаҳкамлаш ишларини муҳокама қилишди. Учрашув жараёнида Панж дарёсида сув тошқини хавфининг олдини олиш бўйича ҳамкорлик қилиш масаласи кўриб чиқилди.
Шоҳ Салмоннинг Ёрдам ва инсонпарварлик ишлар маркази вакиллари гуруҳи мамлакатимиз жанубига сафар қилиб, Мир Саид Али Ҳамадоний ноҳиясидаги Чўбекча сел ташлаш минтақаси ва Панж дарёси ўнг соҳилида соҳил мустаҳкамлаш ишлари ҳолати билан яқиндан танишишди. Меҳмонлар келгусида Панж дарёси ўнг соҳили соҳил мустаҳкамлаш ишларига кўмаклашиш истакларини изҳор этишди.
Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Мелиорация ва ирригация агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Абдулло Қурбонзода «Ховар» ТМАА мухбири билан суҳбатда маълум қилишича, Саудия Арабистони қироллигининг бир гуруҳ мутахассислари 2015 йилнинг охирида соҳил мустаҳкамлаш ишлари билан танишиш ва ёрдам бериш ниятида Тожикистонга келиб, Панж дарёси хавфли нуқталарини бориб кўрган эдилар.
«Ёшлар истиқлол меваси – Ватаннинг ишончли бунёдкорлари!» конференцияси
Тожикистон Республикаси давлат истиқлолиятининг 25 йиллигига бағишлаб Кўлоб шаҳридаги С. Айний номли кутубхонада «Ёшлар истиқлол меваси – Ватаннинг ишончли бунёдкорлари!» мавзусида илмий-амалий конференцияси ўтказилди.
Мазкур тадбир Хатлон вилояти «Ватан бунёдкорлари» ёшлар жамият ташкилоти ва Тожикистон Халқ Демократик партияси Кўлоб шаҳри ижроия комитети ташаббуси билан ташкил қилинди. Конференцияда Кўлоб минтақаси шаҳар ва ноҳияларидан вакиллар иштирок этиб, давлат истиқлолиятини мустаҳкамлашда ёшларнинг ҳиссаси, давлат ва ҳукуматнинг ёшларни қўллаб-қувватлаш сиёсати ҳамда келгусида Ватанни янада ободонлаштириш юзасидан сўз юритишди.
Хатлон вилояти «Ватан бунёдкорлари» ёшлар жамият ташкилоти Тожикистон Республикаси давлат истиқлолиятига бағишлаб вилоятнинг барча шаҳар ва ноҳияларида шундай тадбирлар ташкил этишни режалаштирган.
Ўз мухбир.
Миллий либос тожиклар маданиятининг ажралмас қисми бўлиб, у бизга аждодларимиздан мерос қолган ва асрлар давомида шаклини ўзгартирган бўлса-да, ўзининг чиройлилиги ва кўркамлилигини сақлаб қолган. Афсуслар бўлсинким, бугун баъзи ёшлар, хусусан, хотин-қизлар миллий либослар ўрнини бошқа халқларга хос бўлган кийимларга алмаштириб, ёт маданиятга юз тутмоқдалар.
Муфассал...
Айни пайтда мамлакатимиз даврий матбуот нашриялари қаторида "Халқ овози" газетасига ҳам келгуси - 2019 йил учун обуна маъракаси қизғин давом этмоқда. Биз - газета ходимлари "Почтаи тожик" давлат департаменти Жаббор Расулов ноҳияси бўлимига кириб келганимизда, обуна қабул қилувчи хона гавжум эди.
Бир неча обуначилар билан мулоқот қилишга улгурдик.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015