Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАОРИФ

Муаллиф: Super user Категория: МАОРИФ
Чоп этилган 16 Январ 2016 Кӯришлар: 1947
Печат

 

maorif yutuqЯқинда Тожикистон Республикаси Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг мамлакат парламентига Паём юборганига бир йил тўлади. Мамлакат сарварининг ўтган йилги Паёми йил давомида амалга оширилиши лозим бўлган барча ишлар режаси лойиҳасини кўрсатиб ўтганди гўё. Паём барча соҳа мутасаддилари учун маёқ вазифасини ўтаганлигига ҳеч бир шубҳа йўқ.

Биз ўқитувчилар ҳам йил давомида маориф соҳасидаги ўзгаришлару ютуқлардан том маънода қувонганлигимиз рост. Чинданам, Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари бошлиқ Тожикистон Ҳукумати йилдан-йилга маориф ва илм соҳасига алоҳида аҳамият бериб келиши натижасида мамлакат бўйлаб, янгидан-янги мактаблару таълим иншоотлари бунёд этилмоқда. Биргина ўтган 2015 йилда 29390  ўринга мўлжалланган 200та  таълим муассасаси, шунингдек, 8983 ўринли 19та янги таълим биноси ҳамда таълим масканлари қошида 20407 ўринли қўшимча  ўқув корпуслари қурилиб, фойдаланишга топширилганлиги борасида ТВ ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали хабардор бўлдик.

Бундан ташқари Республика Ҳукумати томонидан ажратилаётган квоталар асосида мамлакат ичкарисида ҳамда чет давлатларда таълим олиш имкониятларининг тобора кенгайиб бораётганлигига алоҳида тўхталиб ўтмоқчиман. Чекка минтақаларда яшовчи, камтаъминланган оилалар фарзандлари, шунингдек, қизларни ўқишга жалб этиб, уларга ғамхўрлик қилиш Ҳукуматимиз одиллигидан дарак беради.

Бугунги кунда Россия Федерацияси ҳамда бошқа чет мамлакатлар олий ўқув юртларида Тожикистон ёшларининг таълим олишлари оддий ҳолга айланиб бормоқда.  Билимга чанқоқ тожик ёшлари дунёнинг турли минтақалари олийгоҳларида таълим олиш билан бир қаторда фанлар бўйича ўтказилаётган танловларда ҳам ғолиб чиқмоқдалар.

Тил билсанг, эл биласан, дейди доно халқимиз. Бугунги кун ёшларимиз олдингиларидан тубдан фарқ қилишади. Илгарилари яккам-дуккам талабалар нари борса, битта хорижий тилни билишса, эндиликда мустақил Тожикистон талабалари бир неча чет тилларни мукаммал биладилар ва бу тилларда бемалол сўзлаша оладилар.

Давлатимиз мустақилликка эришгач, маориф системасида ҳам жуда улкан ўзгаришлар юзага келганлигининг барчамиз гувоҳи бўлиб турибмиз. Хусусий таълим муассасалари, коллежу лицейлар юзага келди. Шунингдек, булар қаторида жойларда Президент лицейлари фаолият юрита бошлади. Биргина ўзим яшаётган Рўдакий ноҳияси мисолида айтадиган бўлсам, қатор мактаб-интернатлару, лаёқатли болалар учун мўлжалланган таълим муассасалари ҳамда Тожик-рус муштарак лицейи фаолият юритаётганига кўп йиллар бўлди.

Касбим рус тили ва адабиёти ўқитувчиси бўлганлиги учун ҳам буюк Пушкин тили - рус тили ўргатилиши жараёнини зимдан кузатиб бораман. Мамлакатимизда давлат тили қаторида бошқа миллатлар ҳам ўз тилларида таҳсил олиш имкониятига эгадирлар. Рус, ўзбек, қирғиз, туркман тилларида таҳсил олаётганлар ҳам зонал ва республикавий мусобақаларда қатнашиб, муносиб ўринлар олиб келаётганлиги ҳам ҳеч кимга сир эмас.

Ўзим фаолият юритаётган 81-ўрта умумтаълим муассасасида ҳам дарслар тожик, рус ва ўзбек тилларида олиб борилади. Мактабимиз директори Ҳусейн Тошев, у кишининг таълим бўйича ўринбосари Ўрозгул Қулматова, фан ўқитувчилари Тахмина Ҳусейнова, Дилбар Назаровалар бор тажриба-маҳоратларини ишга солиб, ёш авлод тарбиясида ҳамиша фаоллик кўрсатиб келмоқдалар.

Ноҳия маориф ва илм бўлими мудири ўринбосари Фируза Абдуллоева ҳамда рус тили ва адабиёти фанлари мутахассиси Музаффар Нуров бошчилигида рус тили ва адабиёти ўқитувчилари ўз билимларини сайқаллаб, йилдан-йилга тажриба ва маҳоратларини ошириб бормоқдалар.

Хуллас, Паёмдан Паёмгача бўлган давр ютуқларининг барини бир кичик мақолада қамраб олиш имкони йўқлиги боис, биргина маориф соҳаси билан чегараландим. Зеро, маориф соҳаси ютуқлари  барча соҳага омил бўла олади.

 

Ҳурматулло АКРАМОВ, Рўдакий ноҳиясидаги

81-ўрта умумтаълим муассасаси рус тили ва адабиёти фанлари ўқитувчиси.

КАЛЕНДАР

« Апрел 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30      

МАҚОЛАЛАР

Дўстлик қуёши порлайверади

 

Тожик-ўзбек халқлари ҳақида гап кетганида, уларга қон-қариндош, қондошу жондош ва эт билан тирноқ, дея таъриф берилади. Ҳақиқатдан ҳам, бу таърифлар жуда топиб айтилган. Тожигу ўзбек халқлари азалдан энг яқин қариндошдек яшаб келишган. Бу икки халқ муносабатлари тарихнинг қаттиқ синовини ҳам бошидан кечирди. Узоқ йигирма йил мобайнида дийдорлашиш, ўзаро борди-келди қилиш имконсиз бўлганига қарамасдан,

Муфассал...

Ташналарга дармон бўлмоқ нияти

 

Сув инсон ҳаёти учун энг муҳим манбадир. Бугун атроф-муҳит муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, тоза ичимлик суви таъминоти дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган глобал экологик муаммолардан бирига айланган. Ер юзининг 71 фоизи сув билан қопланган бўлса-да, асосий қисмини шўр денгиз  сувлари ташкил қилади. Атиги 3 фоизи ичимлик сув захирасидир.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2361135

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9394697
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
960
4766
5726
9346659
34584
133128
9394697

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.104
Бугун: 07-04-2026 05:58:48

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015